Hujjat nomi
Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-15 18:16:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-01-30 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ

Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 23 январдаги 113, 2010-51-сон қарори (рўйхат рақами 2195, 2011 йил
16 февраль)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири Р. Азимов

Тошкент ш.,

2016 йил “___” __________,

________-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев

Тошкент ш.,

2016 йил “___” __________,

________-сон

Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни
(ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

Туристик ташкилотлар учун ўзи ишлаб чиқарган хизмат деганда, тур доирасида транспорт хизмати кўрсатиш, яшаш, овқатлантириш, экскурсия хизмати кўрсатиш, маданий, спорт дастурларини ташкил этиш ва бошқа хизматларни кўрсатишни ўз ичига олувчи туристик хизматлар мажмуи тушунилади..

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Abdurazakov Doniyor Jurakulovich 2016-01-22 17:16:15
Туристик ташкилот яъни турфирма кичик корхона сифатида ягона солик тўловчиси ҳисобланади ва белгиланган ставкаларда ягона солиқ ЖАМИ КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТдан тўлайди. Корхонанинг чет эллик туристларга КЎРСАТГАН ЖАМИ ХИЗМАТи диярли барча холатда ВАЛЮТАДАГИ ЖАМИ ТУШУМ га тенг бўлади. Яъни турфирма жами тушумдан Ягона Солиқ тўлайди. Агар турфирма "ўзи ишлаб чиқарган хизмат" дегандан турпакет ёки турпродуктга кирувчи барча хизматлар мажмуаси тушунилмаса Ягона Солиқ объекти солиқ кодексининг 355 моддаси 1 бандига мувофиқ турфирма ЖАМИ ТУШУМи эмас балки меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматлар учун тўловларни жами тушумдан чегирган холда аниқланиши керак бўлади. Бу ишлар ва хизматлар бажариш учун қурилишдаги пудрат шартномаси асосида ишлашга ўхшаб кетади.
Qabul qilinmadi 2016-01-29 20:38:51
"Туризм тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддасига асосан туристик хизматлар мажмуи транспорт хизмати кўрсатишни, яшаш, овқатлантириш, экскурсия хизмати кўрсатиш, маданий, спорт дастурларини ташкил этиш ва бошқа хизматларни ўз ичига олиши белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, Қоидаларнинг 5-банди мазкур таҳрирда таклиф этилган.
Abdurazakov Doniyor Jurakulovich 2016-01-22 17:47:59
Бундан ташқари турфирма чет эллик мижозга валюта ҳисобига аниқ бир турдаги туристик хизмат ёки бир қанча хизматлар йиғиндисидан иборат турпродукт (турпакет) сотиши мумкин. Турпакет турфирма томонидан мижоз билан келишилган холда мустақил тарзда ишлаб чиқилади ва унинг таркибига кирувчи хизматлар учун ҳам турфирма масъул ҳисобланади. Бу худди ҳар қандай маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчиси махсулот учун ишлатилган хом-ашёнинг сифатига жавобгар бўлгани кабидир. Шу боисдан, турпродукт ўз таннархига эга бўлган, махсулот ишлаб чиқаришдаги каби, якуний махсулот сифатида қаралиши лозим. Бу турпродуктнинг ишлаб чиқарувчиси эса турфирмадир. Демак, турпродукт (турпакет) тўлиқ турфирма томонидан ўз кучи билан ишлаб чиқарилади.
Qabul qilinmadi 2016-01-29 20:38:48
"Туризм тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддасига асосан туристик хизматлар мажмуи транспорт хизмати кўрсатишни, яшаш, овқатлантириш, экскурсия хизмати кўрсатиш, маданий, спорт дастурларини ташкил этиш ва бошқа хизматларни ўз ичига олиши белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, Қоидаларнинг 5-банди мазкур таҳрирда таклиф этилган.

2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Товарларни (ишларни, хизматларни) ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот тоифасига мансублиги фактини тасдиғи бўлиб, корхона томонидан Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда қўйилган белги ҳисобланади.”.

[ izohlar (4) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Abdurazakov Doniyor Jurakulovich 2016-01-22 17:50:20
Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига "ТУРИСТИК МАХСУЛОТ" ва "ТУРИСТИК ХИЗМАТ" категорияларини киритиб улар учун тегишли ТН ВЭД кодлар ҳам берилиши керак.
Qabul qilinmadi 2016-01-29 20:18:24
Туристик хизматларга ТИФ ТН коди бериб бўлмайди, чунки ТИФ ТН ўз номи билан ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси ҳамда Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ишлаб чиқиладиган Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлашган тизими асосида ишлаб чиқилади.
Muxamedov Jahongir 2016-01-26 10:50:02
Туристик хизматларга ТИФ ТН коди бериб бўлмайди, чунки ТИФ ТН ўз номи билан ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси ҳамда Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ишлаб чиқиладиган Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлашган тизими асосида ишлаб чиқилади. Туристик хизматларга алоҳида ҳисобини олиб бориш учун алоҳида код белгилаш мумкин (масалан 9999999999), лекин бу ТИФ ТН коди бўлмайди.
Abdurazakov Doniyor Jurakulovich 2016-01-26 15:04:30
Албатта Мухамедов сизнинг фикрингизга қўшиламан. Аммо мени назаримда бу савол янада чуқурроқ ўрганилиши керак.Чунки, туристик хизматлар учун Статистика қўмитаси томонидан 791111 дан 799020 гача маҳаллий кодлар берилган. Хусусан шулар орасида 791211 (Услуги туроператоров по организации и составлению туров) ҳам бор.Бошқа томондан “Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш ҚОИДАЛАРИ”га илова АРИЗА-МАЪЛУМОТНОМА шакли ўқиб кўрилса айнан ТИФ ТН код сўралган. Модоми-ки ТИФ ТН код бериб бўлмас экан ариза-маълумотномага ҳам ўзгартириш киритиш керак бўлади.
Qabul qilinmadi 2016-01-29 20:46:17
Ўзбекистон Республикасининг 20.08.2015 й. ЎРҚ-391-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиришлар киритилган бўлиб, унга кўра кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ваколатли органларга ва ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органларига, давлат статистика органларига, банкларга ва бошқаларга) ёзма равишдаги мурожаатларсиз қўлланилиши белгиланган. Шунга асосан ушбу қарор билан Ариза-маълумотномани тақдим этишни назарда тутувчи норма чиқариб ташланмоқда.
Abdurazakov Doniyor Jurakulovich 2016-01-26 15:04:38
Соҳанинг яна бир ўзига хос томони, хизматлар экспорти бўлиш билан бирга, у бевосита республикадан ташқарига божхона орқали олиб чиқилмайди. Аксинча, истеъмолчининг ўзи мамлакатга келади. Шу нуқта-и назардан, унга божхона таснифи бўйича код бериб бўлмаслиги ҳам мумкин.Хулоса ўрнида айтган бўлардимки, туристик хизмат деганда бир унсурли аниқ хизматни тушуниш керак. Яъни меҳмонхона хизмати, транспорт ёки экскурсия хизмати ва ҳакозо. Аммо турфирма юқоридаги каби бир унсурли хизматларни жамлаган холда мураккаб таркибли махсулот яъни турпакет ишлаб чиқади. Масаланинг нозик томони ҳам шунда-ки, турфирма турпакет доирасида, авиачипта, поезд чипталари, театр ва музейлар, ресторан, транспорт компанияси, мехмонхона ва бошқалар билан тегишли тартибда олди-сотди ёки хизмат кўрсатиш шарномаси тузади ва ўша хизматларни бевосита сотиб олади. Бу шартномаларнинг ҳеч бири пудрат шартномаси эмас. Бу ҳолат махсулот ишлаб чиқаришга жуда ҳам ўхшайди. Ўша хизматларни умумлаштириб ўзига хос турпакетни ишлаб чиқади. Мижоз турпакетни сотиб олар экан, турфирма турпакет таркибидаги хизматларнинг ҳаммасига масъул бўлади. Шу сабабдан, туристик хизматлар қаторида турмаҳсулот деган тушунчани ҳам киритиб, турфирманинг ўзи ишлаб чиқарадиган хизмат сифатида қаралиши лозим деб ўйлайман. Ва бу турмаҳсулотга тегишли кодларни берилиши мунозарали саволларни камайтирган бўларди.
Qabul qilinmadi 2016-01-29 20:50:13
"Туризм тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддасига асосан туристик хизматлар мажмуи транспорт хизмати кўрсатишни, яшаш, овқатлантириш, экскурсия хизмати кўрсатиш, маданий, спорт дастурларини ташкил этиш ва бошқа хизматларни ўз ичига олиши белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, Қоидаларнинг 5-банди мазкур таҳрирда таклиф этилган.

3. 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён ҳисоблансин:
“9.
Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг ишончлилиги учун корхона жавобгардир.”.

5. Илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири Э. Ганиев

2016 йил “____” ____________

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari