Hujjat nomi
Воситачилик шартномалари асосида олиб кириладиган импорт хом ашёсини қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-27 16:03:39
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-11 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Воситачилик шартномалари асосида олиб кириладиган импорт хом ашёсини қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Воситачилик шартномалари асосида олиб кириладиган импорт хом ашёсини қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Тошкент ш.,

2016 йил “,

-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Тошкент ш.,

2016 йил “,

-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2016 йил “ январдаги
, -сон қарорига
ИЛОВА

Воситачилик шартномалари асосида олиб кириладиган импорт хом ашёсини қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ воситачилик шартномалари асосида олиб кириладиган импорт хом ашёсини қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси бўйича (кейинги ўринларда тайёр нефть маҳсулотлари деб юритилади) транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қайта ишлашга берилган хом ашё асосида тайёр маҳсулотларни олувчи нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензияга эга бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди. Ушбу тоифадаги юридик шахслар транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тайёр нефть маҳсулотларини реализация қилганда ёки ўз эҳтиёжлари учун ишлатганда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланган ставкалар бўйичатўлайдилар.

1-боб. Солиқ тўловчилар

1. Солиқ солиш тизимидан қатъи назар (солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартиби) ўз эҳтиёжи учун тайёр нефть маҳсулотларини олувчи қайта ишлашга берилган хом ашёнинг мулкдорлари воситачилик шартномалари асосида олиб кириладиган импорт хом ашёсини (кейинги ўринларда қайта ишлашга берилган хом ашё деб юритилади) қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ тўловчилардир.

2-боб. Солиқ солиш объекти.

Солиқ солинадиган база. Солиқ даври.

2. Қайта ишлашга берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган олинган тайёрнефть маҳсулотлари солиқ солиш объектидир.
3. Қайта ишлашга берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган тайёр нефть маҳсулотларининг натура ҳолидаги олинган ҳажми солиқ солинадиган базадир.

4.
Йил ойи солиқ давридир.

3-боб. Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

5. Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ олинган тайёр нефть маҳсулотларининг ҳар бир туркуми бўйича солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

6. Қайта ишлашга берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган тайёр нефть маҳсулотлари бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкалари миқдори транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисобга олган ҳолдаги тайёр нефть маҳсулотларининг улгуржи нарҳлари доирасида шаклланади.

7. Ставкаларнинг аниқ миқдори тайёр нефть маҳсулотларинингҳисоб-китоб нарҳларидан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ аниқланади.

8. Тайёр нефть маҳсулотларининг ҳисоб-китоб нарҳлари нефтни қайта ишловчи корхоналар томонидан қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Р = (С + У) / V,

бу ерда:

Р – тайёр нефть маҳсулотларининг ҳисоб-китоб нарҳи;

С – қайта ишлашга берилган хом ашёнинг қиймати (етказиб бериш билан боғлиқ транспорт харажатлари, суғурта, божхона тўловлари, воситачининг харажатлари ва хом ашёни етказиб бериш билан боғлиқ бошқа харажатларниҳисобга олган ҳолдаги импорт хом ашёсининг қиймати, шунингдек қайта ишлашга берилган хом ашёнинг мулкдорига тайёр нефть маҳсулотларини етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар);

У – қайта ишлаш билан боғлиқ харажатлар (тайёр нефтьмаҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ишлар қиймати, ишлаб чиқариладиган тайёр нефть маҳсулотларига акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи);

Vқайта ишлашга берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган тайёр нефть маҳсулотлари ҳажми (тоннада).

Бунда, нефтни қайта ишловчи корхоналар жўнатиш ҳужжатларида берилаётган тайёр маҳсулотнинг ҳажмини ва 1 тоннаси учун ҳисоб-китоб нарҳини кўрсатадилар.

9. Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.

Агар ҳисобот солиқ даврида солиқ солиш объекти юзага келмаса Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби ушбу солиқ даврига тақдим этилмайди.

Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўлаш ҳисоб-китобни тақдим этиш учун белгиланган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади.

10.Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг суммаси солиқ тўловчининг харажатларига киритилади.

4-боб. Якуний қоидалар

11. Солиқ тўловчилар мазкур Низомни тўғри қўллаш юзасидан жавобгардирлар.

12. Давлат солиқ хизмати органлари транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши
ва тўланиши устидан назоратни қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар
.

Воситачилик шартномалари асосида олиб кириладиган импорт хом ашёсини қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Қайта ишлашга берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган тайёр нефть маҳсулотлари ҳажми бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг аниқ ставкаларини аниқлаш
ШКАЛАСИ
сўм
Қайта ишлашга берилган хом ашёдан ишлаб чиқарилган тайёр нефть маҳсулотининг ҳисоб-китоб нарҳи
(1-тонна учун)

Ставканинг аниқ миқдори
(1 тонна учун)
Автобензин (Аи-80)
1 2 353 979 гача 445 000
2 2 353 980 дан2 453 979 гача 400 000
3 2 453 980 дан 2 553 979 гача 300 000
4 2 553 980 дан 2 653 979 гача 200 000
5 2 653 980 дан 2 753 979 гача 100 000
6 2 753 980 сум ва юқориси 0
Автобензин (Аи-91, 92, 93)
1 2 559 884 гача 445 000
2 2 559 885 дан 2 659 884 гача 400 000
3 2 659 885 дан 2 759 884 гача 300 000
4 2 759 885 дан 2 859 884 гача 200 000
5 2 859 885 дан 2 959 884 гача 100 000
6 2 959 885 сум ва юқориси 0
Дизель ёқилғиси
1 2 327 674 гача 407 025
2 2 327 675 дан 2 427 674 гача 400 000
3 2 527 675 дан 2 627 674 гача 300 000
4 2 627 675 дан 2 727 674 гача 200 000
5 2 827 675 дан 2 927 674 гача 100 000
6 2 927 675 сум ва юқориси 0
ЭКО Дизель ёқилғиси
1 2 410 944 гача 407 025
2 2410 945 дан 2 510 944 гача 400 000
3 2510 945 дан2 610 944 гача 300 000
4 2610 945 дан 2 710 944 гача 200 000
5 2710 945 дан 2 810 944 гача 100 000
6 2 810 945 сум ва юқориси 0

Воситачилик шартномалари асосида олиб кириладиган импорт хом ашёсини қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

СТИР

варақ

0

1

Ҳужжат тури

/

Солиқ даври

ой

Календарь йил

Ҳужжат тури: 1 - ҳисоб-китоб, 2 - аниқлаштирувчи (каср орқали аниқлаштирув рақами)

Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси

ва газ ишлатганлик учун олинадиган

солиқ тўловчиси ҳақидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Юридик шахснинг

тўлиқ номи

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

Юридик шахснинг жойлашган ери

Почта манзили

Телефон: код

рақам

Ушбу

Ҳисоб-китоб

варақда тузилган, унга илова

Ўлчов бирлиги

қилинган тасдиқловчи ҳужжатлар

варақда

сўм

ёки уларнинг нусхалари

Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)

га тақдим этилади.

(юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

Мазкур Ҳисоб-китобда кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар

Мазкур Ҳисоб-китоб

(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

СТИР

Ф.И.О.

шахсан

почта орқали

Имзо

варақда тақдим этилган.

Бош бухгалтер

СТИР

Тақдим этилган сана

Ф.И.О.

(кк/оо/йй)

Имзо

Ф.И.О.

Сана

Имзо

(кк/оо/йй)

СТИР

варақ

0

2

Қайта ишлашга берилган хом ашёдан ишлаб чиқариладиган тайёр

нефть маҳсулотлари ҳажми бўйича транспорт воситаларига бензин,

дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

шу жумладан жўнатиш ҳужжатларига асосан олинган тайёр нефть маҳсулотларининг ҳар бир туркуми бўйича (жўнатиш ҳужжатининг рақами ва санаси, бензин ва дизель ёқилғисининг маркаси кўрсатилади*)

1

2

3

4

5

6

7

8

….

1. Қайта ишловчи корхонадан олинган тайёр нефть маҳсулотининг ҳажми (тоннада):

010

х

х

х

х

х

х

х

бензиннинг

011

дизель ёқилғисининг

012

2. 1-тонна учун белгиланган транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкаси:

020

х

х

х

х

х

х

х

бензин бўйича

021

х

дизель ёқилғиси бўйича

022

х


3. Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг ҳисобланган суммаси – жами, шу жумладан

(031-сатр+032-сатр):

030

бензин бўйича (011-сатр х 021-сатр)**

031

дизель ёқилғиси бўйича (012-сатр х 022-сатр)**

032

* агар битта жўнатиш ҳужжатида бензин ва дизель ёқилғисининг ҳар ҳил маркаси кўрсатилган бўлса, у ҳолда ушбу устунлар ҳар бир марка бўйича алоҳида тўлдирилади.

** 031 ва 032-сатрларнинг 3-устуни ушбу сатрларнинг 4-… устунлари йиғиндиси сифатида аниқланади.

Раҳбар

(имзо)

(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari