Hujjat nomi
Қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоби ҳамда Қурол ва ўқ-дориларни бериш ва қабул қилиш журналини юритиш тартиби бўйича методик тавсияларни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-02-19 10:11:36
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-03-06 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоби ҳамда Қурол ва ўқ-дориларни бериш ва қабул қилиш журналини юритиш тартиби бўйича методик тавсиялар

Ушбу Методик тавсиялар идоравий ва спорт ўқотар қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ҳисобини юритиш ва улардан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг бўлинмаларига методик ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, идоравий ва спорт ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби ҳамда идоравий ва спорт ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ва қабул қилиш журналини юритишнинг ягона тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Методик тавсияларда қўлланиладиган асосий тушунчалар:
Журнал – мазкур Методик тавсияларинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича юритиладиган ташкилотнинг балансига олинган, шунингдек вақтинча сақлашга қабул қилинган қурол ва ўқ-дориларни бериш ва қабул қилишнинг ҳисоби акс эттириладиган ҳужжат;
Китоб – мазкур Методик тавсияларнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича юритиладиган ташкилотнинг балансига олинган қурол ва ўқ-дориларнинг ҳисоби акс эттириладиган ҳужжат;
ташкилотлар – қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш, ҳисобини юритиш ва улардан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг бўлинмалари;
ўқ-дорилар – қуролнинг аслаҳаланган патронлари, шунингдек қуролни аслаҳалашга мўлжалланган порох ва капсюль-воспламенителллари;
қурол – идоравий ва спорт ўқотар қурол.
2. Китоб ва Журнал ташкилотларда қурол ва ўқ-дориларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳақидаги тўлиқ ва ҳаққоний маълумотларга эга бўлиш, уларнинг предмет-миқдорий ҳисобини таъминлаш мақсадида юритилади.
Китоб ва Журнал ички ишлар органлари томонидан ташкилотларнинг алоҳида қуролхоналарида қурол ва ўқ-дориларни сақлаш ҳуқуқини берилган ташкилотлар томодинан юритилади.
Битта қуролхонада ҳар хил ташкилотларга (шу жумладан, худди ўша республика давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тузилмасига кирувчиларга) тегишли бўлган қурол ва ўқ-дорилар сақланаётганда, Китоб ва Журнал ҳар бир ташкилот бўйича алоҳида-алоҳида юритилади. Бундай ҳолда, ташкилотларнинг жойлашувидан қатъий назар, қурол ва ўқ-дориларни марказлаштирилган ҳолда сақлаш жойи жавобгарлик ҳудудида жойлашган ички ишлар органи қурол ва ўқ-дориларни рўйхатга олиш жойи ҳисобланади.
3. Ташкилотларда Корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалар режасида ва уни қўллаш бўйича йўриқномада (Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти. № 5 «Асосий воситалар») (рўйхат рақами 1299, 20 январь 2004 йил) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2004 й., 3-сон, 35-модда) белгиланган тартибда қурол ва ўқ-дориларнинг бухгалтерия ҳисоби ҳам юритилади.
4. Зарурат туғилганда, бажарилаётган хизмат вазифаларнинг характери ва фаолиятнинг бошқа хусусиятлардан келиб чиқиб, ташкилотлар томонидан қурол ва ўқ-дорилар рўйхатга олинган ички ишлар органи билан келишилган ҳолда акс эттирилаётган маълумотларнинг ҳажми ва мазмуни қисқартирилмасдан Китоб ва Журналнинг реквизитларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
5. Китоб, ташкилотда навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлмаганда эса – Журнал ҳам ташкилот раҳбарининг буйруғи билан қурол ва ўқ-дориларнинг бут сақланиши учун масъул этиб тайинланган ташкилот ходими томонидан юритилади.
6. Қурол ва ўқ-дориларнинг сақланиши учун масъул шахс алмаштирилганда Китоб, ташкилотда навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлмаганда эса – Журнал ҳам ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган қабул қилиш-бериш далолатномаси бўйича қурол ва ўқ-дориларнинг бут сақланиши учун масъул этиб янгидан тайинланган шахсга берилади.
7. Ташкилотда навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлганда Журнал сменали навбатчилар томонидан юритилади. Журнални бир навбатчидан иккинчи навбатчига бериш ишлари қурол, ўқ-дорилар, ҳужжатлар ва бошқа предметларни ҳисобга олиш, топшириш ва қабул қилиш махсус журналига имзо қўйиш йўли билан амалга оширилади.
8. Ўқув ва паҳтавон қурол ва ўқ-дориларнинг ҳисоби, берилиши ва қабул қилиниши Китоб ва Журнал бўйича амалга оширилади.
9. Китоб ва Журнал ташкилот девонхонасида (мавжуд бўлганда – махсус қисмда) рўйхат рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда рўйхатга олиниб, рақамланади, ип ўтказилиб тикилади ҳамда ташкилот раҳбарининг имзоси ва ташкилотнинг асосий муҳри, шунингдек қурол ва ўқ-дорилар рўйхатга олинган ички ишлар органи назорат-лицензиялаш тизими ходимининг имзоси ва ички ишлар органи назорат-лицензиялаш тизимининг муҳри билан тасдиқланади.
10. Китоб ва Журнал қуйидаги маълумотлар тўлдириладиган титул (биринчи) ва тасдиқловчи (оҳирги) варақларга эга бўлади:
а) титул варағида:
юқори турувчи орган (органлар)нинг тўлиқ номи (мавжуд бўлса);
1-мисол. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси.
Махсус авария-тиклаш бошқармаси (15361-ҳарбий қисм).
ХХХХХ вилоят телерадиокомпанияси “ХХХХ” радиоузатиш станциясининг ҳарбийлаштирилган қўриқчилик отряди.
2-мисол.«Sporting Style» МЧЖнинг спорт стенди.
ташкилот девонхонасида рўйхатга олиш рақами ва санаси;
аслида бошлаш ва тугатиш (тўлиқ тўлдириш) саналари.
б) тасдиқловчи варағида:
рақамланган ва ип ўтказилиб тикилган варақларнинг сони, ҳарфлар билан;
ташкилот раҳбари лавозиминг номи;
қурол ва ўқ-дорилар рўйхатга олинган ички ишлар органи номи;
тасдиқловчи ёзувлар қўйиб чиқилган саналар.
11. Китоб ва Журналнинг муқоваси қаттиқ материалдан тайёрланади (картон ва ҳоказо). Китоб ва Журналнинг бланк реквизитлари машинкада ёзиш усули билан бажарилган босма ҳарфлар билан тўлдирилади.
12. Китоб ва Журнал қизил ёки қора рангли сиёҳ ёхуд шарикли ручка пастаси билан аниқ ва тушунарли, ўчириш ва тузатишларсиз тўлдирилади. Рақам кўрсаткичлари араб рақамларида киритилади.
Саналар тегишли рақамлар билан қуйидаги тартибда киритилади: кун, ой, йил.
Хато ёзувга йўл қўйилган ҳолда у ўчирилган матнни ўқиш имконияти бераладиган ҳолда эҳтиётлик билан ингичка чизиқ билан ўчирилиб, унинг устидан янги ёзув киритилади. Шу билан бир вақтнинг ўзида тегишли ёзув киритилган жой рўпарасининг қошиясида ўзгартириш киритган шахснинг имзоси билан “Тузатилди” деган тасдиқлов ёзуви киритилади.
Китоб ва Журналга ёзувлар улар тўлиқ тўлдирилгунга қадар киритилади.
13. Китоб ва Журнал қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар учун ўрнатилган тартибда металл шкафда (сейфда) сақланади.
14. Ташкилотда алоҳида Қурол ва ўқ-дориларни сақлаш, ҳисобини юритиш ва улардан фойдаланиш шароитларини текшириш китоби юритилмаганда, қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш, уларни бериш ва қабул қилиш тартибини текшириш ҳамда ўтказилган инвентаризация натижалари Қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоби ҳамда Қурол ва ўқ-дориларни бериш ва қабул қилиш журналида баён этилади.
15. Номига қурол ва ўқ-дориларни сақлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома расмийлаштирилган ташкилот раҳбари томонидан ҳар чоракда камида бир маротаба Китобни сақлаш ва юритиш тартиби ҳамда унга ҳисоб ёзувлари киритилишининг ўз вақтидалиги ва асосланганлигига, шунингдек ҳисоб маълумотларнинг аслида мавжуд бўлган қурол ва ўқ-дориларга мувофиқлигига доир даврий текширувлар амалга оширилади.
Ташкилотда навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлган тақдирда қурол ва ўқ-дориларнинг бут сақланиши учун масъул шахс томонидан ҳар ойда камида бир маротаба Журнални сақлаш ва юритиш тартиби ҳамда унга ҳисоб ёзувлари киритилишининг ўз вақтидалиги ва асосланганлигига, шунингдек ҳисоб маълумотларнинг аслида берилган ва қабул қилиб олинган қурол ва ўқ-дориларга мувофиқлигига доир даврий текширувлар амалга оширилади.

2-боб. Қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш тартиби

16. Китобда ташкилотдаги қурол ва ўқ-дориларнинг жамланма ҳисоби, қуролнинг турлари, моделлари, калибрлари, ишлаб чиқариш йиллари, завод сериялари ва рақамлари бўйича индивидуал ҳисоби, ўқ-дориларнинг турлари, калибрлари, партиялари ва ишлаб чиқариш йиллари бўйича предметлик-миқдорий (умумлаштирилган) ҳисоби акс эттирилади.
17. Китобга хизмат сафарига юборилган бошқа ташкилотларнинг (шу жумладан, ушбу давлат бошқаруви ва хўжалик органи тузилмасидаги ташкилотларнинг) ходимлари томонидан вақтинча сақлашга топширилган қурол ва ўқ-дорилар ҳақидаги маълумотлар киритилмайди. Вақтинча сақлашга топширилган қурол ва ўқ-дорилар Журнал орқали ҳисобга олинади.
18. Китобнинг ҳар бир қисми мустақил, бир бири билан боғлиқ бўлмаган (бошқа қисмга ўтиб кетмайдиган) тартиб рақамларига эга бўлади (масалан, биринчи қисмнинг 1-устуни, иккинчи қисмнинг 1-устуни, учинчи қисмнинг 1-устуни).
19. Китоб тўлдирилгандан эътиборан ташкилотда ўн йил давомида сақланиб, шундан сўнг қурол ва ўқ-дорилар рўйхатга олинган ички ишлар органига йўқ қилиш учун топширилади.
Ташкилотнинг қуролни сақлаш соҳасидаги фаолияти Китоб тўлдирилгандан кейин ўн йил ўтмасдан тугатилганда, Китоб қурол ва ўқ-дориларни сақлашга рухсатнома билан бирга қурол ва ўқ-дорилар рўйхатга олинган ички ишлар органига йўқ қилиш учун топширилади.
20. Китобга унинг кеийнчалик юритилишини истисно этадиган, бироқ унда баён этилган барча ёзувларнинг фарқлаш имконияти сақланиб қолган даражадаги механик ёки бошқа турдаги шикаст етказилган ҳолда, Китоб тугатилиши ҳақида ёзув киритилиб, унинг белгиланган тартибда сақланиши таъминланади ҳамда шикастланган Китобдаги маълумотлар кўчирилган янги Китоб юритилади. Бунда янги Китобни юритиш санаси сифатида унинг аслида юритилишини бошлаш санаси кўрсатилади.
21. Китобга унинг кеийнчалик юритилишини ҳамда унда баён этилган ёзувларнинг фарқлаш имкониятини истисно этадиган даражадаги механик ёки бошқа турдаги шикаст етказилган, ёхуд Китобнинг йўқолиши ёки ўғриланиши ҳолларида икки иш кунидан кеч бўлмаган муддатда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ташкилот маъмуриятининг вакили раҳбарлигида инвентаризацияни ўтказиш комиссияси тузилиб, унинг таркибига қурол ва ўқ-дориларнинг бут сақланиши учун масъул шахс, бухгалтерия вакили, ташкилотда навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлган тақдирда – навбатчилик (қоровуллик) хизмати бошлиғи, шунингдек қурол ва ўқ-дорилар рўйхатга олинган ички ишлар органининг назорат-лицензиялаш тизими ходими киритилади (келишилган ҳолда).
Комиссия қурол ва ўқ-дориларнинг аслида мавжудлигини текшириб, ушбу текширув натижаларини ташкилотнинг бухгалтерия (материал) ҳамда ички ишлар органларининг предметлик-миқдорий ҳисоблари билан солиштиради. Қурол турлари, моделлари, калибрлари, ишлаб чиқариш йиллари, завод сериялари ва рақамлари бўйича, ўқ-дорилар эса – турлари, калибрлари, партиялари ва ишлаб чиқариш йиллари бўйича солиштирилади. Инвентаризация натижалари юзасидан ташкилот раҳбари томонидан далолатнома тузилади.
Янги Китоб инвентаризация натижалари асосида тўлдирилиб, унинг юритиш санаси сифатида шикастланган (йўқотилган, ўғриланган) Китоб юритилган сана кўрсатилади. Шикастланган Китоб комиссия томонидан Китобнинг ҳолати, етказилган шикастларнинг характери, йўқ қилиш сабаблари ва усули кўрсатилган далолатнома бўйича йўқ қилинади.
Комиссия томонидан қурол ва ўқ-дориларнинг камомади ёки ортиқчалари аникланганда, ташкилот раҳбари бу ҳақда дарҳол ички ишлар органига ёзма хабарнома юборади, уларни қидириб топиш чораларини кўради ҳамда хизмат суриштирувини тайинлайди.
Қурол ва ўқ-дориларнинг ортиқчалари ваколатли давлат органлари томонидан тегишли қарор қабул қилингунга қадар Китобга кирим қилинади.

2-§. Қурол ва ўқ-дориларни жамланма ҳисобга олиш тартиби
22. Китобнинг биринчи қисмида (“Қурол ва ўқ-дориларнинг жамланма ҳисоби”) қурол ва ўқ-дориларнинг жамланма (умумлаштирилган) ҳисоби акс эттирилади (қуролнинг – турлари, моделлари ва калибрлари, ўқ-дориларнинг – турлари ва калибрлари бўйича).
Китобнинг биринчи қисмидаги устунлар сони (3 - 20-устунлар) муайян ташкилотдаги қурол (турлари, моделлари ва калибрлари бўйича) ва ўқ-дорилар (турлари ва калибрлари бўйича) хилларининг сонига қараб белгиланади ва шундан келиб чиқиб, тегишли равишда кўпайтирилиши ёки камайтирилишини мумкин.
23. Китобнинг биринчи қисмида қуйидагилар кўрсатилади:
а) 1-устунда – киритилган ёзувнинг тартиб рақами (1, 2, 3 ва ҳоказо);
б) 2-устунда – ёзувнинг аслида киритилган санаси;
в) тегишлигича 3, 9, 15-устунларда – барча асослар бўйича (сотиб олинган, ўтказилган, берилган) ташкилотга келиб тушган ҳамда ҳисобга олинган қурол сони, ҳар бир тури, модели ва калибри бўйича алоҳида-алоҳида;
г) тегишлигича 6, 12, 18-устунларда – барча асослар бўйича (сотиб олинган, ўтказилган, берилган) ташкилотга келиб тушган ҳамда ҳисобга олинган ўқ-дорилар сони, ҳар бир тури ва калибри бўйича алоҳида-алоҳида;
д) тегишлигича 4, 10, 16-устунларда – барча асослар бўйича (реализация қилинган, берилган, топширилган) ташкилотдан жўнатилган ҳамда ҳисобдан чиқарилган қурол сони, ҳар бир тури, модели ва калибри бўйича алоҳида-алоҳида;
е) тегишлигича 7, 13, 19-устунларда – барча асослар бўйича (реализация қилинган, берилган, топширилган) ташкилотдан жўнатилган ҳамда ҳисобдан чиқарилган ўқ-дорилар сони, ҳар бир тури ва калибри бўйича алоҳида-алоҳида;
ж) тегишлигича 5, 11, 17-устунларда – ташкилот ҳисобига олинган қурол сони, ҳар бир тури, модели ва калибри бўйича алоҳида-алоҳида (тегишлигича 3 ва 4, 9 ва 10, 15 ва 16-устунларнинг айирмаси);
з) тегишлигича 8, 14, 20-устунларда – ташкилот ҳисобига олинган ўқ-дорилар сони, ҳар бир тури ва калибри бўйича алоҳида-алоҳида (тегишлигича 6 ва 7, 12 ва 13, 18 ва 19-устунларнинг айирмаси).
24. Ташкилотда қурол ва ўқ-дориларнинг даврий (йиллик) инвентаризация ўтказилганлиги ҳақидаги ёзув Китобнинг биринчи қисмига инвентаризация ўтказиш вақтига киритилиб, комиссия аъзоларининг имзолари билан тасдиқланади. Инвентаризация натижалари алоҳида тузиладиган инвентаризация далолатномасида баён этилади.

3-§. Қуролни индивидуал ҳисобга олиш тартиби
25. Китобнинг иккинчи қисмида (“Қуролнинг индивидуал ҳисоби”) қуролнинг турлари, моделлари, калибрлари, ишлаб чиқариш йиллари, завод сериялари ва рақамлари бўйича ҳисоби акс эттирилади.
26. Китобнинг иккинчи қисмида қуйидагилар кўрсатилади:
а) 1-устунда – киритилган ёзувнинг тартиб рақами (1, 2, 3 ва ҳоказо);
б) 2-устунда – ёзувнинг аслида киритилган санаси;
в) 3-устунда – қуролнинг ташкилотга аслида келиб тушиш (сотиб олиш, ўтказиш, бериш) ҳамда ҳисобга олиш санаси, қурол келиб тушган (сотиб олинган, ўтказилган, берилган) ташкилотнинг номи (юқори турувчи ташкилот омборхонасининг, Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмининг, ишлаб чиқарувчи корхонанинг, қуролни реализация қилувчи ихтисослаштирилган дўконнинг, бошқа ташкилотнинг номи);
1-мисол. 10.12.2013. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ХХХХХ-сон ҳарбий қисми.
2-мисол. 10.12.2013. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Республика инкассация хизмати” ДУК қурол-яроғлар омборхонаси.
3-мисол. 10.12.2013. Тошкент овчилар ва балиқчилар бирлашмасининг 1-сон овчилик дўкони.
г) 4-устунда – қуролнинг ташкилотга келиб тушиши ҳамда ҳисобга олиниши учун асос бўлган кирим ҳужжатининг номи, санаси ва рақами (наряд, накладной, талабнома);
1-мисол. Қуролни олишга наряд, 10.12.2013. ХХХ/ХХ-ОБП-сон.
2-мисол. Қуролни беришга накладной, 10.12.2013. ХХХХХХХ –сон.
д) тегишлигича 5 - 9-устунларда – қуролга илова қилинган ҳужжатларда (қурол паспорти, накладной, наряд) ҳамда ишлаб чиқарувчи томонидан қуролга туширилган қуролнинг модели, калибри, ишлаб чиқариш йили, завод серияси ва рақами ҳакидаги маркалаш белгилари;
1-мисол. 5-устун – Макаров тўппончаси (ўқув), 6-устун – 9 мм калибрли, 7-устун – 1965, 8-устун, ҳарфий – КС, 9-устун – 0000011111.
2-мисол. 5-устун – “Биатлон-7” спорт винтовкаси, 6-устун – 5,6 мм калибри, 7-устун – 1989, 8-устун, ҳарфий – ББ, 9-устун – 0000011111.
е) 10-устунда – қуролнинг ташкилотдан аслида жўнатиш (реализация қилиш, ўтказиш, топшириш) ҳамда ҳисобдан чиқариш санаси, қурол жўнатилган ташкилот номи (юқори турувчи ташкилот омборхонасининг, ички ишлар органининг, қуролни комиссион реализация қилишда қуролни реализация қилувчи ихтисослаштирилган дўконнинг, бошқа ташкилотнинг номи);
ж) 11-устунда – қуролнинг ташкилотдан жўнатиш ҳамда ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган чиқим ҳужжатининг номи, санаси ва рақами (наряд, накладной, талабнома);
з) 12-устунда – қурол ташкилотдан аслида йўқолиши ёки ўғриланишининг санаси ва жойи (муайян маршрут ёки пост, қуролхона, стенд, отиш майдони, тир ҳудуди ва ҳоказо, уларнинг жойлашуви кўрсатилган ҳолда). Ҳодиса рўй берган асл санаси ва жойига оид аниқ маълумотлар мавжуд бўлмаганда, улар тахминий равишда кўрсатилиб, бу ҳақда Китобга тегишли ёзув киритилади. Бунда 12-устун фақат қуролнинг йўқолиши ёки ўғриланиши ҳолати бўйича суриштирувни амалга оширган органнинг қуролни ҳисобдан чиқариш ҳақидаги қарори асосида тўлдирилади;
и) 13-устунда – қуролнинг йўқолиши ёки ўғриланиши ҳолати бўйича суриштирувни амалга оширган орган номи, қуролни ташкилот ҳисобидан чиқариш ҳақидаги қарор санаси ва рақами. Бунда ушбу қарордан ташқари бошқа ҳужжатлар қуролни ҳисобдан чиқариш учун асос бўлмайди (қуролнинг йўқолиши ёки ўғриланиши ҳолати бўйича ташкилотда ўказилган ички хизмат текшируви материаллари, юқори турувчи ташкилотнинг буйруқлари, бошқа бошқарув ҳужжатлари, хатлари ва ҳоказо);
к) 14-устунда – қуролнинг аслида ремонтга жўнатиш санаси ва ремонтни амалга оширувчи ташкилотнинг номи. Бунда ремонтга жўнатилган қурол ташкилотнинг ҳисобидан чиқарилмайди;
л) 15-устунда – қуролнинг ташкилотдан ремонтга жўнатиш учун асос бўлган чиқим ҳужжатининг номи, санаси ва рақами (наряд, накладной);
м) 16-устунда – қуролнинг ремонтдан ташкилотга аслида қайтариш санаси. Бунда ремонтдан қайтарилган қурол ҳақидаги маълумотлар 16-устунга ремонт натижаларидан (ремонтдан сўнг қуролнинг техник ҳолатидан) қатъий назар киритилади.
н) 17-устунда – қуролнинг ремонтдан ташкилотга қайтариш учун асос бўлган кирим ҳужжатининг номи, санаси ва рақами (наряд, накладной);
о) 18-устунда – қуролнинг техник ҳолати ҳамда унга қуролнинг техник ҳолати аниқлаш бўйича идоравий комиссия томонидан берилган тоифа.

4-§. Ўқ-дориларни предметлик-миқдорий ҳисобга олиш тартиби
27. Китобнинг учинчи қисмида (“Ўқ-дориларнинг предметлик-миқдорий ҳисоби”) ўқ-дориларнинг турлари, калибрлари, партиялари ва ишлаб чиқариш йиллари бўйича ҳисоби акс эттирилади.
28. Китобнинг учинчи қисмида қуйидагилар кўрсатилади:
а) 1-устунда – киритилган ёзувнинг тартиб рақами (1, 2, 3 ва ҳоказо);
б) 2-устунда – ёзувнинг аслида киритилган санаси;
в) 3-устунда – ўқ-дориларнинг ташкилотга аслида келиб тушиш (сотиб олиш, ўтказиш, бериш) ҳамда ҳисобга олиш санаси, ўқ-дорилар келиб тушган (сотиб олинган, ўтказилган, берилган) ташкилотнинг номи (юқори турувчи ташкилот омборхонасининг, Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмининг, ишлаб чиқарувчи корхонанинг, қуролни реализация қилувчи ихтисослаштирилган дўконнинг, бошқа ташкилотнинг номи);
г) 4-устунда – ўқ-дориларнинг ташкилотга келиб тушиши ҳамда ҳисобга олиниши учун асос бўлган кирим ҳужжатининг номи, санаси ва рақами (наряд, накладной, талабнома);
д) тегишлигича 5, 6, 7-устунларда – ўқ-дориларга илова қилинган ҳужжатларда (накладной, наряд) ҳамда ишлаб чиқарувчи томонидан ўқ-дориларга туширилган ўқ-дориларнинг тури, калибри, партияси ва ишлаб чиқариш йили ҳакидаги маркалаш белгилари (мавжуд бўлса);
е) 8-устунда – кўрсатилган илова ҳужжатлари асосида келиб тушган муайян (мазкур) турдаги, калибрдаги, партиядаги ва ишлаб чиқариш йилидаги ўқ-дориларнинг сони;
ж) 9-устунда – белгиланган тартибда барча асослар бўйича сарф қилинган ҳамда ҳисобдан чиқариш ҳақидаги далолатномага биноан ҳисобдан чиқарилган ўқ-дориларнинг сони (қуролнинг жанговар ҳолатини текшириш, ўқув отишларни, машқларни, спорт йиғинлари ва мусобақаларини ўтказиш, хизмат вазифаларини бажаришда ишлатиш ва ҳоказо);
з) 10-устунда – ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган далолатноманинг санаси ва рақами. Бунда ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш ҳақидаги далолатномадан ташқари бошқа ҳужжатлар (қуролни қўллаш ҳолати бўйича ташкилотда ўказилган ички хизмат текшируви материаллари, юқори турувчи ташкилотнинг буйруқлари, бошқа бошқарув ҳужжатлари, хатлари ва ҳоказо) ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш учун асос бўлмайди;
и) 11-устунда – ўқ-дориларнинг ташкилотдан аслида жўнатиш (реализация қилиш, ўтказиш, топшириш) ҳамда ҳисобдан чиқариш санаси, ўқ-дорилар жўнатилган ташкилотнинг номи (юқори турувчи ташкилот омборхонасининг, ички ишлар органининг, қуролни комиссион реализация қилишда қуролни реализация қилувчи ихтисослаштирилган дўконнинг, бошқа ташкилотнинг номи);
к) 12-устунда – ташкилотдан жўнатилган муайян (мазкур) турдаги, калибрдаги, партия ва ишлаб чиқариш йилидаги ўқ-дориларнинг сони;
л) 13-устунда – ўқ-дориларнинг ташкилотдан жўнатиш ҳамда ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган чиқим ҳужжатининг номи, санаси ва рақами (наряд, накладной, талабнома);
м) 14-устунда – муайян (мазкур) турдаги, калибрдаги, партия ва ишлаб чиқариш йилидаги ўқ-дориларнинг ташкилотдан аслида йўқолиши ёки ўғриланишининг санаси ва жойи (муайян маршрут ёки пост, қуролхона, стенд, отиш майдони, тир ҳудуди ва ҳоказо, уларнинг жойлашуви кўрсатилган ҳолда). Ҳодиса рўй берган асл санаси ва жойига оид аниқ маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, улар тахминий равишда кўрсатилиб, бу ҳақда тегишли ёзув киритилади;
н) 15-устунда – йўқолган ёки ўғриланган муайян (мазкур) турдаги, калибрдаги, партия ва ишлаб чиқариш йилидаги ўқ-дориларнинг сони. Бунда 14 - 15-устунлар фақат ўқ-дориларнинг йўқолиши ёки ўғриланиши ҳолати бўйича суриштирувни амалга оширган органнинг ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш ҳақидаги қарори асосида тўлдирилади;
о) 16-устунда – ўқ-дориларнинг йўқолиши ёки ўғриланиши ҳолати бўйича суриштирувни амалга оширган орган номи, ўқ-дориларни ташкилот ҳисобидан чиқариш ҳақидаги қарор санаси ва рақами. Бундан ушбу қарордан ташқари бошқа ҳужжатлар ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш учун асос бўлмайди (қуролнинг йўқолиши ёки ўғриланиши ҳолати бўйича ташкилотда ўказилган ички хизмат текшируви материаллари, юқори турувчи ташкилотнинг буйруқлари, бошқарув ҳужжатлари ва хатлари ва ҳоказо).

3-боб. Қурол ва ўқ-дориларни бериш ва қабул қилиш тартиби.
29. Журналда ташкилотда хизмат ва бошқа белгиланган вазифаларии бажариш вақтига бериладиган қурол ва ўқ-дориларнинг индивидуал ҳаракати ҳисоби акс эттирилади.
30. Қурол ва ўқ-дорилар Журнал бўйича мазкур Методик тавсияларинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича юритиладиган Қурол ва ўқ-дориларни бириктириш қайдномаси (кейинчалик – Қайднома) асосида, ички ишлар органларининг қуролни олиб юриш ҳуқуқини берувчи шахсий рухсатномаси тақдим этилгандан сўнг берилади (ички ишлар органларининг қуролни олиб юриш ҳуқуқини берувчи шахсий рухсатномалар расмийлаштирилмайдиган шахслардан ташқари – бино қўриқловга олинмаган иш пайтларида пул ва бойликларнинг қўриқловини амалга оширувчи кассирлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ почта тармоқлари ва банкларнинг ходимлари, спортнинг ўқотиш турлари бўйича инструктор ва тренерлари, спортчилар, белгиланган тартибда идоравий ва спорт қуроли иш ёки спорт йиғинлари ва мусобақаларини ўтказиш жойидан ташқари олиб юриш ҳуқуқисиз бериладиган бошқа шахслар).
Қуролни олиб юриш ҳуқуқини берувчи шахсий рухсатномалар расмийлаштирилмайдиган шахсларга қурол ва ўқ-дорилар Қайднома асосида, улар томонидан хизмат гувоҳномаси тақдим этилгандан сўнг берилади.
Қайднома ҳар йили 1 январь ҳолати бўйича қуролни бириктириш ҳақидаги ташкилот раҳбарининг алоҳида буйруқларидаги йиғма маълумотлари асосида тузилиб, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Қурол ва ўқ-дорилар бириктирилган шахсларнинг таркиби ўзгарганда (шахслар чиқариб ташланганда, янги шахслар билан тўлдирилганда), ўзгартиришлар киритиш пайтидаги ҳолат бўйича янги Қайднома тузилади ва тасдиқланади.
Қайднома уч (ташкилотда навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлганда – тўрт) нусхада тузилиб, унинг биринчи нусхаси ташкилот девонхонасида, иккинчиси – қурол ва ўқ-дориларнинг бут сақланиши учун масъул шахсда, учинчиси – қуролни бериш ва қабул қилишни амалга оширувчи навбатчилик (қоровуллик) хизматида (мавжуд бўлса) сақланади. Қайдноманинг тўртинчи (навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлмаганда – учинчи) экземпляри маълумот ва назорат учун қурол ва ўқ-дорилар рўйхатга олинган ички ишлар органига юборилади.
Берилаётган қурол Қайднома ва қуролни олиб юриш ҳуқуқини берувчи шахсий рухсатномада кўрсатилганларга, ўқ-дориларнинг тури ва калибри эса – мазкур қуролнинг модели ва калибрига мувофиқ бўлиши лозим.
31. Журналнинг 1 - 2-устунлари ва биринчи қисмида («Бериш (олиш) ҳақидаги белгилар» қуйидагилар кўрсатилади:
а) 1-устунда – киритилган ёзувнинг тартиб рақами (1, 2, 3 ва ҳоказо);
б) 2-устунда – қурол, ўқ-дорилар ва ички ишлар органларининг қуролни олиб юриш ҳуқуқини берувчи шахсий рухсатномаси (хизмат вазифаларини қурол билан бажариш ҳуқуқини берувчи бошқа хизмат ҳужжатлари) берилаётган шахснинг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари;
в) 3-устунда – қурол ва ўқ-дориларни бериш мақсади (постда, маршрутда хизмат олиб бориш, қуролнинг жанговар ҳолатини текшириш, ўқув отишларни, машқларни, спорт йиғинлари ва мусобақаларини ўтказиш, қушларни отиш ва ҳоказо);)
г) тегишлигича 4, 5, 6-устунларда – берилаётган қуролнинг тури, модели, калибри, завод серияси ва рақами, қуролга ўқ-дориларнинг сони;
д) 7-устунда – ички ишлар органларининг қуролни олиб юриш ҳуқуқини берувчи шахсий рухсатномасининг (қуролни олиб юриш ҳуқуқини берувчи шахсий рухсатномалар расмийлаштирилмайдиган ҳамда қурол ва ўқ-дориларни Қайднома асосида оладиган шахслардан ташқари), хизмат вазифаларини қурол билан бажариш ҳуқуқини берувчи бошқа хизмат ҳужжатларининг рақами ва бериш санаси (ташкилот фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиқиб, 7-ускунда қўшимча равишда хизмат вазифаларини қурол билан бажариш ҳуқуқини берувчи ва доимий равишда қуролхонада сақланадиган ҳужжатлар кўрсатилади – масалан, инкассация йўналишига бериладиган гувоҳнома ва бошқа махсус гувоҳномалар);
е) тегишлигича 8, 9, 10-устунларда – қурол, ўқ-дорилар ва ички ишлар органларининг қуролни олиб юриш ҳуқуқини берувчи шахсий рухсатномаси (хизмат вазифаларини қурол билан бажариш ҳуқуқини берувчи бошқа хизмат ҳужжатлари) қуролхонадан берилган сана ва аниқ вақт.
Қурол, ўқ-дорилар ва ички ишлар органларининг қуролни олиб юриш ҳуқуқини берувчи шахсий рухсатномаси (хизмат вазифаларини қурол билан бажариш ҳуқуқини берувчи бошқа хизмат ҳужжатлари) берилгандан сўнг 11-устунга уларни олган шахснинг шахсий имзоси қўйилади; факсимиледан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Зарурат туғилганда, қурол, ўқ-дорилар, рухсатнома ва бошқа хизмат ҳужжатларини олган шахс имзосининг ҳақиқийлиги унинг Қайдномадаги шахсий имзосининг намунаси билан солиштирилади.
32. Журналнинг иккинчи қисмида («Топшириш (қабул қилиш) ҳақидаги белгилар» қуйидагилар кўрсатилади:
а) тегишлигича 12, 13, 14-устунларда – қурол, ўқ-дорилар ва ички ишлар органларининг қуролни олиб юриш ҳуқуқини берувчи шахсий рухсатномаси (хизмат вазифаларини қурол билан бажариш ҳуқуқини берувчи бошқа хизмат ҳужжатлари) қуролхонага топширилган сана ва аниқ вақт;
б) 15-устунда – қуролхонага топширилаётган қуролнинг завод серияси ва рақами;
в) 16-устунда – қуролхонага топширилаётган ишлатилмаган ўқ-дориларнинг сони;
г) 17-устунда – қуролхонага топширилаётган ишлатишда отилмай қолган ўқ-дориларнинг сони;
д) 18-устунда – қуролхонага топширилаётган ишлатишда нормал тарзда отилган ўқ-дориларнинг бўш гильзалари сони;
е) 19-устунда – қуролхонага топширилаётган ички ишлар органларининг қуролни олиб юриш ҳуқуқини берувчи шахсий рухсатномаси (хизмат вазифаларини қурол билан бажариш ҳуқуқини берувчи бошқа хизмат ҳужжатлари) бериш санаси ва рақами.
Қурол, ўқ-дорилар ва ички ишлар органларининг қуролни олиб юриш ҳуқуқини берувчи шахсий рухсатномаси (хизмат вазифаларини қурол билан бажариш ҳуқуқини берувчи бошқа хизмат ҳужжатлари) қуролхонага топширилгандан сўнг 20-устунга уларни қуролхонада сақлаш учун қабул қилган шахснинг шахсий имзоси қўйилади; факсимиледан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
33. 21-устун қуролхонадан берилган ва қуролхонага қайтариб топширилган қурол (тури, модели, калибри, завод серияси, рақами), ўқ-дорилар (тури, калибри), ички ишлар органларининг қуролни олиб юриш ҳуқуқини берувчи шахсий рухсатномаси (хизмат вазифаларини қурол билан бажариш ҳуқуқини берувчи бошқа хизмат ҳужжатларининг) реквизитларида тафовутлар юзага келганда, шунингдек, қурол қўлланилганда (ундан ўқ узилганда) ҳамда қурол билан боғлиқ бўлган бошқа фавқулодда ҳолатларда тўлдирилади.
34. Журналга хизмат сафарига юборилган ўзга, жумладан ушбу давлат бошқаруви ва хўжалик органи тузилмасидаги ташкилотларнинг ходимлари томонидан вақтинча сақлашга топширилган қурол ва ўқ-дорилар ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилади (масалан, бошқа инкассация бўлинмалари ёки ҳарбийлаштирилган қўриқчилик хизмати отрядларидан хизмат сафарига келган инкассация бригадалари ва гуруҳлари ёки ҳарбийлаштирилган қўриқчилик отрядлари ходимлари томонидан, ва ҳоказо). Қурол ва ўқ-дориларнинг вақтинча сақлашга қабул қилиниши (топширилиши) ва уларнинг қайтариб берилиши (олиниши) Журналда қуйидаги тартибда (кетма-кетликда) аск эттирилади:
а) қурол ва ўқ-дориларни қуролхонага қабул қилишда (топширишда) аввал 1 - 7 (бунда 2 ва 3 устунларга “Вақтинчалик сақлашга топширилган” деган ёзув киритилади), кейин – 12 - 14 ва 20-устунлар тўлдирилади;
б) қурол ва ўқ-дориларни қуролхонадан беришда (олишда) аввал 8 - 10, кейин – 15 - 19 ва 11-устунлар тўлдирилади.
35. Журнал тўлдирилгандан эътиборан ташкилотда уч йил давомида сақланиб, шундан сўнг қурол ва ўқ-дорилар рўйхатга олинган ички ишлар органига йўқ қилиш учун топширилади.
Ташкилотнинг қуролни сақлаш соҳасидаги фаолияти Журнал тўлдирилгандан кейин уч йил ўтмасдан тугатилган тақдирда, Журнал қурол ва ўқ-дориларни сақлашга рухсатнома билан бирга қурол ва ўқ-дорилар рўйхатга олинган ички ишлар органига йўқ қилиш учун топширилади.
36. Журналга унинг кеийнчалик юритилишини истисно этадиган, бироқ унда баён этилган барча ёзувларнинг фарқлаш имконияти сақланиб қолган даражадаги механик ёки бошқа турдаги шикаст етказилган ҳолда, Журнал тугатилиши ҳақида ёзув киритилиб, унинг белгиланган тартибда сақланиши таъминланади ҳамда шикастланган Журналдаги маълумотлар кўчирилган янги Журнал юритилади. Бунда янги Журнални юритиш санаси сифатида унинг аслида юритилишини бошлаш санаси кўрсатилади.
37. Журналга унинг кеийнчалик юритилишини ҳамда унда баён этилган ёзувларнинг фарқлаш имкониятини истисно этадиган даражадаги механик ёки бошқа турдаги шикаст етказилган, ёхуд Журналнинг йўқолиши ёки ўғриланиши ҳолларида бир иш кунидан кеч бўлмаган муддатда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ташкилот маъмуриятининг вакили раҳбарлигида инвентаризацияни ўтказиш комиссияси тузилиб, унинг таркибига қурол ва ўқ-дориларнинг бут сақланиши учун масъул шахс, ташкилотда навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлган тақдирда – навбатчилик (қоровуллик) хизмати бошлиғи, унинг ўринбосари ва навбатчи (қоровуллик) хизмати ходимлари киритилади.
Комиссия қуролхонада сақланаётган ҳамда хизмат вазифаларини бажариш учун ходимларга берилган қурол ва ўқ-дориларнинг аслида мавжудлигини текшириб, ушбу текширув натижаларини Китобнинг маълумотлари билан солиштиради. Қурол турлари, моделлари, калибрлари, ишлаб чиқариш йиллари, завод сериялари ва рақамлари бўйича, ўқ-дорилар эса – турлари, калибрлари, партиялари ва ишлаб чиқариш йиллари бўйича солиштирилади. Инвентаризация натижалари юзасидан ташкилот раҳбари томонидан далолатнома тузилади.
Янги Журнал инвентаризация натижалари асосида тўлдирилиб, унинг юритиш санаси сифатида шикастланган (йўқотилган, ўғриланган) Журнал юритилган сана кўрсатилади. Шикастланган Журнал комиссия томонидан Журналнинг ҳолати, етказилган шикастларнинг характери, йўқ қилиш сабаблари ва усули кўрсатилган далолатнома бўйича йўқ қилинади.
Комиссия томонидан қурол ва ўқ-дориларнинг камомади ёки ортиқчалари аникланганда, ташкилот раҳбари бу ҳақда дарҳол ички ишлар органига ёзма хабарнома юборади, уларни қидириб топиш чораларини кўради ҳамда хизмат суриштирувини тайинлайди.
Қурол ва ўқ-дориларнинг ортиқчалари ваколатли давлат органлари томонидан тегишли қарор қабул қилингунига қадар Китобга кирим қилинади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari