Hujjat nomi
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Turtkul tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Turtkul tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-02-24 15:19:50
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-03-10 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Давтехназорат” инспекциясининг 2015 йил 7 январ 3-сонли буйруғига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 25 апрелда 2452-рақам билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низоми (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2013 йил., 17-сон, 229-модда) талабларидан келиб чиқиб, туманда 2016 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини хар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман худудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни 2016 йилда техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби 1-иловага, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

а) мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича иш-режасини юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

б) техник талабга жавоб бермайдиган техник носоз техникаларни ишлатишни қатъиян ман қилиш;

в) техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлигига ва бошқа техник талабларга жавоб беришига эътибор қаратиш;

г) техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифалари юклатилсин.

3. Тумандаги барча фермер хўжаликлари, уларга хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари, овул ва маҳалла раисларига:

а) ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш;

б) техник кўрикдан ўтказилган хар бир техника учун ундириладиган йиғимни ўз вақтида тўлашни таъминлаш;

в) ҳар бир овул ва маҳалла ўз худудидаги шахсий техникаларни техник кўрикдан ўтказишни ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин.

4. Туман Ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.Султановга:

тумандаги корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

5. Тўрткўл тумани ҳокимининг 2015 йил 9 мартдаги “Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналари ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори 2015 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман Ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Рузиев зиммасига юклатилсин.

7. Ушбу қарор “Тўрткўлнома” газетасида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаТумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида1.04.2016корхона ва ташкилотлар

So`rovnoma natijalari