Hujjat nomi
Жамоат жойларида тартибни сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuхoro viloyati hokimligi
Hujjat muallifiBuхoro viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-12-02 11:02:09
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-17 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Жамоат жойларида тартибни сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида

Кейинги йилларда шаҳар ва туманлар қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳоли пунктларининг инфратузилмасини ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш ишларига катта эътибор қаратилиб, замон талабларига мос қатор турар жой бинолари, маъмурий ва маданий-маиший бинолар, таълим, спорт ва тиббиёт муассасалари, янги истироҳат боғлари ва хиёбонлар бунёд этилди.

Шаҳар ва туманлар ҳудудларининг янада обод бўлиши учун мавжуд маданий-мерос объектлари, бунёд этилган бино-иншоотларга эътибор ва ғамхўрлик билан қараши, вилоятни янада гўзал ва мафтункор бўлиши йўлида ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилиши лозим.

Озодалик ва тартибни сақлаш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини янада яхшилаш, ҳар бир бино, иншоот ва уй-жойларни талаб даражасида сақлаш устувор вазифалардан биридир.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 6-моддасига мувофиқ, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, аҳоли пунктларида санитария ва экологик вазиятни янада яхшилаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Жамоат жойларида тартибни сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидалари (кейинги ўринларда – Қоидалар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Ш.Ўринов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Ш.Набиев), Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (А.Ниёзов), Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (З.Муҳиддинов), Давлат солиқ бошқармаси (А.Бозоров), “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Бухоро вилоят бўлими (М.Тоиров), шаҳар ва туман ҳокимликлари мазкур қарор билан тасдиқланган Қоидаларга қатъий риоя этилишини ўз назоратига олсинлар.

3. Қуйидагилар:

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (М.Умаров, Ҳ.Ғойиров, Ф.Атаев), шаҳар ва туман ҳокимлари ушбу қарор билан тасдиқланган Қоидалар талабларини амалга ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиласинлар ва ҳар ой якуни билан ушбу масала муҳокама этиб борилишини таъминласинлар.

Вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари (У.Шакиров), вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди (М.Тоиров)га Жамоат жойларида тартибни сақлаш, ободонлаштириш ва санитария Қоидалари талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида жорий йил декабр ойининг биринчи ўн кунлигида вилоятнинг барча маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида кенгайтирилган семинар йиғилиши ўтказиш тавсия этилсин.

4. Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати, Компьютерлаштириш марказига ушбу қарорни “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

5. Ушбу қарор халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ҳ.Ғойиров зиммасига юклатилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан уч ойдан кейин кучга киради.

Вилоят ҳокими М.Эсанов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari