Hujjat nomi
Ромитан туманидаги аҳоли, фермер хўжаликлари ва ишлаб чиқариш корхоналари қарамоғидаги қишлоқ хўжалик ҳайвонларига, чорвачилик маҳсулотларини сотиш ва ишлаб чиқариш корхоналрига, деҳқон ва мол бозорларига пуллик ветеринария хизмати кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuxoro viloyati Romiton tuman hokimligi
Hujjat muallifiBuxoro viloyati Romiton tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-27 18:29:06
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-11 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Ромитан туманидаги аҳоли, фермер хўжаликлари ва ишлаб чиқариш корхоналари қарамоғидаги қишлоқ хўжалик ҳайвонларига, чорвачилик маҳсулотларини сотиш ва ишлаб чиқариш корхоналрига, деҳқон ва мол бозорларига пуллик ветеринария хизмати кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан 1997 йил 23 апрелда келишилган, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалги вазирлиги томонидан 1997 йил 1 майда тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирллигида 1997 йил 17 августда 358–сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмлчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ишлаб чикилган “Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалик ҳайвонлари эгаларига ветеринария хизмати кўрсатиш қоидалари”га амал қилган ҳолда туман ҳудудида истиқомат қиладиган аҳоли ва фермер хўжаликлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ҳисобларида бўлган барча турдаги қишлоқ хўжалик ҳайвонларига пуллик ветеринария хизмати кўрсатишни ташкил қилиш, ветеринария хизмат кўрсатувчи корхона, муассаса, ташкилотлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ветеринария мутахассислари, ҳайвон эгаларига ветеринария хизматини кўрсатишда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ветеринария тўғрисида”ги қонунларга. Ўзбекистон Республикасининг ва Ўзбекистон Республикаси субеъктларининг ветеринарияга оид бўлак ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қиладилар.

Туманда пуллик ветеринария хизмати кўрсатишни ташкил қилиш ва юқоридагиларни инобатга олиб

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан 1997 йил 23 апрелда келишилган, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалги вазирлиги томонидан 1997 йил 1 майда тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирллигида 1997 йил 17 августда 358–сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмлчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ишлаб чикилган “Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалик ҳайвонлари эгаларига ветеринария хизмати кўрсатиш” қоидалари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман Давлат ветеринария бўлими томонидан туман ҳудудида истиқомат қиладиган аҳоли, фермер хўжаликлари ва ишлаб чиқариш корхоналари қарамоғидаги қишлоқ хўжалик ҳайвонларига, чорвачилик маҳсулотларини сотиш ва ишлаб чиқариш корхоналрига, деҳқон ва мол бозорларига пуллик ветеринария хизмати кўрсатиш ташкил қилинсин.

3. Туман Давлат ветеринария бўлими томонидан туман ҳудудида истиқомат қиладиган аҳоли, фермер хўжаликлари ва ишлаб чиқариш корхоналари қарамоғидаги қишлоқ хўжалик ҳайвонларига, чорвачилик маҳсулотларини сотиш ва ишлаб чиқариш корхоналрига, деҳқон ва мол бозорларига пуллик ветеринария хизмати кўрсатиш, ветеринария-санитария экспертиза хизматлари ҳақи нарх-наво “Прейскуранти” 1-иловага мувофиқ амалга оширилсин.

4.Туман Давлат ветеринария бўлими (У.Ҳодиев) пуллик ветеринария хизматидан тушадиган маблағларни мақсадли ишлатилишини ташкил қилсин.

5.”Ромитаннома” газетаси муҳаррири Ж.Фозиловга ушбу қарор матни ва “Прейскурант” нарх-наволарини газета саҳифасига тўлиқ чоп этиш топширилсин.

6.Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман Давлат ветеринария бўлими бошлиғи У.Ҳодиевга ва туман ҳокимлиги Молия бўлими мудири А.Жамоловга, назорати туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ж.Эргашев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими М.Олимов

Чорва молларига пуллик зооветеринария ва Ветеринария –санитария экспертиза хизмати ҳақи нарх-наво “ПРЕЙСКУРАНТИ”

Хизмат тури

Ўлчов бирлиги

Энг кам иш ҳаққига нисбатан хизмат нархи

1.

Уйга чақирувга ҳайвон эгасининг транспортида бориш

1 марта

10

2.

Уйга чақирувга ветврач ўз транспортида бориш 10 км

1 марта

15

3.

Уйга чақирувга ветврач ўз транспортида бориш 20 км

1 марта

20

4.

Доривор моддаларнинг тери ичига, тери остига мушак ичига юбориш

1 бошга

5

5.

Доривор моддаларнинг вена ва артерия қон томирларига юбориш

1 бошга

10

6.

Венадан қон олиш (кўп миқдорда)

1 бошга

10

7.

Доривор моддаларнинг елинга юбориш

1 бошга

15

8.

Доривор моддаларнинг кўз шилли пардасига юбориш,ювиш

1 бошга

3

9.

Доривор моддаларнинг оғиз орқали ичириш ЙШМ ва МШМ

1 бошга

3

10.

Чўчқаларга доривор моддаларни оғиз орқали ичириш

1 бошга

5

11.

Ҳайвон ва паррандаларга доривор моддаларни озуқага ёки сувга қўшиб ялпи ичириш

1 бошга

3

12.

Доривор моддаларни зонд орқали юбориш

1 бошга

10

13.

Ўткир дамланган моддаларга бирламчи ёрдам кўрсатиш

1 бошга

30

14.

Кесилган ва йиртилган жароҳатларни тикиш

1 бошга

30

15.

Оддий оператциялар

1 бошга

30

16.

Мураккаб оператциялар

1 бошга

50

17.

ЙШМ ларни шохини кесиш

1 жуфт

5

18.

От ва МШМ туёғини тозалаш ва кесиш

30

19.

Ит тамоғидан ёт нарсаларни олиш

1 бошга

30

20.

Ахта қилиш

1 бошга

30

21.

Туғишда ёрдам бериш

1 бошга

50

22.

Чиққан бачадонни жойига қўйиш

1 бошга

70

23.

Бачадонга доривор моддаларни юбориш ва клизма қилиш

1 бошга

10

24.

Тўғри ичакдвн буғозликка текшириш

1 бошга

30

25.

Ҳайвонларни килиник текшириш ва маълумотнома бериш

1 бошга

5

26.

1-2-3 ветформа тўлдиришва бериш

1дор.фо

20

27.

Одамларни тишлаган ит ва мушукни 10 кун давомида кузатиш ҳамда килиник текшириш ва маълумот бериш

10

28.

Маслаҳат бериш ва рецепт ёзиш

1 марта

10

29.

Патанатомик текшириш ЙШМ, от ва туялар

1бошга

5

30.

Патанатомик текшириш МШМ, итлар, мушуклар паррандалар

1 бошга

50

31.

Сўйилган чўчқа гавдасини ички органларини органолептик текшириш маълумотнома бериш

1 бошга

25

32.

Сўйилган ЙШМ гавдасини ички органларини органолептик текшириш маълумотнома бериш

1 бошга

30

33.

Сўйилган ЙШМ гавдасини ички органларини органолептик текшириш маълумотнома бериш

1 бошга

30

34.

Сабзавотларни нитрат – нитратга органолептик текшириш

1намуна

20

35.

Картошка, қовун, тарвуз органолептик текшириш 100 кг ортиғи

1намуна

5

36.

Бошоқли экинларни органолептик текшириш

1 тонна

5

37.

Макка дон 100 кг гача

5

38.

Тузланган полиз экинлари орг/к 3 кг

3

39.

Қуруқ мевалар органолептик 50 кг гача

3

40.

Парранда тухумидан 20 донадан -1 донасини овоскопия қилиш

3

41.

Қора молларни канага қарши эритма билан чўмилтириш

1 бошга

3

42.

МШМ канага қарши доривор эритма билан чўмилтириш

1 бошга

10

43.

Паррандаларни канага қарши доривор эритма билан чўмилтириш

1 бошга

5

44.

Куйдирги касаллигига текшириш учун теридан намуна қирқиб олиш ва реакция Асколи қўйиш

1намуна

3

45.

Асколни текшириш

1намуна

10

46.

Сут маҳсулотларини текшириш

1 тек

5

47.

Ўсмаларни ва абцессаларини олиш

5

48.

Жароҳатларга боғлама қўйиш

20

49.

Итни думини кесиш

1 бошга

5

50.

Итни қулоғини кесиш ва тозалаш

1 бошга

10

51.

Синган жойга шина қўйиш

1 бошга

10

52.

Синган жойга гипс қўйиш

1 бошга

10

53.

Болани йўлдошини бачадондан ажратиш ва ювиш

1 бошга

20

54.

Кесаров усулида кесиш

1 бошга

30

55.

Буғозликка текшириш

1 бошга

50

56.

Маститларни даволаш

1 бошга

30

57.

Сунъий уруғлантириш (уруғ нархи кирмайди)

1 бошга

20

58.

Ошқозон бўлимларини даволаш (бир мартаси)

10

59.

Озуқадан заҳарланишни даволаш (бир мартаси) (дори нархи кирмайди)

10

60.

Минерал алмашинувни бузилишини даволаш

1 бошга

10

61.

Ўпка касалликларини (бир мартасини) даволаш

10

62.

Техник воситалари давомида травма

10

63.

Қон-паразит касалликларини даволаш

1 бошга

20

64.

Касал ҳайвон учун ветврач маълумотномаси

1 бошга

15

65.

Наслли молларни сотишга тайёрлашда ҳужжат тайёр

1 бошга

5

66.

Клизма ўтказиш: йшм, от, мшм ва бошқалар

1 бошга

5

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari