Hujjat nomi
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-27 18:58:12
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-11 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти

томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара

тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини

белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2016 йил 14 январда2751-сон билан рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қумитасининг 2016 йил 8 январдаги 1 ва 2016-1-сонли “Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорлари 1, 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 2 апрелдаги 83-Қ-сонли “Вилоятдаги бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белигилаш тўғрисида”ги ҳамда 2015 йил 7 майдаги 108-Қ-сонли “Вилоят ҳокимининг 2015 йил 2 апрелдаги 83-Қ-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Худжаёров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

давоми

давоми

давоми

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Turdiev Davron Sagdullaevich 2016-02-09 15:41:41
Каттакургон шахрининг 2 та бозорида савдо киламан. Бир квадрат метрга 7000 сумдан ижара туловларини тулаб келмокдаман. Агар 8500 сумдан ижара учун пул туласам, фойдамга катта таъсир килади. Шу сабабли олдинги 7000 сумни оширмаслик керак. Туловни кайтадан куриб чикишларингизни илтимос киламан.
Qabul qilinmadi 2016-06-17 18:35:01

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari