Hujjat nomi
Вилоятда табиий пичанзорлар ва яйловлардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuхoro viloyati hokimligi
Hujjat muallifiBuхoro viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-12-02 11:05:01
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-17 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Вилоятда табиий пичанзорлар ва яйловлардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,25-моддалари ва “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 1-сон, 12-модда) қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги 290-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 43-сон, 530-модда) ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қуйидагилар:

Вилоят ҳудудида пичан ўриш, табиий пичанзорлар ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг меъёрлари, муддатлари ва рухсатнома берганлик учун ундириладиган тўлов миқдорлари 1-иловага; чорвачилик эҳтиёжлари учун ёввойи озуқа маҳсулотларини ғамлашнинг меъёрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўинбосари (М.Умаров), қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (Ф.Жумаев), Бухоро марказий давлат ўрмон хўжалиги бош бошқармаси (А.Бобоқулов), вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (А.Ниёзов) туманлар ҳокимлари билан биргаликда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни қонунчилик талаблари асосида амалга оширилишини таъминласинлар.

3. Мазкур қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Умаров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими М.Эсанов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari