Hujjat nomi
Вилоятда ов қилиш ва балиқ тутиш ёки балиқ захираларидан фойдаланиш чора- тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuхoro viloyati hokimligi
Hujjat muallifiBuхoro viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-12-02 10:57:49
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-17 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Вилоятда ов қилиш ва балиқ тутиш ёки балиқ захираларидан фойдаланиш чора- тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2006 йил майда рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикасида ов қилиш ва балиқ тутиш ” қоидалари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли “Биологик ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб – таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қуйидагилар:

вилоят худудида Ов қилиш ва балиқ тутиш ёки балиқ захираларини муҳофаза этиш қоидаларини, ов қилиш меъёрлари, муддатлари ва рухсатнома берганлик учун ундириладиган тўлов миқдорлари 1- иловага;

ов қилиш ва балиқ тутиш хайвонот дунёсидан фойдаланиш уларни махсулотларини олиш меъёрлари 2- иловага мувофик тасдиклансин.

2. Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси Бухоро вилоят бўлими бошлиғи (Бойхонов), вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (А.Ниёзов), туманлар хокимлари билан биргаликда вилоят худудида Ов қилиш ва балиқ тутиш ёки балиқ захираларини муҳофаза этиш қоидаларини қонунчилик талаблари асосида амалга оширишни таъминласинлар.

3. Мазкур қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Умаров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими М.Эсанов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari