Hujjat nomi
Наманган вилоятидаги бўш турган ва қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк объектларини, фойданилмаётган бўш ер майдонларини хамда давлат улуши пакетларини хатловдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-12-02 21:16:09
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-17 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 ноябрдаги 2016-2019 йилларда Наманган вилоятини саноат салоҳиятини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-2439-сонли қарорининг 4-банди ҳамда Наманган вилоят ҳокимининг 2015 йил 28 ноябрдаги 353-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида:

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Ҳудудлардаги бўш турган ва қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк объектлари, фойданилмаётган бўш ер майдонлари ҳамда давлат улуши пакетларихатловдан ўтказилсин.

2. Ишлаб чиқариш, сервис ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш, шу жумладан давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш хусусийлаштириш, “нол” қийматда бериш, бузиш ҳамда улар негизида янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида хатлов ўтказиш бўйича доимий ишловчи вилоят ишчи гуруҳининг таркиби ва вазифалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят ишчи гуруҳи аъзолари рахбарлари ҳудудларга масъулиятли, тажрибали масъул ходимларни бириктириш вазифаси юклатилсин.

4. Бириктирилганвакилларга хатлов жараёнида аниқланган ҳар бир корхона ва объектлар бўйича ишлаб чиқилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли қарорига асосан амалга оширилиши белгилансин.

5. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Хайиталиев), Давлат рақобат бошқармаси (Ботиров), вилоят ишчи гуруҳи билан биргаликда шаҳар ва туманлар таклифларини тайёрлаш ва таклифлар тақдимотини ўтказилишини таъминласин.

6. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Хайиталиев), Вилоят Статистика бошқармаси (Мамадалиев), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Жўраев), Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Муминов), Халқ таълими бошқармаси (Ражабов), Маданият ва спорт ишлари бошқармаси (Низамбаев), Иқтисодиёт бош бошқармаси (Иномов), Давлат рақобат бошқармаси (Ботиров) билан биргаликда ўтказилган тақдимот натижаларига кўра умумлаштирилган дастурни вилоят ҳокими тасдиғига киритсин.

7. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Хайиталиев), Давлат рақобат бошқармаси (Ботиров) билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, тегишли идора ва вазирликлар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Хайиталиев зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari