Hujjat nomi
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ижтимоий соҳа объектларига видео-кузатув ускуналарини ўрнатишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent viloyati hokimligi
Hujjat muallifiToshkent viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-12-11 10:32:24
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-12-26 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ижтимоий соҳа объектларига видео-кузатув ускуналарини ўрнатишни жадаллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида

Вилоятда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан

ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини

сақлаш борасида амалга оширилаётган ишларда мулкчилик шакли ва бўйсинувидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассасалар, ўзини ўзи бошқариш идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар иштирокини кенг жалб қилиш, уларнинг тезкор-қидирув ишлардаги ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва шу орқали жамоатчилик назоратини ўрнатиб, унинг роли ва таъсирини ошириш, аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишларни янада кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига мувофиқ,

ҚАРОРҚИЛАМАН:

1. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (А.Бобохўжаев), туман, шаҳар ҳокимлари:

тегишли мутасадди идоралар, шунингдек “Маҳалла” хайрия жамоат фонди (Х.Эрматов) ва унинг туман, шаҳар бўлимлари раҳбарлари билан биргаликда вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган мулкчилик шакли ва бўйсинувидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига, шунингдек жисмоний шахсларга уларга тегишли бўлган нотурар объектларга ташқи видео-кузатув камера ускунаси ўрнатишни тавсия этиш ишларини ташкил этсин;

бу мақсадда, ҳудудда фаолият кўрсатаётган мулкчилик шакли ва бўйсинувидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига, шунингдек жисмоний шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан ўзларига тегишли бўлган нотурар объектларга ташқи видео-кузатув камера ускунасини ўрнатишни ташкил этиш юзасидан кенг тушунтириш ишларини олиб борсин;

видео-кузатув камераларининг жиноятлар (ўғирлик, талончилик, безорилик ва бошқа жиноятлар) кўп содир бўлаётган ва содир этилиши эҳтимоли катта бўлган ҳудудларга, мавзелар ичкарисига, кўчаларга, аҳоли гавжум жойларга қаратиб ўрнатилишига эътибор берилсин.

2. Вилоят Архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси (А.Муслимов), Архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси (Ш.Худойқулов), туман, шаҳар ҳокимлари янги қурилаётган нотурар жой объектлари, шунингдек, ўз ҳудудларида нотурар қайта қурилиш ишларини амалга ошираётган субъектларга меъморий лойиҳаларни ишлаб чиқишда ва қурилишни бошлашга рухсат олиш ҳамда топшириш жараёнида бино-иншоотларга ташқи видео-кузатув камераларини ўрнатишни тавсия этсинлар.

3. Туман, шаҳар ҳокимликлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди (Х.Эрматов) билан биргаликда маҳаллалар ҳудудидаги хонадонлар эгаларига, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларга ташқи видео-кузатув камераларини ихтиёрий равишда ўрнатиш тавсия этилсин.

Бунда кўп қаватли уй-жойларга видео-кузатув камералари Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари маблағлари ҳамда уларга тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар ҳисобидан амалга оширилиши кўрсатиб ўтилсин.

4. Бино-иношоотларга ўрнатилган видео-кузатув камералари ёзув тасмаларидан заруратга қараб белгиланган тартибда, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш мақсадида фойдаланиш мумкинлиги қайд этилсин.

5. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (А.Бобохўжаев), туман, шаҳар ҳокимлари соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда видео-кузатув камералари орқали назорат олиб борадиган масъул шахслар билан улардан фойдаланиш юзасидан алоҳида семинар машғулотлар ташкил этсин.

6. Вилоят Халқ таълими (Қ.Мавлянов), Ўрта махсус касб-ҳунар таълими (Б.Ахмедов), Соғлиқни сақлаш (И.Абдураимов), Маданият ва спорт ишлари (Х.Тошпўлатов) бошқармалари ижтимоий соҳа, таълим муассасалари хавфсизлиги ва тартибини сақлаш мақсадида видео-кузатув камералари ўрнатилишини таъминласин ва белгиланган масъул шахс томонидан муассаса ҳудудига кириш-чиқиш ҳолатларини доимий кузатиб бориш тизимини жорий этсин.

7. Вилоят Молия бошқармаси (Д.Убайдуллаев) тўлиқ бюджетдан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа, шу жумладан таълим муассасаларига видео-кузатув камера мосламаларини ўрнатишни молиялаштириш бўйича5 кун муддатда тегишли таклиф киритсин.

8. Вилоят Ички ишлар (А.Бобохўжаев), Давлат солиқ (Қ.Маматисаев), Ер ресурслари ва давлат кадастри (Х.Умирқулов) бошқармалари, Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (А.Муслимов), туман, шаҳар ҳокимларига:

туман, шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида ишчи гуруҳларини тузиш;

туман, шаҳар ҳудудида жойлашган нотурар жой объектларининг биноларини техник ҳолатини ўрганиб чиқиб, бино эгалари ва фойдаланувчиларини аниқлаган ҳолда, аниқ маълумотларни шакллантириш;

бинонинг кириш-чиқиш ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида бинонинг ташқи ва ички томонларига видео-кузатув камераларни ўрнатилиши юзасидан корхона-ташкилот раҳбарлари ва мулкдорларига тушунтириш ишларини олиб бориш;

бино-иншоотларга ўрнатилган видео-кузатув камераларининг кўчалар кесимида ҳисобини юритиб, ишлашини ўрганиб чиқиш вазифалари юклатилсин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Рахимов ва Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи А.Бобохўжаев зиммаларига юклатилсин.

Вилоят ҳокими А.Усманов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari