Hujjat nomi
Табиий сув объектларидан сув олиш тартибини бузганлик учун жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-18 10:32:38
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-02 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси

Табиатни муҳофаза қилиш давлат

қўмитасининг 2016 йил

«___» ____________даги

________ -сонли қарорига

илова

Табиий сув объектларидан сув олиш тартибини бузганлик учун жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 60-бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 16 майдаги СҚ-36-III-сонли қарорига мувофиқ, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан табиий сув манбаларидан (жилғалар, сойлар, дарёлар, кўллар, ер ости сувли қатламлари ва бошқалардан) белгиланган лимитдан ортиқча сув олганлик, сув олишга рухсат этилмаган жойлардан сув олганлик, шунингдек сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан жарима санкцияларини қўллаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

табиий сув объектлари - сув объекти - сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ва белгилари бўлган табиий жилғалар, сойлар, дарёлар, кўллар, денгизлар, ер ости сувли қатламлари;

белгиланган лимитдан ортиқча сув олиш – табиий сув манбаларидан “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30-моддасида кўрсатилган тегишли ваколатли органлар томонидан белгиланган лимитдан ортиқча сув олиш;

сувдан фойдаланувчилар - сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахслар;

сув истеъмолчилари - ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахслар;

вегетация даври – ўсимликларни баҳорда қишки уйқудан уйғониб, ёз фаслида ривожланиб, то куз фаслида қишки уйқуга кетгунига қадар бўлган давр. Ирригация соҳасида одатда вегетация даври йилнинг апрель ойидан октябрь ойига қадар этиб белгиланади.

сув олишга рухсат этилмаган жойлардан сув олиш – сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан паспорти бўлмаган ва хизмат кўрсатадиган эксплуатация ташкилотида рўйхатга олинмаган сув олиш жойларидан сув олиш;

сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш – сув объектларини танҳо фойдаланиш учун беришнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда ундан фойдаланиш мақсадида, бирор бир сув объектига эгалик қилишни ифодалайдиган ҳуқуқбузарлик, шунингдек “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида кўрсатилган сувлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати органлари билан келишмаган ҳолда табиий сув манбаларида вақтинчалик сув олиш жойлари ва қурилмаларини қуриш.

II. Жарима санкцияларини қўллаш

3. Сувдан фойдаланувчилар ёки сув истеъмолчиларига нисбатан, улар томонидан табиий сув объектларидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилганда, маъмурий жазо чоралари билан бирга қуйидаги жарима санкциялари ҳам қўлланилади:

сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олганлик учун – белгиланган лимитдан ортиқча олинган ҳар бир минг кубометри учун – белгиланган минимал иш ҳақи миқдоридан 10 фоиз;

рухсат этилмаган сув олиш жойларидан сув олганлик, шунингдек сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани учун – олинган сувнинг ҳар бир минг кубометри учун - белгиланган минимал иш ҳақи миқдоридан 20 фоиз;

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби бир йил мобайнида такроран бузилганда жарима санкциялари ўн баравар миқдорида қўлланилади.

4. Қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчиларига белгиланган лимитдан ортиқча сув олганлик учун жарима санкциялари йилига икки марта қўлланилади (куз-қиш ва вегетация даври якунларига кўра), қолган сув истеъмолчиларига эса - календарь йили якунига кўра қўлланилади.

5. Жарима санкциялари сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан ҳисобот йили якунига кўра тақдим этилган маълумотлар ҳисобидан шакллантирилган, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли бўлинмаларидан олинган маълумотлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларни режали ва режадан ташқари текширишлар натижалари асосида қўлланилади.

6. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига – тадбиркорлик субъектларига нисбатан ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган жарима санкциялари суд томонидан қўлланилади, улар айбига иқрор бўлган ва жарима санкцияларини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно.

III. Жарима санкцияларини қўллашҳужжатларини расмийлаштириш

7. Жарима санкцияларини қўллашга оид ҳужжатларини расмийлаштириштартибиқуйидагибосқичларни ўз ичига олади:

тартиббузарлик ҳолати мавжудлигининг қайд этилиши (ушбу Низомнинг 5-банди, 1 ва 2-қисмлари);

тасдиқловчи ҳужжатларни йиғиш (хўжалик юритувчи субъектларни режали ва режадан ташқари текширишлар натижаларига кўра расмийлаштирилган далолатномада тартиббузарлик ҳолатлари аниқланганганлиги тўғрисидаги маълумот, сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси ва бошқалар томонидан, белгиланган тартибда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳақида тақдим этилган ҳисобот маълумоти);

табиий сув манбаларидан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан белгиланган лимитдан ортиқча сув олганлик, рухсат этилмаган сув олиш жойларидан сув олганлик, шунингдек сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун жарима санкциялари миқдори ҳисоб-китоби.

8. Ҳисоб-китоб икки нусхада, мазкур Низомга иловадаги шакл бўйича расмийлаштирилади ва сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчиси томонидан имзоланади. Ҳисоб-китобнинг бир нусхаси расмий равишда сувдан фойдаланувчи ёки сув истеъмолчисига юборилади. Ҳисоб-китобнинг иккинчи нусхаси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли бўлинмасида қолади.

9. Жарима суммаси ҳисоб-китоб расман олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддат ичида ихтиёрий равишда, мажбурий равишда, суд органлари орқали уч ойдан кечиктирмаган ҳолда, тўловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг жойлардаги органларининг табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларининг тегишли банк муассасаларидаги ҳисоб рақамларига ўтказилиши лозим.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Yunusov Behzod Hakimjonovich 2016-01-18 15:37:29
9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилиши керак
Qabul qilindi 2016-02-02 15:38:47
Билдирилган таклифингиз учун миннатдорчилик изҳор этамиз. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тавсиясига биноан, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилмоқда.
Yunusov Behzod Hakimjonovich 2016-01-18 15:39:35
Мазкур хужжат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилиши керак
Qabul qilindi 2016-02-02 15:39:02
Билдирилган таклифингиз учун миннатдорчилик изҳор этамиз. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тавсиясига биноан, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилмоқда.

10. Тўловчилар табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий органларининг қарорларига ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

11. Ушбу Низом Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.

12. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Меъёрий хуқуқий хужжатни муҳокамадан ўтказиш Меъёрий хуқуқий хужжатни Ягона порталда муҳокамадан ўтказиш 02.02.2016Ўзбекистон Республикаси Фуқароси
2Келиб тушган таклифлар асосида меъёрий хуқуқий хужжатни қайта ишлашКелиб тушган таклифлар асосида меъёрий хуқуқий хужжатни қайта ишлаш 10.02.2016Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси
3Меъёрий хуқуқий хужжат лойихасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишишМеъёрий хуқуқий хужжат лойихасини кўриб чиқиш учун тегишли вазирлик ва идораларга юбориш20.02.2016Вазирлик ва Идоралар
4Келишилган меъёрий хуқуқий хужжат лойихасини тасдиқлатишКелишилган меъёрий хуқуқий хужжат лойихасини тасдиқлатиш02.03.2016Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси

So`rovnoma natijalari