Hujjat nomi
Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш уринларини банд килиш тугрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotAndijon viloyati hokimligi
Hujjat muallifiAndijon viloyati Asaka tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-12-05 11:49:08
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-20 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ АСАКА ТУМАН ХОКИМИНИНГ

КАРОРИ № _________

«__» ________ 2015 ЙИЛАсака туман

Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш уринларини банд килиш тугрисида

Узбекистон Республикаси “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Конуннинг 17-моддаси (Олий Мажлис Ахборатномаси, 1998 йил 5-6 сон,97-модда;Узбекистон Республикасиконунхужатлари туплами.2013йил 41-сон,543-модда), Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Узбекистон Республикасиконун хужжатлари туплами, 2008 йил 34-сон,333-модда) Узбекистон Республикаси “Махаллий давлат хокимияти тугрисида”ги Конунининг 6,25-моддалари(Олий Мажлис Ахборатномаси,1993 йил 9-сон,320 модда)га асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

  1. Туман Бандликка кумаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш марказининг 2015 йил 10- сентябрдаги 444-сонли хати маълумот учун кабул килинсин.
  2. Тумандаги ижтимоий химояга мухтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш ва банд этилган иш жойларини назорат килиш буйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофик;
  3. Туман Бандликка кумаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш марказининг 2016 йилда тумандаги ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам микдорини барпо этиш буйича тумандаги корхона ташкилот, муассаса, фермер хужаликларида” Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учунквота иш уринларини банд килиб куйиш”режаси 2-иловагаасосан тасдиклансин.
  4. “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17 моддасига асосан иловадаги корхоналарда ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийланаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш хамда иловада курсатилган ходимларнинг руйхатдаги уртача сонининг 13533 нафарини ташкил этадиган7 фоизи 505 та миқдорида белгилансин.

Жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 69 нафар;

урта-махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий укув юртларининг давлат грандлари ассида таълим олган битирувчилар учун 355 нафар;

Узбекистон Республикаси Куроллий Кучларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар учун 34 нафар;

ногиронлар учун 12 нафар;

Бандликка кумаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш марказида иш кидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига якинлашиб колганлар шахслар учун 11 нафар;

Жазони ўташ муассасаларида озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 16 нафар;

“Одам савдоси”дан жабрланганлар хамда ижтимоий мухофазага мухтож шахсларнинг бошка тоифалари учун 8 нафар;

  1. Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар рахбарларига:

Ижтимоий мухофазага мухтож шахсларнинг курсатиб утилган тоифалари учун ажиратилган иш жойларида ходимларнинг уз мехнат мажбуриятларини бемалол бажарилишини таъминлайдиган мехнат шаройитларини яратиш, мехнат конунчилиги буйича кискартирилган иш соатлари ва кушимча мехнат таътилларини ташкил килиш;

Ижтимоий мухофазага мухтож шахслар учун банд килиб куйиладиган иш уринлари курсатиб утилган микдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли карори билан тасдикланган “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажиратилишини ёки банд килиб куйилишини) таъминлаш вазифалари юклатилсин;

  1. Туман Бандликка кумаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш маркази (С.Алохунов)га бир хафта муддатда маскур карорнинг иловасида курсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларга банд килиб куйилиши лозим булган иш уринлари сони юзасидан туман хокимлигига ахборот такдим этиш вазифаси юклатилсин.
  2. Туман Бандликка кумаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш маркази (С.Алохунов)га тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар рахбарлари томонидан ижтимоий мухофазага мухтож шахслар учун банд килиб куйиладиган иш жойларининг мехнат шароитларига мос келиши устидан назорат олиб бориш вазифаси юклатилсин.
  3. Туман Бандликка кумаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш маркази томонидан мазкур карор билан тасдикланган иловада курсатилган корхона, ташкилот, муассаса рахбарлари ижтимоий химояга мухтож шахслар учун жойларини курсатиб утилган сони бажарилмаган такдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли карори билан тасдикланган “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомда 15- бандига асосан жарима солиниши белгилаб куйилсин.
  4. Ушбу карор кабул килиниши муносабати билан туман хокимининг 2015 йил 20-январдаги 59-сонли карори 2016 йил 1-январдан уз кучини йукотган деб хисоблансин.
  5. Ушбу карор 2016 йил 1-январдан кучга киритилсин.
  6. “Асака хаёти” газетаси тахриряти (М.Азимова)га мазкур карорни газета сахифалари оркали кенг оммага етказиш тавсия этилсин хамда туман хокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилсин.
  7. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш туман хокими ўринбосари Д.Косимов ва туман Бандликка кумаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза килиш маркази С.Алохуновлар зиммасига юклатилсин.

Асака туман хокими: Т.Шоввозов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari