Hujjat nomi
Вилоят ҳудудида шаҳарсозлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuхoro viloyati hokimligi
Hujjat muallifiBuхoro viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-12-02 10:52:14
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-17 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Вилоят ҳудудида шаҳарсозлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Айрим шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) томонидан назоратнинг сусайтириб юборилганлиги натижасида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва ободонлаштириш, объектлар қурилишини шаҳарсозлик норма ва қоидаларига зид равишда амалга ошириш каби ҳолатлар кузатилмоқда.

Бу эса ўз навбатида, энг аввало, аҳоли пунктларини замонавий шаҳарсозлик талаблари ва миллий анъаналарга мувофиқ комплекс ривожлантиришни таъминлаш, қабул қилинаётган лойиҳа ечимлари сифатини ошириш, шунингдек шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни янада кучайтиришни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 19-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги “Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1666-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли ва 2013 йил 25 февралдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 54-сонли қарорларига мувофиқ вилоят ҳудудида шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солиш, объектларни қуришда белгиланган норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлаш, бу борада маҳаллий ҳокимликлар, тегишли ташкилот ва корхоналар, фуқароларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳудудида шаҳарсозлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш қоидалари (кейинги ўринларда - Қоидалар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси, Ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари жисмоний ва юридик шахслар томонидан мазкур қарор билан тасдиқланган Қоидаларга қатъий риоя этилишини ўз назоратига олсинлар.

3. Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати, Матбуот ва ахборот бошқармаси, Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят Телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари раҳбарлари шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда доимий равишда аҳоли ўртасида мазкур Қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилишини таъминласинлар.

4. Мазкур қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ҳ.Ғойиров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими М.Эсанов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari