Hujjat nomi
Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-12-17 19:33:39
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-01-01 09:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ–1326-сонли “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 4-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари иловагамувофиқ белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 24 декабрдаги 84, 2014-37-сонли “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 636-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири Р.Азимов

Тошкент ш.,

20__ йил “___”___________,

______-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиев

Тошкент ш.,

20_ йил “___”___________,

______-сон

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Sadriddin Nasriddinovich Juraev 2015-12-25 12:10:49
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Қарори билан ҳар йили бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгиланади. Мазкур қарорда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг максимал ёки чекланган нархлари миқдори белгиланмаган. Ушбу қарор ижроси юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қабул қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ишлаб чиқилишида яъни минимал нархлардан келиб чиқиб нархларни белгилаш яъни нархларни кўтариш ФОИЗИНИ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Қарорида белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади. Амалда жойларда минимал нархлардан келиб чиқиб юқори нархларни қанча белгилаш ёки ҳисоблаб чиқиш механизми норматив ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланмаган. Шу сабабли ҳар қайси вилоятларда нархлар турлича. Амалдаги қонун ҳужжатларида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш миқдорлари (ташкил этилган айрим зоналардан ташқари) Республика бўйича бир хил белгиланган.
Qabul qilinmadi 2015-12-31 12:24:30
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ–1326-сон “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига ҳар йили бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини тасдиқлаш ваколати берилган. Уларнинг максимал ёки чекланган нархларининг миқдорини мазкур қарор билан белгилашга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг ваколати мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
20__ йил "___" __________ даги

_______ ва _______-сон қарорига илова

Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари

I. Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг минимал миқдорлари

сўм

т/р

Маҳсулот тури

Ўлчов
бирлиги

Тошкент
шаҳри

Вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар

Туманлар

1.

Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:

1.1.

Мевалар:

Ҳўл мевалар:

олма, анор, нок, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

3 200

2 200

1 200

цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви ва ҳ.к.) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа ҳўл мевалар.

1 ўрин/кунга

8 600

6 100

3 000

Қуруқ мевалар, ёнғоқлар:

туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ, бодом, писталар, шўрданак ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

8 600

6 100

3 000

1.2.

Сабзавотлар:

картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг (шу жумладан, иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг) ваҳ.к. ҳамда пиширилган жўхори

1 ўрин/кунга

3 200

2 200

1 200

1.3.

Полиз маҳсулотлари: ҳандалак,қовун, тарвуз, қовоқ (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

8 600

6 100

3 000

1.4.

Дон маҳсулотлари:

гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сули, арпа ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

4 000

3 000

1 500

1.5.

Дуккакли маҳсулотлар:

мош, ловия, нўхат ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

4 100

3 000

1 500

1.6.

Сут маҳсулотлари:

сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

3 200

2 200

1 200

1.7.

Тузламалар:

карам, бодринг, помидор ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

5 200

3 000

2 200

1.8.

Зиравор ва дориворлар (зира, мурч, қалампир ва ҳ.к) ҳамда асал

1 ўрин/кунга

5 200

3 000

2 200

1.9.

Кўкатлар (шу жумладан, иссиқхонада етиштирилганлар)

1 ўрин/кунга

3 200

2 200

1 200

1.10.

Тухум

1 ўрин/кунга

5 200

3 000

2 200

1.11.

Гуллар ва кўчатлар (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

4 900

2 300

1 600

1.12.

Нон маҳсулотлари (оби нон, патир ва ҳ.к)

1 ўрин/кунга

3 150

2 250

1 200

1.13.

Уйда тайёрланган консерваланган маҳсулотлар, пазандалик маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари

1 ўрин/кунга

5 200

3 000

2 200

1.14.

Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва салқин ичимликлар

1 ўрин/кунга

7 700

4 800

2 800

1.15.

Миллий таомлар

1 ўрин/кунга

9 300

6 300

3 500

1.16.

Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилар

1 ўрин/кунга

4 200

2 800

1 300

1.17.

Супурги

1 ўрин/кунга

3 200

2 200

1 200

1.18.

Тирик балиқ

1 ўрин/кунга

7 700

4 600

3 000

1.19.

Халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

1 600

1 600

1 600

2.

Гўшт маҳсулотлари:мол, қўй, чўчқа, парранда гўшти, жигар, думба ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

7 900

4 800

3 000

3.

Маҳсулотларни автомашиналардан сотиш:

енгил автомашиналардан

1 машина

9 300

4 800

3 550

юк автомашиналардан

1 машина

14 000

8 300

4 800

тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан

1 машина

26 600

8 400

4 800

маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда) (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

5 600

4 100

2 000

4.

Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун):

шрот, шелуха, комбикорма, пичан, сомон, гуруч ва маккажўхори пояси ва ҳ.к.

1 машина

9 200

5 600

3 550

5.

Қурилиш материалларини сотиш:

5.1.

Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:

6кв. метргача

1 ўрин/кунга

4 400

2 800

2 000

6 кв. метрдан – 15 кв. метргача

1 ўрин/кунга

7 100

4 200

2 700

15 кв. метрдан – 30 кв. метргача

1 ўрин/кунга

10 000

5 700

4 200

5.2.

Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

4 200

2 700

2 000

6.

Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш:

Автомобиллар учунэҳтиёт қисмлар

1 ўрин/кунга

6 200

3 800

3 300

Уй-рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар

1 ўрин/кунга

3 600

2 800

2 100

7.

Автотранспорт воситаларини сотиш:

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар

1 дона

21 800

7 800

7 800

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари

1 дона

30 700

9 100

9 100

мотоцикл, мотореллер ва мопедлар

1 дона

3 000

3 000

3 000

велосипедлар

1 дона

2 300

2 300

2 300

8.

Мол бозорига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун

8.1.

От, той, туя

1 бош

10 400

7 100

3 100

бўталоқ, эшак

1 бош

5 100

3 700

2 200

8.2.

Йирик шохли қорамол:

йирик шохли қорамол (шу жумладан, сигир бузоғи билан)

1 бош

10 400

7 000

3 100

бузоқ

1 бош

5 100

3 600

2 500

8.3.

Майда шохли қорамол:

қўй, эчки (қўй қўзиси билан, эчки улоғи билан ва ҳ.к.)

1 бош

4 100

3 600

1 600

қўзи, улоқ

1 бош

2 200

1 700

1 100

8.4.

Чўчқалар ва чўчқа болалари

1 бош

4 100

3 700

1 600

9.

Уй паррандалари: курка, товуқ, ўрдак, ғоз

1 бош

1 150

900

900

товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари

10 бош

1 150

900

900

10.

Итлар ва мушуклар

1 ўрин/кунга

4 100

3 700

1 600

11.

Манзарали қушлар ва балиқлар

1 ўрин/кунга

4 100

3 700

1 600

12.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишлиаксессуарлар ва буюмлар

1 ўрин/кунга

1 500

1 150

900

13.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озуқалари ва тегишлиаксессуарлар ва буюмлар, бир жойда

1 ўрин/кунга

4 300

3 850

1 800

14.

Пойабзал таъмирлаш хизмати

1 ўрин/кунга

3 700

1 450

1 100

II. Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоотлар ва инвентарларни ижарага беришва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг минимал миқдорлари

сўм

т/р

Кўрсатиладиган хизматлар тури

Ўлчов
бирлиги

Тошкент
шаҳри

Вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар

Туманлар

1.

Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотларданфойдаланганлик учун ижара тўлови:

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш

1 кв. м./ойига

32 700

15 600

7 600

Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш

1 кв. м./ойига

29 000

13 000

6 400

Умумий овқатланиш

1 кв. м./ойига

32 700

15 600

7 600

Маиший хизмат кўрсатиш

1 кв. м./ойига

11 900

5 800

3 800

Бошқа турлар (омбор, офис, дорихона, пайнет ва ҳ.к.)

1 кв. м./ойига

13 100

6 400

3 800

2.

Инвентарларни ижарага бериш:

2.1.

Тош-тарозилар учун

1 кунга

1 600

1 000

650

2.2.

Катта юк тортиш тарозилари учун

150 кг.гача

1 кунга

3 100

1 600

1 100

150 кг.дан 1500 кг.гача

1 кунга

10 800

7 800

6 000

2.3.

Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ.к.) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)

1 кунга

1 600

1 100

650

2.4.

Махсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)

1 кунга

400

300

200

2.5.

Маҳсулотлар учун брезент бериш

1 кунга

1 650

1 150

650

2.6.

Аравачалар учун

1 кунга

1 700

1 200

700

2.7.

Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун(1 кв метр)

1 кунга

1 600

1 100

650

3.

Кўрсатиладиган хизмат турлари:

3.1.

Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш:

совуткичларда (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)

1 кунга

2 500

2 200

2 200

омборхоналарда, сақлаш камераларида (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)

1 кунга

1 600

1 600

1 600

бозор ҳудудидаги расталарда ва очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобидан)

1 кунга

1 600

1 600

1 600

3.2.

Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50х50х100 ўлчамдаги жой учун)

1 кунга

2 300

1 500

1 100

3.3.

Маҳсулотларни тарозида тортиш:

катта юк тарозида

1 марта тортиш

1 500

900

650

йирик ва майда шохли қорамолни тортиш

1 марта тортиш

1 600

1 600

1 100

3.4.

Автотарозилардан фойдаланиш:

юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:

юк билан

1 марта ўлчаш

11 600

2 900

2 000

юксиз

1 марта ўлчаш

7 300

2 100

1 600

юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналаридан:

юк билан

1 марта ўлчаш

5 000

1 700

1 300

юксиз

1 марта ўлчаш

3 700

1 500

1 100

енгил автомашиналардан:

юк билан

1 марта ўлчаш

4 300

1 500

1 100

юксиз

1 марта ўлчаш

2 300

1 150

900

тиркамали енгил автомашиналардан:

юк билан

1 марта ўлчаш

5 000

1 700

1 300

юксиз

1 марта ўлчаш

2 800

1 450

1 100

3.5.

Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун)

1 кунга

7 700

4 700

4 600

3.6.

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун:

енгил автомашиналар учун

1 соатга

1 400

700

550

юк автомашиналари учун

1 соатга

1 800

900

650

3.7.

Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш

1 марта

400

300

200

3.8.

Телефондан фойдаланиш

1 марта

200

100

100

3.9.

Радиоузел орқали эълон бериш

3 марта такрор

400

300

200

3.10.

Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар(асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер ости ва ер усти канализация лотоклари, ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи мухандислик-коммуникация иншоотлари) *

1 кв. м./ойига

4 800

4 000

2 800

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Sadriddin Nasriddinovich Juraev 2015-12-25 11:36:32
Аксарият бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида ҳунармандлар ишлаб чиқарадиган буюмлар ва товарларни сотиш учун ихтисослаштирилган дўконлар ва шохобчалар мавжуд. Ҳозирги кунда тадбиркорлик фаолиятининг ҳунармандлик йўналиши бўйича ҳукамат томонидан бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинган. Жумладан ушбу йўналишда ҳунармандлар айрим солиқ турларидан ҳам озод этилган. Юқоридагиларга асосан фақат ҳукумат томонидан белгиланган руйхатга келтирилган тегишли ҳужжатли ҳунармандлар бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлардан озод этилса мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки амалда худди шу муаммолар бўйича ҳунармандлардан белгиланган нархларни пасайтириш бўйича давлат органларига ҳунармандлардан жамоавий мурожаатлар келиб тушган.
Qabul qilinmadi 2015-12-31 13:12:00
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ–1326-сон “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига ҳар йили бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини тасдиқлаш ваколати берилган. Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар тўловига доир айрим тадбиркорлик фаолияти субъектларига мазкур қарор билан имтиёзлар беришга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг ваколати мавжуд эмас.

* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326 сонли "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари тамонидан тасдиқланади.Ушбу хизматлар бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотлар мулкдорларига кўрсатилади ҳамда улар учун кадастр ҳужжатларида кўрсатилган эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб ҳақ тўланади.

Изоҳ:

1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1-1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.

III. Мазкур Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисиА. Шайхов

20___ йил "___" __________

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Sadriddin Nasriddinovich Juraev 2015-12-25 13:04:13
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2014 йилдаги ПҚ-1326 сонли Қарорда вилоят ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари 2010 йилнинг 1 майига қадар муддатда бир марталик йиғим, ижара тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қийматини тасдиқласинлар ҳамда бозорлар ва савдо комплексларига кириладиган барча жойларга осиб қўйиши белгиланганлиги сабабли Мазкур жумлани (* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326 сонли "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари тамонидан тасдиқланган Деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қийматини шакллантириш) деб 3.10. кичик банддан кейинги хат бошини ўзгартириш лозим. Сабаби ПҚ-1326 сонли қарорнинг 4-бандига белгиланган муддат (2010 йилнинг 1 майига қадар) ўтиб кетганлиги, шунингдек йилдан йилга ушбу соҳадаги ижтимоий муносабатлар ўзгариши (жумладан техника ва бошкалар) муносабати билан кўрсатиладиган мажбурий хизматларнинг янги турлари ва ўзига яраша қиймати пасайиши ва кўтарилиши сабаблини ушбу функцини шакллантириш жумласини киритиш мақсадга мувофиқ.
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari