Hujjat nomi
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-18 16:44:59
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-02 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИХА

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, ”Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон,72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) ва 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 368-модда) қарорларига асосан вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳудудидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида, вилоят Молия бошқармасининг 2015 йил 25 ноябрдаги (01-02-02-1719-сон) ҳамда шаҳар, туман ҳокимликларининг мурожаатларини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳудудларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шаҳар ва туман ҳокимликларига:

бир ой муддатда маҳалла фуқаролар йиғинлари ва мулкчилик шаклидан қатъий назар хўжалик фаолиятини юритаётган субъектлар билан шартномалар тузиш ҳамда кўрсатилган хизматлар тўловларини ундириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлаш;

хизмат кўрсатилаётган ҳудудлардаги аҳоли сонини ва юридик ташкилотларни тўлиқ қамраб олиш ва шартномаларни тўлиқ тузилишини таъминлаш ҳамда шартномалар бўйича маблағларни ундириш чораларини кўриш;

аҳоли пунктлари худудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвалини қайта кўриб чиқиш ва ушбу режа-жадвали асосида чиқиндиларни ташишни амалга ошириш топширилсин.

3. Вилоят молия бошқармаси (Тилавов) га маҳаллий бюджетдан маблағ билан таъминланувчи ташкилот ва муассасалар харажатлар сметасига қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни киритиш ҳамда ушбу маблағларни ўз вақтида ажратилишини таьминлаш юклатилсин.

4. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 23 октябрдаги “Вилоят аҳоли пунктларида санитария жихатдан тозалаш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қ-161-сонли билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (Аслонов), вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Фармонов) га
ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов зиммасига юклатилсин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

MADAMINOV FARRUH FARHADOVICH 2016-01-28 18:40:25
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 3-ИЛОВА "Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш ҚОИДАЛАРИ"нинг 51-бандига асосан, Ижрочи (яъни, чикинди ташиш хизматларини курсатувчи ташкилот) - қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби ва тарифларининг ўзгаргани тўғрисида ушбу тарифлар қонуний кучга киришидан 15 кун аввал Истеъмолчининг абонентлик пунктларида эълонлар осиш йўли билан, шунингдек оммавий ахборот воситалари орқали Истеъмолчига маълум қилиши ШАРТлиги белгиланган.
Qabul qilindi 2016-02-09 17:29:17
Сизнинг таклифингиз инобатга олиниб, қарор лойиҳасига ўзгартириш киритилди.

Вилоят ҳокимининг

2016 йил “_____” февралдаги

_______ - сонли қарорига
илова

Вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳудудларида қаттиқ маиший
чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати

ТАРИФЛАРИ

Аҳоли

Улгуржи

Ҳудуд номи

Ўлчов бирлиги

Тариф
(сўм ва тийин)

Ўлчов бирлиги

Тариф
(сўм ва тийин)

1

Навоий шаҳри

1 ойда
1 кишига

1800-00

м3

30500-00

2

Зарафшон шаҳри

1 ойда
1 кишига

1100-00

м3

18500-00

3

Учқудуқ тумани

1 ойда
1 кишига

1100-00

м3

18500-00

4

Нурота тумани

1 ойда
1 кишига

1000-00

м3

17000-00

5

Кармана тумани

1 ойда
1 кишига

1250-00

м3

21500-00

6

Навбаҳор тумани

1 ойда
1 кишига

1000-00

м3

17000-00

7

Конимех тумани

1 ойда
1 кишига

1100-00

м3

18500-00

8

Томди тумани

1 ойда
1 кишига

1000-00

м3

17500-00

9

Қизилтепа тумани

1 ойда
1 кишига

1100-00

м3

18500-00

10

Хатирчи тумани

1 ойда
1 кишига

1100-00

м3

18000-00


Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини18.01.2016 йНавоий вилоят ҳокимлиги, вилоят Молия бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш18.01.2016 йНавоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш.18.01.2016 й. 02.02.2016 й.Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш05.02.2016 й.Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят Молия бошқармаси
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ташкилот ва муассасалар билан келишишЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш06.02.2016 й.Навоий вилоят ҳокимлиги
6Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш08.02.2016 йНавоий вилоят ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari