Hujjat nomi
Ўзбекистон ҳудудидаги мавжуд хавфли чиқиндилар полигонларида таркибида симоб моддаси бўлган люминесцент лампа ва асбобларни демеркуризациялаш натижасида ҳосил бўладиган люминофор чиқинди(шлам)ларини жойлаштириш ва сақлаш бўйича вақтинчалик техник тартиб
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiTartib
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-19 15:23:06
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-03 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон ҳудудидаги мавжуд хавфли чиқиндилар полигонларида таркибида симоб моддаси бўлган люминесцент лампа ва асбобларни демеркуризациялаш натижасида ҳосил бўладиган люминофор чиқинди(шлам)ларини жойлаштириш ва сақлаш бўйича

вақтинчалик техник тартиб

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу вақтинчалик техник тартиб “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2014й.да бўлиб ўтган йиғилиши 146-сонли баёнининг 7-банди топшириғига асосан ишлаб чиқилди.

Мазкур вақтинчалик техник тартиб хавфли чиқиндилар полигонларида люминофор шламларини жойлаштириш ва сақлаш борасидаги асосий шарт ва талабларни белгилайди.

2. Ушбу вақтинчалик техник тартибнинг амал қилиниши таркибида симоб бўлган маҳсулотларнинг демеркуризациясини ва люминофор шламлари билан боғлиқ ишларни амалга оширувчи юридик шахсларга жорий қилинади.

3. Мазкур вақтинчалик техник тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

люминофор шлами – таркибида симоб бўлган маҳсулотларни демеркуризациялаш жараёнида чиқиндилар кўринишида ҳосил бўлган, улардан симобни ажратиб олиш мумкин бўлмаган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган шлам;

полигон – люминофор шламини сақлаш ва зарарсизлантиришга мўлжалланган махсус иншоот.

II. Люминофор шлами билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби

4. Люминисцент лампаларни демеркуризациясида люминофор шламларини ҳосил қилувчи ихтисослаштирилган корхоналар, уларни махсус идишларда сақлашлари ва полигонга жўнатилганига қадар сақлашга мажбурдирлар.

5. Таркибида симоб моддаси бўлган асбобларнинг утилизацияси билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган корхоналар люминофор шламларининг келиб тушиши ва жойлаштирилиши ҳисобини юритишга ва ҳисоботларни давлат статистика органларига белгиланган тартибда тақдим этишга мажбурдирлар.

6. Ҳосил бўлган ва сақланаётган люминофор шламларини қайд қилиш “Люминофор шламларини ҳисоби ва ҳаракати журнали”да олиб борилади.

Қайд қилиш хўжалик юритувчи субъект маъмурияти буйруғи билан тайинланадиган масъул шахс томонидан амалга оширилади.

III. Омбор хоналарини жойлаштириш ва қурилишига қўйиладиган талаблар

7. Люминофор шламлари омбор ва ишлаб чиқариш шароитларида оғзи герметик, зич ёпиладиган идишларда сақланади. Ишлаб чиқариш шароитларида шлам шунингдек, металл тагликка ўрнатилган амортизация учун хизмат қиладиган қутида, герметик тиқинли (вакуум замазкали) темир идишда сақланиши мумкин.

8. Люминофор шламларини жойлаштириш майдончалари яхши шамоллаб туриши лозим.

9. Омборнинг режаси (планировкаси) шлам билан тўлган баллонлар ёқалаб бир томонлама ҳаракатланишни ташкил этиш ва уларни сақлаш имконини назарда тутиши лозим.

10. Омборнинг поли ва деворлари симоб сизиб ўтмайдиган қопламага эга бўлиши ва осонгина ювилиши лозим.

IV. Ташишга қўйиладиган талаблар

11. Люминофор шламлари махсус жиҳозланган транспорт воситасида амалга оширилиши лозим. У бўлмаган ҳолда, уларни ташишга авария вазиятларини юзага келиши, атроф-муҳит, одамлар соғлиғига зарар етказиш имкониятини истисно қилувчи бошқа транспорт воситалари ва усуллар билан йўл қўйилади.

12. Люминофор шламларини тўплаш ва ташиш уларнинг сақланишини таъминлайдиган оғзи зич ёпилган идишларда амалга оширилиши лозим. Идиш материали чиқиндиларни барча ташкил этувчиларига нисбатан инерт, яъни таъсирсиз бўлиши керак.

Люминофор шламларини ташиш оғзи зич ёпиладиган баллонларда ёки полиэтилен сиғимларда амалга оширилади. Шламни сақлашга мўлжалланган идиш “ХАВФЛИ” ёзувига эга бўлиши лозим.

V. Люминофор шламларини жойлаштириш

13. Люминофор шламларини жойлаштириш КМК-2.01.12-96 “Токсик саноат чиқиндиларини зарарсизлантириш ва кўмиш полигонлари”, лойиҳалаш бўйича асосий қоидалар шартларига мувофиқ жиҳозланган ишлаб чиқариш чиқиндиларининг махсус полигонларига амалга оширилади.

14. Люминофор шламларини хавфли чиқиндиларнинг махсус полигонларига жойлаштириш полигон эгаси ва ихтисослаштирилган корхона ўрталарида чиқиндиларни жойлаштириш хизматлари ҳақида тузилган шартномага асосан амалга оширилади.

VI. Назорат ва масъулият

15. Люминофор шламларини полигонларга жойлаштирилиши устидан давлат назорати:

- экологик меъёрларга амал қилиниши устидан – Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан;

- люминофор шламларини жойлаштиришда белгиланган санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

16. Мазкур вақтинчалик техник тартиб талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Меъёрий хуқуқий хужжатни муҳокамадан ўтказишМеъёрий хуқуқий хужжатни Ягона порталда муҳокамадан ўтказиш03.02.2016Ўзбекистон Республикаси Фуқароси
2Келиб тушган таклифлар асосида меъёрий хуқуқий хужжатни қайта ишлашКелиб тушган таклифлар асосида меъёрий хуқуқий хужжатни қайта ишлаш10.02.2016Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси
3Меъёрий хуқуқий хужжат лойихасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишишМеъёрий хуқуқий хужжат лойихасини кўриб чиқиш учун тегишли вазирлик ва идораларга юбориш20.02.2016Вазирлик ва Идоралар
4Келишилган меъёрий хуқуқий хужжат лойихасини тасдиқлатишКелишилган меъёрий хуқуқий хужжат лойихасини тасдиқлатиш02.03.2016Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси

So`rovnoma natijalari