Hujjat nomi
Об утверждении правил предоставления услуг цифрового телевидения
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-02-19 14:27:00
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-03-09 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ПОСТАНОВЛЕНИЕ

МИНИСТЕРСТВА ПО РАЗВИТИЮ ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ И КОММУНИКАЦИЙ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Об утверждении правил предоставления услуг цифрового телевидения

В соответствии с постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 19 декабря 2012 года № 355 «Об утверждении положений о Государственном комитете связи, информатизации и телекоммуникационных технологий Республики Узбекистан и о Государственной инспекции по надзору в сфере связи, информатизации и телекоммуникационных технологий» (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2012 года, № 52, ст.589) Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан постановляет:

1.Утвердить правила предоставления услуг цифрового телевидения согласно приложению.

2.Настоящее постановление вступает в силу со дня его официального опубликования.

Министр X. Мирзахидов

Ўзбекистон Республикаси

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари

давлат қўмитасининг

_____________даги

_____-сонли қарорига илова

Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш

қоидалари

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 20-модда), “Радиочастота спектри тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 16-модда), “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 219-модда), “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 260-модда), “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 7-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ–1741-сонли “Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришга техник ва технологик ўтиш давлат дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган, ҳамда Ўзбекистон Республикасида ер усти (эфир) рақамли телевидениехизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солади.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Раимджанов Жахонгир Сидикович 2015-02-19 16:01:07
"Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини "Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунга алмаштириш зарур.
Qabul qilinmadi 2016-01-27 10:46:56
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 20-модда), “Радиочастота спектри тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 16-модда), “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 219-модда), “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 260-модда), ""ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 49-сон, 578-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ–1741-сонли “Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришга техник ва технологик ўтиш давлат дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган, ҳамда Ўзбекистон Республикасида ер усти (эфир) рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солади.
Раимджанов Жахонгир Сидикович 2015-02-19 16:01:07
"Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини "Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунга алмаштириш зарур.
Qabul qilinmadi 2016-01-27 10:47:07
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 20-модда), “Радиочастота спектри тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 16-модда), “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 219-модда), “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 260-модда), ""ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 49-сон, 578-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ–1741-сонли “Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришга техник ва технологик ўтиш давлат дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган, ҳамда Ўзбекистон Республикасида ер усти (эфир) рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солади.

I боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

абонент – рақамли телевидение хизматларини олиш учун провайдер билан шартномада белгиланган муносабатларга эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;

абонент ускунаси – провайдер билан тузилганшартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш учун абонентда ўрнатиладиган, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи техник регламентлар ва стандартларга мувофиқ ускунанинг ушбу турига қўйиладиган техник талабларга, провайдернинг шартли фойдалана олиш тизимининг талабларига мувофиқ бўлган техник восита ёки уларнинг мажмуи;

абонент тўлови– провайдер томонидан абонентга кўрсатиладиган хизматлар учун амалга ошириладиган даврий тўлов;

абонентнинг ҳисоб-варағи – буюртма берилган ва кўрсатилган хизматлар учун абонентнинг ҳисоб-китоблари ҳолатини акс эттирувчи провайдернинг ҳисобга олиш тизимидаги ёзув;

акцепт - абонент томонидан оммавий оферта шартларининг сўзсиз ва тўлиқ қабул қилиниши,абонент томонидан провайдер хизматлари учун тўловнинг амалга оширилиши ва тўлов фактини тасдиқловчи тегишли молиявий ҳужжатнинг олиниши билан амалга оширилади;

ахборот хавфсизлиги – шахс, жамият ва давлатнинг ахборот соҳасидаги манфаатларининг ҳимоя қилинганлик ҳолати;

дилер - провайдер билан тузилган расмий келишув асосида аҳолини провайдер хизматларига улаш жараёнида иштирок этувчи, ҳамда аҳолига абонент ускунасини тарқатиш ёки сотиш хуқуқига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;

лицензия– ваколатли давлат органи томонидан провайдерга берилган лицензия талаблари ва шартларига мажбурий риоя қилган ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);

оммавий оферта – шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф;

рақамли телевидение оператори – мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида рақамли телевидение тармоғига эга бўлган, унинг ишлаши, ривожланишини таъминлайдиган юридик шахс;

рақамли телевидение хизмати – рақамли телевидение тармоғи орқали рақамли телевизион ва бошқа турдаги ахборот сигналини узатиш, қабул қилиш ва қайта ишлаш бўйича рақамли телевидение оператори ва провайдери фаолиятининг маҳсули;

рақамли телевидение хизмат кўрсатиш зонаси – провайдер томонидан кўрсатиладиган хизматлар билан боғлиқ, рақамли телевидение операторига тегишли рақамли телевидение тармоғи орқали тарқатилувчи телевизион ва бошқа турдаги ахборотнинг техник нормаларга мос келадиган сигналини қабул қилиш таъминланадиган ҳудуд;

рақамли телевидение хизматлари провайдери (матнда провайдер деб юритилади) – рақамли телевидение операторининг рақамли телевидение тармоғи орқали тижорат ва нотижорат асосларда рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;

фойдаланиш учун очиқ телеканаллар ва радиоканаллар пакети (матнда очиқ телеканаллар пакети деб юритилади) - барча телерадиоташкилотлар томонидан тарқатилаётган, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, уларни кўриш ва (ёки) тинглаш ҳуқуқи учун фойдаланувчи ва абонентлардан ҳақ олинмайдиган телеканал ва радиоканалларнинг қайд этилган пакети;

смарт-карта – абонентни идентификациялаш, ҳамда фаоллаштирилганидан сўнг абонентга рақамли телевидение хизматларидан фойдалана олиш имконини берадиган, ичига махсус микропроцессорли модул ўрнатилган электрон карта;

тариф – муайян рақамли телевидение хизмати ёки қўшимча хизматнинг нархи;

тариф режаси – рақамли телевидение хизматлари ва қўшимча хизматларнинг муайян тўпламига мос келадиган тарифлар ва шартлар мажмуи;

телеканал, радиоканал – эфирга узатиш сеткасига мувофиқ шакллантирилган телерадиомаҳсулотлар йиғиндисидан иборат бўлган, эфирга доимий номланиш ва белгиланган даврийлик билан чиқадиган электрон оммавий ахборот воситаси;

телеканаллар ва радиоканаллар пакети (матнда телеканаллар пакети деб юритилади) – фойдаланувчи ёки абонентга биргаликда тақдим этилувчи телеканал ва радиоканалларнинг тўплами;

телерадиомаҳсулотлар – техник воситалар ёрдамида яратилган, муайян номланиш, ҳажм ва шаклга эга бўлган аудио/видео хабарлар ва материаллар (теле- ва радиоэшиттиришлар, теле- ва радиодастурлар) йиғиндиси;

фойдаланувчи – провайдер билан шартнома тузмаган, очиқ телеканаллар пакетини қабул қилувчи ва/ёки шартнома тузмасдан кўрсатиладиган бошқахизматлардан фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс;

фойдаланувчи ускунаси – очиқ телеканаллар пакетини қабул қилиш ва/ёки шартнома тузмасдан кўрсатиладиган бошқа хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш учун фойдаланувчида ўрнатиладиган, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи техник регламентлар ва стандартларга мувофиқ ускунанинг ушбу турига қўйиладиган техник талабларга мувофиқ бўлган техник восита ёки уларнинг мажмуи;

хизматлар – рақамли телевидение хизматлари ва қўшимча хизматлар. Хизматлар қонун хужжатлари билан белгиланган тартибда шартнома асосида ёки шартнома тузмасдан кўрсатилиши мумкин;

хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартнома (матнда шартнома деб юритилади) – рақамли телевидение хизматларини ва/ёки қўшимча хизматларни ҳақ эвазига кўрсатиш тўғрисида провайдер ва абонент ўртасидаги келишув. Шартнома қоғоз кўринишида ёки «оммавий оферта» кўринишида бўлиши мумкин;

хизматларни рад этиш – шартномада кўзда тутилган хизматларни қисман ёки бутунлай рад этиш учун ушбу Қоидаларда кўзда тутилган ҳаракатларнинг абонент ёки провайдер томонидан бажарилиши.

шартли фойдалана олиш тизими – рақамли телевидение хизматларидан фойдалана олиш имкониятини чеклаш учун хизмат қилувчи дастурий-аппарат воситалар мажмуи;

қўшимча хизматлар – абонентнинг талабига кўра рақамли телевидение хизматларидан алоҳида равишда, провайдер томонидан кўрсатиладиган ва лицензия шартлари билан тартибга солинмаган хизматлар ёки ишлар;

эфирга узатиш сеткаси - телерадиомаҳсулотларнинг ҳафта, сутка ёки бошқа муайян вақт оралиғи мобайнида телеканал ёки радиоканал таркибида эфирга чиқиш кетма-кетлиги жадвали;

2. Мазкур Қоидалар провайдерлар, операторлар, абонентлар ва фойдаланувчиларга таалуқлидир. Қоидалар абонентлар ва провайдерларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солади. Қоидалар тўлиқ ҳажмда қўлланилади, ҳамда провайдерлар, абонентлар ва фойдаланувчилар томонидан амал қилиниши мажбурийдир.

3. Провайдернинг рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган фаолияти ваколатли давлат органидан белгиланган тартибда олинган лицензия асосида, ҳамда провайдер ва ваколатли давлат органи ўртасида тузилган лицензия келишувига мувофиқ амалга оширилади.

4. Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш учун шартнома лицензиянинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга расмийлаштирилади. Лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилган ҳолда шартноманинг амал қилиш муддати томонларнинг келишуви бўйича лицензиянинг янгидан белгиланган амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатгача узайтирилиши мумкин.

5. Провайдер ва дилер ўз фаолияти натижасида абонент тўғрисида уларга маълум бўлган маълумотларни абонентнинг розилигисиз тарқатиш ёки бошқа шахсларга беришга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

6. Провайдер ва дилернинг ўзаро муносабатлари улар ўртасида тузилган келишув ёки шартномалар, шунингдек қонун хужжатлари билан тартибга солинади.

7. Провайдер ёки дилер томонидан абонентга сотиладиган ёки вақтинчалик фойдаланиш учун тақдим этиладиган абонент ускунаси Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи техник регламентлар ва стандартларга мувофиқ ускунанинг ушбу турига қўйиладиган техник талабларга, провайдернинг шартли фойдалана олиш тизимининг талабларига, шунингдек провайдер томонидан фойдаланиладиган бошқа стандартларга мувофиқ келиши шарт.

II боб. Рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш шартлари

8. Рақамли телевидение хизматлари рақамли телевидение хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган ва белгиланган техник талабларга мувофиқ ўрнатилган фойдаланувчи ускунаси ва абонент ускунаси орқали олиниши мумкин.

9. Очиқ телеканаллар пакетини қабул қилиш учун провайдер билан шартнома тузиш талаб этилмайди.

10. Очиқ телеканаллар пакетини қабул қилиш, ҳамда провайдер томонидан шартнома тузмаган ҳолда кўрсатиладиган бошқа рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун фойдаланувчи ускунасининг белгиланган техник талабларга мувофиқ ўрнатилган бўлиши талаб этилади.

11. Шартнома асосида кўрсатиладиган рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун провайдер билан шартнома тузилиши, ҳамда фойдаланувчи ва абонент ускунасининг белгиланган техник талабларга мувофиқ ўрнатилган бўлиши талаб этилади.

12. Қуйида кўрсатилган барча шартлар бажарилганда провайдер жисмоний ёки юридик шахсларга шартнома асосида рақамли телевидение хизматларини кўрсатишга мажбур:

- жисмоний ёки юридик шахсда рақамли телевидение хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган ва белгиланган техник талабларга мувофиқ ўрнатилган фойдаланувчи ускунаси мавжуд бўлса;

- жисмоний ёки юридик шахсда рақамли телевидение хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган ва белгиланган техник талабларга мувофиқ ўрнатилган абонент ускунаси мавжуд бўлса ёки провайдер билан тузиладиган шартномада абонент ускунасининг сотиб олиниши ёки вақтинчалик фойдаланиш учун олиниши кўзда тутилган бўлса;

- жисмоний ёки юридик шахсга рақамли телевидение хизматларининг кўрсатилиши одамларнинг соғлиғи ёки хавфсизлигига таҳдид солмаса.

III боб. Провайдер хизматлари

13. Рақамли телевидение хизматлари провайдернинг хизматлар тўғрисидаги ахборотига мувофиқ бўлиши керак.

14. Абонентга кўрсатиладиган рақамли телевидение хизматлари провайдер ва абонент ўртасида тузилган шартнома асосида кўрсатилади.

15. Абонентларга кўрсатиладиган рақамли телевидение хизматларининг рўйхати ва турлари рақамли телевидение операторига тегишли рақамли телевидение тармоқларининг техник имкониятлари ва абонентлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда провайдер томонидан белгиланади.

16. Провайдер қуйидаги ахборот-маълумот хизматларини бепул кўрсатади:

провайдер томонидан кўрсатиладиган рақамли телевидение хизматлари ва қўшимча хизматлар тўғрисида ахборот бериш;

рақамли телевидение хизмат кўрсатиш зонаси тўғрисида ахборот бериш;

рақамли телевидение хизматлари ва қўшимча хизматлар учун тарифлар ва тариф-режалари тўғрисида ахборот бериш;

фойдаланувчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида ахборот бериш;

абонентларга бепул кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида ахборот бериш;

провайдернинг реквизитлари ва ишлаш режими тўғрисида ахборот бериш;

абонент ускунасининг техник носозликлари, шартли фойдалана олиш тизими билан боғлиқ муаммолар, смарт-картанинг йўқолганлиги, абонентнинг шахсий маълумотлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни абонентдан қабул қилиш.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Ruziyev Sherzodjon Kamaretdinovich 2015-02-24 21:05:23
Абонент ва провайдер уртасидаги тузиладиган шартномада пуллик хизматлар эвазига эфирга узатиш сеткасида реклама булмаслиги тугрисида банд кушилиши керак деб хисоблайман.
Qabul qilinmadi 2016-01-27 10:47:29
Рекламани эфирга узатиш Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 14-модда; 2002 й., 9-сон, 164-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон,374-модда; 2006 й., 14-сон, 110-модда; 41-сон, 405-модда; 2008 й., 14-15-сон, 93-модда; 2010 й., 37-сон, 317-модда, 40-41-сон, 343-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда) ва Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги НИЗОМ (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 6 апрелда 1024-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) асосида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

IVбоб. Рақамли телевидение хизматларига уланиш, хизматлар кўрсатишни тўхтатиш ва хизматларни рад этиш тартиби

17. Рақамли телевидение хизматларига уланиш ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда, қонун ҳужжатларига мувофиқ провайдер ва абонент ўртасида тузиладиган шартномалар ёки оммавий оферта шартлари асосида амалга оширилади.

18. Рақамли телевидение хизматлари бир шартнома асосида, бир нечта алоҳида шартномалар асосида, ёхуд оммавий оферта шартлари асосида кўрсатилиши мумкин.

19. Шартномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:

кўрсатиладиган хизматлар номи;

хизматларни кўрсатиш шартлари, қоидалари ва муддатлари;

ишлар, хизматлар нархи, танланган тариф режалари ва сифат кафолати;

хизматлар учун тўлов ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби;

хизматлар сифати ва хизматлар учун тўлов масалалари бўйича шикоятларни кўриб чиқиш;

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

томонларнинг жавобгарлиги;

шартноманинг амал қилиш муддатлари, шартноманинг амал қилишини провайдер ёки абонентнинг ташаббуси бўйича тўхтатиш ёки тугатиш шартлари.

Томонлар учун мажбурий бўлган бошқа шартлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (ЎзР 26.04.1996 й. N 221-I-сон) қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

20. Шартнома имзоланган кундан бошлаб тузилган деб ҳисобланади ва томонлар учун мажбурий бўлади.

21. Оммавийофертаабонент томониданпровайдернинграсмийсайтидаоммавийоферташартлариниқабулқилишбўйичаҳаракатларбажарилганёкиабоненттомонидан акцепт амалгаоширилганондан бошлаб тузилган деб ҳисобланади ва томонлар учун мажбурий бўлади.

22. Абонент абонент ускунасини провайдердан сотиб олган тақдирда абонент ускунасига нисбатан мулк ҳуқуқининг абонентга ўтиши шартнома шартлари билан белгиланади.

23. Абонент ускунаси шартнома асосида провайдер томонидан ўрнатилган тақдирда, абонент ускунасини эксплуатация қилишнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган кафолатли муддати давомида (агар кафолат муддати белгиланмаган бўлса - 6 ой мобайнида) абонент носоз (агар носозлик эксплуатация қилиш қоидалари бузилиши билан боғлиқ бўлмаса) абонент ускунасини кафолат шартларига мувофиқ алмаштириш, шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни ундириб олиш хуқуқига эга.

24. Рақамли телевидение хизматларини кўрсатишдаги тўхталишларга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:

рақамли телевидение оператори томонидан рақамли телевидение тармоғида режали профилактика ёки таъмирлаш ишлари ўтказилганда;

сунъий йўлдошдан хориж телевизион дастурларининг сигналларини қабул қилиш сифатининг ёмонлашиши сабабли (қуёш активлигининг таъсири ёки сунъий йўлдошда профилактика ишларини ўтказиш натижасида);

телевизион дастурлар ёки бошқа телекоммуникация хабарларининг провайдерга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра рақамли телевидение тармоғининг киришига узатилишининг тўхтатилиши, шу жумладан рақамли телевидение оператори томонидан дастурларни эфирга узатишнинг тўхтатилиши;

рақамли телевидение тармоғи ускунасининг табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар натижасида шикастланиши.

25. Рақамли телевидение хизматларининг кўрсатилиши қуйидаги ҳолларда абонент ёки провайдер томонидан рад этилиши мумкин:

рақамли телевидение хизматларининг кўрсатилиши одамларнинг соғлиғи ёки хавфсизлигига таҳдид солса;

абонент ускунасини абонент белгилаган жойда ўрнатиш учун техник ёки бошқа имконият мавжуд эмаслиги маълум бўлса.

26. Рақамли телевидение хизматларини рад этиш провайдер томонидан таклиф этилган тақдирда, провайдер абонентга бунинг сабабларини асослаб бериши керак.

27. Хизматлар абонент томонидан бутунлай бутунлай рад этилган тақдирда шартнома бекор қилинади.

28. Хизматлар қисман рад этилган тақдирда шартномага ўзгартириш киритилганлиги тўғрисида қўшимча келишув тузилади ёки шартнома бекор қилинади.

29. Шартноманинг бекор қилинадиган тақдирда, кўрсатилган ва кўрсатилмаган хизматлар учун провайдер ва абонент ўртасида қайта ҳисоб-китоб қилинади.

V боб. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

30. Провайдер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида рақамли телевидение хизматларини ва қўшимча хизматларни кўрсатиш;

рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш учун жисмоний ва юридик шахслар билан шартномалар тузиш ва уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш;

хизматларнинг рўйхати ва турларини белгилаш;

хизматлар учун тарифларни, ҳамда хизматлар тўпламларига мос тариф-режаларини қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидаларга мувофиқ белгилаш;

фойдаланувчи ва абонентларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини мустақил кенгайтириш;

фойдаланувчи ва абонентларга абонент ускунасини шартнома асосида сотиш ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш;

фойдаланувчи ва абонентга хизмат кўрсатишда фойдаланувчи ва абонент ускуналаридан, ҳамда хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ бўлган хоналар ва жойлардан қаршиликсиз фойдалана олиш;

абонент ускунасини ўрнатиш ва абонентни рақамли телевидение хизматларига улаш муддатини абонентнинг илтимоси ёки провайдерга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли узайтириш;

телеканаллар пакетининг таркибини абонент розилигисиз ва уни аввалдан хабардор қилиш мажбуриятисиз ўзгартириш;

абонентда рақамли телевидение хизматлари тўлови бўйича қарздорлик вужудга келганда шартномада кўзда тутилган рақамли телевидение хизматлари кўрсатилишини тўхтатиш. Рақамли телевидение хизматлари кўрсатилишини тиклаш рақамли телевидение хизматлари тўлови бўйича қарз тўланганидан сўнг ва шартноманинг тегишли шартларига мувофиқ амалга оширилади;

шартноманинг бекор қилинишида абонентга кўрсатилган хизматлар учун тўловлар амалга оширилишини абонентдан талаб қилиш;

хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ва ривожлантиришда техник ечимлар ва воситаларни танлаш;

шартномада ва қонун хужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

31. Провайдер қуйидагиларга мажбур:

абонент билан тузиладиган шартнома шартларининг ушбу Қоидалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлишини таъминлаш;

шартномада кўзда тутилган барча шартларга риоя қилиш;

хизматларни тузилган шартномага, ушбу Қоидалар, амалдаги норматив-хуқуқий ва норматив ҳужжатларга мувофиқ кўрсатиш;

очиқ телеканаллар пакетини фойдаланувчи ва абонентларга бепул тарқатиш;

очиқ телеканаллар пакетини кечаю кундуз тарқатиш, ушбу Қоидаларнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

абонент томонидан шартномада кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилиб тегишли тўловлар амалга оширилганидан сўнг етти иш куни ичида абонентни рақамли телевидение хизматларига улаш;

провайдердан сотиб олинган ёки вақтинчалик фойдаланиш учун олинган абонент ускунасини шартнома асосида ўрнатиш, унинг ишлаш қобилиятини текшириш ва уни созлаш ишларини абонент белгилаган жойда амалга ошириш;

абонент томонидан шартномада кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилган ҳолда, абонентга шартномада белгиланган рақамли телевидение хизматларини кечаю кундуз, ҳамда шартномага мувофиқ абонент томонидан танланган ҳажмда кўрсатиш, ушбу Қоидаларнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

хизматлар сифатининг белгиланган стандартлар, қоидалар ва нормаларга мувофиқлигини таъминлаш;

хизматлар сифатини таъминлаш учун ўз масъулияти доирасида барча зарур чора-тадбирларни кўриш;

фойдаланувчи ва абонентларга ахборот-маълумот хизматларини кўрсатиш тизимини яратиш;

фойдаланувчи ва абонентларга ахборот-маълумот хизматларини кўрсатиш;

ўз расмий сайтида оммавий офертанинг амалдаги таҳририни жойлаштириш;

абонентнинг ҳисоб-китоблари ҳолатини акс эттирувчи ҳисобга олиш тизимини яратиш ва абонентнинг ҳисоб-варағини юритиш;

абонент талабига кўра абонент ҳисоб-варағида акс эттирилган ўзаро ҳисоб-китоб ҳолати тўғрисида тўлиқ ахборот бериш;

провайдер томонидан бир томонлама ўзгартирилиши мумкин бўлган шартнома шартлари, жумладан тарифлар ўзгартирилганида, ўзгартиришлар тўғрисида абонентни ўзгартиришлар кучга кирадиган кундан камида ўн кун аввал хабардор қилиш;

режали профилактика ёки таъмирлаш ишларининг бошланиш вақти тўғрисида абонентларни камида бир сутка аввал хабардор қилиш;

абонентда рақамли телевидение хизматлари тўлови бўйича қарздорлик вужудга келганлиги туфайли рақамли телевидение хизматлари кўрсатилишини тўхтатиш кунидан ўн кун аввал абонентни қарзни тўлаш лозимлиги, ҳамда тегишли тўловлар қабул қилинадиган муддат тўғрисида хабардор қилиш;

абонентда рақамли телевидение хизматлари тўлови бўйича қарздорлик вужудга келганлиги туфайли кўрсатилиши тўхтатилган рақамли телевидение хизматларини, қарз тўланганлиги тўғрисида тасдиқ олинганидан сўнг бир сутка ичида тиклаш;

рақамли телевидение хизматларининг сифати кескин тушиб кетганлиги ёки хизмат кўрсатиш тўхтаганлиги тўғрисида абонентдан провайдерга мурожаат келиб тушган ондан бошлаб хизмат кўрсатиш сифати тикланган онгача бўлган муддатга мос равишда, кўрсатилмаган хизмат учун ёки сифатсиз хизмат кўрсатилгани учун абонент фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш, ушбу Қоидаларнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

шартноманинг бекор қилинишида абонентга кўрсатилмаган хизматлар учун қайта ҳисоб-китоб қилиш;

электр энергияси бўлмаган ҳоллар учун камида 3 соат давр учун заҳира электр энергияси таъминотини назарда тутиш;

телеканаллар ва радиоканалларни тарқатишда қонун хужжатларига мувофиқ ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилиш;

қонун хужжатларида кўзда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.

32. Дилер қуйидаги хуқуқларга эга:

провайдер билан тузилган шартнома ёки келишув асосида фойдаланувчи ва абонентларга абонент ускунасини шартнома асосида сотиш ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш;

фойдаланувчи ва абонентга хизмат кўрсатишда фойдаланувчи ва абонент ускуналаридан, ҳамда хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ бўлган хоналар ва жойлардан қаршиликсиз фойдалана олиш;

провайдер билан тузилган ўзаро шартнома ва келишувларда кўзда тутилган ва қонун хужжатлари билан белгиланган бошқа хуқуқлар.

33. Дилер мажбуриятлари провайдер билан тузилган ўзаро шартнома ва келишувлар, ҳамда қонун хужжатлари билан белгиланади.

34. Фойдаланувчи қуйидаги хуқуқларга эга:

рақамли телевидение хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган фойдаланувчи ускунаси орқали очиқ телеканаллар пакетини провайдер билан шартнома тузмаган ҳолда қабул қилиш;

очиқ телеканаллар пакетини кечаю кундуз қабул қилиш, ушбу Қоидаларнинг 29-бандида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

провайдер томонидан фойдаланувчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш;

провайдерлар билан рақамли телевидение хизматларини ва қўшимча хизматларни олиш учун шартнома тузиш.

35. Фойдаланувчи рақамли телевидение хизматлари сифатини таъминлаш учун ўз масъулияти доирасида барча зарур чора-тадбирларни кўришга мажбур.

36. Абонент қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фойдаланувчи хуқуқларидан фойдаланиш;

рақамли телевидение хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган фойдаланувчи ва абонент ускунаси орқали рақамли телевидение хизматларини провайдер билан тузилган шартнома асосида қабул қилиш;

шартномада кўзда тутилган мажбуриятларни бажарган ҳолда, хизматлардан кечаю кундуз, ҳамда шартномага мувофиқ танланган ҳажмда фойдаланиш, ушбу Қоидаларнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

провайдер томонидан таклиф қилинган исталган тариф-режасини танлаш ва кейинчалик шартномада белгиланган тартибда ўзгартириш;

провайдердан ўз ҳисоб-варағида акс эттирилган ўзаро ҳисоб-китоб ҳолати тўғрисида тўлиқ ахборот олиш;

провайдердан хизматлар бўйича зарур маслаҳат ва тавсиялар олиш;

провайдер томонидан абонентларга бепул кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш;

абонент ускунасини мустақил равишда, дилердан ёки провайдердан сотиб олиш ёки вақтинчалик фойдаланиш учун олиш;

провайдердан сотиб олинган ёки вақтинчалик фойдаланиш учун олинган абонент ускунасини шартнома асосида провайдер томонидан ўрнатиш, унинг ишлаш қобилиятини текшириш ва уни созлаш ишларини ўтказиш жойини белгилаш;

шартномада кўзда тутилган мажбуриятларни бажарган ҳолда, тегишли тўловлар амалга оширилганидан сўнг провайдердан ушбу Қоидалар билан белгиланган муддатда рақамли телевидение хизматларига улашни талаб қилиш;

провайдердан шартнома шартларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилишини талаб қилиш;

провайдерга шартнома шартларининг бажарилиши юзасидан қонун хужжатларига мувофиқ шикоят қилиш;

бошқа абонент ускуналарини рақамли телевидение хизматларига улаш юзасидан алоҳида шартномалар тузилган тақдирда, барча тузилган шартномаларнинг ҳисоб-варақларини бирлаштириш;

абонент ускунасини шартномада белгиланган тартибда учинчи шахсларга бериш;

рақамли телевидение хизматлари тўлови бўйича вужудга келган қарз тўланганидан сўнг, қарздорлик туфайли кўрсатилиши тўхтатилган рақамли телевидение хизматларининг белгиланган муддатда тикланишини талаб қилиш;

провайдер томонидан шартнома шартлари бузилган ҳолатда, кўрсатиладиган хизматларни қисман ёки тўлиқ рад этиш;

кўрсатилмаган хизмат учун ёки сифатсиз хизмат кўрсатилгани учун абонент фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишни талаб қилиш;

шартноманинг бекор қилинишида провайдер томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун қайта ҳисоб-китоб қилинишни провайдердан талаб қилиш;

шартномада ва қонун хужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

37. Абонент қуйидагиларга мажбур:

шартномада кўзда тутилган барча шартларга риоя қилиш;

хизматлар учун тўловларни шартномада кўзда тутилган тартибда ўз вақтида амалга ошириш;

хизматлар сифатини таъминлаш учун ўз масъулияти доирасида барча зарур чора-тадбирларни кўриш;

провайдер ва дилер хизматларидан фойдаланишда провайдер ва дилер ходимларига фойдаланувчи ва абонент ускуналаридан, ҳамда хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ бўлган хоналар ва жойлардан қаршиликсиз фойдалана олишни таъминлаш;

провайдерга хизматлар сифатининг кескин тушиб кетганлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бериш;

провайдер хизматларидан фойдаланишда провайдерга шартнома рақами ва смарт-карта рақами тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш;

шартномада фойдаланилган абонентлик маълумотлари (фамилияси, исми, шарифи, яшаш манзили, телефон рақами) ўзгарганида провайдерни бу тўғрисида беш кун муддатда хабардор қилиш;

дастурларни оммавий намойиш қилмаслик, кейинчалик ретрансляция қилиш мақсадида дастурлардан нусха олмаслик ва абонент ускунасидан фойда олиш мақсадида фойдаланмаслик;

смарт-картани провайдернинг расмий рухсатисиз учинчи шахсга бермаслик, ундаги ахборотдан нусха олмаслик, кўпайтирмаслик, ўзгартирмаслик ёки бошқа рухсат этилмаган тарзда фойдаланмаслик;

абонентга берилган шахсий идентификация маълумотларининг конфиденциаллигини таъминлаш;

шартноманинг бекор қилинишида абонентга кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш;

қонун хужжатларида кўзда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.

VI боб. Томонлар жавобгарлиги

38. Провайдер қуйидагиларга жавобгар:

қонун олдидаги мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун;

абонент олдида шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун;

хизматлар сифатининг амалдаги стандарт ва нормаларга мувофиқлигининг таъминланмаганлиги учун;

хизматларни кўрсатиш муддатлари ва камчиликларни бартараф этиш муддатларининг бузилганлиги учун;

қонун ҳужжатлари ва шартнома билан белгиланган тартибда хизматлар тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги учун;

абонент томонидан провайдердан сотиб олинган ёки вақтинчалик фойдаланиш учун олинган абонент ускунасининг Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи техник регламентлар ва стандартларга мувофиқ ускунанинг ушбу турига қўйиладиган техник талабларга, провайдернинг шартли фойдалана олиш тизимининг талабларига мувофиқ бўлишига;

39. Провайдер қуйидагиларга жавобгар эмас:

фойдаланувчи ускунасининг ишлаш қобилияти учун;

рақамли телевидение хизматларини қабул қилиш учун абонент томонидан учинчи шахслардан олинган қурилмаларнинг ишлаш қобилияти учун, агар бундай учинчи шахс абонент ускуналарини сотишга ёки тарқатишга провайдер томонидан ваколатланмаган бўлса;

фойдаланувчи ва абонентлар томонидан фойдаланувчи ускунаси ва абонент ускунасининг фойдаланилиши ва сақланиши тартиби учун;

абонент ускунасининг носозлиги туфайли, абонент ускунасидан нотўғри фойдаланилганлиги туфайли, ушбу Қоидаларнинг 29-бандида кўзда тутилган ҳолатларда, шунингдек провайдерга боғлиқ бўлмаган бошқа вазиятларда узатилган телевизион ва бошқа турдаги ахборот сигналининг сифатсиз қабул қилинишига;

узатиладиган дастурларнинг мазмунига, эфирга узатиш сеткасининг ўзгариши ёки телеканаллар пакети таркибидаги дастурлар узатилишининг тўхтатилишга;

абонентни камида бир сутка олдин хабардор қилган ҳолда, режали профилактика ёки таъмирлаш ишларини бажариш ёки ускуна, дастурий таъминотни алмаштириш ёки техник воситаларнинг ишлаш имкониятини таъминлаб туриш ва уларни ривожлантириш зарурати билан юзага келган бошқа ишларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда хизматлар кўрсатилишининг тўлиқ ёки қисман тўхтатилишига;

тармоқдаги кучланиш, ҳарорат режими, абонент ускунасининг техник ҳолати ва параметрлари ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ келмаган ҳолда ва нормал эксплуатация қилиш шароитлари таъминланмаган ҳолда рақамли телевидение хизматларининг сифатига;

абонентнинг провайдерга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли провайдер хабарларидан бехабар қолганлиги учун.

40. Дилернинг жавобгарлиги дилернинг провайдер билан тузилган ўзаро шартнома ва келишувлар, абонентлар билан тузилган шартномалар, ҳамда қонун хужжатлари билан белгиланади.

41. Абонент смарт-картанинг учинчи шахсга берилганлиги, ундаги ахборотдан нусха олинганлиги, кўпайтирилганлиги, ўзгартирилганлиги ёки бошқа рухсат этилмаган тарзда фойдаланилганлиги учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

42. Абонент шартномага мувофиқ провайдердан вақтинча фойдаланиш учун олинган абонент ускунасидан фойдаланиш ва уни сақлаш тартиби учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

43. Хизматларни шартнома бўйича ўз вақтида кўрсатмаганлиги учун провайдер абонентга кўрсатилмаган хизматлар ҳажмига мувофиқ шартномада назарда тутилган миқдорда пеня тўлайди.

44. Шартномада кўрсатилган муддатларда тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун абонент провайдерга шартномада назарда тутилган миқдорда пеня тўлайди.

45. Пеня тўлаш томонларни шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.

VII боб. Томонларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари

46. Рақамли телевидение хизматлари учун тарифлар шартнома асосида қонун хужжатлари билан белгиланган тартибда белгиланади.

47. Рақамли телевидение хизматлари ва қўшимча хизматлар учун провайдер ва абонент ўртасидаги ҳисоб-китоб провайдер ва абонент ўртасида тузилган шартномалар асосида қонун хужжатларига мувофиқ тартибда амалга оширилади.

48. Абонент рақамли телевидение хизматлари учун провайдерга шартномада белгиланган тариф режасига мувофиқ, хизматлар кўрсатилган вақтда амалда бўлган тарифлар бўйича тўловнинг амалга оширилишини таъминлайди.

49. Хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар ва тўловлар шакли ва тартиби ушбу Қоидалар ва бошқа қонун хужжатларига мувофиқ, абонент билан келишилган ҳолда, ҳамда технологик имкониятлардан келиб чиқиб провайдер томонидан белгиланади ва шартномада акс эттирилади.

50. Хизматлар учун тарифлар провайдер томонидан белгиланади ва провайдер томонидан ўзгартириш кучга киришидан ўн кун олдин абонентни хабардор қилган ҳолда, бир томонлама тартибда ўзгартирилиши мумкин.

51. Барча тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

52. Абонент ўзининг ҳисоб-варағида ҳисобга олинган маблағлар тўғрисидаги ахборотни провайдердан телефон орқали ёки провайдернинг расмий сайти орқали олиши мумкин.

53. Абонент ҳисоб-варағида акс эттирилган ўзаро ҳисоб-китоб ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ахборот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

провайдер реквизитлари ва контакт телефони;

ҳисоб-китоб даври;

кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишларнинг қиймати;

кўрсатилаётган хизматлар рўйхати, уларнинг ҳар бири учун ҳисоб-китоб даври ва уларнинг ҳар бири учун амалга оширилиши лозим бўлган ва амалга оширилган тўловлар миқдори;

қўшимча қиймат солиғи миқдори (қўлланилган тақдирда);

тўланиши лозим бўлган умумий тўлов;

тўлов муддатлари, жумладан қарздорлик вужудга келган тақдирда хизматлар кўрсатилишининг тўхтатилишининг олдини олиш учун тўлов қабул қилинадиган муддат (қўлланилган тақдирда);

бажарилган қайта ҳисоб-китоблар натижасида ҳисоб-варақдаги тузатишлар ва ўзгартиришлар.

VIII боб. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш

54. Рақамли телевидение операторлари ва провайдерлар ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидагиларга қонун хужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгар бўлади:

ахборот хавфсизлиги соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

рақамли телевидениенинг техник воситаларидан мавжуд конституциявий тузумни, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий бутунлигини зўравонлик билан ўзгартиришга чақириш, уруш ва зўравонлик, шавқатсизлик, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилиш, давлат ва бошқа қонун билан сақланадиган сирни ошкор қилиш, жиноий жавобгарликка тортиладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадида фойдаланишга йўл қўймаслик.

55. Рақамли телевидение операторлари ва провайдерлар шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлиги бузилган ҳолатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

IX боб. Якуний қоида

56. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясибилан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Разработка проекта нормативно-правового актаПостановление Министерства по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистандо 18.02.2015Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан
2Размещение нормативно-правового акта для обсуждения на Едином порталеРазмещение на Едином портале уведомления о проведении обсуждения, графика, проекта Постановления Министерства, опросного листа участников обсуждения16.02.2015Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан
3Проведение обсуждения нормативно-правового актаОбсуждение нормативно-правового акта на Едином портале17.02.2015- 03.03.2015Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан, пользователи ЕПИГУ
4Доработка нормативно-правового акта согласно предложениямОбобщение предложений участников обсуждения, доработка проекта и размещение окончательной редакции на Едином портале03.03.2015- 08.03.2015Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан
5Согласование проекта нормативно-правового акта с заинтересованными министерствами и ведомствамиНаправление проекта Постановления Министерства в соответствующие министерства и ведомства для согласования08.03.2015Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан, министерства и ведомства
6Внесение проекта нормативно-правового акта на экспертизу и регистрацию в Министерство юстиции Республики УзбекистанВнесение согласованного проекта Постановления Министерства по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан, министерства и ведомства в Министерство юстиции Республики Узбекистан15.03.2015Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari