Hujjat nomi
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotBuxoro viloyati Kogon tuman hokimligi
Hujjat muallifiBuxoro viloyati Kogon tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-02-03 15:27:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-18 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Лойиҳа”

Ўзбекистон Республикаси

БУХОРО ВИЛОЯТИ

КОГОН ТУМАНИ ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И

O’zbekiston Respublikasi

BUХORO VILOYATI

KOGON TUMANI HOKIMI

Q A R O R I

2016 йил “___” __________ Когон тумани _____-сон

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ туманда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман ички ишлар бўлими (Р.Юсупов) белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 март 30 июнгача;

иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

4. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.

Мазкур қарорнинг 2-банди а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилади.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситаларидан такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилсин.

5. Техник кўрикни ўтказиш жадвали 1-иловага;

техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия раиси (Р.Мусаев)га:

юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юбориш;

техник кўрикни ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказиш;

техник кўрикдан ўтказишда техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг камчиликлари ва носозликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш вазифалари юклатилсин.

7. Мазкур қарор “Когон хаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Рахимов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими С.Хамроев

Туман ҳокимининг 2016 йил "____" ____________

_______-сонли қарорига 1-илова

Техник кўрикни ўтказиш жадвали

Т/р

Юридик шахсларнинг транспорт воситалари

Техник кўрикдан ўтказиш жойлари

Техник кўрикдан ўтказиш муддати‎

Кўрикка қўйилаётган транспорт воситалари сони

Авто

Мото

Тиркама

1

Когон туман ҳокимлиги

УП "Турбодеталь" ОАО

21.04.2016

9

2

Бухоро Нефтебаза

Бухоро Нефтебаза

04.04.2016

48

3

Геофизика экспедицияси

Геофизика экспедицияси

07.04.2016

152

4

ЛПУМГ

ЛПУМГ

08-09-04.14

34

5

Азия трансгаз МЧЖ

Азия трансгаз МЧЖ

10.04.2016

57

6

Туман касалхонаси а/б

Туман касалхонаси а/б

18.04.2016

10

7

Туман молия

УП "Турбодеталь" ОАО

22.04.2016

1

8

Жавохирбек Ўктам ўғли Орифбобо ф/х

УП "Турбодеталь" ОАО

23.04.2016

2

9

Азиз-97 ф/х

УП "Турбодеталь" ОАО

23.04.2016

1

10

Когон Равон йўл МЧЖ

Когон Равон йул МЧЖ

25.05.2016

27

11

Когон ТЙХПТФК

Когон ТЙХПТФК

25.05.2016

26

12

КМК –1 АБМК

КМК –1 АБМК

30.04.2016

23

13

АБМК И ВИБ

АБМК И ВИБ

30.04.2016

19

14

ЭТБ АБМК

ЭТБ АБМК

01.05.2016

15

15

Кум қайрок карьери

УП "Турбодеталь" ОАО

01.05.2016

1

16

Когон ЖБИ

Когон ЖБИ

03.05.2016

7

17

«Зарафшонтехника равнаки» ММТП

"Зарафшонтехника равнаки" ММТП

07.05.2016

8

18

«Чорбоғкент» ММТП

"Чорбогкент" ММТП

12.06.2016

2

19

Гидрогиология экспедицияси

Гидрогиология экспедицияси

11.04.2016

48

20

Туман ДСИ

УП "Турбодеталь" ОАО

13.05.2016

1

21

Бухоро парранда

Бухоро парранда

14.05.2016

39

22

Белоруспарранда

УП "Турбодеталь" ОАО

14.05.2016

2

23

Нефтигазэнергиясервис

УП "Турбодеталь" ОАО

15.05.2016

5

24

«Азамат» хус.мах.кай. и/ч

УП "Турбодеталь" ОАО

17.05.2016

1

25

АО «Минокор»

УП "Турбодеталь" ОАО

19.05.2016

1

26

Тараққиёт х/к

УП "Турбодеталь" ОАО

20.05.2016

2

27

Бухоросантехсервис

УП "Турбодеталь" ОАО

20.05.2016

9

28

ПТК «Бухоротранстерминал»

ПТК «Бухоротранстерминал»

21.05.2016

16

29

Боховуддин масжиди

УП "Турбодеталь" ОАО

22.05.2016

1

30

Когон марсплюс

УП "Турбодеталь" ОАО

24.05.2016

1

31

ОО Бухорокислородчи

УП "Турбодеталь" ОАО

28.05.2016

2

32

Ўнгқирғок зовирдан фойдаланиш

Ўнгқиргоқ зовирдан фойдаланиш

29.05.2016

23

33

Сарваринур ёгдуси

УП "Турбодеталь" ОАО

30.05.2016

1

34

Когон нурли келажак МЧЖ

УП "Турбодеталь" ОАО

31.05.2016

2

35

Анвар автотранс МЧЖ

УП "Турбодеталь" ОАО

31.05.2016

3

36

Ташаббус транссервис

УП "Турбодеталь" ОАО

31.05.2016

4

37

Эмирский делекотеси

УП "Турбодеталь" ОАО

03.06.2016

1

38

Нишон х.ф

УП "Турбодеталь" ОАО

04.06.2016

1

39

Миконд экосервис

УП "Турбодеталь" ОАО

04.06.2016

1

40

Элмуродқурилишсервис

УП "Турбодеталь" ОАО

04.06.2016

3

41

Компютерэлитсервис

УП "Турбодеталь" ОАО

06.06.2016

2

42

Туман ветеренария бўлими

УП "Турбодеталь" ОАО

16.06.2016

1

43

Ўзбекистан ҳаво йўллари

Ўзбекистан хаво йуллари

14.06.2016

59

44

Узаэронаввигация

УП "Турбодеталь" ОАО

14.06.2016

3

45

Когон ментал савдо сервис

УП "Турбодеталь" ОАО

19.06.2016

1

46

Бахт МЧЖ

УП "Турбодеталь" ОАО

20.06.2016

1

47

Агросуғурта

УП "Турбодеталь" ОАО

21.06.2016

1

48

Когоннефтигазэерго

УП "Турбодеталь" ОАО

21.06.2016

1

49

Промтехсервисспецмонтаж

УП "Турбодеталь" ОАО

23.06.2016

1

50

Беназир плюс МЧЖ

УП "Турбодеталь" ОАО

24.06.2016

1

51

Равшан х\к

УП "Турбодеталь" ОАО

25.06.2016

1

52

туман ДСЭНМ

УП "Турбодеталь" ОАО

09.06.2016

1

53

Жасур Нигора ф х

УП "Турбодеталь" ОАО

30.05.2016

1

54

Когонремемсторойкомпелет

Когонремемсторойкомпелет

02.06.2016

32

55

Асадбек замини

УП "Турбодеталь" ОАО

02.06.2016

1

56

промэлектрометалторг

УП "Турбодеталь" ОАО

11.06.2016

6

57

Когон ободонлаштириш

УП "Турбодеталь" ОАО

07.06.2016

1

58

Қодир Муқим х к

УП "Турбодеталь" ОАО

03.06.2016

1

59

Техника гигент МЧЖ

УП "Турбодеталь" ОАО

03.06.2016

2

60

Файзитилло

УП "Турбодеталь" ОАО

02.06.2016

1

61

Насос станцияси ЭАБ

Насос станцияси ЭАБ

02.06.2016

14

62

Озода Озод ХИЧК

УП "Турбодеталь" ОАО

03.06.2016

1

63

Содик Саида

УП "Турбодеталь" ОАО

04.06.2016

3

64

Азамат ХМКИК

УП "Турбодеталь" ОАО

03.06.2016

1

65

Энергия манбаи МЖЧ

УП "Турбодеталь" ОАО

04.06.2016

2

66

Когоннефтгазинжинеринг

УП "Турбодеталь" ОАО

07.06.2016

7

67

Хаво автосервис МЧЖ

УП "Турбодеталь" ОАО

07.06.2016

3

68

Нурэнергия сервис

УП "Турбодеталь" ОАО

05.06.2016

1

69

Когон Россия петрол ООО

УП "Турбодеталь" ОАО

07.06.2016

2

70

Нуриддин плюс савдо сервис

УП "Турбодеталь" ОАО

07.06.2016

1

71

Когон сервис плюс ЧП

УП "Турбодеталь" ОАО

06.06.2016

1

72

Когон энергия манбаи

УП "Турбодеталь" ОАО

08.06.2016

4

Жами: 72 та

767

0

0

Когон туман ИИБ ЙХХГ катта

инспектори кичик сержант

Р.Мусаев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1мухокама утказишмуфовик схума15 кунКогон туман хокимлиги

So`rovnoma natijalari