Hujjat nomi
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Beruniy tumani
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Beruniy tumani
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-19 11:41:50
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-03 12:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қуйидагилар:

а)Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспекторидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби 1-иловага;

б) тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин
ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

2.Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

а) мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалигива мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйичажадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

б) техник кўрикдан носоз деб топилган ва техник кўрикка умуман тақдим этилмайдиган техникалар эгаларига муросасиз бўлиш, йиғилган материалларини белгиланган тартибда тегишли чора кўриш учун туман прокуратурасига юбориш;

в) техник талабга жавоб бермайдиган техник носоз техникаларни ишлатишни қатъиян ман қилиш;

г) техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа техник талабларни амалга ошириш;

д) техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил килиш вазифалари юклатилсин.

3. Тумандаги барча фермер хўжаликлари, уларга хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ва маҳалла раисларига:

а) ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш;

б) техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундириладиган йиғимни ўз вақтида тўлашни таъминлаш;

в) тракторчи-машинистларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда уларнинг тиббий маълумотномаларини комиссияга тақдим этиш;

г) ҳар бир маҳалла ўз ҳудудидаги шахсий техникаларни техник кўрикдан ўтишини ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин.

4. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш ишлари бўйича ўринбосари Х. Байжановга:

тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

5. Туман ҳокимлиги юристи (М. Камалова) мазкур қарорни тумандаги “Халқ минбари ” газетасида чоп этилишини таъминласин.

6. Туман ҳокимининг 2015 йил 9 февралдаги 113-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Г. Юлдашев зиммасига юклатилсин.

8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari