Hujjat nomi
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш ҚОИДАЛАРИ
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQoidalar
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-04 11:18:58
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-01-19 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш тартибини тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2016 йил 1 январдан бошлаб мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда уяли алоқа компаниялари деб юритилади) рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини табақалаштирилган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқаради.

2-боб. Рентабеллик даражасини аниқлаш

2. Рентабеллик Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон “Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) билан тасдиқланган Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот – 2-сонли шакл (кейинги ўринларда ҳисобот деб юритилади) кўрсаткичларидан келиб чиқиб қуйидаги формула бўйича аниқланади.

Рҳ = Ф / Т х 100%,

бунда:

Рҳ рентабелликнинг ҳақиқатдаги даражаси;

Ф – фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар) – Ҳисоботнинг 240-сатри;

Т – сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларнинг таннархи – Ҳисоботнинг 020-сатри.

3. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари рентабеллик даражасига қараб:

20 фоизгача ва 20 фоиз бўлганда – 7,5 фоиз миқдорида;

20 фоиздан юқори бўлганда – 20 фоиз даражагача бўлган рентабелликдан ортган фойдадан 50 фоиз миқдорида белгиланган.

4. Рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлганда белгиланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси реализациянинг умумий ҳажмидаги экспорт улушига қараб тузатиш киритилмайди.

5. Ушбу Қоидаларнинг 2-бандига мувофиқ ҳисобланган рентабелликнинг ҳақиқатдаги даражаси 20 фоиздан ошмаган ҳолларда фойдага солиқ солиш умумбелгиланган тартибда амалга оширилади.

6. Рентабеллик даражаси 20 фоиздан ошганда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи табақалаштирилган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Бунда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасини аниқлашда белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган солиқ солиш базаси:

рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлган қисми;

рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлган қисми аниқланади.

7. Рентабеллик даражасининг 20 фоизига тўғри келадиган солиқ солиш базаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:

СБ 20%гача = СБҳ × ((20% / Рҳ) × 100%),

бунда:

СБ 20%гача – рентабеллик даражасининг 20 фоизига тўғри келадиган солиқ солиш базаси;

СБҳсолиқ солиш базаси (Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобининг 150-сатри);

Рҳ – рентабелликнинг ҳақиқатдаги даражаси.

8. Рентабеллик даражасининг 20 фоизидан юқори қисмига тўғри келадиган солиқ солиш базаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:

СБ 20%дан юқори = СБҳСБ 20%гача,

бунда:

СБ 20%дан юқорирентабеллик даражасининг 20 фоизидан юқори қисмига тўғри келадиган солиқ солиш базаси;

СБҳсолиқ солиш базаси (Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобининг 150-сатри);

СБ 20%гача – рентабеллик даражасининг 20 фоизига тўғри келадиган солиқ солиш базаси.

9. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:

SSсолиқ = (СБ 20%гача × 7,5%) + (СБ 20%дан юқори × 50%),

бунда:

SSсолиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси;

СБ 20%гача – рентабеллик даражасининг 20 фоизига тўғри келадиган солиқ солиш базаси;

СБ 20%дан юқорирентабеллик даражасининг 20 фоизидан юқори қисмига тўғри келадиган солиқ солиш базаси.

Рентабеллик даражасига қараб солиқ солиш базаси суммасини аниқлаш ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси ҳисоблаб чиқаришга доир шартли мисоллар ушбу Қоидаларнинг иловасида келтирилган.

4-боб. Якуний қоидалар

10. Уяли алоқа компанияларидан бюджетга тушумларни ҳисобини юритиш мақсадида рентабеллик даражасининг 20 фоизидан юқори қисмига тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси тегишли Давлат солиқ инспекцияларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очиладиган алоҳида ҳисобвараққа ўтказилади.

11. Солиқ тўловчилар ушбу Қоидаларни тўғри қўллаш юзасидан жавобгардирлар.

12. Давлат солиқ хизмати органлари уяли алоқа компаниялари томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш устидан назоратни амалга оширади.

Рентабеллик даражасига қараб солиқ солиш базаси суммасини аниқлаш ҳамда
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси ҳисоблаб чиқаришга доир
ШАРТЛИ МИСОЛЛАР

Кўрсаткичлар

Сатр коди

1-мисол

2-мисол

Сумма

Сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларнинг таннархи
(“Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот” – 2-сонли
шаклнинг 020-сатри)

010

77 000,0

80 000,0

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлагунга
қадар фойда (зарар)
(“Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот” – 2-сонли
шаклнинг 240-сатри)

020

20 000,0

12 000,0

Рентабелликнинг ҳақиқатдаги даражаси, %да
(020-сатр / 010-сатр х
100%)

030

26,0%

15,0%

Солиқ солиш базаси
(Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобининг 150-сатри)

040

25 000,0

17 000,0

Солиқ солиш базаси, шу жумладан:

050

х

х

рентабеллик даражасининг 20 фоизига тўғри келадиган солиқ солиш базаси
[040-сатр
х ((20% / 030-сатр) х 100%), бироқ 040-сатрдан кўп бўлмаган миқдорда]

051

19 250,0

17 000,0

рентабеллик даражасининг 20 фоизидан юқори қисмига тўғри келадиган солиқ солиш базаси
(040-сатр – 051-сатр)

052

5 750,0

0,0

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкалари:

060

х

х

рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлганда

061

7,5%

7,5%

рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлганда

062

50%

50%

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси – жами
(070-сатр + 071-сатр), шу жумладан:

070

4 318,8

1 275,0

рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлганда
[(051 х
стр. 061)

071

1 443,8

1 275,0

рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлганда
(стр. 052
х стр. 062)

072

2 875,0

0,0

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari