Hujjat nomi
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекс-ларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurхondaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSurхondaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-01-28 19:23:50
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-12 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Сурхондарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бозорлар ва савдо комплексларида пул оқимлари тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 8 январдаги “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 1 ва 2016-1-сон қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш” бош бошқармаси вилоят бўлими (С.Тўраев)га вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида сотувчилардан (хизмат кўрсатувчилардан) ундириладиган савдо жойи, хизмат ҳақи ва ижара тўловларини тўғри ва тўлиқ ундирилиши ҳамда тегишли қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан доимий назорат олиб борсин.

4. “Сурхон тонги” ҳамда “Заря Сурхана” (Г.Тангирова) газеталари тахририятлари мазкур қарорнинг тўлиқ матнини матбуотда эълон қилинишини таъминласин.

5. Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2015 йил 7 февралдаги 45-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари З.Давлатов зиммасига юклатилсин.

7. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга кириши белгилаб қўйилсин.

Вилоят ҳокими Т. Мамараимов

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Bobomurodov Bahodir Xurramovich 2016-02-07 18:57:19
Савдо дўконлари савдо комплекс тасарруфида бўлганда улардан ижара хақи ундиришда, умумий фойдаланадиган объектлар, яъни брусчатка ва бетонланган асфалтланган йўлаклар, ер ости канализация, устки латоклар, коммуникация тармоқлари, қўриқлаш, тозалаш, чиқиндиларни олиб кетиш ва жойлаштириш ҳаражатлари ва бошқа мажбурий хизматлар учун хақ ундирилишини инобатга олиб, эгаллаган майдонига нисбатан пропарцианал тақсимланиб, ҳар бир майдон учун 2,5 минг сўмдан ижар ҳақи белгилаш нормасини киритиш лозим. Чунки, 2-3 йилда инжинерлик коммуникация тармоқлари таъмир талаб бўлиб қолишини инобатга олиш лозим.

Сурхондарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бозорлар ва савдо комплексларида пул оқимлари тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 8 январдаги “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 1 ва 2016-1-сон қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш” бош бошқармаси вилоят бўлими (С.Тўраев)га вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида сотувчилардан (хизмат кўрсатувчилардан) ундириладиган савдо жойи, хизмат ҳақи ва ижара тўловларини тўғри ва тўлиқ ундирилиши ҳамда тегишли қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан доимий назорат олиб борсин.

4. “Сурхон тонги” ҳамда “Заря Сурхана” (Г.Тангирова) газеталари тахририятлари мазкур қарорнинг тўлиқ матнини матбуотда эълон қилинишини таъминласин.

5. Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2015 йил 7 февралдаги 45-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари З.Давлатов зиммасига юклатилсин.

7. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга кириши белгилаб қўйилсин.

Вилоят ҳокими Т. Мамараимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлариБозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлариУшбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга кириши белгилаб қўйилсинЗ. Давлатов

So`rovnoma natijalari