Hujjat nomi
Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-06 15:13:35
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-01-21 12:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ–2455-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири Р. Азимов
Тошкент ш.,
2016 йил "___" _______
_________ -сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев
Тошкент ш.,
2016 йил "___" _______
_________ -сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2016 йил «___» январдаги

______, ________ - сонли
қарорига ИЛОВА

Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик
учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20015 йил 22 декабрдаги ПҚ–2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.

1-боб Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ–2455-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари
ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар солиқ солиш тизимидан (умумбелгиланган солиқлар
ёки солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби) қатъи назар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқадилар ва тўлайдилар.

2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан 2011 йил 28 январда 05-268-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Умумдавлат таснифлагичи “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига (ИФУТ 2-таҳрир) асосан “Спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқариш; бутилкада минерал сувлар ва бошқа сувлар ишлаб чиқариш” (11.07-синф) фаолият турига қуйидагилар киради:

табиий минерал сувларни ва бошқа шишали сувларни ишлаб чиқариш;

алкоголсиз ичимликлар, алкоголсиз хушбўйлаштирилган ва/ёки бир оз ширин ичимликлар: лимонад, оранжад, кола, мевали ичимликлар, тониклар ва ҳ.к ишлаб чиқариш.

2-боб. Солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база

3. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг солиқ солиш объекти ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланиладиган сув ресурслари ҳисобланади.

4. Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми солиқ солинадиган база ҳисобланади.

Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми деганда, истеъмол идишидаги тайёр маҳсулотга тўғри келадиган сув ҳажми тушунилади.

Бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми деганда сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сувнинг умумий ҳажми тушунилади, алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бундан мустасно.

5. Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми м3да қуйидаги формула орқали аниқланади.

Vалкоголсиз ичимликлар учун сув ҳажми = (Vи/ч. ТМ х N) /1000, бунда:

Vи/ч. ТМ алкоголсиз ичимликлар тайёр маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми, литрда;

N – 1 литр тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сувнинг ҳисоб-китоб нормативи (N = 1).

6. Бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми м3да қуйидаги формула орқали аниқланади:

Vбошқа мақсадлар учун сув ҳажми = Vолинган сув ҳажми V алкоголсиз ичимликлар учун сув ҳажми, бунда:

Vолинган сув ҳажми – ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ресурслари ҳажми.

3-боб. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун
солиқ ставкалари, солиқ даври

7. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ сув ресурсларидан фойдаланиш мақсадига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган табақалаштирилган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади:

алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича;

бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича.

8. Календарь йил солиқ давридир.

4-боб. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

9. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси йил учун солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

10. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилинган йиллик солиқ суммасидан келиб чиқиб жорий солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотнома асосида тўланадиган жорий тўловлар суммаси аниқланади.

11. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун маълумотнома сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) 6-иловага мувофиқ шакллар бўйича тақдим этилади.

12. Солиқ даври учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш жорий тўловларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади.

5-боб. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органлари назорати

13. Солиқ тўловчилар ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши юзасидан жавобгардирлар.

14. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari