Hujjat nomi
Тижорат банклари фаолиятида тузиладиган ҳужжатларнинг сақлаш муддатларини белгилаш, ҳужжатларни сақлаш ва йўқ қилиш учун ажратиш тўғрисида Қоидалар
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQoidalar
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2015-12-25 08:54:51
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-01-25 18:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

I. Умумий қоидалар

1-§. Асосий тушунчалар

2-§. Ҳужжатларни сақлаш, йўқ қилиш учун ажратишни ва расмийлаштиришни ташкил қилиш

3-§. Рўйхат тузилмаси ва уни қўллаш тартиби

1-§. Асосий тушунчалар

1.Мазкур қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

иш юритиш – банкларнинг ҳужжатлаштириш ва расмий ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш бўйича фаолиятини таъминлаб берувчи жараён;

архивнинг жамлаш манбалари – унда ҳужжатлари жамланадиган архивнинг фонд ташкил этувчилари. Архив ҳужжатлари келиб тушадиган ташкилотлар архивнинг турига мувофиқ қуйидаги жамлаш манбалари гуруҳларига бўлинадилар:

давлат архивларининг жамлаш манбалари;

нодавлат архивларининг жамлаш манбалари;

Миллий архив фонди – Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳамиятга эга бўлган архив ҳужжатларининг тарихан таркиб топган ва доимо бойитиб бориладиган мажмуи;

ҳужжатларни сақлаш муддатлари – иш юритишда тугалланган ҳужжатларни мажбурий сақлаш даври;

марказий эксперт комиссияси (бундан буён матнда МЭК деб юритилади) - тижорат банкининг Бош банкида ҳужжатларнинг, шу жумладан, бошқарув, илмий-техникавий ва бошқа махсус ҳужжатларнинг қимматлилигини экспертиза қилиш ва уларни архив сақловига топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни ўтказиш, сақлаш муддати тугаган ва маънавий эскирган, тарихий қийматини йўқотган ҳужжатларни ҳисобдан чиқариш бўйича хулоса бериш ҳамда тижорат банкининг вилоят ҳудудий филиаллари ва бошқа филиаллари эксперт комиссиялари ишига раҳбарлик қилиш учун тузиладиган доимий фаолият юритувчи комиссия;

эксперт комиссияси (бундан буён матнда ЭК деб юритилади)тижорат банки филиаллари ҳужжатларининг, шу жумладан, бошқарув, илмий-техникавий ва бошқа махсус ҳужжатларнинг қимматлилигини экспертиза қилиш ва уларни архив сақловига топширишга тайёрлаш бўйича ишларни ташкил қилиш сақлаш муддати тугаган ва маънавий эскирган, тарихий қийматини йўқотган ҳужжатларни ҳисобдан чиқариш бўйича хулоса бериш ва ўтказиш учун тузиладиган доимий фаолият юритувчи комиссия;

эксперт текширув комиссияси (бундан буён матнда ЭТК деб юритилади) давлат архивлари, ҳудудий архив иши бошқармаларида бошқарув (иш юритиш), илмий-техникавий ва бошқа махсус ҳужжатлар қимматлилиги экспертизасини ташкил этиш ва ҳужжатларни архивларга сақлаш учун топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни ўтказиш ҳамда давлат архивларининг жамлаш манбаи бўлган ташкилот, муассаса, корхоналарнинг МЭК ва ЭК фаолиятига раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш учун тузиладиган доимий фаолият юритувчи комиссия;

ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси - ҳужжатларни сақлаш учун танлаб олиш мақсадида ҳужжатлар ёки архив ҳужжатларининг қимматлилигини белгилаш бўйича амалга ошириладиган ишлар мажмуи;

2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низом”да белгиланган талабларга мувофиқ Миллий архив фонди таркибини ташкил этиш, сифатли тўлдириб бориш ва сақлаш мақсадида иловада келтирилган “Тижорат банклари фаолиятида тузиладиган ҳужжатларнинг сақлаш муддатлари кўрсатилган рўйхат” (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) қўлланилади.

3.Рўйхатдан йиғмажилдларни шакллантиришда, иш юритишда тузиладиган бошқарув ҳужжатлари таркиби ва сақлаш муддатларини белгилашда, умумий ва алоҳида йиғмажилдлар номенклатурасини тайёрлашда, давлат архивларига доимий сақлаш учун архив ҳужжатларини ажратиш ва топширишда ҳамда тижорат банкининг Бош банки МЭК ва тижорат банки филиаллари ЭК амалиётида фойдаланилади.

4.Рўйхатдаги ҳужжатлар таркиби ва уларни сақлаш муддатларимазкур Қоидалар ҳамда банк соҳасида қарор топган иш муомаласи одатларига асосан белгиланган.

Рўйхатда банк фаолиятида юзага келадиган ҳужжатларнинг аниқ номлари эмас, балки турлари ва категориялари келтирилган.

5.Рўйхатда сақлаш муддати “доимий”этиббелгиланганҳужжатлар тартибга солинган ва ишлов берилган ҳолатда, ҳужжатлар рўйхати, тарихий маълумотнома ва бошқалар билан доимий сақлаш учун тегишли давлат архивига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисида низом”да белгиланган муддатларга мувофиқ топширилади.

6.Рўйхатда белгиланган ҳужжатларни сақлаш муддатлари барча тижорат банклари учун мажбурийдир.

7.Сақлаш муддати “вақтинча” бўлган ҳужжатлар белгиланган сақлаш муддатидан олдин йўқ қилиниши мумкин эмас. Зарур ҳолларда, айрим йиғмажилдларнинг сақлаш муддатлари тугаган аммо банк фаолиятида керак бўлган ҳужжатлар тижорат банкининг Бош банки МЭК ёки тижорат банки филиаллари ЭК қарори билан зарурат бўлгунга қадар сақловда қолдирилиши мумкин.

2-§. Ҳужжатларни сақлаш, йўқ қилиш учун ажратишни ва расмийлаштиришни ташкил қилиш

8.Ҳужжатларни сақлаш муддатини белгилаш, сақлаш ва йўқ қилишга ажратиш учун буйруқ асосида тижорат банкининг Бош банкида доимий фаолият кўрсатувчи МЭК ва тижорат банки филиалларида ЭК тузилади.

Ҳужжатларни доимий ва вақтинча сақлаш ёки йўқ қилиш учун ажратиш амалдаги “Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 2347, 2012 йил 28 март)ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архив иши бошқармасининг кўрсатмаларига мувофиқ олиб борилиши керак.

9.Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан ҳужжатларни илмий-техникавий жиҳатдан тартибга келтириш мустақил амалга оширилади. Бунда тижорат банкининг Бош банки МЭК ва тижорат банки филиаллари ЭК услубий ва амалий ишларни ўтказиш вазифаларини бажаради.

Ҳужжатларни тартибга келтириш компетентлиги бўйича гувоҳнома (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади)га эга бўлган ходим томонидан амалга оширилади. Гувоҳномага эга бўлган архив ходими бўлмаганда, ҳужжатлар экспертизаси гувоҳномага эга бўлган давлат архиви ходимини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

10.Архив ҳужжатлари МЭК ва ЭК аъзолари иштирокида қимматлилиги бўйича жойида варақма-варақ кўрилиб, сараланган ҳужжатлар ичидан доимий, вақтинча сақланадиган ҳамда сақлаш муддати тугаган ҳужжатларни йўқ қилиш учун ажратади.

МЭК ва ЭК томонидан ўрнатилган тартибда доимий ёки вақтинча сақлаш учун ажратиб олинган ҳужжатлар бўйича архив рўйхати тузилиб, тижорат банкининг Бош банки МЭК ёки тижорат банки филиалларининг ЭК йиғилишида кўриб чиқилади ва тегишли давлат архивининг ЭТКга тасдиқлаш (келишиш) учун тақдим этилади.

11.Давлат архиви муассасасининг ЭТКда рўйхатлар тасдиқланган (келишилган)дан сўнг, улар банк раҳбари томонидан тасдиқланади.

12.Рўйхатлар тасдиқлангандан сўнг вақтинча сақланадиган ҳужжатларни йўқ қилишга рухсат этилади.

Ҳужжатларни йўқ қилиш “Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 2347, 2012 йил 28 март) мувофиқ Бош банк раҳбари тасдиқлаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатнома МЭК (ЭК) аъзолари томонидан имзоланади ва раҳбар томонидан тасдиқланиб, натижалари бўйича ёзма хулоса (баённома) билан расмийлаштирилади. Филиалда тузилган далолатнома тижорат банкининг Бош банки МЭКга келишиш учун тақдим этилади. Тижорат банкининг Бош банки МЭК филиаллар томонидан тақдим қилинган хулосаларни кўриб чиқиб, натижалари бўйича баённома (ёзма хулоса) тузади ва филиалларга тақдим этади.

13.Ўз фаолиятини тугатган ёки тугатаётган тижорат банклари доимий ва шахсий таркибга оид ҳужжатларини давлат архивига топширишлари шарт.

14.Йўқ қилиш учун ажратилган ва далолатномага киритилган ҳужжатлар белгиланган тартибда йўқ қилинади. Хўжалик эҳтиёжлари учун мазкур ҳужжатларни ишлатиш ман этилади. Ҳужжатларни топшириш далолатномага киритилган йиғмажилдлар миқдори ва қабул қилинган ҳужжатлар тўпламининг оғирлиги кўрсатиладиган юк хати билан расмийлаштирилади. Тижорат банкининг Бош банки МЭК ва тижорат банки филиаллари ЭК қарори бўйича йўқ қилиш учун ажратилган ҳужжатлар иккиламчи хом-ашё тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга топширилади. Бунда, тижорат банкининг Бош банки МЭК ва тижорат банки филиаллари ЭК қарори бўйича йўқ қилиш учун ажратилган ҳужжатларнинг айрим тоифалари майдалаб ташлаш йўли билан йўқ қилиниши мумкин.

15.Талаб даражасида расмийлаштирилмаган ва келишилмаган ҳужжатларни йўқ қилинишига рухсат этилмайди. Рўйхатда белгилаб қўйилган ҳужжатларни сақлаш муддатларига риоя қилиниши ва сақланиши шарт.

16.Мазкур Қоидалар талабларини тўғри қўлланилиши бўйича масъулият ва жавобгарлик тижорат банкининг Бош банки раҳбари, бош бухгалтери ва архив ходими ҳамда тижорат банки филиали раҳбари ва бош бухгалтери зиммасига юкланади.

3-§. Рўйхат тузилмаси ва уни қўллаш тартиби

17.Рўйхат тижорат банклари фаолиятининг асосий йўналишлари ва вазифалари билан боғлиқ 26 та бўлимлардан иборат бўлиб, ҳар бир бўлим қуйидаги ҳужжатларни қамраб олган:

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Алиходжаев Бахтиёр Баходирович 2015-12-28 16:17:59
26 ta bo'limga ajratish ish yuritishni murakkablashtiradi. Yo'nalishlar va vazifalarni bir-biriga yaqinligi bo'yicha 4-5 ta guruhlarga, guruhlarni esa 4-5 ta bo'limlarga bo'lib tashkil qilinganda, ancha osonlashar edi.

1-бўлим - бошқариш тизимига оид ҳужжатлар, яъни назоратга, ҳуқуқий масалаларга,иш юритишга ва ҳужжатларни идоравий сақловини ташкил этишга доир ҳужжатлар;

2-бўлим – режалаштириш ва режаларни бажарилишига оид ҳужжатлар;

3-бўлим - нарх белгилашга оид ҳужжатлар;

4-бўлим - солиқ солишга оид ҳужжатлар;

5-бўлим - кредит-иқтисодий масалаларга оид ҳужжатлар;

6-бўлим - пул муомаласи, жисмоний шахсларга чакана хизматлар кўрсатишга оид ҳужжатлар, яъни пул муомаласига, омонатлар очиш ва пул ўтказмаларига доир ҳужжатлар;

7-бўлим – эмиссия-касса операцияларига оид ҳужжатлар;

8-бўлим - банк назорати ва инспекцияга оид ҳужжатлар;

9-бўлим - ташқи иқтисодий фаолият ва халқаро ҳисоб-китобларга оид ҳужжатлар;

10-бўлим - конверсион операциялар ва валюта айирбошлаш шохобчалари амалиётларига оид ҳужжатлар;

11-бўлим - қимматли қоғозлар бўйича амалиётларга оид ҳужжатлар;

12-бўлим - бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига оид ҳужжатлар;

13-бўлим - давлат бюджетининг касса ижросига оид ҳужжатлар;

14-бўлим - статистик ҳисоботга оид ҳужжатлар;

15-бўлим - ахборот хизматига оид ҳужжатлар;

16-бўлим - ноширлик фаолиятига оид ҳужжатлар;

17-бўлим - ички электрон ҳужжатлар;

18-бўлим - ахборот технологияларга оид ҳужжатлар;

19-бўлим - меҳнат муносабатларига оид ҳужжатлар;

20-бўлим - ходимлар билан ишлашга оид ҳужжатлар;

21-бўлим - моддий-техник таъминотга оид ҳужжатлар;

22-бўлим - капитал қурилишга оид ҳужжатлар;

23-бўлим - маъмурий-хўжалик масалаларига оид ҳужжатлар;

24-бўлим - фуқаролар муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлашга оид ҳужжатлар;

25-бўлим - кутубхона ишига оид ҳужжатлар;

26-бўлим - бошланғич жамоат ташкилотлари фаолиятига оид ҳужжатлар.

18.Рўйхатнинг 1-устунида тартиб рақамлар изчил кетма-кетликда рақамланган. Рўйхатнинг 2-устунидаги ҳужжатлар турининг ҳар бирига умумлашган ном берилган бўлиб, битта масала бўйича бир хил сақлаш муддатига эга бўлган турли ҳужжатлар бирлаштирилганда “ҳужжатлар” атамаси ишлатилган, қавс ичида эса киритилган ҳужжатлар асосий турининг номи келтирилган. Мазкур Рўйхатнинг 3-устунида ҳужжатларнинг сақлаш муддати ҳамда 4-устунида изоҳлар келтирилган.

19.Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низом”да белгиланган ҳужжатларнинг ҳисоби ва сақлаш тартиби ва “Тижорат банклари фаолиятида тузиладиган ҳужжатларнинг сақлаш муддатларини белгилаш, ҳужжатларни сақлаш ва йўқ қилиш учун ажратиш тўғрисидаги қоидалар”га риоя қилишлари лозим.

20.Тижорат банкларининг доимий сақлаш лозим бўлган электрон ҳужжатлари сақловга фойдаланиш фонди сифатида қабул қилинади. Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида“ги қонунига мувофиқ сақлашга қабул қилинадиган электрон ҳужжатларнинг сақлаш муддатлари қоғоз кўринишидаги ҳужжатларнинг сақлаш муддатлари билан бир хил бўлиши лозим.

21.Қоғоз кўринишидаги ҳужжатлар сақлашга асл нусхада қабул қилинади. Асл нусха бўлмаган тақдирда уларнинг тасдиқланган нусхалари қабул қилинади.

22.Рўйхатда ҳужжатларнинг аниқ турига қўйилган “ЭТК”белгиси ушбу ҳужжатларилмий-тарихий аҳамиятга эгалигини ва улар кейинчалик сақлаш ёки йўқ қилиш учун, белгиланган тартибда давлат архивларига топширилиши кераклигини билдиради. Давлат архив муассасаларининг жамлаш манбалари рўйхатига киритилмаган тижорат банклар ва филиаллар ушбу турдаги ҳужжатларни 10 йилдан кам бўлмаган муддатларда сақлашлари лозим.

“Зарурат қолмагунча”белгиси ҳужжатлар фақат амалий аҳамиятга эга эканлигини билдиради. Бундай ҳужжатларнинг сақлаш муддати тижорат банклари томонидан белгиланади, лекин бу муддат 5 йилдан кам бўлмаслиги шарт.

23.Рўйхатдаги 3-устунда сақлаш муддатлари бўйича фарқ қиладиган ҳужжатларнинг муайян ёки аниқ турларини ажратиш белгилари кўрсатилган. Рўйхатда келтирилган ҳужжатларнинг вақтинча сақлаш муддатлари барча тижорат банкларига тааллуқлидир. Доимий сақлаш муддатлари Миллий архив фондининг давлат ва нодавлат қисмининг доимий сақловини амалга оширадиган ҳамда давлат ва нодавлат архив муассасаларининг жамлаш манбалари рўйхатига киритилган тижорат банклар ва уларнинг филиаллари томонидан қўлланилади.

Бунда, мазкур Рўйхат бўйича доимий сақланиши лозим бўлган муайян ҳужжатларни (моддалар: 9а, 10, а, б, в, г, д, ж, 13 а, 18, 19 а, 20, 21 а, 22, 23 а, 25 а, 30 а, 32 а, 41, 43 а, 99, 212, 213, 265, 272, 282, 284, 337, 407, 416, 443, 608, 619 а, 654 а, 658, 767, 768) Миллий архив фондининг давлат ва нодавлат архив муассасаларининг жамлаш манбалари рўйхатига киритилмаган тижорат банклар ва уларнинг филиаллари ушбу ҳужжатларни ўзида банк(филиал) тугатилгунига қадар сақлаши керак.

Миллий архив фондининг давлат ва нодавлат архив муассасаларининг жамлаш манбалари рўйхатига киритилмаган ва ҳужжатларни тегишли давлат архивига топширмайдиган тижорат банклар ва уларнинг филиаллари томонидан Рўйхатнинг 3-устунидаги доимий сақлаш муддатига эга бўлган ҳужжатлар 10 йилдан кам бўлмаган муддатларда сақланиши лозим.

Ушбу 3-устундаги кўрсатилган белгилари бўйича 4-устунда ҳужжатларнинг сақлаш муддатларига изоҳ берилган ёки аниқлик келтирилган. Масалан, “Давлат сақловига топширилмайди. Банкда сақланади” - дейилган изоҳ иш юритишда тугалланган ҳужжатларнинг сақлаш жойини аниқлайди. Ёки, “Текширув (тафтиш) тугагандан сўнг. Баҳс, мунозара пайдо бўлган ҳолларда, тергов ва суд йиғмажилдлари - охирги якуний қарор қабул қилингунига қадар сақланади” изоҳи бухгалтерия ҳужжатларининг сақлаш муддатига аниқлик киритади. Бундан ташқари, ушбу устундаги “Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг”, “янгилангандан сўнг” ва шу каби изоҳлар 3-устунда кўрсатилган сақлаш муддатининг амал қилиши муайян вақтдан бошланишини англатади. Шунингдек, ушбу устундаги изоҳларда умумий мажмуадаги айрим ҳужжатларнинг сақлаш муддатлари уларнинг мазмуни, муаллифлиги, яратилиш жойи, нусхалар сонига қараб аниқланиши кўрсатилган.

24.Ҳужжатларни сақлаш муддати, уларнинг иш юритиш тугатилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошланади. Масалан, иш юритиш 2011 йилда тугалланган ҳужжатларнинг сақлаш муддатининг ҳисоби 2012 йилнинг 1 январидан ҳисобланади.

25.Рўйхатда кўрсатилган сақлаш муддатларини қисқартириш тақиқланади. Рўйхатда кўрсатилган сақлаш муддатларини узайтиришга фақат зарурат бўлган ҳоллардагина йўл қўйилади.

26.Илмий-тарихий аҳамиятга эга бўлган ва давлат сақловига топшириладиган ҳужжатларнинг асл нусхалари (оригиналлари)ни, шунингдек, улардан тайёрланган фотонусхаларини ҳам йўқ қилиш тақиқланади.

II. Якуний қоидалар

27.Ушбу Қоидаларни бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

28.Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari