Hujjat nomi
Наманган вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-02-25 16:35:24
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-03-11 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1326-сон Қарорининг 4-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2016 йил 8 январдаги Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 1 ва 2016-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2751, 2016 йил 14 январ) тасдиқланганлигини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2016 йил 8 январдаги “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 1 ва 2011-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2751, 2016 йил 14 январ) қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғимларнинг миқдори 1-иловага мувофиқ;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари худудидаги бино иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Наманган шаҳар ва туман ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш вилоят бўлими ва бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари билан биргаликда:

Бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматини белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини таъминласинлар;

белгиланган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплексларига етказилиш, сотувчи ва харидорларга кўринарли жойларга жойлаштирилиши ҳамда амалда тадбиқ этилиши устидан назорат ўрнатсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш вилоят бўлими, бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан бозорларда бир марталик йиғимлар, кўрсатилган хизматлар, фойдаланганлик учун ижара тўловлари йиғим миқдорларини кўпайтириш эвазига тушадиган даромадларни Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминласин.

5. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 20 мартдаги “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик патта йиғимлари, кўрсатиладиган хизматлар ҳамда бино, иншоот ва ер майдонларидан ундириладиган тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 102-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин

6. Мазкур қарор халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

7. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш вазифаси вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Хайиталиев зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Внесение проекта нормативно-правового акта на утверждениеВнесение согласованного проекта постановления в хокимият Наманганской области20.03.2016 г.Государственый налоговое управления
2Согласование проекта нормативно-правового акта с заинтересованными управлениямиНаправление проекта постановления в соответствующие управления для согласования11.03.2016 г. - 16.03.2016 гГосударственый налоговое управления, Управление юстиции Наманганской области
3Доработка нормативно-правового акта согласно предложениямОбобщение предложений участников обсуждения, доработка проекта и размещение окончательной редакции на Едином портале25.02.2016 г. - 16.03.2016 гГосударственый налоговое управления, Управление юстиции Наманганской области
4Проведение обсуждения нормативно-правового актаОбсуждение проекта постановления на Едином портале25.02.2016 г. - 11.03.2016 гОбсуждение проекта постановления на Едином портале
5Размещение нормативно-правового акта для обсуждения на Едином порталеРазмещение на Едином портале: уведомления о проведении обсуждения, графика, проекта постановления, опросного листа участников обсуждения25.02.2016 г.Юрист-консульт Хокимията Наманганской област
6Разработка проекта нормативно-правового актаПроект постановления хокимията Наманганской областидо 25.02.2016 г.Государственый налоговое управления

So`rovnoma natijalari