Hujjat nomi
Тошкент вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent viloyati hokimligi
Hujjat muallifiToshkent viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-19 17:05:04
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-04 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Тошкент вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Nortoji Yahyoyevich Berdiqulov 2016-01-25 14:18:16
таклиф бозорлар худудида жойлашган мобил алока компанияларнинг уяли алока подстанцияси учун ижара хакини белгилаш "Зангиота дехкон бозори" МЧЖ Кук терак мол бозорида жойлашган мобил алока подстанцияси учн ижара хакини 1 кв.метрга 1 ойга 16 000 сум белгилаш хакида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,2014 й., 52(656) сон, 636-модда) 4-банди ҳамда Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларига (рўйхат рақами 2751, 2016 йил 14 январь) асосан, деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо комплекслари) фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, улар томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари ва хажмларини кенгайтириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бозорлар ва савдо комплексларида пул оқимлари тўлиқроқ ҳисобга олинишини таъминлаш, шунингдек сифати паст, қалбаки ва контрабанда маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслик мақсадида,

1.Вилоят Молия (Д.Убайдуллаев) ва Давлат солиқ бошқармасининг (Қ.Маматисаев) таклифларига асосан, Бозор ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари 1-иловага мувофиқ, бозорлар ва савдо комплексларида кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари ҳамда бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоот ва бошқа мол-мулкларга кўрсатиладиган мажбурий хизмат турлари миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш” бош бошқармасинингТошкент вилояти бўлими (Ш.Мирзажонов) ва бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган йиғимларни белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини таъминласинлар ҳамда бир марталик йиғим, ижара тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий хизматларнинг тасдиқланган рўйхати ва қийматини бозорлар ва савдо комплексларига кириладиган барча жойларига осиб қўйсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш” бош бошқармасининг Тошкент вилояти бўлими (Ш.Мирзажонов) бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари томонидан бозорларда ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, кўрсатиладиган хизматлар, фойдаланганлик учун ижара тўловлари йиғим миқдорларини кўпайтириш эвазига тушадиган даромадларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52(I)-сон; 2008 й., 52-сон, 512-модда) белгиланган тартибда бюджетга йўналтирилишини назорат қилсин.

4. “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталари таҳририяти (У.Абдушоҳидов)га вилоят ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғим ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида тарғиб қилиб бориш тавсия этилсин.

5. Тошкент вилояти ҳокимининг 2015 йил 25 февралдаги 73-сон “Тошкент вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Абдуқодиров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими А.Усманов

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Bilolxon Danaxanovich Axrorov 2016-01-29 15:03:57
Бозорлар ва Савдо комплекслар фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси Тошкент вилояти бўлимининг 2016 йил 12 январдаги 26-032 сонли хатига асосан таклиф киритилади. Ушбу қарорнинг 2-иловаси 2.2.5 банди: Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун: Енгил машиналар учун 1соатгача - 2000 сўм, 2 соатгача - 3000 сўм ва 2 соатдан ортиқ вақтларга - 4000 сўм; Юк автомашиналар учун 1соатгача - 3000 сўм, 2 соатгача - 4000 сўм ва 2 соатдан ортиқ вақтларга - 5000 сўм қилиб белгилаш таклифи мақсадга мувофиқ.
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari