Hujjat nomi
Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-27 16:52:26
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-11 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати
билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ–2455-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 мартдаги 22, 2010-13-сонли қарори (рўйхат рақами 2095, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 120-модда) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2016 йил “даги
, -сон қарорига
ИЛОВА

Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати
билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 4-банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

N – ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган бир ходим учун бир ойда ЯИТ нормативи. Агар минимал иш ҳақининг миқдори ойнинг 1-кунидан ўзгармаса, у ҳолда ой учун минимал иш ҳақининг ўртача ойлик миқдори қўлланилади.”.

2. Қуйидаги мазмундаги 71 ва 72-бандлар билан тўлдирилсин:

“71. Микрофирма ва кичик корхоналари учун белгиланган ЯИТ ставкасини ҳисобот йилида қўллаган, бироқ ҳисобот йили якунлари бўйича белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмайдиган ЯИТ тўловчилари (фермер хўжаликлари бундан мустасно) микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар учун белгиланган ставка (бундан буён матнда умумбелгиланган ставка деб юритилади) бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммасини қўшимча ҳисоблайди. Бунда ЯИТнинг белгиланган энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолдаЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасининг қайта ҳисоб-китоби амалга оширилмайди.

Умумбелгиланган ставка бўйича ЯИТнинг қўшимча суммаси ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 23, 2013-8-сон қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида акс эттирилади.

72. Агар ҳисобот йилида ЯИТнинг умумбелгиланган ставкасини қўллаган ЯИТ тўловчилари ҳисобот йили якунлари бўйича уларни микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига киритиш учун белгиланган ходимлар сони мезонига мос келса, солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ЯИТнинг ставкасини ҳисобот йилидан кейинги йилдан бошлаб қўллаш ҳуқуқига эга ва тегишинча ҳисобот йил учун ЯИТнинг белгиланган энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолдаЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасининг қайта ҳисоб-китоби амалга оширилмайди.”.
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari