Hujjat nomi
Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳакида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-02-08 14:36:38
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-02-23 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ҚАРОРИ

Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳакида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 79, 2011-37-сонли қарори (рўйҳат рақами 2310, 2012 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Тошкент ш.,

2016 йил «___» __________,

________-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Тошкент ш.,

2016 йил «___» __________,

_________-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ва Давлат солиқ қўмитасининг

2016 йил «___» ________ даги

________, ________- сонли қарорига

ИЛОВА

Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар

1. Муқаддимада «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 13-1-иловасига асосан республикада ишлаб чиқариладиган табиий газ реализациясига, шу жумладан экспортига акциз солиғи солинади.

Бунда, аҳолига реализация қилинадиган, табиий газнинг нархида назарда тутилган табиий газга ҳисобланган акциз солиғи суммаси, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга мақсадли равишда йўналтириш учун «Узтрансгаз» АК тасарруфида қолдирилади.

«Узтрансгаз» АК тасарруфида қолдириладиган, аҳолига реализация қилинадиган табиий газ бўйича акциз солиғи суммасини аниқлаш билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона
ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) билан тартибга солинади.».

3. 10-бандда «ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай» деган сўзлар «ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Акциз солиғини тўлаш ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.».

5. Мазкур ўзгартиришлар «Ўзбекнефтегаз» МХК билан келишлиган.

«Ўзбекнефтегаз» МХК раиси

Тошкент ш.,

2016 йил «___» ____________

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1....

So`rovnoma natijalari