Hujjat nomi
Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-23 11:56:42
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-07 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 385-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 8 январдаги 1, 2016-1-сонли қўшма қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 14 январь куни рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2251) ижросини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Қуйидагилар:

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари 1-иловага;

Навоий шаҳридаги “Навоий савдо комплекси” акциядорлик жамиятига қарашли 4 қаватли савдо комплексида ундириб олинадиган ижара тўлови миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 11 февралдаги “Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги Қ-27-сонли (“Дўстлик байроғи” газетаси, 2015 йил, 13-сон (3464) қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

1. Қуйидагилар:

бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари 1-иловага;

Навоий шаҳридаги “Навоий савдо комплекси” акциядорлик жамиятига қарашли 4 қаватли савдо комплексида ундириб олинадиган ижара тўлови миқдорлари 2-иловага;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини23.01.2016 йНавоий вилоят ҳокимлиги, вилоят Давлат Солиқ ва Молия бошқармалари
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш23.01.2016 йНавоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш.23.01.2016 й. - 07.02.2016 йЯгона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш08.02.2016 йНавоий вилоят ҳокимлиги, вилоят Давлат солиқ ва Молия бошқармалари
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ташкилот ва муассасалар билан келишишЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш09.02.2016 й.Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
6Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш13.02.2016Навоий вилоят ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari