Hujjat nomi
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Ellikqal`a tumani
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Ellikqal`a tumani
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-13 10:49:27
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-01-28 09:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2013 йил 25-апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58 сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низоми талабларидан келиб чиқиб, туманда 2016 йил қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Туман худудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни 2016 йилда техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби 1-иловага, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

а) мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги
в
а мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар
ва сервис
пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича иш-режасини юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

б) техник талабга жавоб бермайдиган техник носоз техникаларни ишлатишни қатъиян ман қилиш;

в) техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив
техникалар,
шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлигига ва бошқа техник талабларга жавоб беришига эътибор қаратиш;

г) техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифалари юклатилсин.

3. Тумандаги барча фермер хўжаликлари, уларга хизмат кўрсатувчи
корхона, ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ва маҳалла раисларига:

а) ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш;

б) техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундириладиган йиғимни ўз вақтида тўлашни таъминлаш;

в) ҳар бир маҳалла ўз ҳудудидаги шахсий техникаларни техник кўрикдан ўтишини ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин.

4. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Р.Матчановга:

тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

5. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Ниязимбетов зиммасига юклатилсин.

6. Мазкур қарор “Давр кўзгуси ” газетасида расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ТУМАН ҲОКИМИ:Н.ХУДАЙБЕРГЕНОВ

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari