Hujjat nomi
Наманган вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-02-17 11:11:30
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-03-04 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Наманган вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1326-сон Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) 4-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2014 йил 24 декабрда Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 84 ва 2014-37-сонли қарорларини (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 636-модда, рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабр) инобатга олиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 24 декабрдаги “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 84 ва 2014-37-сонли қарори (рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабр) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғимларнинг миқдори 1-иловага мувофиқ;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари худудидаги бино иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдори 2-иловага мувофиқ;

Наманган шаҳридаги “Яшил деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудидаги бино иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш вилоят бўлими ҳамда бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари билан биргаликда:

бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматини белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини таъминласинлар;

белгиланган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплексларига етказилиши, сотувчи ва харидорларга кўринарли жойларга жойлаштирилиши ҳамда амалда тадбиқ этилиши устидан назорат ўрнатсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш вилоят бўлими бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан бозорларда бир марталик йиғимлар, кўрсатилган хизматлар, ижара тўловлари йиғими миқдорларини кўпайтириш эвазига тушадиган даромадларни Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминласин.

5. Вилоят ҳокимининг 2014 йил 8 февралдаги “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик патта йиғимлари, кўрсатиладиган хизматлар ҳамда бино, иншоот ва ер майдонларидан ундириладиган тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 44-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Т.Дадабаев ва Н.Хайиталиевлар зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Б. Юсупов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari