Hujjat nomi
Наманган вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-02-17 11:14:38
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-03-04 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Наманган вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1326-сон Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) 4-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2014 йил 24 декабрда “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 84 ва 2014-37-сонли қарорларини (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 636-модда, рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабр) инобатга олиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 24 декабрдаги “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 84 ва 2014-37-сонли қарори (рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабр) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғимларнинг миқдори 1-иловага мувофиқ;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари худудидаги бино иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдори 2-иловага мувофиқ;

Наманган шаҳридаги “Яшил деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудидаги бино иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш вилоят бўлими ҳамда бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари билан биргаликда:

бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматини белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини таъминласинлар;

белгиланган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплексларига етказилиши, сотувчи ва харидорларга кўринарли жойларга жойлаштирилиши ҳамда амалда тадбиқ этилиши устидан назорат ўрнатсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш вилоят бўлими бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан бозорларда бир марталик йиғимлар, кўрсатилган хизматлар, ижара тўловлари йиғими миқдорларини кўпайтириш эвазига тушадиган даромадларни Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминласин.

5. Вилоят ҳокимининг 2014 йил 8 февралдаги “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик патта йиғимлари, кўрсатиладиган хизматлар ҳамда бино, иншоот ва ер майдонларидан ундириладиган тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 44-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Т.Дадабаев ва Н.Хайиталиевлар зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Б. Юсупов

Киритилди:

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи


А.Валиев

Келишилди:

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари


Ў.Эргашев

Вилоят ҳокимининг ўринбосари

Т.Дадабоев

Вилоят ҳокимининг ўринбосари

Н.Хайиталиев

Вилоят ҳокимлигининг гуруҳ раҳбари в.б.


А.Жавхаров

Вилоят ҳокимлигининг котибият мудири


Ш.Мусаев

Вилоят ҳокимлигининг котибият мудири в.б.


В.Ғайбуллаев

Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими мудири


Х.Дўлмонов

Вилоят ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси

Р.Яхёхўжаев

Вилоят Молия бошқармаси бошлиғи

А.Ортиқов

Вилоят Иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи

О.Инамов

Вилоят Рақобат бошқармаси бошлиғи

С.Абдукадиров

Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи

А.Каримжонов

Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи

М.Аппақов

Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари муҳокамаси иштирокчилари учун

СЎРОВНОМА

Боғланиш учун ахборот:

Ташкилотнинг номи

(жисмоний шахснинг Ф.И.О.): _____________________________________________

Ташкилотнинг фаолият соҳаси: ___________________________________________

Боғланиладиган шахснинг Ф.И.О.: ________________________________________

Боғланиш телефони рақами: _____________________________________________

Электрон почта манзили: ________________________________________________

1. Фикрингизча, таклиф қилинаётган лойиҳа қандай муаммони ҳал этишга қаратилган? Ушбу муаммо бугунги кунда ҳам долзарбми? _______________________________________________________________________

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқувчи давлат аралашуви заруратини талаб қилувчи омилларни қанчалик тўғри аниқлаган? Таклиф этилаётган тартибга солишнинг мақсади тартибга солиш орқали ҳал этилиши лозим бўлган муаммо билан қанчалик боғлиқ? Сизнинг фикрингизча, норматив-ҳуқуқий тартибга солиш унинг олдига қўйилган мақсадларга эришадими? _______________________________________________________________________

3. Муаммони ҳал этишнинг танланган йўли мақбулми (шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари учун фойдаси ва зарари нуқтаи назаридан)? Давлат томонидан тартибга солишдан кўзланган мақсадга эришишнинг бошқача варианти мавжудми? Агар мавжуд бўлса, улардан, Сизнингча, янада кам харажатлиси ва (ёки) самаралироғи борми? ____________________________________________________________________

4. Сизнингча, таклиф этилаётган тартибга солиш қайси тадбиркорлик фаолияти субъектларига дахлдор (субъектлар турлари ва соҳалар бўйича, Сизнинг шаҳар ёки вилоятингиздаги, туманингиздаги сони)? _____________________________________________________________________

5. Таклиф этилаётган тартибга солишни жорий қилиш соҳадаги рақобат муҳитига ўз таъсирини кўрсатадими, соҳада кучлар тақсимотининг асоссиз равишда ўзгаришига олиб келадими? Агар ўзгартирса, қандай қилиб? Имконият даражасида миқдорий кўрсаткичларни келтириб ўтинг. _______________________________________________________________

6. Давлат томонидан тартибга солиш субъектларининг мажбуриятлари, жавобгарлиги қанчалик тўлиқ ва аниқ ифодаланган, шунингдек масъул давлат органлари томонидан амалга ошириладиган маъмурий тартиботлар қанчалик тушунарли ёзилган, ҳокимият функциялари ва ваколатлари қанчалик аниқ ва ҳар хил, тушунилмайдиган тарзда ёзилганлигига баҳо беринг. Таклиф этилаётган нормалар бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ эмас ёки зид деб ўйлайсизми? Агар шундай бўлса, бундай нормалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кўрсатиб ўтинг. ___________________________________________________________

7. Таклиф этилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган ёки жорий этишга шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг асоссиз харажатлари юзага келишига олиб келувчи қоидалар борми? Ҳар бир кўрсатилган қоида бўйича асослаб беринг. _________________________________________________________________

8. Сизнингча, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида белгиланаётган талаб ва нормалар ижросини назорат қилиш билан боғлиқ қандай муаммо ва қийинчиликлар вужудга келиши мумкин? Унда тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш механизми назарда тутилганми? ______________________________________________________________

9. Таклиф этилаётган тартибга солиш кучга кириши учун ўтиш даври талаб қилинадими (агар талаб қилинса, унинг муддати қанча), янги тартибга солиш киритилишида муддат бўйича қандай чекловларни инобатга олиш лозим? _________________________________________________________________

10. Сизнингча, айрим гуруҳ шахсларига нисбатан тартибга солишни жорий этишда қандай истисноларни қўллаш мақсадга мувофиқ? Тегишли асосларни келтириб ўтинг. ________________________________________________________________

11. Ваколатли орган томонидан аниқлаштирилиши зарур бўлган кўриб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг аниқ қоида ва нормаларига оид махсус саволлар. __________________________________________________________________________

12. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш доирасида, Сизнинг фикрингизча, инобатга олиниши мақсадга мувофиқ бўлган бошқа таклиф ва эътирозлар. __________________________________________________________________

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

ГАВСИДИНОВ Х 2015-03-03 10:03:44
5.1 бандда кўрсатилган темир ва ёғоч дарвоза махсулотлари сотувчилари эгалланган майдони (хар 4х4) 16 кв метрни кун учун белгиланган 7000 сум урнига 8275 сум белгилаш таклифини берилади. 5.2 бандда кўрсатилган эшик ва ромлар махсулотлари сотувчилари эгалланган майдони (хар 4х4) 16кв метрни ўрнига ўлчов бирлиги сифатида (хар 2.7х2.7) 7.2 кв метр белгилаш ушбу махсулотлар сотувчиларига ажратиладиган ер майдонлари хажмларига тугри келади. 5.5 бандда курсатилган импорт ёгоч, тахта ва бошка ёгоч махсулотлари сотувчиларидан олинадиган туловлар микдори импорт ёгоч махсулотлари сотувчиларига ажратиладиган ер майдонларига нисбатан ута юкори. Сабаб импорт ёгоч махсулотлари сотувчилари бозор худудида бир урин учун энг камида 90-100 кв метр жойни банд килади. Юкоридагилардан келиб чикиб, тадбиркорлар эътироз ва норозиликларини олдини олиш максадида ушбу бандга куйидагича узгартириш максадга мувофик булади. 6 кв метргача 2750 сум 6-15 метргача 4250 сум 15-30 метргача 5750 сум
Qabul qilindi 2015-03-03 18:14:40
Таклифингиз учун раҳмат, у НҲҲ нинг сўнгги таҳририда инобатга олинади.

[ izohlar (4) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Chinberdi Rahmonovich Abjabbarov 2015-03-02 15:29:39
7бандда курсатилган 1 дона енгил автоашинадан олинадиган бир марталик патта тулови 15000 сум белгиланган. Автомобилларнинг ишлаб чикарилган вактигага кура талабнинг юкорилиги хамда сотиш бахосидаги тафовутларнинг юкорилигига кура бозорга автомашина сотиш учун келган сотувчилардан эътироз келиб тушиши мумкин. Яъни 2.0 млн сумга хам 80.0 млн сумга автомобил харид килиш мумкин. Шунга кура ушбу 7 банга куйидагича узгартириш киритилма яхши буларди. - Енгил автомобиллар ва микроавтобуслар 16000 сўм - 1995 йилга кадар и/ч авт ва микроавтобуслар 13000 сум
Qabul qilinmadi 2015-03-04 18:39:28
Сизнинг таклифингиз рад этилади чунки у, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2014 йил 24 декабрда “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 84 ва 2014-37-сонли қарорлари (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 636-модда, рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабр) илловасининг 7-бандида енгил автомашиналар ва микроавтобусларни ишлаб чиқилган йили бўйича алоҳида бир марталик патта йиғимлари кўрсатилмаган.
ГАВСИДИНОВ Х 2015-03-03 10:28:16
5.9 банд 5.10 банга хам тенг кулланиши лозим. Шунинг учун 5.9 банддан “янги” сузини чикариб ташлаб хар иккала банга куйидагича узгартириш киритиш лозим. “5.9 Труба, арматура, сим ва бошка металлар” ном берилиб куйидаги хамжмлар курсатиш максадга мувофик 6-10 кв метргача 6000 сум, 11-15 кв метргача 7000 сум, 16-20 кв метргача 9000 сўм белгилаш лозим.
Qabul qilinmadi 2015-03-04 18:53:14
Сизнинг таклифингиз рад этилади чунки у, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2014 йил 24 декабрда “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 84 ва 2014-37-сонли қарорлари (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 636-модда, рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабр) илловасининг 5-бандида ўлчов бирликлари бошқа тартибда белгиланган ва ишлаб чиққан маҳсулот билан янги маҳсулот таннархида тафовут борлиги сабабли тадбиркорлар томонидан ҳақли эътирозлар юзага келиши мумкин.
ГАВСИДИНОВ Х 2015-03-03 10:50:21
5.11 банддан кейин 5.12 банд кушиб, ушбу бандга “кайта ишланган ёгоч маҳсулотлари (рейка, часпак, карниз ва шу турдаги маҳсулотлар)” хар 6 кв метр жой учун 3750 сум белигилаш лозим. “Қайта ишланган ёғоч маҳсулотлари савдоси учун бозор худудида очиқ майдон эмас балки усти ёпилган павильонлардан жой ажратилган.
Qabul qilindi 2015-03-04 18:57:21
Таклифингиз учун раҳмат, у НҲҲнинг сўнгги таҳририда инобатга олинади
ГАВСИДИНОВ Х 2015-03-03 10:59:15
5.11 бандга куйидагича узгартириш кириш лозим. Цемент,охак, мел, албастер, арзик, кум махсулотлари учун улчов бирлиги 6 кв метр учун эмас балки 10 кв метр учун деб алмаштириш максадга мувофик. Чунки бу турдаги курилиш махсулотлари аксарияти кадоқланмаган холатда (навал) сотилади ва катта жой эгаллайди.
Qabul qilindi 2015-03-04 18:47:59
Таклифингиз учун раҳмат, у НҲҲнинг сўнгги таҳририда инобатга олинади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Chinberdi Rahmonovich Abjabbarov 2015-03-03 10:20:39
8- бандига қуйидагича ўзгартиришлар киритиш тавсия этилади. От- 10000 сўм Буқа, Сигир, Бузоқ- 8000 сўм Бузоқча- 5000 сўм Қўй, қўзи, эчки- 5000 сўм Қўзичоқ, улоқча- 3000 сўм
Qabul qilinmadi 2015-03-03 17:48:27
Сизнинг таклифингиз рад этилади чунки у, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2014 йил 24 декабрда “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 84 ва 2014-37-сонли қарорлари (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 636-модда, рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабр) илловасининг 8-бандида ҳар бир чорва ҳайвонлари учун бир марталик патта йиғимлари аниқ белгиланган.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

ГАВСИДИНОВ Х 2015-03-03 11:27:55
2 илованинг 1 бандида курсатилган бозор балансидаги умумий овкатланиш объектларидан олинадиган ойлик ижара тўлови минимал миқдорда белгиланган 15000 сум этиб белгиланиши максадга мувофиқ деб хисоблаймиз. Чунки умумий овқатланиш объектлари эгаллаган худуди тургун савдо шахобчалари ва дўконлар учун ажратилган майдонлардан каттароқ булади. Шунингдек объектнинг эгаллаган ер майдони 100 кв метрдан ортик булса, хакикатда фойдаланишда булган (хўррандалар учун стол стуллар эгаллаган майдон) майдонга нисбатан хисоб-китоб амалга оширилиши лозим.
Qabul qilindi 2015-03-03 17:39:51
Таклифингиз учун раҳмат, у НҲҲнинг сўнгги таҳририда инобатга олинади.

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Farhod Hoshimovich G'aybullayev 2015-03-03 09:08:22
Изох кисмига кушимча равишда:Умумий эгаллаган майдони 100 кв метр ортик булган объеклардан факат фойдаланишда булган майдонидан келиб чикиб хисоб китоб амалга оширилади. Икки каватли биноларнинг факатгина фойдаланишда булган кисмидан тулов ундирилади.
Qabul qilinmadi 2015-03-03 17:36:05
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2014 йил 24 декабрда “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 84 ва 2014-37-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 636-модда, рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабр) иловасининг * қисмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326 сонли «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади. Ушбу хизматлар бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотлар мулкдорларига кўрсатилади ҳамда улар учун кадастр ҳужжатларида кўрсатилган эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб ҳақ тўланади деб белгиланган. Шу муносабат билан Сизнинг таклифингиз рад этилади.
Farhod Hoshimovich G'aybullayev 2015-03-03 09:45:59
агарда объектлар эгалари уз фаолиятини тухтатсалар бозор маъмуриятига кандай хужжатлар такдим этилади ва объектни тухтатган даврига хак хисобланадими ёки ёк
Qabul qilinmadi 2015-03-04 18:15:19
Сизнинг саволингизга бўйича Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрь кунги "Ижара тўғрисида"ги 427-XII-сонли қонунининг 13-моддасига асосан, агар бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги турғун савдо шахобчаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб бозордан чиқиб кетаётган бўлсалар, улар билан тузилган шартномани бекор қилиш ҳамда шартнома тўловларини келгусида хисобламаслик юзасидан бозор маъмуриятига ёзма равишда мурожаат қилишлари лозимлигини маълум қиламиз.
Farhod Hoshimovich G'aybullayev 2015-03-03 09:48:35
бозор худудидан объект сотиб олиб фаолиятини курсатмаётган объект эгаларидан кандай тарзда хак ундирилади ёки ундирилмайдими
Qabul qilinmadi 2015-03-04 19:04:34
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2014 йил 24 декабрда “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 84 ва 2014-37-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 636-модда, рўйхат рақами 2643, 2014 йил 26 декабр) иловасининг * қисмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326 сонли «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори иловасининг * қисмида Ушбу хизматлар бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотлар мулкдорларига кўрсатилади ҳамда улар учун кадастр ҳужжатларида кўрсатилган эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб ҳақ тўланади деб белгиланган. Бозор маъмурияти томонидан бозор ҳудудида мазкур объектнинг қўриқланиши, ободонлаштирилиши, ёритилиши сабабли мулкдордан ижара тўловлари ундирилади.
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari