Hujjat nomi
Ҳайвонларни карантинга қўйиш ва бошқа ветеринария-санитария қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuхoro viloyati hokimligi
Hujjat muallifiBuхoro viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-12-02 11:09:29
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-17 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Ҳайвонларни карантинга қўйиш ва бошқа ветеринария-санитария қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 6,25-моддалари ва “Ветеринария тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 335-модда) Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон) 6-моддасига асосланиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳудудида “Ҳайвонларни карантинга қўйиш ва бошқа ветеринария-санитария қоидалари” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят Давлат ветеринария (О.Жумаев), ички ишлар (Ш.Ўринов), соғлиқни сақлаш (И.Амонов) бошқармалари, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази (Ш.Набиев), туман ва шаҳарлар ҳокимликлари мазкур қарорнинг ижросини тўлиқ таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиласинлар.

3. Мазкур қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Умаров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими М.Эсанов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari