Hujjat nomi
Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-02-18 12:02:30
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-03-04 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan

Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги

“Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарори ижросини таъминлаш учун 2016 йил 14 январда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2751-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 8 январдаги “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 1 ва 2016-1-сонли қарорларига, Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси вилоят бўлими, “Сирдарёбозорсавдо” уюшмаси ҳамда туманлар ва шаҳарлар бозорлари маъмуриятларининг таклифига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосланиб, қарор қиламан:

1. Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин ва мазкур қарор қонуний кучга кирган кундан бошлаб жорий этилсин.

2. Вилоят молия бошқармаси (А.Каримов), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Б.Умарханов), Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармасининг вилоят бўлими (Д.Темиров), “Сирдарёбозорсавдо” уюшмаси (О.Мусаев), бозорлар ва савдо комплекслари раҳбарлари:

ушбу қарор бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги махсус жойларга осиб қўйилишини;

олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати минимал миқдорларининг тўлиқ ундирилиши, банк муассасаларига топширилиши ва тегишли қисми маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилишини таъминласин.

3. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 19 февралдаги 61-сонли қарори мазкур қарор қонуний кучга кирган кундан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4.Қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Бўронов зиммасига юклатилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вилоят ҳокими О. Ашурматов

Сирдарё вилояти ҳокимининг 2016 йил "____" _________даги _____-сон қарорига Илова

Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари

I. Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг минимал миқдорлари

сўмда

2016 йилга таклиф

тар. рақ.

Маҳсулот тури

Ўлчов
бирлиги

Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарлар

Туманлар

I.

Маҳсулотларини савдо ўринларида сотиш:

1.1.

Мевалар: Ҳўл мевалар: олма, анор, нок, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва х.к.

1 ўрин/кунга

4000

2500

цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви ва х.к.) хамда чет элдан келтирилган мевалар

1 ўрин/кунга

6100

3000

Қуруқ мевалар, ёнғоқлар: туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ, бодом, писталар, шўр данака ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

6100

3000

1.2.

Сабзавотлар: картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг (шу жумладан иссиқхоналарда етишитирилган помидор ва бодринг) ва ҳ.к. хамда пиширилган жўхори

1 ўрин/кунга

3 000

2 500

1.3.

Полиз маҳсулотлари: хандалак, қовун , тарвуз, қовоқ (ҳар 6 кв.метргача)

1 ўрин/кунга

7 000

3 000

1.4.

Дон маҳсулотлари:гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сули, арпа ва ҳ.к..

1 ўрин/кунга

4 000

2 000

1.5.

Дуккакли маҳсулотлар:мош, ловия, нўхат ва ҳ.к..

1 ўрин/кунга

5 000

3 500

1.6.

Сут маҳсулотлари:сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

4 500

2 500

1.7.

Тузламалар:
карам, бодринг, помидор ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

4 500

3 500

1.8.

Зиравор ва дориворлар (зира, мурч, қалампир ва х.к.) хамда асал

1 ўрин/кунга

3 200

2 500

1.9.

Кўкатлар (шу жумладан иссиқхонада етиштирилган)

1 ўрин/кунга

3 000

2 500

1.10.

Тухум

1 ўрин/кунга

5 000

2 500

1.11.

Гуллар ва кўчатлар (6 кв.метргача)

1 ўрин/кунга

4 000

2 500

1.12.

Нон маҳсулотлари: (оби нон, патир ва х.к.)

1 ўрин/кунга

3 500

2 000

1.13.

Уйда тайёрланган консерваланган махсулотлар, пазандалик махсулотлари ва уй шароитида тайёрланган қандолатчилик махсулотлари

1 ўрин/кунга

3 500

2 500

1.14.

Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари, салқин ичимликлар

1 ўрин/кунга

5 000

3 000

1.15.

Миллий таомлар

1 ўрин/кунга

6 500

3 500

1.16.

Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилари

1 ўрин/кунга

3 500

2 000

1.17.

Супурги

1 ўрин/кунга

4 500

2 500

1.18.

Тирик балиқ

1 ўрин/кунга

6 000

3 500

1.19.

Халқ ижодкорлиги, халқ хармандчилиги ва косибчилик товарлари (6 кв.метргача)

1 ўрин/кунга

2 000

1 500

2.

Гўшт маҳсулотлари:мол, қўй, чўчқа ва парранда гўшти, жигар, думба ва х.к.

1 ўрин/кунга

8 000

4 000

3.

Маҳсулотларни автомашиналардан сотиш:

енгил автомашиналаридан

1 машина

8 000

5 000

юк автомашиналаридан

1 машина

12 000

6 000

тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан

1 машина

8 500

6 000

маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда, 6 кв.метргача)

1 ўрин/кунга

6 000

3 500

4.

Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун):(шрот, шелуха, комбикорма, пичан, сомон, гуруч пояси, маккажўхори пояси ва ҳ.к.)

1 машина

5 600

4 000

5.

Қурилиш материалларини сотиш

5.1.

Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш матералларини сотиш

6 кв.метргача

1 ўрин/кунга

3 000

2 000

6 дан - 15 кв.метргача

1 ўрин/кунга

4 500

2 700

15 дан - 30 кв.метргача

1 ўрин/кунга

6 000

4 200

5.2.

Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва х.к.) сотиш, 6 кв.метргача

1 ўрин/кунга

3 000

2 000

6.

Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш

Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар

1 ўрин/кунга

4 500

3 300

Уй рўзғор жихоз буюмлари ва кийим кечаклар

1 ўрин/кунга

3 000

2 100

7.

Автотранспорт воситаларини сотиш:

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар

1 дона

12 000

12 000

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи траспорт воситалари

1 дона

14 000

14 000

мотоцикл, мотореллер и мопедлар

1 дона

4 000

4 000

велосипедлар

1 дона

3 000

3 000

8.

Мол бозорига олиб кириладиган хар бир чорва моллари учун

8.1.

от, той, туя

1 бош

12 000

12 000

бўталоқ, эшак

1 бош

7 000

7 000

8.2.

Йирик шоҳли қорамол: йирик шохли қорамол (шу жумладан сигир бузоғи билан)

1 бош

12 000

12 000

бузоқ

1 бош

8 000

8 000

8.3.

Майда шоҳли қорамол қўй, эчки (қўй қўзиси билан, эчки улоғи билан ва х.к.)

1 бош

7 000

7 000

қўзи, улоқ

1 бош

4 000

4 000

8.4.

Чўчқалар ва чўчқа болалари

1 бош

6 000

6 000

9.

Уй паррандалари курка, товуқ, ўрдак, ғоз

1 бош

2 000

2 000

товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари

10 бош

1 500

1 500

10.

Итлар ва мушуклар

1 ўрин/кунга

4 000

4 000

11.

Манзарали қуш ва балиқлар

1 ўрин/кунга

3 700

2 500

12.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар, балиқлар учун озуқалар хамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар

1 ўрин/кунга

3 000

1 500

13.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар, балиқлар учун озуқалар хамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда

1 ўрин/кунга

5 000

2 500

14.

Пойабзал таъмирлаш хизмати

1 ўрин/кунга

2 000

1 100

II. Бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг минимал миқдорлари

сўмда

2016 йилга таклиф

тар. рақ.

Маҳсулот тури

Ўлчов
бирлиги

Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарлар

Туманлар

1.

Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино, иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш

1 кв.м./ойига

15600

7600

Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш

1 кв.м./ойига

13000

6400

Умумий овқатланиш

1 кв.м./ойига

15600

7600

Маиший хизмат кўрсатиш

1 кв.м./ойига

6000

3800

Бошқа турлар (омбор, офис, дорихона, пайнет ва х.к.)

1 кв.м./ойига

6400

3800

2.

Инвентарларни ижарага бериш:

2.1.

Тош-тарозлар учун

1 кунга

1 000

700

2.2.

Катта юк тортиш тарозилари учун

150 кг.гача тортадиган

1 кунга

1 600

1 100

150 кг.дан 1500 кг.гача тортадиган

1 кунга

8 000

6 000

2.3.

Савдо жиҳозлари учун болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис,сават ва х.к. (бутун тўплам учун, тўплам савдо фаолият туридан келиб чиқган холда аниқланади)

1 кунга

1 100

700

2.4.

Маҳсус уст-бош кийимлар учун:(халат, этак, енглик), (бутун тўплам учун, тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиқган холда аниқланади)

1 кунга

500

300

2.5.

Маҳсулотлар учун брезент бериш

1 кунга

1 200

700

2.6.

Аравачалар учун

3 000

1 100

2.7.

Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун (1 кв.метр)

1 кунга

1 100

700

3.

Кўрсатиладиган хизмат турлари:

3.1.

Қишлоқ хўжалик, озиқ -овқат маҳсулотларини сақлаш:

совутгичларда (хар бир яшик, қоп ва х.к. учун)

1 кунга

2 200

2 200

омборхоналарда, сақлаш камераларида (хар бир яшик, қоп ва х.к. учун)

1 кунга

1 600

1 600

бозор ҳудудидаги расталарда ва очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобидан)

1 кунга

1 600

1 600

3.2.

Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50х50х100 ўлчамдаги жой учун)

1 кунга

1 600

1 500

3.3.

Маҳсулотларни тарозида тортиш:

катта юк тарозида

1 марта тортиш

1 000

700

йирик ва майда шоҳли қорамолни тортиш

1 марта тортиш

1 600

1 100

3.4.

Автотарозилардан фойдаланиш:

Юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:

юк билан

1 марта ўлчаш

3 000

2 000

юксиз

1 марта ўлчаш

2100

1600

Юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналаридан:

юк билан

1 марта ўлчаш

1 700

1 300

юксиз

1 марта ўлчаш

1500

1100

Енгил автомашиналардан:

юк билан

1 марта ўлчаш

1 500

1 100

юксиз

1 марта ўлчаш

1 200

900

Тиркамали енгил автомашиналари:

юк билан

1 марта ўлчаш

2 000

1 500

юксиз

1 марта ўлчаш

1 500

1 100

3.5.

Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун)

1 кунга

5 000

5 000

3.6.

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун:

енгил автомашиналар учун

1 соатга

700

600

юк автомашиналари учун

1 соатга

1 000

700

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини тасдиқлаш2016.03.042016.03.05Вилоят молия бошқармаси (А.Каримов), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Б.Умарханов), Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармасининг вилоят бўлими (Д.Темиров), “Сирдарёбозорсавдо” уюшмаси (О.Мусаев), бозорлар

So`rovnoma natijalari