Hujjat nomi
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuхoro viloyati hokimligi
Hujjat muallifiBuхoro viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-25 13:54:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-09 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) ҳамда 2014 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2643-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 24 декабрдаги 84 ва 2014-37-сонли “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 636-модда) қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Бозоров) ҳамда бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш вилоят бўлими (И.Тўраев)га вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари, кўрсатиладиган хизматлар тўловларининг тўғри ва тўлиқ ундирилиши ҳамда тегишли қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан доимий назорат олиб бориш топширилсин.

3. Бозорлар ва савдо комплекслари раҳбарлари мазкур қарор билан тасдиқланган бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар ва ижара тўловлари миқдорлари тўғрисидаги, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ҳамда қийматлари тўғрисидаги маълумотларни бозорлар ва савдо комплексларининг кириладиган барча жойларига осиб қўйилишини таъминласинлар.

4. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 20 февралдаги “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 87-сонли қарори (4-бандидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Ғойиров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими М.Эсанов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari