Hujjat nomi
Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-23 14:16:13
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Тошкент ш.,

2016 йил «___» __________,

________-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Тошкент ш.,

2016 йил «___» __________,

________-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2016 йил «____» _________даги

_______,______-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 228-моддасига мувофиқ ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги ёзма аризани кўриб чиқиш,қайтарилиши лозим бўлган ортиқча суммани аниқлаш ва маблағларни солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қўшилган қиймат солиғи ортиқча суммаси (кейинги ўринларда ҚҚСнинг ортиқча суммаси деб юритилади) деганда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан ортган суммаси ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўланган (тўланадиган) ҚҚС суммасининг ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган оборотлар учун ишлатиладиган қисми учун ҳисоблаб ёзилган суммасидан ошиб кетиши тушунилади.

2. ҚҚСнинг ортиқча суммаси солиқ тўловчига қуйидаги кетма-кетликда қайтарилади:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 207-моддасига асосан тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини (Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тақдим қилинган ишлар ва хизматлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини) қоплашга;

солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича мавжуд солиқ қарзини қоплашга;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 228-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиб бериш.

3. ҚҚСнинг ортиқча суммасини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 207-моддасига мувофиқ тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасини, шунингдек бошқа солиқлар бўйича қарздорликни (кейинги ўринларда солиқ қарзини қоплаш деб юритилади) қоплаш ҳисобига қайтариш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 56-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4. Ушбу Низомнинг 3-бандига асосан солиқ қарзини қоплашдан кейин сақланиб қолинган ҚҚСнинг ортиқча суммаси, солиқ тўловчининг ёзма аризасига кўра, унинг банкдаги ҳисобварағига қайтарилади.

ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги ёзма ариза солиқ тўловчи томонидан юқорида айтиб ўтилган ортиқча сумма ҳосил бўлган ҳисобот даври тугаганидан кейин ўн икки ойдан кечиктирилмаган муддатда тақдим этилиши лозим.

ҚҚСнинг ортиқча суммасини банк ҳисобварағига қайтариш тўғрисида ариза белгиланган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган тақдирда, ҚҚСнинг ортиқча суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтарилмайди, у ушбу Низомнинг 3-бандига асосан солиқ қарзини қоплаш йўли билан амалга оширилади.

5. Ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш, тегишли давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ тўловчининг ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги аризаси олинган вақтдан бошлаб йигирма кун мобайнида бир йўла амалга оширилади.

2-боб. ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш

6. Ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги ариза солиқ тўловчи томонидан у рўйхатга олинган жойдаги давлат солиқ инспекциясига қуйидаги ҳужжатлар тўрт нусхада илова қилинган ҳолда тақдим этилади:

а) туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзлари бўйича солиштирув далолатномаси.

Солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги бўйича солиштириш далолатномаси солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар тузилади ва бир календарь ой мобайнида амал қилади;

б) Солиқ ҳисоботининг шакллари (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-(I)-сон, 162-модда) бщйича ҚҚС ҳисоб-китоби;

в) мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ шаклдаги солиқ тўловчининг раҳбари ва бош ҳисобчиси (ёки зиммасига бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий бошқариш вазифалари юкланган бошқа шахс) томонидан имзоланган солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммаси бўйича ҳисоб-китоб (Ҳисоб-китобни тўлдириш бўйича шартли мисол ушбу Низомнинг 2а, 2б-иловаларида келтирилган);

г) солиқ тўловчига илгари ҚҚС суммаси қайтарилган бўлса, қайтарилган ҚҚС суммаси, даври ва санаси тўғрисида ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда маълумот тақдим қилинади;

д) агарда юклаб жўнатилган товар учун валюта тушуми турли чет эл валютасида амалга оширилаётган бўлса, юклаб жўнатиш амалга оширилган ойнинг сўнгги кунидаги чет эл ваютасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада (сўмда) қайта ҳисоблаб чиқишнинг солиқ тўловчи томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда ҳисоб-китоби.

7. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тўрт нусхада тақдим этилади:

а) товарларни экспорт қилиш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун:

контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари;

товарларни экспорт қилиш режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белги қўйилган божхона юк декларациясининг (кейинги ўринларда БЮД деб юритилади) нусхалари, шунингдек БЮД йиғма кўчирма реестри;

контрактлар (товарларнинг юклаб жўнатилган туркуми) бўйича валюта тушуми суммасини тушганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси нусхалари ва шахсий ҳисобварақдан кўчирмалар нусхаларининг йиғма реестри;

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар тайин этилган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи қайд белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатлар нусхалари;

Товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитент (топшириқ берувчи) томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

солиқ тўловчи билан воситачи (ишончли вакил) ўртасидаги воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаларининг кўчирма нусхалари;

солиқ тўловчининг топшириғига кўра (воситачалик (топшириқ) шартномасига мувофиқ) экспортга товарлар етказиб беришни амалга ошираётган шахснинг товарларни Ўзбекистон Республикаси божхонаси ҳудудидан ташқарига етказиб бериш учун чет эллик шахс билан тузилган контрактларининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари;

товарларни экспорт режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларациясининг кўчирма нусхаси;

контракт (товарларнинг юклаб жўнатилган туркуми) бўйича чет эл валютасида реализация қилинган товарлар учун тушум воситачининг, ишончли вакилнинг ёки солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаларининг нусхалари, шунингдек шахсий ҳисобварақдан кўчирмалар нусхаларининг йиғма реестри;

контрактлар (товарларнинг юклаб жўнатилган туркуми) бўйича валюта тушумларини тушганлигини тасдиқловчи банк кўчирмасининг нусхалари ва шахсий ҳисобварақдан кўчирмалар нусхаларининг йиғма реестри, шунингдек кўчирмаларнинг йиғма реестри;

б) чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга расмий фойдаланиш учун товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиниши натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун - белгиланган шаклда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларнинг нусхалари;

в) “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш, шунингдек чет эл юкларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ташиш (транзит ташиш) бўйича хизматлар кўрсатиш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун:

товарларни қайта ишлаш бўйича ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш учун тузилган контрактнинг нусхалари;

аввалги хатбошида кўрсатилган, контрактлар бўйича бажарилган ишларга (кўрсатилган хизматларга) ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси нусхасини, шунингдек кўчирмалар нусхаларининг йиғма реестри;

ишлар (хизматлар) сотувчиси ва харидори томонидан имзоланган, ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари;

г) ички бозорда ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндилари)ни эркин муомаладаги валютага ҚҚСни ноль даражали ставкасини қўллаш билан сотилиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун:

тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларни етказиб беришга оид контрактлар (шартномалар) нусхалари;

тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларни сотиб олувчига жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларнинг нусхалари;

д) аҳолига сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва санитария тозалаш бўйича коммунал хизматлар кўрсатиш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун – ноль даражали ставкани қўлланилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари:

сув таъминоти ва канализация бўйича – сувни реализация қилиш ва канализация хизматларини кўрсатганлик тўғрисида маълумот;

иссиқлик таъминоти бўйича - иссиқлик энергияси реализация қилинганлиги тўғрисида маълумот;

санитария тозалаш бўйича - санитария тозалаш хизматлари кўрсатилганлиги тўғрисида маълумот;

е) йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича хизматлар реализация қилиш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун – йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги ягона халқаро ташиш ҳужжатлари реестри.

8. ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги ёзма ариза ва илова қилинадиган ҳужжатлар (кейинги ўринларда ҚҚСни қайтариш учун ҳужжатлар тўплами деб юритилади) туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг девонхонаси томонидан ҚҚСни қайтариш учун ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш санасини кўрсатган ҳолда масъул ходимнинг имзоси билан қабул қилинади.

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ҚҚСни қайтариш учун тақдим қилинган ҳужжатлар тўпламига мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда Техник йўналиш қоғозини расмийлаштиради. Техник йўналиш қоғози тегишли давлат солиқ хизмати органи ва Молия вазирлиги томонидан ҚҚСни қайтариш учун ҳужжатлар тўпламининг барча ўтиш босқичларида тўлдирилади.

Бунда тегишли босқичда тўлдирилган Техник йўналиш қоғозининг нусхаси давлат солиқ хизмати органлари ва Молия вазирлигида сақланиши лозим.

9. ҚҚСни қайтариш учун ҳужжатлар тўплами олинганидан кейин тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ҚҚС бўйича ноль даражали ставкани қўллашнинг асослилигини, мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг борлиги ва ишончлилигини текширади.

10. Ҳужжатларни давлат солиқ бошқармасига беришга қарор қабул қилингандатуман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси солиқ тўловчининг аризаси олинган кундан бошлаб 4 иш кунидан кечиктирмай:

солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси ҳисоб-китобининг барча нусхаларини тасдиқлайди;

мазкур Низомнинг 7- иловасига мувофиқ шаклда ҚҚСни қайтариш тўғрисидаги хулосани (кейинги ўринларда қайтариш тўғрисида хулоса деб юритилади) расмийлаштиради ва уни бундан кейин кўриб чиқиш учун юқори турувчи давлат солиқ бошқармасига тақдим этади.

Юқори турувчи давлат солиқ бошқармасига юборилаётган хулосага аризачи тақдим этган ҳужжатлар уч нусхада тегишли рўйхат билан биргаликда илова қилинади. Ҳужжатларнинг бир нусхаси давлат солиқ инспекциясида сақлаш учун қолдирилади.

Бунда аризачидан ҚҚСни қайтариш учун ҳужжатлар тўпламини қабул қилган давлат солиқ инспекцияси Хулосага илова қилинаётган ҳужжатларнинг барча нусхаларининг айнан бир хиллиги, шунингдек уларнинг бутлиги учун жавобгар ҳисобланади.

11. Давлат солиқ бошқармаси Хулоса олингандан кейин 4 иш кунидан кечиктирмай Хулосанинг асослилигини текширади ва ҳужжатларни Давлат солиқ қўмитасига бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Хулосани келишади (тасдиқлайди) ва уни тасдиқлаш учун Давлат солиқ қўмитасига тақдим этади.

Давлат солиқ қўмитасига юборилаётган Хулосага давлат солиқ инспекцияси тақдим этган ҳужжатларнинг икки нусхаси тегишли рўйхат билан биргаликда илова қилинади. Ҳужжатларнинг бир нусхаси давлат солиқ бошқармасида сақлаш учун қолдирилади.

Бунда давлат солиқ бошқармаси Хулосага илова қилинаётган ҳужжатлар барча нусхаларининг айнан бир хиллиги, шунингдек уларнинг бутлиги учун жавобгар ҳисобланади.

12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ бошқармаси томонидан келишилган Хулоса олинган кундан бошлаб 4 иш кунидан кечиктирмай Хулосанинг асослилигини текширади ва ҳужжатларни Молия вазирлигига бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Хулосани тасдиқлайди ва уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.

Молия вазирлигига юборилаётган Хулосага давлат солиқ бошқармаси тақдим этган ҳужжатларнинг бир нусхаси тегишли рўйхат билан биргаликдаилова қилинади. Ҳужжатларнинг бир нусхаси Давлат солиқ қўмитасида сақлаш учун қолдирилади.

13. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан Хулоса ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар тақдим этилиши фельдъегерлик хизматлари бўлинмалари орқали амалга оширилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг девонхонаси томонидан Хулоса ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда қабул қилинади.

Молия вазирлигининг тегишли тармоқ бошқармаси (кейинги ўринларда тармоқ бошқармаси деб юритилади) Хулоса ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 6 иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган Хулосани кўриб чиқади ва ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварақағига қайтариш тўғрисида сўровнома (кейинги ўринларда қайтариш тўғрисида сўровнома деб юритилади) тайёрлайди. Сўровнома Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг мутасадди ўринбосари томонидан имзоланади.

Қайтариш тўғрисида сўровноманинг имзоланган асли ва бир нусхаси Давлат солиқ қўмитаси тасдиқлаган Хулоса билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига (кейинги ўринларда Ғазначилик деб юритилади) Ягона ғазна ҳисобварағидан (кейинги ўринларда ЯҒҲ деб юритилади) солиқ тўловчининг банк ҳисобварақағига тўловни амалга ошириш учун топширилади.

Ғазначилик ходими Қайтариш тўғрисида сўровнома нусхасига сўровномани қабул қилиб олинган сана ва вақтни қўйиб, уни Тармоқ бошқармасига қайтаради. Қайтариш тўғрисида сўровноманинг асли Ғазначиликда сақланади.

Ғазначилик Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг мутасадди ўринбосари томонидан имзоланган Қайтариш тўғрисида сўровнома ва Давлат солиқ қўмитаси тасдиқлаган Хулосани олгандан сўнг 2 иш кунидан кечиктирмайЯҒҲдан солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ҚҚСнинг ортиқча суммаси тўловини амалга оширади.

3-боб. ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтаришни рад этиш

15. Давлат солиқ хизмати органлари ва Молия вазирлиги қуйидаги ҳолатларда ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли:

солиқ тўловчининг давлат солиқ инспекциясига ҚҚСни қайтариш учун ҳужжатлар тўплами топширилган кун ҳолатига солиқлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолатда;

ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси нотўғри аниқланганда, шу жумладан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритилмаганда, шунингдек қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасининг энг юқори миқдори (суммаси) нотўғри аниқланганда;

ҚҚСни қайтариш учун ҳужжатлар тўплами тўлиқ бўлмаган ёки ҳужжатларни мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилиб тақдим қилинганда;

16. Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда солиқ тўловчига рад этиш сабаблари ва асослари кўрсатилган ҳолда ёзма хабарнома (кейинги ўринларда рад этиш тўғрисида хабарнома деб юритилади) тақдим этилиши лозим.

17. Агарда рад этиш тўғрисидаги қарор давлат солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарнома солиқ тўловчига рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида юборилади.

Агарда рад этиш тўғрисидаги қарор давлат солиқ бошқармаси томонидан қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган давлат солиқ инспекциясига юборилади.

Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бошқармасидан рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида унинг нусхасини солиқ тўловчига юборади.

Агарда рад этиш тўғрисидаги қарор Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида давлат солиқ бошқармасига юборилади.

Давлат солиқ бошқармаси Давлат солиқ қўмитасидан рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида унинг нусхасини солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган давлат солиқ инспекциясига юборади.

Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бошқармасидан Давлат солиқ қўмитасининг рад этиш тўғрисидаги хабарноманинг нусхасини олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида унинг нусхасини солиқ тўловчига юборади.

Агарда рад этиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигитомонидан қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида Давлат солиқ қўмитасига юборилади.

Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлигидан рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида унинг нусхасини Давлат солиқ бошқармасига юборади.

Давлат солиқ бошқармаси Давлат солиқ қўмитасидан Молия вазирлигининг рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида унинг нусхасини солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган давлат солиқ инспекциясига юборади.

Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бошқармасидан Молия вазирлигининград этиш тўғрисидаги хабарноманинг нусхасини олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида унинг нусхасини солиқ тўловчига юборади.

18. Солиқ тўловчига рад этиш тўғрисидаги хабарнома билан биргаликда ҚҚСни қайтариш учун ҳужжатлар тўпламининг асиллари қайтарилади. Хатоликлар аниқланган ҳужжатларнинг нусхалари тегишли давлат солиқ хизмати органида ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида қолади.

4-боб. Солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммасини аниқлаш

19. Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш учун, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган, ҳақиқатда реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар)дан келиб чиққан ҳолда, чет эл валютасида реализация қилинадиган товарлар бўйича эса, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган ҳақиқатда реализация қилинган товарлардан ва чет эл валютасида келиб тушган тушумдан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинадиган ҚҚСнинг суммасидан келиб чиққан ҳолда қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқчасуммасининг энг юқори миқдори (суммаси) ҳисоблаб чиқилади.

Мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган тартибда солиқ қарзини қоплашга йўналтирилган суммаларни ҳисобга олган ҳолда қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммасини энг юқори миқдорини (суммасини) аниқлаш, Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммасининг ҳисоб-китобида (Мазкур Низомга 2-илова) келтирилган.

20. Солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммаси Ғазначилик томонидан ЯҒҲдан солиқ тўловчига хизмат кўрсатувчи банкда очиладиган махсус ҳисобварағига ўтказилади.

21. Ғазначилик ЯҒҲ дан ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг махсус ҳисобварағига ўтказганидан сўнг Ғазначилик ушбу тўғрисида Тармоқ бошқармасини шунингдек, Ғазначилик ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базаларининг ўзаро электрон алоқаси йўли орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ғазначилик томонидан ЯҒҲ дан ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг махсус ҳисобварағига ўтказилганлиги тўғрисида белгиланган тартибда тегишли давлат солиқ бошқармаси ва давлат солиқ инспекциясини хабардор қилади.

22. Хизмат кўрсатувчи банк, ҚҚСнинг ортиқча суммаси ЯҒҲ дан солиқ тўловчининг махсус ҳисобварағига келиб тушганидан сўнг бир иш куни мобайнида (маблағлар амалиёт куни тугаганидан сўнг келиб тушган тақдирда – кейинги амалиёт кунидан кечиктирмай):

биринчи навбатда солиқ органи томонидан қўйилган инкасса топшириқномаси ёки солиқ тўловчининг тўлов топшириқномасига асосан солиқ тўловчининг давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлаш бўйича қарзини қоплашни амалга оширади ва пул маблағларининг қолган суммасини солиқ тўловчининг ҳисобварағига ўтказади;

солиқ тўловчининг давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарздорлиги бўйича солиқ органининг инкасса топшириқномалари ёки солиқ тўловчининг тўлов топшириқномаси мавжуд бўлмаса, ЯҒҲдан солиқ тўловчининг махсус ҳисобварағига келиб тушган ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг ҳисобврағига ўтказади.

5-боб. Назорат ва жавобгарлик

23. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига Ғазначилик хабарномаларида кўрсатилган суммалар миқдорида ҚҚСни камайтириш тўғрисида ёзувлар киритади.

24. Молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари белгиланган тартибда солиқ тўловчиларни ҚҚС бўйича қайтариладиган суммасини тўғри ҳисобланганлиги масаласи бўйича биргаликда текшириш ўтказадилар.

ҚҚСнинг ортиқча суммаси ортиқча қайтарилганлиги далиллари аниқланган тақдирда солиқ тўловчидан ҳақиқатда қайтаришнинг ҳисоб-китоб қилинган ва аниқланган суммалари ўртасидаги фарқ олиб қўйилади ҳамда республика бюджетининг даромадига, бюджет тизими бюджетлари даромадлар таснифининг 3 450 721 “Республика бюджети харажатларини қоплаш” кодига йўналтирилади, айбдор мансабдор шахслар эса, қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Солиқ тўловчиларнинг ўзлари томонидан қайта ҳисоб-китоблар тақдим этиши натижасида ортиқча қайтариш суммаси олинганлиги далиллари аниқланган тақдирда, ҳақиқатда қайтаришнинг ҳисоб-китоб қилинган ва аниқланган суммалари ўртасидаги фарқ республика бюджетининг даромадига, бюджет тизими бюджетлари даромадлар таснифининг 3 450 721 “Республика бюджети харажатларини қоплаш” кодига йўналтирилиш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасини ёзма равишда хабардор этилади. Солиқ тўловчининг ёзма билдиришномаси ва унга илова қилинган тўлов топшириқномаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкасига тегишли ёзувларни қайд қилишга асос бўлиб хизмат қилади.

25. Тақдим этилаётган ҳисоб-китоблар, бирламчи ҳужжатлар ва бошқа материаллар, шунингдек уларнинг нусхаларини ишончлилиги ва асослилиги, тўлов ҳужжатларининг тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши, уларни тўлашга ўз вақтида тақдим этилиши, мақсадли тўлов бўйича маблағларни ўтказиш ва қайд этиш учун шахсан жавобгарлик солиқ тўловчиларнинг раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.

26. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хулосани ўз вақтида ва тўғри тақдим қилиниши бўйича жавобгарлик тегишли давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.

27. Мазкур Низом талабларини қатъий бажарилиши, мақсадли тўлов бўйича молиялашни имкони борича қисқа муддатларда ўтказиш учун шахсан жавобгарлик тегишли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг зиммасига юкланади.

28. ҚҚС суммасини қайтариш тўғрисида давлат солиқ хизмати органи хулосасида кўрсатилган маблағларни ўз вақтида ўтказилиши, шунингдек ҳужжатлар тўпламини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан ўтиши бўйича техник йўналиш қоғозини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли мансабдор шахсларининг зиммасига юкланади.

Низомга 2-илова
Корхонанинг банкдаги ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммасининг ҳисоб-китоби
минг. сум
Кўрсаткичлар Сатр коди Солиқ даври бошига ҚҚСнинг ортиқча суммасининг қолдиғи* Солиқ солинадиган оборот Ҳақиқатда келиб тушган тўловдан келиб чиқиб ҳисобланган, қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммасининг энг юқори миқдори (суммаси)
(9 уст. 0401-сатри+7 уст. 020-сатри+9 уст. 060-сатри)*20/100
ҚҚС суммаси қайтарилган Ҳисоб-китоб бўйича корхонанинг банкдаги ҳисобварағига қайтарилиши лозим Корхонанинг шахсий карточкасида келтирилган ҚҚСнинг ортиқча суммаси Солиқ даврининг охирига ҚҚСнинг ортиқча суммасинингқолдиғи
жами шу жумладан Солиқ кодексининг 207- моддасига асосан тўланиши лозим бўлган қарздорликни қоплаш ҳисобига бошқа солиқларбўйича қарздорликни қоплаш ҳисобга корхонанинг банкдаги ҳисоб варағига
20 фоизли ставка бўйича экспортдан ташқари ноль даражали ставка бўйича ноль даражали ставка бўйича чет эл валютасига экспорт қилинган товарлар
сумма ҚҚС сумма ҚҚС сумма ҚҚС сумма ҚҚС
А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 101 11 12 13 14 15 16
Товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича оборот 010 х x х х х х х х
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализациясидан соф тушум 020 х x х х х х х х
Товарларниэкспортга чет эл валютасида реализация қилиш 021 х х х х х х х х x х х х х х х
Валюта тушумининг тушиши (чет эл валютасида) 030 х х х х х х х х x х х х х х х
Чет эл валютасида тушган тушумнинг улуши (030-сатр/ 021-сатр х 100) 040 х х х х х х х х x х х х х х х
Валюта тушумининг ҳисоб-китоб тушуми (миллий валютада)
(040-сатр 9-уст. х 020-сатр 9 уст.)
0401 х х х х х х х х x х х х х х х
Ҳисобот даврида ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси 050 х х х х х x х х х х х х
Жорий солиқ даврида тушуми келиб тушган, аввалги солиқ даврининг экспорт маҳсулотини реализация обороти бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси 060 х х х х х х x х х х х х х
Ҳисобга олинадиганҚҚСнинг умумий суммаси (050-сатр+060-сатр) 070 х х х х х x х х х х х х
Бюджетга тўлананиши лозим бўлган ҚҚС суммаси
6-уст.бўйича: 010-сатр-070-сатр
8-уст.бўйича: 070-сатр х (-1)
10-уст. бўйича: 070-сатр х (-1)
4-уст. бўйича: 10-уст. + 8-уст. + 6-уст. (агарда ижобий кўрсаткич билан бўлса, агарда манфий кўрсаткич билан бўлса унда бу кўрсаткич ҳисоб-китобда иштирок этмайди)
080 х х х х х
Қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси
090
Раҳбар ________ __________________ Ҳисоб-китобни текширди
ДСИ инспектори
________ __________________
(имзо) (Ф.И.О.) (имзо) (Ф.И.О.)
________ __________________
(имзо) (Ф.И.О.)
Корхонанинг М.Ў Давлат солиқ хизмати органи М.Ў.
Изоҳ:
1) 010 ва 020-сатрларда 3-6 устунларидаҚҚС ҳисоб-китобига 4-сонли илованинг тегишли кўрсаткичлари кўрсатилади, 7-10-устунларда ҚҚС ҳисоб-китобига 6-илованинг 010-070-сатрларининг тегишли кўрсаткичлари кўрсатилади;
2) 050-сатр бўйича ҚҚС ҳисоб-китобига 2-сонли иловадаги ҚҚС суммаси кўрсатилади: 4-устунда 050-сатрдан, 6-устунда 0501-сатрдан, 8-устунда 0502-сатрдан, 10-устунда 05031-сатрдан;
3) 060-сатр бўйича:
9 -устунда ҚҚС ҳисоб-китобига 3-сонли илованинг 021-сатр бўйича 3-устуннинг қиймати кўрсатилади
10-устундаҚҚС ҳисоб-китобига 3-сонли илованинг050-сатрдаги ҚҚС суммаси кўрсатилади;
4) 090-сатр бўйича:
14 -устунда:
агарда (2-уст. + 4-уст.) 101 -устун қийматидан кичик ёки тенг бўлса: 101уст. + 11 уст. + 12 уст. + 13 уст.
агарда (2-уст. + 4-уст.) 101 - устун қийматидан катта бўлса: ( 2-уст. + 4-уст.) + 11 уст. + 12 уст. + 13 уст.
16- устунда:
агарда (2-уст. + 4-уст.) қиймати 101-уст. қийматидан кичик ёки тенг бўлса: (2 уст. + 4 уст.) - 101-уст..
агарда (2-уст. + 4-уст.) қиймати 101-уст. қийматидаан катта бўлса: 16-уст. тўлдирилмайди.
* - аввалги солиқ даврининг 16 -устунидан кўчирилади.
Ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ортиқча сумманинг миқдори камайган тақдирда, солиқ тўловчи корхонанинг банк ҳисобварағига қайтариладиган ортиқча сумманинг тузатиш киритилган ҳисоб-китобини тақдим этади.
Ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ортиқча сумманинг миқдори кўпайган тақдирда, солиқ тўловчи ўтган солиқ даври учун Аризадан ташқари мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.
Низомга 2а -Илова
Корхонанинг банкдаги ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммасининг ҳисоб-китоби бўйича
ШАРТЛИ МИСОЛ
минг. сўм
Кўрсаткичлар Сатр коди Солиқ даври бошига ҚҚСнинг ортиқча суммасининг қолдиғи* Солиқ солинадиган оборот Ҳақиқатда келиб тушган тўловдан келиб чиқиб ҳисобланган, қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммасининг энг юқори миқдори (суммаси)
(9 уст. 0401-сатри+7 уст. 020-сатри+9 уст. 060-сатри)*20/100
ҚҚС суммаси қайтарилган Ҳисоб-китоб бўйича корхонанинг банкдаги ҳисобварағига қайтарилиши лозим Корхонанинг шахсий карточкасида келтирилган ҚҚСнинг ортиқча суммаси Солиқ даврининг охирига ҚҚСнинг ортиқча суммасинингқолдиғи
жами шу жумладан Солиқ кодексининг 207- моддасига асосан тўланиши лозим бўлган қарздорликни қоплаш ҳисобига бошқа солиқларбўйича қарздорликни қоплаш ҳисобга корхонанинг банкдаги ҳисоб варағига
20 фоизли ставка бўйича экспортдан ташқари ноль даражали ставка бўйича ноль даражали ставка бўйича чет эл валютасига экспорт қилинган товарлар
сумма ҚҚС сумма ҚҚС сумма ҚҚС сумма ҚҚС
А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 101 11 12 13 14 15 16
Товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича оборот 010 х 370 24 120 24 50 0 200 0 x х х х х х х
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализациясидан соф тушум 020 х 350 20 100 20 50 0 200 0 x х х х х х х
Товарларниэкспортга чет эл валютасида реализация қилиш 021 х х х х х х х 160 х x х х х х х х
Валюта тушумининг тушиши (чет эл валютасида) 030 х х х х х х х 140 х x х х х х х х
Чет эл валютасида тушган тушумнинг улуши (030-сатр/ 021-сатр х 100) 040 х х х х х х х 87,5% х x х х х х х х
Валюта тушумининг ҳисоб-китоб тушуми (миллий валютада)
(040-сатр 9-уст. х 020-сатр 9 уст.)
0401 х х х х х х х 175,0 х x х х х х х х
Ҳисобот даврида ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси 050 х х 65,7 х 14,3 х 11,4 х 40 x х х х х х х
Жорий солиқ даврида тушуми келиб тушган, аввалги солиқ даврининг экспорт маҳсулотини реализация обороти бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси 060 х х 30 х х х х 120 30 x х х х х х х
Ҳисобга олинадиганҚҚСнинг умумий суммаси (050-сатр+060-сатр) 070 х х 95,7 х 14,3 х 11,4 х 70 x х х х х х х
Бюджетга тўлананиши лозим бўлган ҚҚС суммаси
6-уст.бўйича: 010-сатр-070-сатр
8-уст.бўйича: 070-сатр х (-1)
10-уст. бўйича: 070-сатр х (-1)
4-уст. бўйича: 10-уст. + 8-уст. + 6-уст. (агарда ижобий кўрсаткич билан бўлса, агарда манфий кўрсаткич билан бўлса унда бу кўрсаткич ҳисоб-китобда иштирок этмайди)
080 х х -71,7 х 9,7 х -11,4 х -70
Қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси
090 -71,7 -69,0 5 10 7,7 -46,3 -2,7
Раҳбар ________ __________________ Ҳисоб-китобни текширди
ДСИ инспектори
________ __________________
(имзо) (Ф.И.О.) (имзо) (Ф.И.О.)
________ __________________
(имзо) (Ф.И.О.)
Корхонанинг М.Ў Давлат солиқ хизмати органи М.Ў.
Изоҳ:
1) 010 ва 020-сатрларда 3-6 устунларидаҚҚС ҳисоб-китобига 4-сонли илованинг тегишли кўрсаткичлари кўрсатилади, 7-10-устунларда ҚҚС ҳисоб-китобига 6-илованинг 010-070-сатрларининг тегишли кўрсаткичлари кўрсатилади;
2) 050-сатр бўйича ҚҚС ҳисоб-китобига 2-сонли иловадаги ҚҚС суммаси кўрсатилади: 4-устунда 050-сатрдан, 6-устунда 0501-сатрдан, 8-устунда 0502-сатрдан, 10-устунда 05031-сатрдан;
3) 060-сатр бўйича:
9 -устунда ҚҚС ҳисоб-китобига 3-сонли илованинг 021-сатр бўйича 3-устуннинг қиймати кўрсатилади
10-устундаҚҚС ҳисоб-китобига 3-сонли илованинг050-сатрдаги ҚҚС суммаси кўрсатилади;
4) 090-сатр бўйича:
14 -устунда:
агарда (2-уст. + 4-уст.) 101 -устун қийматидан кичик ёки тенг бўлса: 101уст. + 11 уст. + 12 уст. + 13 уст.
агарда (2-уст. + 4-уст.) 101 - устун қийматидан катта бўлса: ( 2-уст. + 4-уст.) + 11 уст. + 12 уст. + 13 уст.
16- устунда:
агарда (2-уст. + 4-уст.) қиймати 101-уст. қийматидан кичик ёки тенг бўлса: (2 уст. + 4 уст.) - 101-уст..
агарда (2-уст. + 4-уст.) қиймати 101-уст. қийматидаан катта бўлса: 16-уст. тўлдирилмайди.
* - аввалги солиқ даврининг 16 -устунидан кўчирилади.
Ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ортиқча сумманинг миқдори камайган тақдирда, солиқ тўловчи корхонанинг банк ҳисобварағига қайтариладиган ортиқча сумманинг тузатиш киритилган ҳисоб-китобини тақдим этади.
Ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ортиқча сумманинг миқдори кўпайган тақдирда, солиқ тўловчи ўтган солиқ даври учун Аризадан ташқари мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.
Низомга 2б -Илова
Корхонанинг банкдаги ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммасининг ҳисоб-китоби бўйича
ШАРТЛИ МИСОЛ
минг сўм
Кўрсаткичлар Сатр коди Солиқ даври бошига ҚҚСнинг ортиқча суммасининг қолдиғи* Солиқ солинадиган оборот Ҳақиқатда келиб тушган тўловдан келиб чиқиб ҳисобланган, қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммасининг энг юқори миқдори (суммаси)
(9 уст. 0401-сатри+7 уст. 020-сатри+9 уст. 060-сатри)*20/100
ҚҚС суммаси қайтарилган Ҳисоб-китоб бўйича корхонанинг банкдаги ҳисобварағига қайтарилиши лозим Корхонанинг шахсий карточкасида келтирилган ҚҚСнинг ортиқча суммаси Солиқ даврининг охирига ҚҚСнинг ортиқча суммасинингқолдиғи
жами шу жумладан Солиқ кодексининг 207- моддасига асосан тўланиши лозим бўлган қарздорликни қоплаш ҳисобига бошқа солиқларбўйича қарздорликни қоплаш ҳисобга корхонанинг банкдаги ҳисоб варағига
20 фоизли ставка бўйича экспортдан ташқари ноль даражали ставка бўйича ноль даражали ставка бўйича чет эл валютасига экспорт қилинган товарлар
сумма ҚҚС сумма ҚҚС сумма ҚҚС сумма ҚҚС
А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 101 11 12 13 14 15 16
Товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича оборот 010 х 320 14 70 14 50 0 200 0 x х х х х х х
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализациясидан соф тушум 020 х 350 20 100 20 50 0 200 0 x х х х х х х
Товарларниэкспортга чет эл валютасида реализация қилиш 021 х х х х х х х 160 х x х х х х х х
Валюта тушумининг тушиши (чет эл валютасида) 030 х х х х х х х 140 х x х х х х х х
Чет эл валютасида тушган тушумнинг улуши (030-сатр/ 021-сатр х 100) 040 х х х х х х х 87,5% х x х х х х х х
Валюта тушумининг ҳисоб-китоб тушуми (миллий валютада)
(040-сатр 9-уст. х 020-сатр 9 уст.)
0401 х х х х х х х 175,0 х x х х х х х х
Ҳисобот даврида ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси 050 х х 65,7 х 14,3 х 11,4 х 40 x х х х х х х
Жорий солиқ даврида тушуми келиб тушган, аввалги солиқ даврининг экспорт маҳсулотини реализация обороти бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси 060 х х 30 х х х х 120 30 x х х х х х х
Ҳисобга олинадиганҚҚСнинг умумий суммаси (050-сатр+060-сатр) 070 х х 95,7 х 14,3 х 11,4 х 70 x х х х х х х
Бюджетга тўлананиши лозим бўлган ҚҚС суммаси
6-уст.бўйича: 010-сатр-070-сатр
8-уст.бўйича: 070-сатр х (-1)
10-уст. бўйича: 070-сатр х (-1)
4-уст. бўйича: 10-уст. + 8-уст. + 6-уст. (агарда ижобий кўрсаткич билан бўлса, агарда манфий кўрсаткич билан бўлса унда бу кўрсаткич ҳисоб-китобда иштирок этмайди)
080 х х -81,7 х -0,3 х -11,4 х -70
Қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси
090 30 -81,4 -69,0 5 10 7,7 -97,7 0
Раҳбар ________ __________________ Ҳисоб-китобни текширди
ДСИ инспектори
________ __________________
(имзо) (Ф.И.О.) (имзо) (Ф.И.О.)
________ __________________
(имзо) (Ф.И.О.)
Корхонанинг М.Ў Давлат солиқ хизмати органи М.Ў.
Изоҳ:
1) 010 ва 020-сатрларда 3-6 устунларидаҚҚС ҳисоб-китобига 4-сонли илованинг тегишли кўрсаткичлари кўрсатилади, 7-10-устунларда ҚҚС ҳисоб-китобига 6-илованинг 010-070-сатрларининг тегишли кўрсаткичлари кўрсатилади;
2) 050-сатр бўйича ҚҚС ҳисоб-китобига 2-сонли иловадаги ҚҚС суммаси кўрсатилади: 4-устунда 050-сатрдан, 6-устунда 0501-сатрдан, 8-устунда 0502-сатрдан, 10-устунда 05031-сатрдан;
3) 060-сатр бўйича:
9 -устунда ҚҚС ҳисоб-китобига 3-сонли илованинг 021-сатр бўйича 3-устуннинг қиймати кўрсатилади
10-устундаҚҚС ҳисоб-китобига 3-сонли илованинг050-сатрдаги ҚҚС суммаси кўрсатилади;
4) 090-сатр бўйича:
14 -устунда:
агарда (2-уст. + 4-уст.) 101 -устун қийматидан кичик ёки тенг бўлса: 101уст. + 11 уст. + 12 уст. + 13 уст.
агарда (2-уст. + 4-уст.) 101 - устун қийматидан катта бўлса: ( 2-уст. + 4-уст.) + 11 уст. + 12 уст. + 13 уст.
16- устунда:
агарда (2-уст. + 4-уст.) қиймати 101-уст. қийматидан кичик ёки тенг бўлса: (2 уст. + 4 уст.) - 101-уст..
агарда (2-уст. + 4-уст.) қиймати 101-уст. қийматидаан катта бўлса: 16-уст. тўлдирилмайди.
* - аввалги солиқ даврининг 16 -устунидан кўчирилади.
Ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ортиқча сумманинг миқдори камайган тақдирда, солиқ тўловчи корхонанинг банк ҳисобварағига қайтариладиган ортиқча сумманинг тузатиш киритилган ҳисоб-китобини тақдим этади.
Ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ортиқча сумманинг миқдори кўпайган тақдирда, солиқ тўловчи ўтган солиқ даври учун Аризадан ташқари мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.
Низомга 3-илова
Сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва санитария тозалаш бўйича хизматларни кўрсатувчи
коммунал корхоналарнинг банк ҳисобварағига қайтариладиган ҚҚС ортиқча суммасининг
ҲИСОБ-КИТОБИ
сўм
Кўрсаткичлар Сатр
коди
Солиқ солинадиган оборот ҚҚС суммаси қайтарилди Ҳисоб-китоб бўйича корхонанинг банкдаги ҳисобварағига қайтарилиши лозим Корхонанинг шахсий карточкасида келтирилган ҚҚСнинг ортиқча суммаси
жами шу жумладан: Солиқ кодексининг 207- моддасига асосан тўланиши лозим бўлган қарздорликни қоплаш ҳисобига бошқа солиқларбўйича қарздорликни қоплаш ҳисобга корхонанинг банкдаги ҳисоб варағига
амалдаги
ставка
бўйича
ноль даражали ставка бўйича чет эл валютасига экспорт қилинган товарлар
сумма ҚҚС сумма ҚҚС сумма ҚҚС
А 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Корхонанинг шахсий карточкасида келтирилган ҚҚСнинг ортиқча суммаси 10 х х х х х
Олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобот даврида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси. 20 х х х х х х х х
Ҳисоб-китоб бўйича банк ҳисобварағига қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг жами суммаси
(010- уст. – 020-уст.)
30 х х х
Раҳбар Ҳисоб-китобни текширувчи ДСИ инспектори
(имзо) (Ф.И.О.) (имзо) (Ф.И.О.)
Бош ҳисобчи Давлат солиқ хизмати органининг М.Ў.
(имзо) (Ф.И.О.)
Корхонанинг М.Ў
Низомга 4-илова
Қайтарилган ҚҚС суммалари тўғрисида
маълумот
___________________________________________________ойи учун
(ҳисобот даври)
_________________________________________________________________ бўйича
(ҳудуд (туман, шаҳар) ва корхона номи)
(тыс.сум)
т/р Давр ва сана Қайтариш учун тақдим қилинган
Қайтарилган сумма Ҳисобот даврининг охирида ҚҚСнинг қайтарилмаган қолдиқ суммаси
(3-уст-5-уст.)
жами
(6-уст. + 7-уст. + 8-уст.)
шу жумладан:
корхонанинг банкдаги
ҳисобварағига
Солиқ кодексининг 207- моддасига асосан тўланиши лозим бўлган қарздорликни қоплаш ҳисобига бошқа солиқларбўйича қарздорликни қоплаш ҳисобга
жами шу жумладан, аввалги ҳисобот даврида қайтарилмаган сумма
1 2 3 4 5 6 7 8 9
1
2
3
Ҳисобот даври бўйича жами
_____________________________________________________________________________________________________________________________ сўм.
(сўз билан)
ДСИ бошлиғи __________________________________________
_________________________________________________________________ __________________________________________________
(Ф.И.О) (имзо)
20___ йил "_______" _________________________________
М.Ў.
Низомга 5-илова
Юклаб жўнатиш амалга оширилган ойнинг сўнгги кунидаги чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада (сўмда) қайта ҳисоблаб чиқишнинг ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р Чет эллик
ҳамкорнинг
номи
Контракт
(шартнома)
рақами
Контракт
(шартнома)
санаси
Божхона юк
декларацияси
рақами ва
санаси
Юклаб
жўнатишнинг
санаси
Товарнинг
чет эл
валютасидаги
қиймати
Валюта
тури
Юклаб жўнатиш
санасидаги
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий банки
томонидан
ўрнатилган
валюта курси
Товарнинг
миллий валюта
эквивалентидаги
қиймати
Юклаб жўнатиш
амалга оширилган
ойнинг охирги
кунидаги валюта
курси
Миллий
валютадаги
эквиваленти
Чет эл
валютасидаги
тушумнинг келиб
тушиш санаси
Чет эл
валютасидаги
тушум суммаси
Юклаб жўнатиш
амалга оширилган
ойнинг охирги кунидаги
курс бўйича миллий
валютадаги эквиваленти
Салмоғи
1.
2.
3.
Жами
Корхона раҳбари _________________________
Бош бухгалтер ________________________________
"___" _____________ 20___ й.
М.Ў.
Низомга 6-илова
20___ йилда йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича
ягона халқаро ташиш ҳужжатлари
РЕЕСТРИ
Т/р Рейс
рақами
Ташиш
санаси
Йўналиш Миқдори Хизматлар қиймати
қаердан қаерга ташилган
йўлов-
чилар
ташилган
багажлар
ташилган
юклар
ташилган
почта
йўловчилар-
ни ташиш
бўйича
багажлар
ни ташиш
бўйича
юкларни
ташиш
бўйича
почтани
ташиш
бўйича
Корхона раҳбари _________________________
Бош бухгалтер ________________________________
"___" _____________ 20___ й.
М.Ў.
Низомга 7-илова
____________________________ ҳужжатлар тўпламининг техник йўналиш қоғози,
(корхона номи)ноль даражали ставкани қўллаш натижасида
ҳосил бўлган ҚҚСни қайтариш учун тақдим қилиш
Т/р Идора
(ташкилот)нинг
номи

Ҳужжат
рақами
ва келиб
тушиш
санаси

Ҳужжатлар
тўпламини қабул
қилиб олувчи
шахснинг
лавозими
ва Ф.И.О.

Ҳужжатлар
тўпламини
ижрочига
бериш
санаси
Ҳужжатлар
тўпламини олган
ижрочининг
Ф.И.О ва имзоси
Ҳужжатларни
кейинчалик
қайта
ишлашга
бериш санаси
Ҳужжат-
ларни кўриб
чиқишнинг
кечикиш
сабаби
1. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси
(4 иш куни)
2. Давлат солиқ бошқармаси
(4 иш куни)
3. Давлат солиқ қўмитаси
(4 иш куни)
4. Молия вазирлиги
(8 иш куни), шу жумладан:
4.1. Тармоқ бошқармаси
(6 иш куни)
4.2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги (2 иш куни)
Низомга 8-илова
"КЕЛИШИЛГАН" "ТАСДИҚЛАЙМАН"
Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари
_______________________________________
(ҳудуд номи)
_______________________________________ ______________________________________
_______________________________________ ______________________________________
"____" __________________ 20____ й. "___" _________________ 20____ й.
_____ -сон Х У Л О С А
(хулоса берган ДСИ номи)
аризаси бўйича
(корхона номи)
СТИР
ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган, қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси
_______________________________________________ учун тақдим қилинган ҳужжатларни текшириш
(давр)
асосида тўловчида ________________ 20__ й. ҳолатига қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммаси
_________________________ сўм.
(рақам билан)
сўм.
(сўз билан)
ҳосил бўлганлиги аниқланди.
ДСИ бошлиғи
(Ф.И.О.) (имзо)
"____" __________________ 20___ йил
М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг

2016 йил «____» _________даги ___,___-сон қарорига 2-ИЛОВА