Hujjat nomi
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent viloyati hokimligi
Hujjat muallifiToshkent viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-19 19:19:45
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-04 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

Қ А Р О Р

Р Е Ш Е Н И Е

2016 yil «____»yanvar

______-son

Toshkent sh.

Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сон қарори, 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарори ва 2015 йил 26 мартдаги “Республиканинг санитария жихатидан тозалаш ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш механизмини янада такомиллаштириш, уларда талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича қадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 68-сон қарорига ҳамда Молия вазирлигининг 2015 йил 2 октябрдаги БЮ/15-04-34-26/124-1826-сон хатига асосан вилоят ҳудудида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун амалдаги тарифларни қайта кўриб чиққан ҳолда янги тарифларни белгилаш бўйича вилоят ҳокимлигига тақдим этилган мурожаат хатлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан таклиф этилган янги тарифлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ушбу қарор билан тасдиқланган қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича янги тарифлар 2016 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилсин.

4. Туман ва шаҳар ҳокимликлари, Ободонлаштириш бошқармалари ҳамда махсус ихтисослаштирилган санитар тозалаш корхоналари ўрнатилган тартибда жорий йилнинг 29 январига қадар қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тасдиқланган янги тарифлар бўйича истеъмолчиларни хабардор қилсинлар.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

MADAMINOV FARRUH FARHADOVICH 2016-01-28 18:36:59
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 3-ИЛОВА "Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш ҚОИДАЛАРИ"нинг 51-бандига асосан, Ижрочи (яъни, чикинди ташиш хизматларини курсатувчи ташкилот) - қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби ва тарифларининг ўзгаргани тўғрисида ушбу тарифлар қонуний кучга киришидан 15 кун аввал Истеъмолчининг абонентлик пунктларида эълонлар осиш йўли билан, шунингдек оммавий ахборот воситалари орқали Истеъмолчига маълум қилиши ШАРТлиги белгиланган.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

MADAMINOV FARRUH FARHADOVICH 2016-01-28 18:37:15
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 3-ИЛОВА "Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш ҚОИДАЛАРИ"нинг 51-бандига асосан, Ижрочи (яъни, чикинди ташиш хизматларини курсатувчи ташкилот) - қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби ва тарифларининг ўзгаргани тўғрисида ушбу тарифлар қонуний кучга киришидан 15 кун аввал Истеъмолчининг абонентлик пунктларида эълонлар осиш йўли билан, шунингдек оммавий ахборот воситалари орқали Истеъмолчига маълум қилиши ШАРТлиги белгиланган.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Рахимов ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари А.Абдуқодиров зиммаларига юклатилсин.

Вилоят ҳокими А.Усманов

Тошкент вилояти ҳокимининг

2016 йил “___”январдаги ____ - сон қарорига

илова

Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифлар (Сўмда)

Т/Р

Туман (шахар) номи

Янги тариф даражалари

Янги тариф даражалари

Ахолига бир ой учун

Юридик ташкилотларга
3 учун

1

Бекобод тумани Ободонлаштириш бошқармаси

1 550,0

25550,0

2

Бўка тумани Ободонлаштириш бошқармаси

1 550,0

25550,0

3

Бўстонлиқ тумани Ободонлаштириш бошқармаси

1 550,0

25550,0

4

Зангиота тумани Ободонлаштириш бошқармаси

1 800,0

29 600,0

5

Юқоричирчиқ тумани Ободонлаштириш бошқармаси

1 600,0

26350,0

6

Қибрай тумани Ободонлаштириш бошқармаси

1 600,0

26350,0

7

Оққўрғон тумани Ободонлаштириш бошқармаси

1 550,0

25550,0

8

Оҳангарон тумани

Ободонлаштириш бошқармаси

1 740,0

28 600,0

“Ohangaronsanitariyatozalash” МЧЖ

1 740,0

28 600,0

9

Паркент тумани Ободонлаштириш бошқармаси

1 400,0

23 050,0

10

Пискент тумани Ободонлаштириш бошқармаси

1 700,0

27 500,0

11

Ўртачирчиқ тумани Ободонлаштириш бошқармаси

1 600,0

26300,0

12

Чиноз тумани Ободонлаштириш бошқармаси

1 550,0

25 500,0

13

Қуйичирчиқ тумани Ободонлаштириш бошқармаси

1 600,0

26300,0

14

Янгийўл тумани Ободонлаштириш бошқармаси

1 600,0

26300,0

15

Ангрен шаҳар

“Покиза сервис” ДУК

1 825,0

30 000,0

Комунал фойдаланиш бошқармаси

1 825,0

30 000,0

16

Бекобод шаҳар

“Умид-Илхом-Ишонч” ХК

1 650,0

27 100,0

17

Олмалиқ шаҳар

“Гаражлар ва санитар тозалаш бошқармаси”

1 700,0

27 950,0

“Сихатсаломатликстрой” ХК

1 700,0

27 950,0

Изоҳ: Ушбу тариф корхоналар томонидан ишлаб чиқилиб, ҳудудий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган калькуляциялар асосида тайёрланган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari