Hujjat nomi
Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuхoro viloyati hokimligi
Hujjat muallifiBuхoro viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-12-02 11:07:19
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-17 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
13 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 3-сон, 27-модда) ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан вилоят ҳудудидаумумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибини белгилаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳудудида умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартиби(кейинги ўринларда Тартиб деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Вилоят Ички ишлар (Ш.Ўринов), Давлат солиқ (А.Бозоров), ветеринария (О.Жумаев) бошқармалари, архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (З.Муҳиддинов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Ш.Набиев), шаҳар ва туман ҳокимликлари ушбу тартибга сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.

3. Мазкур қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ҳ.Ғойиров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими М.Эсанов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari