Hujjat nomi
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Kegeyli tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Kegeyli tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-15 17:21:10
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-01-30 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Туман худудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника,

асбоб-ускуналарни 2016 йилда техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби 1-иловага, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

.Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

а) мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалигива мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар
ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича иш-режаси юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

б) техник талабга жавоб бермайдиган техник носоз техникаларни ишлатишни қатъиян ман қилиш;

в) техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлигига ва бошқа техник талабларга жавоб беришига эътибор қаратиш;

г) техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифалари юклатилсин.

Тумандаги барча фермер хўжаликлари, уларга хизмат кўрсатувчи

корхона, ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ва маҳалла раисларига:

а) ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш;

б) техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундириладиган йиғимни ўз вақтида тўлашни таъминлаш;

в) ҳар бир маҳалла ўз ҳудудидаги шахсий техникаларни техник кўрикдан ўтишини ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин.

Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.Мырзамбетовга:

тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

Кегейли туман ҳокимининг 2015-йил 28-февралдаги «Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги 106-02-сонли қарори («Кегейли турмысы» газетаси,2015-йил 14-март 5(6097) 2015-йил 31-декабрдан ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблансин.

Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Оразымбетов зиммасига юклатилсин

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari