Hujjat nomi
Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQoidalar
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO`zbekiston avtomobil transporti agentligi
Hujjat muallifiO`zbekiston avtomobil transporti agentligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-02-19 17:15:25
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-03-06 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiTasdiqlangan

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг

2015 йил ____ _________________

____, ____ ва ____ - сон қарорига илова

Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат

кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги ва “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон “Қишлоқ хўжалигива мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2013 йил4 октябрдаги 272-сон “Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорларига мувофиқ, транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Қоидалар транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган, реконструкция қилинаётган ва фаолият кўрсатаётган объектларга нисбатан тадбиқ этилади. 
2. Барча объектларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари ГОСТ 12.1.004-91 “Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар”га ва мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
3. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, шу жумладан мазкур Қоидалар талабларини бузиш (бажармаслик, талаб даражасида бажармаслик ёки бажаришдан бош тортиш) оқибати хусусиятига қараб Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишига олиб келади.  

4. Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, агар тегишли шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари ва улар ваколат берган шахслар зиммасига юклатилади.

5. Ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўчириш ишида фуқароларнинг
саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, муҳандис-техник ходимларни, ишчи ва хизматчиларни бу ишга кенг жалб этиш, ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллашга ва ёнғин пайтида тўғри ҳаракат қилишга ўқитиш тизимини янада такомиллаштиришни таъминлаш мақсадида Ёнғин-техник комиссияларини ва Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 мартдаги 89-сон “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

6. Ёнғин-техник комиссиялари ўта муҳим давлат аҳамиятига молик объектларда, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига киритилган, портлаш-ёнғинга хавфли муҳитни пайдо қилишга қодир бўлган моддалар ишлатиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишлов бериладиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган объектларда (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) тузилади ва фаолият кўрсатади.

7. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
объект - юридик ёки жисмоний шахснинг мулкий комплекси (ёки унинг бир қисми), шу жумладан улар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, технологик қурилмалар, асбоб-ускуна, агрегатлар, буюмлар ва бошқа мол-мулк;
ёнғиндан сақлаш хизмати - одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридиква жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш, шунингдек объектларда, аҳоли пунктларида ҳамда бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлигини талаб даражасида сақлаб туриш мақсадида белгиланган тартибда ташкил этилган бошқарув органлари, кучлар ва воситалар мажмуи;

ёнғинга қарши режим - ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишининг олди олинишини ва ёнғинлар ўчирилишини таъминлаш юзасидан одамларнинг хатти-ҳаракат қоидалари, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва (ёки) биноларни (ҳудудларни) сақлаш тартиби;

ёнғин-техник минимуми – объектлар раҳбарлари ва ходимларини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ўқитишнинг асосий тури;
сув манбалари – ёнғинга қарши ер устидаги, ер остидаги резервуарлари, ёнғинга қарши гидрантлари, сув ҳавзалари ва ш.к.;
нам хоналар – ҳавонинг нисбий намлиги узоқ вақт давомида 75 фоиздан баланд бўлиб турадиган хоналар;
алоҳида нам хоналар – ҳавонинг нисбий намлиги 100 фоизга яқин бўлган хоналар;
юқори даражада хавфли хоналар – юқори даражада хавф туғдирувчи шарт-шароитлардан бири мавжудлиги хусусияти билан ажралиб турадиган хоналар;
алоҳида хавфли хоналар – алоҳида хавф туғдирувчи шарт-шароитлардан бири мавжудлиги хусусияти билан ажралиб турадиган хоналар; 
технологик регламент – турли ишларни олиб боришни, ишлаб чиқаришни, технологик жараённинг хавфсизлигини таъминловчи асосий техник ҳужжат;
транспорт воситаси – одамларни, юкларни ташиш ёки махсус ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган қурилма;
эвакуация режаси – эвакуация йўллари ва чиқиш жойлари кўрсатилган, одамлар ҳаракатланиш қоидалари ҳамда ёнғин юзага келганда объектда хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳаракатларининг кетма-кетлиги белгиланган ҳужжат;
кўнгилли ёнғиндан сақлаш дружинаси – ўз фаолиятини ёнғинни ўчириш техникасидан ва транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда амалга оширувчи кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг бўлинмаси;
бирламчи ёнғин ўчириш воситалари - кичик ёнғин ўчоқларини бартараф этиш учун қўлланиладиган воситалар (кўчма ёнғин ўчиргичлар, қум қутилари, кигизли (асбестли) матолар, сув резервуарлари);
техник хизмат кўрсатиш – техник объектлардан фойдаланиш жараёнида уларга белгиланган вазифаларни талаб даражасида ва самарадорлик билан бажарилишига эришиш мақсадида техник ва ташкилий чора-тадбирлар комплекси;   
жорий таъмирлаш – узел ва қисмларни алмаштириш ёки тиклаш, майда бузилишларни бартараф қилиш, шунингдек созлаш ишларини бажариш билан боғлиқ фаолият;
енгил алангаланадиган суюқликлар енгил (алоҳида жисмоний кучланишсиз) алангаланиши мумкин бўлган суюқликлар;
ёнувчи суюқликлар – ёниш хоссасига қодир (оқиш хусусиятига эга) суюқликлар;
ёнувчи газлар – ёниш хусусиятига эга бўлган газсимон моддалар;
турғун автоёқилғи қуйиш шохобчаси  транспорт воситаларига фақат суюқ мотор ёқилғиси (бензин ва дизель)ни қуйишга мўлжалланган ва ер ости резервуарлари 
ва ёқилғи-тақсимловчи колонкалар билан жиҳозланган автоёқилғи қуйиш шохобчаси
;
ёқилғи қуйиш автомобили - фақат суюқ мотор ёқилғиси (бензин ва дизель)ни қуйишга мўлжалланган махсус автомобиль.
2-боб. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий тадбирлар
1-§. Ташкилот раҳбарларининг ва ёнғин хавфсизлигини 
таъминлаш учун масъул шахсларнинг мажбуриятлари
8. Ташкилот раҳбарининг (иш берувчининг) ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:  
а) ўзига қарашли бўлган объектларда барча мутахассислар, хизматчиларва ишчилар мазкур Қоидаларни ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва Давлат ёнғин назорати органларининг кўрсатмаларини ўрганишларива бажаришларини ташкиллаштириш; 
б) ёнғинга қарши йўл-йўриқ кўрсатиш ва ёнғин-техник минимуми бўйича машғулотлар ўтказилишини ташкиллаштириш; 
в) ташкилот майдонида, омборларда, ишлаб чиқариш, маъмурий ва ёрдамчи хоналарда ёнғинга қарши қатъий тартиб ўрнатиш (тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун махсус жойларни жиҳозлаш, бир вақтда сақланадиган енгил алангаланадиган ёнувчи моддалар, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш жойлари ва миқдорини аниқлаш, оловли ишларни олиб бориш аниқ тартибини, ишлар тугаганидан сўнг хоналарни кўздан кечириш ва ёпиш тартибини ўрнатиш) ва барча ходимлар унга доимо амал қилишларини таъминлаш;
г) транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари, техник хизмат кўрсатишва жорий таъмирлаш жойлари, участкалар, цехлар ва омборларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъул шахсларни буйруқ билан тайинлаш;
д) ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлигини таъминловчи тадбирларини жорий этилишини назорат қилиш, шунингдек ташкилот объекларини ёнғинга қарши автоматик ҳимоя воситалари билан жиҳозлаш; 
е) ташкилотнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини (ташкилий чоралар бажарилиши даражаси ва самарадорлигини, ёнғинларга қарши курашиш техник воситалари мавжудлиги ва созлигини, ёнғиндан сақлаш хизмати ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш дружинасининг вазифаларини бажаришга шайлиги ҳолатини) мунтазам равишда текшириш ва уни кучайтириш бўйича зарурий чоралар кўриш; 
ж) мазкур қоидалар ҳамда ташкилотда ёнғин хавфсизлиги бўйича ишлаб чиқилган йўл-йўриқлар талабларини бузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш; 
з) Ёнғин-техник комиссиясини ташкил қилиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш;
и) ёнғин юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар учун одамлар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий бойликларни эвакуация қилиш режаларини мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ Ёнғин юзага келган вазиятда одамлар 
ва моддий бойликларни эвакуация қилиш режасини тузиш тартибига қўйиладиган талаблар асосида
ишлаб чиқилишини таъминлаш.
9. Объектлар (цех, участка, устахона, омборлар ва ш.к.) раҳбарлари ва алоҳида бўлинмалар, хоналар ва ускуналарнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича масъул шахслари қуйидагиларни амалга оширишга мажбурдирлар: 
а) ёнғин юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар учун одамлар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий бойликларни эвакуация қилиш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш;  
б) бинолар, иншоотлар, технологик жараёнлар, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, ишлаб чиқаришда ишлатиладиган, сақланадиган ва муомалада бўладиган моддаларва материалларнинг ёнғинга мойиллиги хусусиятларини аниқлаш ҳамда аланга олиш ва портлаш хавфи бор моддаларни ёниб кетиш ва портлашга йўл қўймайдиган шароитларда сақлаш, ташиш ва ишлатишни ташкил қилиш; 

в) ишчиларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича доимий равишда йўл-йўриқлар ўтказилиб борилишини ташкиллаштириш;

г) ўрнатилган ёнғинга қарши режим, ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларигава ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўл-йўриққа риоя қилинишини таъминлаш; 
д) очиқ алангадан фойдаланиб амалга ошириладиган электр, газпайвандлаш 
ва
бошқа ишларни махсус ажратилган жойларда бажарилишини ташкил этиш;
е) одамларни эвакуация қилиш йўллари, ёнғинга қарши оралиқлар ва тўсиқлар, сув таъминоти манбалари ва ш.к. сақланиши аҳволини назорат қилиш мақсадида майдонлар, бинолар, ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарини мунтазам кўздан кечириш ва қайд этилган камчиликларни бартараф этиш бўйича шошилинч чоралар кўриш;  
ж) ёнғиндан ҳимоялаш воситалари, ёнғин сигнализацияси ва алоқа воситалари соз аҳволда сақланиши ва ишлатишга доимо шай туришини таъминлаш; 
з) объектда мавжуд бўлган бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини билиш ва улар доимо шай аҳволда бўлишини таъминлаш; 
и) ишлар тугагандан сўнг иш жойлари ва хоналар йиғиштириб қўйилиши, электр таъминоти ўчириб қўйилишини доимий назорат қилиб туриш, навбатчи ёритиш воситалари ва технологик жараёнлар шартларига кўра кечаю кундуз ишлаб туриши лозим бўлган электр асбоб-ускуналари бундан мустасно; 
к) ёнғинга мойиллик хусусиятлари номаълум бўлган моддалар ва материаллар билан иш бошлашдан олдин, тегишли муассаса ва ташкилотлардан уларнинг ёнғинга мойиллиги тўғрисидаги аниқ маълумотларни олмасдан туриб, улардан фойдаланишни тақиқлаш ва бунинг юзасидан раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчиларгайўл-йўриқлар кўрсатиш;   
л) объектда (ёки тизимда) мазкур Қоидалар бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича бунинг юзага келишига имкон яратган барча жиҳатларни аниқлаш, бундай салбий ҳолатларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича зарурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; 
м) ишчилар ёқилғи-мойлаш материаллари сингиб кетган махсус кийимда ишларни бажармасликларини назорат қилиш ва махсус кийимларни мунтазам равишда кимёвий тозалашдан ўтишини (ювилишини) таъминлаш. 
2-§. Хизматчилар ва ишчиларнинг ёнғин хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича мажбуриятлари
10. Ташкилотдаги хизматчилар ва ишчиларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
а) ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги мазкур Қоидалар ва йўл-йўриқлар талабларини билиш ва уларга амал қилиш;  
б) иш жойида асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларни тўғри жойлаштирилганлигини таъминлаш, уларни сақлаш, ўтиш жойлари ва йўлларини тўсиб қўймаслик ва тиқилинч қилиб юбормаслик; 
в) ўз касблари ва иш турлари бўйича ўқув машғулотларида қатнашиш, билимларини синовдан ўтказиш;
г) ишларни хавфсиз олиб боришни ташкил этиш бўйича йўл-йўриқларни ўтиш;
д) бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланишни билиш;
е) бахтсиз ҳодиса вужудга келганда биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларини билиш ва амалий кўникмаларга эга бўлиш;
ж) ўзининг бевосита бошлиғига ҳар қандай ёнғин чиқиш хавфи бор вазиятлар, шунингдек содир бўлган ёнғин тўғрисида дарҳол хабар бериш. 
11. Мазкур Қоидалар асосида тегишли ишлаб чиқариш участкалари, цехлар, омборлар учун ёнғин хавфсизлиги чоралари бўйича йўл-йўриқлар ишлаб чиқилиб, ташкилот
        

3-боб. Ташкилот майдонлари, бинолар, хоналар ва иншоотларни сақлашда қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

1-§. Ташкилот майдонларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

28. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ҚМҚ II 89-80 “Саноат ташкилотларининг бош плани”талабларига мос бўлиши лозим.

29. Ташкилот майдони, шу жумладан транспорт воситаларининг доимий тўхтаб туриш жойлари ва омборлар доимо тоза аҳволда сақланиши ва мунтазам равишда ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланиб турилиши лозим.

Мойланиб кетган артиш материаллари ва ишлаб чиқариш чиқиндилари махсус ажратилган жойларда махсус темир қутиларда тўпланиши ва иш сменалари тугаганидан сўнг йиғиштириб ташланиши лозим. Тўкилиб кетган ёқилғи-мойлаш материаллари дарҳол йиғиштириб ташланиши лозим.

30. Бинолар, иншоотлар ва ёнғин ўчириш учун сув манбаларига олиб келадиган йўллар ва ўтиш йўллари ҳамда ёнғин ўчириш анжомлари ва ускуналарига олиб келадиган йўллар доимо бўш туриши лозим. Биноларнинг ёнғин хавфсизлиги учун қолдирилган оралиқларига турли материалларни тахлаш, ускуналар, маҳсулотлар ўраладиган қоплар, яшиклар, картон қутилар ва ш.к. қўйиш ва ушбу жойлардан транспорт воситаларининг туриш жойлари сифатида фойдаланиш тақиқланади.

31. Ташкилотдаги барча йўллар, ўтиш жойлари, кириш йўллари ва темир йўлдан ўтиш йўллари соз аҳволда сақланиши ва ёнғин ўчириш автомобилларининг бемалол ўтишларини таъминлаши лозим. Ёнғин ўчириш автомобиллари ҳаракатланиши
учун махсус ажратилган ўтиш жойларида “Ёнғин ўчириш автомобиллари учун ўтиш жойи”, “Тўсиб қўйилмасин” деган ёзувлар илиб қўйилиши лозим.

Кечки ва тунги вақтда йўллар (ўтиш жойлари) ёритилган, қиш мавсумида эса – муз ва қордан тозаланган бўлиши лозим.

32. Ташкилотнинг айрим йўллари қисмлари ёки ўтиш жойларининг ёпилиши (таъмирлашга ва бошқа сабабларга кўра), ёнғин ўчириш автомобилларининг ўтиши тўсиб қўйилганлиги тўғрисида маъмурият зудлик билан ёнғиндан сақлаш хизматига хабар бериши лозим.

Ташкилот йўллари таъмирланиши даврида тегишли жойларда айланиб ўтиш йўналишларини кўрсатадиган кўрсаткич белгилари ўрнатилиши ёки таъмирланаётган йўл қисмларининг устидан ўтиш йўллари ташкил қилиниши лозим. Бундай ҳолатларда қўлланиладиган йўл белгилари ГОСТ 10807-78 “Йўл белгилари. Умумий техник шартлар” ва ГОСТ 23457-86 “Йўл ҳаракатини ташкил қилиш техник воситалари. Қўллаш қоидалари” талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

33. Ташкилот майдонида, транспорт воситаларини тўхтаб туриш жойларида
ва омборларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар бундан мустасно, транспорт воситалари агрегатларини қиздириш учун очиқ алангадан фойдаланиш, гулханлар ёқиш, ахлат ва чиқиндиларни ёқиш тақиқланади ва бу ҳақида тегишли белгилар ўрнатилган бўлиши лозим.

34. Ташкилотнинг барча сув манбаларига кириш йўлкалари қулай ташкил этилиши лозим. Ёнғин ўчириш автомобилларини жойлаштириш мақсадида табиий ва сунъий сув ҳавзалари ёнига ўлчамлари 12х12 м га тенг пирс-майдончалари ташкил этилиши лозим.

Сув манбаларида “Ёнғин ўчириш учун сув ҳавзаси”, “Ёнғин ўчириш гидранти” каби ёзувли белгилар ўрнатилиши лозим.

Ёнғин ўчириш учун мўлжалланган сув манбаларининг жойлашган жойини кўрсатувчи белгиларда сув манбаини кечаю кундуз ҳар қандай вақтда, йилнинг ҳар қандай мавсумида топиб олишга имкон берадиган аниқ ва равшан кўринадиган ҳарфлар
ва рақамлар ёзилган бўлиши лозим.

35. Ташкилот майдонида кўзга кўринадиган жойларда ёнғиндан сақлаш хизматини чақириш тартиби ҳақида белгилар ва ёнғинга қарши шчитлар ўрнатилади.

36. Ишлаб бўлинган газ чиқадиган қувурлари учқунсўндиргичлар
билан жиҳозланмаган транспорт воситаларини ёнувчи ва енгил алангаланадиган моддалар сақланадиган омборлар майдонига кириши тақиқланади.

2-§. Бино ва хоналарга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

37. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҚМҚ 2.09.02-85 “Ишлаб чиқариш бинолари” талабларига, ёрдамчи бинолар ва хоналар ҚМҚ 2.09.04-98 “Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари” талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

38. Барча ишлаб чиқариш бинолари, маъмурий, ёрдамчи, омбор, таъмирлаш хоналари ҳамда транспорт воситалари тўхтаб турадиган ва сақланадиган жойлар, майдонлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ Бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг зарурий сонини аниқлаш бўйича намунавий тартибда ҳамда Бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг меъёрлари жадвалида белгиланган талабларига биноан бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

39. Ташкилотнинг барча хоналари, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва анжомлари ГОСТ 12.4.026-76 “Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари” талабларига мувофиқ бўяб қўйилиши, ёнғин хавфсизлиги белгилари ва эвакуация кўрсаткичлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

40. Ишлаб чиқариш зоналарининг ишлаб чиқариш тоифаси ва ёниш ва портлаш хавфининг синфи фойдаланувчи ташкилот технологлари ва энергетиклари
билан ҳамкорликда аниқланиши лозим. Ишлаб чиқариш хонасига кириш жойида ёниш
ва портлаш хавфининг синфи ва тоифаси ёзиб қўйилиши лозим.

41. Барча ишлаб чиқариш, маъмурий, омбор ва ёрдамчи хоналарнинг кўзга кўринадиган жойларида ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўл-йўриқ
ҳамда ходимлар ва моддий бойликларни эвакуация қилиш режалари осиб қўйилган бўлиши ва барча хоналар калитлари сақланадиган жойлар кўрсатилган бўлиши лозим.

42. Ташкилотнинг иш жойларида ва ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш тақиқланади. Фақат чекиб ташланган тамаки маҳсулоти учун ахлатдонлар ва сув солинган сиғимлар билан жиҳозланган махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналарда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишга рухсат этилади. Бундай жойларда “Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жойи” деган ёзув ўрнатилиши лозим.

43. Аккумуляторларни зарядлаш, бўяш, газогенератор хоналари ҳамда енгил алангаланувчан суюқликлар ва ёнувчи суюқликлар қўлланиладиган хоналарнинг поллари ёнувчи бўлмаган ва учқун чиқармайдиган материаллардан ясалган бўлиши лозим.

44. Ёнғин ёки бошқа авария ҳолати юзага келган вазиятда одамларни хавфсиз эвакуация қилишни таъминловчи эвакуацияга чиқиш йўлларининг сони, уларнинг жойланиши ҚМҚ 2.09.02-85 “Ишлаб чиқариш бинолари” ва ШНҚ 2.01.02-97 “Бино 
ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги” талабларига мувофиқ бажарилади.

45. Кириш ва чиқиш йўллари, йўлаклар, тамбур ва зиналар, турли жисмлар
ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги лозим. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши зарур.

Ёнғин юзага келадиган вазиятда ишлаб чиқариш хонасида мавжуд бўлган одамларни хавфсиз эвакуация қилиш имконияти таъминланган бўлиши лозим.

46. Одамларни эвакуация қилиш учун мўлжалланган барча эшиклар яшил рангли “Чиқиш жойи” деб ёзилган огоҳлантирувчи фонарлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Эвакуация чиқиш жойлари эшикларига қийин очиладиган қулфларни ўрнатиш тақиқланади.

47. Биноларнинг зинакатакларида омбор, иш жойи ёки бошқа ишларга мўлжалланган хоналарни ташкил қилиш, саноат газ қувурларини, енгил алангаланадиган суюқликлар ва ёнувчи суюқликлар учун қувурларни ўтказиш, электр кабелларини очиқ ҳолда ва ҳаво тортиш қувурларини ўтказиш ҳамда юк кўтаргичларининг шахталаридан чиқиш жойларини ташкил қилиш ва одамлар ўтиши учун тўсқинлик қиладиган ускуналарни ўрнатиш тақиқланади.

Бинонинг биринчи қавати, цокол қавати ёки ертўласи зинакатаклари остида фақат марказий иситиш тизимини бошқариш тармоқлари ва сув ўлчагич тармоқларини жойлаштириш мумкин.

48. Ишлаб чиқариш ва маъмурий биноларнинг ертўла хоналарида ва цокол қаватларида портловчи моддалар, енгил алангаланадиган суюқликлар ва ёнувчи суюқликлар, босим остидаги газ баллонлари, целлулоид, кинотасмалар, пластмасса, полимер ва бошқа материаллар ҳамда ёнғин хавфи юқори бўлган моддаларни сақлаш
ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

Чиқиш йўллари умумий зинакатакларга чиқадиган ертўлаларда ёнувчи моддалар
ва материалларни сақлашга йўл қўйилмайди.

49. Чордоқ хоналаридан ишлаб чиқариш ёки моддий бойликларни сақлаш мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас. Чордоқ хоналари доимо қулфланган бўлиши лозим. Чордоқ хоналарининг калитлари сутканинг исталган вақтида олиш учун қулай бўлган жойларда сақланиши лозим.

Чордоқнинг ёғочли конструкцияларига оловдан ҳимоя қилиш таркиби билан ишлов берилиши лозим. Бундай ишлов беришни техник шартларга мувофиқ мунтазам равишда такрорлаб туриш лозим. Оловдан ҳимояловчи қопламанинг сифатини текшириш натижалари журналда қайд қилинади.

50. Ёнғинга қарши деворлар ва том бостирмаларидаги туйнуклар аланга ва ёниш асоратларини тарқалишига йўл бермайдиган ҳимояловчи қурилмалар (ёнғинга қарши эшиклар, сувли тўсиқлар, қопқоқлар, тутунга қарши қурилмалар) билан жиҳозланган бўлиши лозим.

51. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, дастлаб маҳаллий шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ва ташкилот раҳбарияти томонидан тасдиқланган лойиҳани ишлаб чиқмасдан туриб, ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарини қайта режалаштиришни (жойлашувини ўзгартириш) амалга ошириш тақиқланади. Бунда қурилиш конструкцияларининг оловга бардошлилик даражасини пасайтириш ҳамда одамлар ва ускуналарни эвакуация қилиш шароитларини ёмонлаштиришга йўл қўйилмаслиги лозим.

Оловга бардошлилик даражаси I, II ва III бўлган ишлаб чиқариш биноларида ёнувчи материаллардан токчалар, маиший хизмат хоналари, омборлар ва бошқа хоналарни ташкил қилиш мумкин эмас.

52. Шиналар, агрегатлар ва деталларни майдони 50 м2 дан ортиқ бўлмаган бир хонада алоҳида ёнувчи тарада ёки ўрамда сақлаш мумкин.

53. Ёнувчи газлар солинган баллонлар фақат алоҳида турган ёнувчи бўлмаган омборларда ва ушбу баллонлар иссиқлик энергияси манбаларидан (иситиш асбоблари, қуёш нурлари ва ш.к.) ҳимояланиши шарти билан сақланишига рухсат этилади.

Газ баллонлар сақланадиган хоналарни печь ёрдамида иситишга йўл қўйилмайди.

Гуруҳли баллон қурилмаларини бинолар деворларига яқин ўрнатишда фақат яхлит, ёнмайдиган деворлар (эшик, ромлари бўлмаган деворлар) яқинида жойлаштиришга рухсат этилади.

Гуруҳли баллон қурилмаларини фақат ёнмайдиган материаллардан ясалган жавонларда ёки махсус будкаларда сақлашга рухсат этилади.

54. Енгил алангаланадиган суюқлик ва ёнувчи суюқликларни ташиш учун махсус конструкцияга эга хавфсиз тарадан фойдаланиш лозим.

Ташкилот маъмурияти томонидан омборлар учун бир вақтда сақланиши мумкин бўлган енгил алангаланадиган суюқликлар, ёнувчи суюқликлар, бўёқлар, локлар ва эритувчиларнинг энг катта миқдорининг меъёрлари ўрнатилиши лозим. Иш жойларида бир смена эҳтиёжларидан ортиқ бўлмаган миқдордаги (ишлатиш учун тайёр ҳолатда) материалларни сақлашга рухсат этилади. Бунда улар сақланадиган сиғимлар зич ёпилган бўлиши лозим. Ушбу хоналарда енгил алангаланадиган суюқликлар ва ёнувчи суюқликларни ишлатилишида очиқ алангадан фойдаланиш ва учқун чиқариш билан боғлиқ бўлган ишларни бажаришга ҳамда электр тармоғига уланган ускуналарда иш бажаришга йўл қўйилмайди.

55. Ишлаб чиқариш хоналарини ва ускуналарни ёнувчи чанг ва бошқа ёнувчи чиқиндилардан тозалаш лозим. Ускуналар ва хоналарни тозалаш муддатлари технологик регламентлар ёки цех йўл-йўриқлари билан ўрнатилади.

56. Ишлаб чиқариш, омбор ва маъмурий биноларда қуйидагилар тақиқланади:

а) эвакуация йўлларида ишлаб чиқариш ускуналарини, мебеллар, жавонлар, сейфлар ва бошқа буюмларни жойлаштириш;

б) бензин, керосин ва бошқа енгил алангаланадиган суюқликлар ва ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб хоналарни йиғиштириш;

в) иш тугагандан сўнг ёқилган печлар, электр тармоқларга уланган ускуналарни қолдириш;

г) махсус ажратилмаган ва жиҳозланмаган жойларда электр иситиш асбобларидан (электр плиткалар, чойнаклар, каминлар ва ш.к.) фойдаланиш;

д) хоналар деворларини ёнувчи матолар ёки оловдан ҳимоя қилиш таркиб сингдирилмаган материаллар билан қоплаш;

е) махсус ажратилмаган ва жиҳозланмаган жойларда очиқ алангадан фойдаланиб ишларни бажариш;

ж) техник кўрик ўтказиш, таъмирлаш ва бошқа ишларни бажариш вақтида ёритиш учун очиқ аланга манбаларидан фойдаланиш;

з) ўт олдириш тизими ёқилган ҳолатда транспорт воситасини қолдириш<

4-боб. Муҳандислик коммуникацияларига қўйиладиган

ёнғин хавфсизлиги талаблари

1-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

90. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) талабларига риоя қилиниши лозим.

91. Электр энергиясидан фойдаланадиган ташкилотларда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хавфсизлиги учун масъул шахс тайинланган бўлиши ва бу ходим электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши зарур.

92. Электр хавфсизлиги учун масъул шахс кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиши учун электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига, кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиш учун эса
IV малака гуруҳига эга бўлиши талаб этилади. Масъул
шахс даврий равишда
ва ўрнатилган тартибда ташкилотда тузилган электр хавфсизлиги бўйича комиссияда синовдан ўтиши лозим.

93. Электр хавфсизлиги учун масъул шахс:

а) электр қурилмалари, аппаратура ва электр тармоқларини профилактик кўздан кечириши ва режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш ишларини ташкил қилиши ҳамда ўт кетиши ва ёнғин чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этишни таъминлаши;

б) хоналарнинг ёнғин ва портлаш хавфи синфига ва атроф-муҳитнинг шароитларига қараб кабеллар, электр симлари, двигателлар, ёритқичлар ва бошқа электр ускуналарини тўғри танланишини ва ишлатилишини кузатиши;

в) қисқа туташиш, ортиқча юкланиш, ички ва атмосфера ўта кучланишиҳамда бошқа нотўғри ишлаш режимларидан ҳимояловчи аппаратларнинг ҳолатини мунтазам назорат қилиб туриши;

г) электр қурилмалари ва кабель хоналарида алангаланиш ва ёнғинларни бартараф этишга мўлжалланган махсус қурилмалар ва воситаларнинг созлигини кузатиши;

д) электр қурилмаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги масаласи бўйича навбатчи ходимларни ўқитиш ва йўл-йўриқ бериш тизимини ташкил қилиши;

е) электр қурилмаларидан чиққан ёнғин ва алангаланиш ҳолатларини текшириш тадбирларида иштирок этиши, уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиши ва амалга ошириши лозим.

94. Навбатчи электрик (смена электромонтёри) электр ускуналарнинг режали профилактик кўрикларини ўтказиш, ҳимояловчи аппаратлар мавжудлиги ва созлигини текшириш ҳамда алангаланиш ва ёнғинларга олиб келиши мумкин бўлган қоида бузишларни бартараф этиш бўйича зудлик билан чора кўриши лозим. Электр қурилмаларини кўздан кечириш натижалари, аниқланган камчиликлар ва кўрилган чоралар тегишли журналда қайд этилади.

95. Кабеллар, симларнинг изоляцияси, уланган жойларнинг ишончлилиги, ерга уланиш ишончлилиги, электр двигателларнинг ишлаш режими объект электриклари томонидан ташқи кўздан кечириш орқали ҳамда тегишли асбоблар ёрдамида текширилиши лозим.

96. Барча электр қурилмалар ёнғинлар ёки алангаланишларга олиб келиши мумкин бўлган қисқа туташиш токлари ва бошқа нотўғри ишлаш режимларидан ҳимояловчи аппаратлар билан ҳимояланган бўлишлари лозим. Сақлагичларнинг эрувчан киритмалари калибровка қилинган бўлиши ва тамғасида ушбу киритманинг номинал токи кўрсатилган бўлиши лозим (тамға, ишлаб чиқарувчи заводда ёки электротехник лабораторияда урилади). Қўлбола киритмалардан фойдаланиш тақиқланади.

97. Электр қурилмаларда изоляцияни ишдан чиқиши натижасида ходимларнинг электр токидан жароҳатланишини олдини олиш учун электр қурилмаларининг қобиқлари нолланиши ёки ерга уланган бўлиши лозим.

98. Қуйидаги электр қурилмаларни нолланиши ёки ерга уланиши лозим:

а) кучланиш 380 В ва ундан юқори бўлган ўзгарувчан ток ҳамда 440 В ва ундан юқори бўлган ўзгармас токда ишловчи барча электр қурилмалари;

б) номинал кучланиш 42 В дан юқори, лекин 380 В дан паст бўлган ўзгарувчан ток
ва 110 В дан юқори, лекин 440 В дан паст ўзгармас токда ишловчи юқори хавфли ташқи қурилмалар.

99. Номинал кучланиши 42 В гача бўлган ўзгарувчан токда ва 110 В гача бўлган ўзгармас токда ишлайдиган электр қурилмаларини ноллаш ёки ерга улаш талаб этилмайди, металл конструкцияга ўрнатилган назорат кабеллари, куч кабелларининг металл қобиқлари ҳамда портлаш хавфи бўлган хоналардаги электр қурилмалар, пайвандлаш трансформаторининг иккиламчи чулғамлари бундан мустасно.

100. Ёнғин чиқариш жиҳатдан хавфли бўлган ўтиш қаршиликларига дуч келмаслик учун бир тугун симларнинг алоҳида симларини ва кабелларни улаш, учини ёпиш ва ажратиб чиқариш ишларини пресслаш, пайвандлаш, қалайлаш йўли билан ёки махсус қисқичлар ёрдамида амалга ошириш лозим.

101. Вақтинчалик электр тармоқларини ташкил қилиш ва улардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Қурилиш ва таъмирлаш-монтаж ишларини амалга ошириш жойларини таъминловчи вақтинчалик электр симлар ва ёритқичлар бундан мустасно бўлиши мумкин.

102. Ускуналар, электр қурилмалар, ёритиш асбоблари демонтаж қилингандан
сўнг
деворлар, поллар ва устунларда учлари изоляцияланмаган симлар ва кабелларни қолдириш тақиқланади.

103. Статик электр қуввати ҳосил бўлиши мумкин бўлган жойларда ерга уловчи қурилмалар кўзда тутилган бўлиши лозим.

104. Ҳаво электр узатиш линиялари ва ташқи электр симларини ёнувчи томлар, айвонлар, тахлаб қўйилган тахталар, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари омборлари ва толали материаллар, торф, ўтин ва бошқа ёнувчи материаллар устидан ўтишига йўл қўйилмайди.

Электр симлари ва кабелларни омборлар, ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадларга мўлжалланган бинолар устидан ўтказиш мумкин эмас.

105. Ҳаво электр узатиш линиялари ёнғин хавфи бор ишлаб чиқариш биноларива омборлар, қурилмалар, айвонлар ва тахлаб қўйилган ёнувчи материаллардан камида ҳаво электр узатиш линиясининг таянч устуни баландлигининг бир ярим бараварига тенг бўлган масофада жойлашган бўлиши лозим.

106. Умумий ёритувчи электр ёритқичларни таъминлаш учун биноларда 220 В дан юқори бўлмаган кучланиш қўлланилади. Хавф даражаси юқори бўлмаган биноларда кўрсатилган кучланишдан фойдаланишга, ўрнатилган баландлигидан қатъи назар, барча ёритқичлар учун рухсат этилади. Юқори даражада хавфли хоналар ва алоҳида хавфли хоналарда ёритқичларни таъминлаш учун кучланиш 42 В дан юқори бўлиши мумкин эмас.

107. Юқори даражада хавфли хоналар ва алоҳида хавфли хоналарда умумий ёритувчи лампали 220 В кучланишли ёритқичларни 2,5 м дан паст баландликда ўрнатишда конструкцияси тегишли асбобсиз лампасини олишга имкон бермайдиган ёритқичлардан фойдаланиш лозим. Ёритқичгача ўтказиб келинадиган электр симлар металл қувурлар (енглар) ичига жойлаштирилган ёки ҳимояловчи қопламаларга эга бўлган бўлиши лозим. Кабеллар ва ҳимояланмаган симларни фақат кучланиши 42 В дан юқори бўлмаган лампали ёритқичларни таъминлаш учун қўлланилиши мумкин.

Кучланиши 127-220 В га тенг бўлган лампали ёритқичларни уларнинг электр токини ўтказувчи қисмларига тасодифан тегиб кетишга имкон бермаслик шарти билангина полдан камида 2,5 м баландликда ўрнатишга рухсат этилади.

108. Нам, алоҳида нам, иссиқ ва кимёвий фаол муҳитли хоналарда ёритиш учун лампаларни фақат махсус конструкцияли металл тўр ичига жойлаштирилган
холда
ишлатишга рухсат этилади.

109. Ёритқичлар таъминоти учун мўлжалланган ва кучланишли электр тармоқларининг ўтказилишида ёритқичлар биноларнинг иссиқ конструкцияларигава ёнувчи материалларга тегиб турмайдиган қилиб бажарилиши лозим.

110. Юқори даражада хавфли ва алоҳида хавфли хоналардаги кўчма лампалари учун 36 В дан юқори бўлмаган кучланишдан фойдаланишга рухсат этилади. Бу ҳолатда кўчма лампалар механик шикастланишлардан ҳимояланган бўлиши лозим.

Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва ш.к.)нинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 V дан ошмаслиги лозим.

111. Ишчи ёритиш тизимининг ўчиб қолиши ва шу сабабли ускуналар
ва механизмларга талаб даражасида хизмат кўрсатиш жараёнининг бузилиши ёнғин
ёки портлашга олиб келиши мумкин бўлган вазиятда авария ёритиш тизими (хоналарда
, эвакуация йўлакларида, зинакатакларда ва ташқарида ишлаб чиқариш ишлари олиб бориладиган жойларда) кўзда тутилиши лозим.

112. Ишни давом эттириш учун авария ҳолатида ёритадиган ёритқичларҳамда табиий ёритилиши мавжуд бўлмаган ишлаб чиқариш биноларидан эвакуация қилиш учун авария ҳолатида ишлатиладиган ёритқичлар мустақил электр таъминоти манбасига уланган бўлиши ёки унга автоматик равишда ўтиши лозим. Эвакуация вақтида ёритиш учун авария ёритқичлари, подстанция шчитидан бошлаб, биттагина кириш (бинога ёки очиқ муҳитдаги ишлар зонасига) мавжуд бўлганда, ушбу киришдан бошлаб ишчи ёритқичлар тизимидан мустақил бўлган электр тармоқдан таъминланиши лозим.

Авария режимларида юқорида айтиб ўтилган электр таъминоти манбаларига автоматик равишда ўтишда авария ёритқичлари ишчи ёритиш тизимидан таъминланиши мумкин.

113. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчами ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозалаб турилиши лозим.

114. Табиий ёритилиши мавжуд бўлмаган ишлаб чиқариш биноларида ишлаб чиқаришни давом эттириш ва эвакуация қилиш учун ҳам ишчи ва авария ёритиш тизими иккита мустақил энергия манбаларидан таъминланиши лозим. Бунда ишчи ва авария ёритқичлар тармоқлари алоҳида-алоҳида бўлиши, ишчи ёки авария ёритқичларини таъминлаш учун электр қуввати ишлаб чиқиш тармоқлардан фойдаланиш мумкин эмас.

Табиий ёритилиши мавжуд бўлмаган ва бир вақтнинг ўзида 100 кишидан ортиқ одам бўлиши мумкин бўлган хоналарда, авария ёритиш тизими бор ёки йўқлигидан қатъи назар, ишни давом эттириш учун асосий чиқиш жойлари бўйича эвакуация қилиш учун нормал электр таъминоти режимида ташқи энергия манбасидан таъминланадиганва авария ёритиш тизимини нормал режимда таъминлайдиган электр таъминоти манбалари ўчиб қолганда учинчи ташқи ёки маҳаллий мустақил электр манбасига (аккумулятор батареяси, дизель-генератор қурилмаси) автоматик равишда ўтадиган авария ёритиш тизими кўзда тутилган бўлиши лозим.

115. Биноларда ўрнатилган, мой билан тўлдирилган электр ускуналари (трансформаторлар, улагичлар, кабель линиялари) стационар ёки кўчма ёнғин ўчириш қурилмалари билан ҳимояланган бўлиши лозим.

116. Электр двигателлар, ёритқичлар, симлар, тақсимловчи қурилмалар чанг, тутун ва қурум кам миқдорда ҳосил бўлганда 1 ойда камида 2 марта, ўртача миқдорда ҳосил бўлганда 1 ойда камида 3 марта ва кўп миқдорда ҳосил бўлганда – 1 ойда камида 4 марта ёнувчи чанглардан тозаланиши талаб этилади.

117. Кўздан кечириш чуқури 127-220 В га тенг кучланиш билан таъминланадиган ёритқичлар

5-боб. Ҳаракатланувчи таркибга қўйиладиган

ёнғин хавфсизлиги талаблари

1-§. Умумий талаблар

167. Ҳар бир транспорт воситасида мажбурий равишда соз ҳолдаги ёнғин ўчиргич мавжуд бўлиши лозим.

168. Одамларни ташиш учун мўлжалланган автобуслар ва шу мақсадда махсус жиҳозланган транспорт воситалари иккита ёнғин ўчиргичлар (кукунли ёки хладонли) билан бутланган бўлиши лозим: бири ҳайдовчининг кабинасида, иккинчиси эса автобуснинг йўловчилар салонида ёки транспорт воситасининг кузовида ўрнатилади.

169. Цистерналар ўрнатилган ҳамда хавфли юклар, енгил алангаланадиган суюқликлар ва ёнувчи суюқликларни ташиш учун мўлжалланган махсус жиҳозланган транспорт воситалари учқунсўндиргичлар, камида иккита ёнғин ўчиргичлар, кигизли ёки асбестли мато, белкурак ва керакли миқдордаги қум, ерга уловчи мослама, транспорт воситасининг аккумулятор батареясини ўчириш воситасига эга бўлиши лозим.

170. Пневматик тормоз тизимига эга бўлган транспорт воситалари ёнғин рўй берган вазиятда тезда эвакуация қилишни таъминлайдиган пневматик тормоз тизими соз бўлгандагина хонага сақлаш учун қўйилиши лозим.

171. Ёнғин юзага келишининг олдини олиш мақсадида транспорт воситасида қуйидагилар тақиқланади:

а) двигатель ва картерда мой ва кирлар тўпланиб қолиши;

б) кабинада ва двигатель устида ишлатиб бўлинган ёқилғи маҳсулотлари билан ифлосланган, мойланиб кетган артиш материалларини ва ш.к.) қолдириш;

в) ёқилғи таъминоти тизимининг носоз асбобларидан фойдаланиш;

г) двигателни ювиш учун бензин ва бошқа енгил алангаланадиган суюқликлардан фойдаланиш;

д) ёқилғи тизими носоз бўлганда бензинни карбюраторга бевосита сиғимдан шланг орқали ёки бошқа усуллар билан узатиш;

е) двигателни очиқ аланга ёрдамида қиздириш;

ж) механизмларнинг носозлигини аниқлаш ва бартараф этишда очиқ алангадан фойдаланиш.

2-§. Газбаллонли ускуналарга эга бўлган транспорт воситаларига

қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

172. Газбаллонли транспорт воситаларининг аппаратураси, қувурларива вентиллари зич ёпилган бўлиши ва газ кабина ва кузовга киришини истисно қилиш лозим.

173. Газбаллонли транспорт воситалари фақат газ тўлдириш станцияларидаёки махсус газ тўлдирувчилар томонидан газ билан тўлдирилиши лозим.

174. Газбаллонли транспорт воситаларини йўналишдаги иш вақти тугаганидан сўнг ҳамда корхонага қайтариш жараёнида навбатчи механик томонидан қабул қилишда газ баллонларининг кронштейнларга ишончли маҳкамланганлигини ҳамда газ ускуналарининг умумий аҳволи, уларнинг уланиш жойларининг герметиклигини текшириш лозим

175. Газ ускунаси носоз бўлганда, газ уланишларнинг зич бўлмаган жойларидан сизиб чиқаётгани аниқланганда, бундай газбаллонли транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳамда газ ускунаси носоз бўлган транспорт воситаларининг бинонинг ичига кириши тақиқланади.

176. Газ баллонли транспорт воситаси қайтиб келганда ва уни тунги тўхтаб туриш ёки узоқ муддатли кундузги тўхтаб туришга тайёрлашда ҳамда техник хизмат кўрсатиш ва профилактик ишларни амалга оширишда баллон(лар)даги вентил(лар)ни ёпишва ёқилғи таъминоти тизимида мавжуд бўлган газнинг барчасини ишлатиб тамом қилмоқ, сўнг эса двигателни ишламай турган режимга ўтказиш лозим. Ёқилғи таъминоти тизими
в
а баллонларнинг вентиллари очиқ бўлган ҳолатда транспорт воситаларини узоқ муддат давомида тўхтаб туриши учун қолдириш тақиқланади.

177. Двигатель ишлаб турган вақтда баллонларни сиқилган ёки суюлтирилган газ билан тўлдириш ҳамда газ аппаратурасини таъмирлаш тақиқланади, унда созлаш ишларини амалга ошириш бундан мустасно.

Қайта синаш ва текшириш муддати ўтиб кетган газ баллонларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

178. Газбаллонли транспорт воситаси узоқ муддат тўхтаб турганда (ундан фойдаланилмаганда) ўт олдириш тизимини ёқишдан, двигателни юргизишдан ёки ёритувчи электр асбобларини ёқишдан олдин капотни кўтариш ва унинг остидаги жойни шамоллатиш, сўнг газ ускунаси, қувурлар ва уланишларнинг созлигини текшириш лозим.

179. Транспорт воситасининг газ баллони ичида қолдиқ газ босими мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб ушбу газ баллонини демонтаж қилишга йўл қўйилмайди. Бунинг учун ёқилғи газ қувурини вентилдан узиб қўйиб, вентилни эҳтиёткорлик билан очиш лозим. Шунда чиқишни бошлаган газ шовқинини эшитган заҳотиёқ вентилни зудлик билан ёпиш ва транспорт воситасини очиқ майдонга ҳайдаб бориш лозим. Очиқ майдонда вентилни очиб, баллондаги барча газни ҳавога чиқариб ташлаш (тўкиш), сўнг эса вентилни ёпиш ва баллонни демонтаж қилишга киришиш мумкин.

180. Газ аппаратураси носоз бўлган транспорт воситалари очиқ майдонларда баллонларида газ мавжуд бўлмаган ҳолатда сақланиши лозим.

181. Пайвандлаш ва бўяш (шу жумладан сунъий қуритиш) билан боғлиқ бўлган таъмирлаш ишларини бажаришда баллонлардаги газ чиқариб ташланган (тўкилган) бўлиши, баллонларнинг ичи эса азот ёки бошқа инерт газ билан тозалаб ташланиши лозим.

182. Газбаллонли транспорт воситасида ёнғин рўй берган вазиятда қуйидаги ҳаракатларни қўллаш лозим:

а) магистрал ва баллон вентилларини зудлик билан ёпиш;

б) двигатель ишлаб турган бўлса, тирсакли валнинг айланиш тезлигини оширишва газўтказиш тизимининг вентилдан аралаштирувчи карбюраторгача бўлган қисмида қолган газни тезда ишлатиб бўлиш;

в) ёнғинни углекислотали ёки кукунли ёнғин ўчиргичлар, қум ёки тўзғитиб юборилган сув билан ўчириш;

г) газбаллони устига кўп миқдорда совуқ сув қуйиш.

183. Момақалдироқ бўлаётганда суюлтирилган газни тўкиш ва сиқилган газни чиқариб ташлаш ишларини амалга ошириш тақиқланади.

6-боб. Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш

ва жорий таъмирлашда ёнғин хавфсизлиги талаблари

1-§. Умумий талаблар

184. Техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш постларида агрегатва деталларни енгил алангаланадиган суюқликлар ва ёнувчи суюқликлар билан ювиш тақиқланади.

185. Ёқилғи бакларини ечиш ҳамда улар орқали ёқилғи бакидан сирқиб кетиши мумкин бўлган ёқилғи ўтказиш қувурларини таъмирлаш билан боғлиқ бўлган техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш ишларини олиб боришда баклардан ёқилғини бутунлай чиқариб ташланиши талаб этилади.

Ёқилғи унинг аланга олишига йўл қўйилмайдиган жойлардагина бошқа идишга тўкилиши лозим. Тўкилган ёқилғини техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш постларида сақлаш тақиқланади.

186. Автотранспорт воситасига айланувчи стендда хизмат кўрсатиш ёки таъмирлашдан олдин унинг ёқилғи бакидан ёқилғини бутунлай тўкиш ва двигателнинг мой қуйиш оғзини зич ёпиб қўйиш лозим.

187. Енгил алангаланадиган суюқликларни ва ёнувчи суюқликларни ташувчи цистерна ўрнатилган транспорт воситасини таъмирлашдан олдин уни ташилаётган юкнинг қолдиқларидан бутунлай тозалаб ташлаш ва ишончли ерга улаб қўйиш лозим.

188. Енгил алангаланадиган суюқликлар ва ёнувчи суюқликлар ташиладиган цистерна ёки резервуарнинг ички қисмини тозалаётган ёки таъмирлаётган ишчи учқун чиқармайдиган асбоблардан фойдаланиши лозим.

189. Ёқилғи-тақсимловчи колонкалар, резервуарлар, насослар, коммуникацияларва бензин ташиладиган сиғимларни, ўт олиши ёки портлаш юз беришига йўл қўймайдиган хавфсизлик чораларига риоя қилиб, уларнинг ичидан бензин қолдиқлари чиқариб ташлангандан ва зарарсизлантириб қўйилгандан кейингина таъмирлаш мумкин.

190. Газбаллонли ускунанинг гайкаларини кучлироқ тортиб қўйиш учун дастлаб газ коммуникацияларининг барча вентилларини ёпиб қўйиш лозим. Газ ускуналарига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашда алоҳида эҳтиёткорлик билан ишлаш, учқун чиқишига йўл қўймаслик лозим. Бу турдаги ишларни бажаришда зарба бериб иш бажариш тақиқланади.

191. Газбаллонли транспорт воситасида электр ускуналарининг асбобларини текширишдан (созлашдан) олдин барча вентилларни зич ёпиб қўйиш ва капот остидаги бўшлиқни пухталик билан шамоллатиш лозим.

192. Газбаллонли транспорт воситасининг ёқилғи таъминоти ва ўт олдириш тизимини созлаш ҳамда газ аппаратурасининг герметиклигини текшириш ва таъмирлаш ишларини фақат шамол яхши ўтиб турадиган ва ҳаво оқиб келиши-оқимли шамоллатишни ёқиб қўйилган шароитдагина бажаришга рухсат этилади. Газ аппаратурасининг герметиклигини, раҳбар ёки мутахассис ходимлар таркибидан ажратилган масъул шахснинг раҳбарлигида, сиқилган ҳаво ёки азот билан текшириш лозим.

193. Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш хоналарида, ҳажмлари 1 м3 дан катта бўлмаган сиғимларда, кўпи билан 5 м3 миқдорда мойлаш материаллари сақланиши мумкин.

194. Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлашда қуйидагилар тақиқланади:

а) двигатель ишлаб турган вақтда газ аппаратурасини таъмирлаш;

б) мой юқиб кетган шланглардан фойдаланиш;

в) шлангларни бураб ташлаш, пачоқлаштириш ва қаттиқ эгиб ташлаш.

195. Бензинни бир сиғимдан бошқа сиғимга қуйишда учқун ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида ёқилғи тўкиш қувури оғзига жездан ясалган занжирни маҳкамлаб, тўлдирилаётган идишнинг тубигача тушириш лозим.

196. Таъмирлашдан олдин ёқилғи бакини яхшилаб ювиш ва бензин буғлари буткул йўқ бўлиб кетгунича буғлаб тозалаш лозим.

197. Темирчилик, термик, пайвандлаш, бўяш, ёғочга ишлов бериш ишлари фақат махсус ажратилган хоналарда амалга оширилиши лозим.

2-§. Агрегат ва деталларни ювишни амалга оширишда

ёнғин хавфсизлиги талаблари

198. Деталларни ювиш учун ёнмайдиган таркиблар, пасталар, эритувчиларва эмульсиялар қўлланилиши лозим.

Ювишда қўлланиладиган ишқорли эритмалар концентрацияси 5 фоиздан ошмаслиги лозим.

199. Ёнмайдиган таркиблар технология бўйича зарур бўлган ишлов бериш тозалигини таъминламаган алоҳида вазиятларда, зарурий ёнғин хавфсизлиги чораларига қатъий амал қилиш ва ишларни махсус жиҳозланган жойларда бажариш шартибилан, тегишли енгил алангаланадиган суюқликлардан ва ёнувчи суюқликлардан фойдаланишга рухсат берилади. Ишлар олиб бориладиган жойлар бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.

200. Поллар, деворлар ва ускуналарни ёнувчи таркиблар ва эритмалар билан ювиш тақиқланади.

201. Этил бензинда ишлайдиган двигателлар деталлари тетраэтил қўрғошин қатламлари керосин билан нейтраллаштирилгандан кейин ювилиши лозим.

202. Ишлатиб бўлинган ёнувчи ювиш воситалари ва енгил алангаланадиган моддалар сиғимларга қуйилиши ва маъмурият томонидан белгиланадиган махсус жойларда сақланиши лозим.

3-§. Аккумулятор ишларини амалга оширишда

ёнғин хавфсизлиги талаблари

203. Зарядлаш учун қўйиладиган аккумулятор батареялари зич ёпишиб турадиган пружинали қисқичлар ёрдамида (кислотали аккумулятор батареялар учун) ёки ишончли электр контактга эга бўлган ва учқун ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган япалоқ учликлар билан (ишқорли аккумулятор батареялари учун) ўзаро уланиши лозим. Аккумулятор батареяларининг қисқичларини бураб қўйиладиган сим билан улаш тақиқланади.

204. Зарядлашнинг бориши устидан назорат қилиш махсус асбоблар ёрдамида амалга оширилиши лозим. Аккумулятор батареясини қисқа туташиш йўлибилан текшириш тақиқланади.

205. Аккумулятор батареяларини кўздан кечириш учун портлашдан хавфсиз шаклда ясалган ва кучланиши 42 В дан юқори бўлмаган кўчма лампалар ишлатилади.

206. Аккумулятор ишларини амалга оширишда қуйидагилар тақиқланади:

а) аккумуляторларни зарядлаш хонасига очиқ аланга (ёқилган гугурт, сигаретава ш.к.) билан кириш;

б) аккумуляторларни зарядлаш хонасида электр иситиш асбобларидан (электр плиткалар ва ш.к.) фойдаланиш;

в) кислотали ва ишқорли аккумулятор батареяларини бир хонада бирга сақлашва зарядлаш;

г) аккумуляторларни зарядлаш хонасига бегона шахсларни кириши.

4-§. Темирчилик-рессор ишларини амалга оширишда

ёнғин хавфсизлиги талаблари

207. Темирчилик-рессор ишларни амалга оширишда, ускуналарнинг тузилиши, жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнлари ёнғин хавфсизлигини таъминлаши лозим.

208. Қизиган тобланган металл парчалари ва металл кесикларини иш жойидан четда тахлаш лозим. Уларни иш жойида уйиб қўйишга йўл қўйилмайди.

5-§. Шиналарни таъмирлаш ишларини амалга оширишда

ёнғин хавфсизлиги талаблари

209. Покришкаларни ғадир-будур қилиш ишлари махсус ажратилган хонада амалга оширилиши лозим. Ғадир-будурлаштириш дастгоҳлари ва қурилмалари маҳаллий ҳаво тортиш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

210. Резина елимини тайёрлаш ва елимланаётган юзаларга суртиш ишлари ташқи деворлари ёнмайдиган тўсувчи конструкциялардан бажарилган алоҳида ажратиб қўйилган хонада бажарилиши лозим.

211. Елимни аралаштириш ишларини фақат елим аралаштиргичлар ишлаётган вақтда уларнинг ичига ҳаво ўтишига йўл қўймайдиган зич ёпилган ҳолатда амалга оширишга рухсат этилади.

Елим аралаштириш қурилмаларини юргизиш ва тўхтатиш, елимни юклаш ва тўкиш тартиби объект раҳбарияти томонидан тасдиқланган технологик регламентбилан белгиланади.

212. Эритувчи суюқлик ва елим ускунанинг уланган ва зичлаштирилган жойларидан сирқиб чиқаётган вазиятда носозликлар бартараф этилмаганга қадар ускунадан фойдаланиш дарҳол тўхтатилиши лозим.

213. Резина елимини суртиш учун столлар ва бошқа қурилмалар маҳаллий ҳаво тортиш қурилмалари билан жиҳозланиши лозим.

214. Бензин ва резина елими зич ёпиладиган идишларда омборда сақланиши лозим. Ишлаб чиқариш хоналарида бензин ва елим бир смена эҳтиёжларидан ортиқча бўлмаган миқдорда ва фақат лозим бўлганда очиладиган ёпиқ идишларда сақланишига рухсат этилади.

215. Бензиндан бўшаган идишни бензин буғлари бутунлай йўқ бўлгунича ювиш ва буғлатиш лозим.

216. Бензин, елим ва бошқа ўт олувчи ва ёнувчи материалларни иситишва вулканизация қурилмаларига яқин жойда сақлаш тақиқланади.

6-§. Бўяш ишларини амалга оширишда

ёнғин хавфсизлиги талаблари

217. Бўяш хоналари портлашдан ҳимояланган шаклда ясалган мажбурий шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим.

7-боб. Транспорт воситаларини қиздириш учун инфрақизил нурли

газ горелкаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги чоралари

243. Очиқ тўхтаб туриш жойларида турган транспорт воситаларини қиздиришучун фақат заводда ишлаб чиқарилган, ушбу заводнинг паспортига ва газ горелкаси ўчиб қолганда газ узатишни тўхтатиб қўядиган автоблокировкага эга бўлган, шамолга чидамли инфрақизил нурли газ горелкаларидан фойдаланишга рухсат этилади.

244. Инфрақизил нурли газ горелкаларини монтаж қилиш ва улардан фойдаланишга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил15 августдаги 225-сон Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериштартиб-таомиллари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорига мувофиқ, “Саноатгеоконтехназорат” ДИбилан келишилган махсус дастур бўйича газ хўжалиги борасида ёнғин техник минимуми бўйича синовдан ўтган ва газ ишлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи малакавий гувоҳномага эга бўлган ходимларга рухсат берилади.

245. Инфрақизил нурли газ горелкаларидан фойдаланиш бўйича масъул шахс сифатида малакали мутахассислар жумласидан бўлган объект раҳбари тайинланади.

246. Инфрақизил нурли газ горелкаларидан фойдаланадиган навбатчи ходимлар ушбу горелкаларнинг соз аҳволда бўлиши, газ чиқиб кетмаётганлигини кузатиб туриши ва уларни ўз вақтида ёқиши ва ўчириб қўйиши лозим.

247. Газ ёрдамида қиздириладиган транспорт воситаларини тўхтаб туриш жойларида транспорт воситаларини таъмирлаш ва ёқилғи қуйиш бўйича ишларни бажариш ҳамда енгил алангаланадиган материалларни сақлаш тақиқланади.

248. Қувурлардан газ сизиб чиқиши кузатилаётган ҳолатларда газ горелкаларини зудлик билан ўчириш ва бунинг тўғрисида дарҳол авария газ хизматига “04” ёки “104” телефон рақамлари орқали хабар бериш талаб этилади.

249. Инфрақизил нурли газ горелкаларидан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:

а) ёқилғи, мой материаллари сирқиб чиқаётган транспорт воситаларини қиздиришга қўйиш;

б) носоз газ горелкаларини ёқиш;

в) қувурларидан газ сизиб чиқаётган газ горелкаларидан фойдаланиш.

8-боб. Пайвандлаш ва бошқа оловли ишларни

амалга оширишда ёнғин хавфсизлиги чоралари

1-§. Умумий қоидалар

250. Пайвандлаш ва бошқа оловли ишларни амалга оширилишида ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлаш вазифаси оловли ишлар бажариладиган объектлар, цехлар, участкалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.

251. Мазкур Қоидалар асосида ташкилотлар раҳбарлари, алоҳида ишлаб чиқариш ишлари учун унинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, оловли ишларни амалга оширишда ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўл-йўриқларни ишлаб чиқишлари мумкин.

252. Пайвандлаш ва бошқа (материаллар ва конструкциялар алангаланишига олиб келиши мумкин бўлган ҳароратларгача деталларни қиздириш билан боғлиқ бўлган) оловли ишларни олиб бориш, махсус жиҳозланган хоналар ёки очиқ майдонларда ташкил қилинадиган доимий жойларда, ускуналарни таъмирлаш ёки қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш мақсадида бевосита қурилаётган ёки фойдаланишда бўлган бинолар, уй-жойлар ва бошқа иншоотларда, объектлар майдонида амалга ошириладиган вақтинчалик жойларда амалга оширилиши мумкин.

253. Пайвандлаш ва бошқа оловли ишларни амалга оширишга, дастлаб ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича билимлари текширилган ва синовдан ўтган ҳамда мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ бўлган шаклда расмийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги техникаси бўйича талон берилган шахсларга рухсат этилади.

254. Оловли ишларни олиб бориш учун очиқ майдонлардаги ва хоналардаги махсус ажратилган жойлар ташкилот раҳбарининг буйруғи билан белгиланади.

255. Пайвандлаш ишлари ва бошқа оловли ишларни бажариш учун вақтинчалик жойлар фақат ташкилотдаги ёнғин хавфсизлиги учун масъул шахснинг мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган шакл бўйича Оловли ишларни олиб бориш учун рухсатномаси билан белгиланиши мумкин.

Ёзма шаклдаги рухсатнома олмасдан туриб мустақил равишда оловли ишларни олиб боришга рухсат берилган мутахассислар рўйхати объект раҳбари томонидан эълон қилинади.

256. Вақтинчалик (бир марталик) оловли ишларни олиб бориш учун рухсатнома фақат иш сменасига берилади. Бир хилдаги ишларни бажаришда, агарда бундай ишлар бир неча сменалар ёки кунлар давомида бажариладиган бўлса, объект маъмуриятидан такрорий рухсатнома олиш талаб қилинмайди. Бундай вазиятларда ҳар бир кейинги ишчи смена учун кўрсатилган ишларни бажариш жойи такроран кўздан кечирилгандансўнг, маъмурият томонидан аввал берилган рухсатнома тасдиқланади ва бунинг тўғрисида рухсатномага тегишли ёзув киритилади. Авария вазиятларида пайвандлаш ишлари ёзма рухсатномасиз цех (участка) бошлиғининг назорати остида олиб борилади.

257. Оловли ишларни бажариш жойини бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш лозим. Пайвандлаш ишларини бажариш жойига бевосита яқин жойлашган ички ёнғинга қарши сув жўмраклари мавжуд бўлганда босим енглари ва стволлар ушбу жўмракларга уланиши лозим. Оловли ишларда банд бўлган барча ишчилар бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланишни билишлари лозим.

258. Оловли ишлар якунлангандан сўнг уларнинг ижрочиси ушбу ишлар бажарилган жойни пухта кўздан кечириши, ёнадиган конструкциялар устига сув қуйиши ва ёнғин рўй беришига олиб келиши мумкин бўлган қоида бузишларни бартараф этиши шарт.

259. Ёнғин хавфсизлиги бўйича масъул шахс оловли ишлар бажарилган жойни ишлар тугаганидан кейин 3-5 соат давомида текшириб турилишини таъминлаши лозим.

260. Оловли ишлар олиб борилаётган бинолар, иншоотлар ёки бошқа жойларда бевосита уларнинг ёнида ёки остида ёнадиган конструкциялар мавжуд бўлган ҳолатда, уларни ёниб кетишдан сақлаш учун темирли экранлар билан ишончли ҳимоялашёки устига сув қуйиш лозим. Бундан ташқари, учқунлар тарқалиб кетиши ва ёнадиган конструкцияларга, пастки майдонлар ёки қаватларга тушиб қолишига қарши чоралар кўрилиши лозим.

261. Ёнғин чиқишини олдини оладиган чоралар кўрилмасдан туриб доимийёки вақтинчалик жойларда оловли ишларни бажариш қатъиян ман этилади.

262. Вақтинчалик (бир марталик) оловли ишларни ўтказиш учун масъул шахс бу ишларнинг бевосита ижрочиларига (электр пайвандчилар, газ пайвандчилар, газ билан кесувчилар, бензин ёрдамида кесувчилар, кавшарловчилар ва ш.к.) ёнғин хавфсизлиги чоралари юзасидан йўл-йўриқ кўрсатмаларини бериши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ иш жойини, ускуналар ва коммуникацияларни тайёрлаш бўйича ёнғинга қарши тадбирларни белгилаши лозим.

Ушбу ишлар бажарилиши даврида масъул шахс томонидан оловли ишлар бажарувчиси ёнғин хавфсизлиги чоралари ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилаётганлиги устидан назорат ўрнатилиши лозим.

263. Ёнғин чиқиши ва портлаш хавфи мавжуд бўлган жойларда пайвандлаш, газ билан кесиш, бензин ёрдамида кесиш ва кавшарлаш ишлари фақат ёнувчи ва портлаш хавфи бор маҳсулотлар пухта йиғиштирилган, аппаратура ва хоналар тозаланган, портлаш хавфини туғдирувчи чанг ва моддалар, енгил алангаланадиган ва ёнувчи суюқликларва уларнинг буғлари бутунлай йўқ қилингандан сўнггина бажарилиши лозим. Хонани узлуксиз шамоллатиб туриш ва газоанализаторлар ёрдамида экспресс-таҳлилларни ўтказиш йўли билан ҳаво муҳитининг ҳолати устидан қатъий назорат ўрнатиш лозим.

Ёнғин чиқиши ва портлаш хавфи бор хоналарда оловли ишларни олиб боришда объект раҳбари ушбу хоналарда фақат пайвандлаш ишларини доимий олиб бориш жойларида ва ёнғин юзага келиши жиҳатдан хавфсиз бўлган хоналарда бажариб бўлмайдиган ишларгина бажарилишини таъминлаши лозим.

264. Аввал ичида суюқ ёқилғи, енгил алангаланадиган ва ёнувчи суюқлик,газлар ва ш.к. мавжуд бўлган сиғимларни (идишлар, цистерналар, баклар ва ш.к.) пайвандлашдан олдин улар тозаланиши, иссиқ сув ва каустик сода билан ювилиши, буғлантирилиши, қуритилиши, сўнг ҳаво муҳити лабораторияда ёки кўчма газоанализаторлар (экспресс-усул) ёрдамида таҳлил қилиниши лозим. Барча вазиятларда сиғим ҳамма коммуникациялардан тиқинлар ёрдамида бекитиб қўйилиши лозимва бунинг тўғрисида смена бошлиқларининг журналида ёки коммуникацияларга тиқинларни ўрнатиш ёки ечиш бўйича махсус журналга ёзув киритилиши лозим. Пайвандлаш албатта туйнуклар, люклар, қопқоқлар очиқ ҳолатда турганда ва кўчма шамоллатиш ишлаб турганда амалга оширилиши лозим.

265. Оловли ишларни олиб бориш вақтинчалик жойлари ва пайвандлаш агрегатлари, газ солинган баллонлар ва ёнувчи суюқликлар солинган бакларни ўрнатиш жойлари камида 5 м радиусда ёнувчи материаллардан тозаланган бўлиши лозим.

266. Пайвандлаш, бензин ва газ ёрдамида кесиш ва кавшарлаш ишларини бажариш вақтида қуйидагилар тақиқланади:

а) носоз бўлган аппаратурада ишга киришиш;

б) янги бўялган конструкциялар ва буюмлар бутунлай қуриб улгурмасидан аввал уларни пайвандлаш, кесиш ёки кавшарлаш ишларини бажариш;

в) оловли ишларни бажаришда ёғ-мой, бензин, керосин ва бошқа ёнувчи суюқликлар излари қолган кийим ва қўлқоплардан фойдаланиш;

г) пайвандлаш кабиналарида кийим, ёнувчи суюқликлар ва бошқа тез ёнувчи буюм ва материалларни сақлаш;

д) пайвандлаш ва газаланга ишлари бўйича синовдан ўта олмаган ўқувчива ишчиларни дастлаб уларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича билимларини текширмасдан туриб иш бажаришга рухсат бериш;

е) электр симларни сиқилган, суюлтирилган ва эритилган газлар солинган баллонларга тегиб кетишига йўл қўйиш;

ж) ёнувчи ва заҳарли моддалар билан тўлдирилган ҳамда ёнмайдиган суюқликлар, газлар, буғ ва ҳаво босими остида ёки электр кучланиши остида турган аппаратва коммуникацияларни пайвандлаш, кесиш, кавшарлаш ёки очиқ аланга билан қиздириш.

267. Оловли ишларда банд бўлган шахслар ёнғин рўй бериши ёки ўт олиши ҳолатида зудлик билан ёнғиндан сақлаш хизматини (кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматини) чақиришлари ҳамда мавжуд ўт ўчириш воситалари ёрдамида алангаёки ёнғинни бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.

268. Оловли ишларни ўтказиш учун масъул шахс иш жойида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари мавжудлигини текшириши, иш якунлангандан кейин эса иш жойини, пастроқдаги майдонлар ва қаватларни кўздан кечириши, ва ёнғин чиқишига имкон бермайдиган чоралар кўрилишини таъминлаши лозим.

269. Бевосита транспорт воситасида пайвандлаш ишларини ва очиқ алангадан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа турдаги ишларни бажариш зарурати юзага келганда ёқилғи баки (ёки газ баллони) ечиб қўйилиши лозим ёки тўлиқ ёнғин хавфсизлигини таъминлайдиган чоралар кўрилиши лозим ва бунинг учун, бакнинг ичига учқун тушмаслигини таъминлаш мақсадида ёқилғи бакининг оғзини ва бакнинг ўзини темир тунука ёки асбест қатлами билан ёпиш, пайвандлаш зонасини мой, енгил алангаланадиган ва ёнувчи суюқлик қолдиқларидан тозалаш, туташ участкалар юзаларини эса – ёнувчи материаллардан тозалаш талаб этилади. Электрпайвандлаш ишларини бажаришда қўшимча равишда транспорт воситасининг рамаси ёки кузовини ерга улаб қўйиш лозим. Ацетилен газогенераторлари оловли ишлар бажариладиган жойдан ёки бошқа очиқ аланга манбаларидан камида 10 м масофада жойлаштирилиши лозим.

2-§. Газпайвандлаш ишларини амалга оширишда

ёнғин хавфсизлиги талаблари

270. Стационар ацетилен генераторлардан фойдаланишга уларни хавфсизлик техникаси муҳандиси томонидан қабул қилингандан кейингина рухсат этилади.

271. Кўчма ацетилен генераторлардан фойдаланишга рухсатнома ушбу генераторларга эгалик қилаётган объект маъмурияти томонидан берилади.

272. Ишларни олиб бориш учун кўчма ацетилен генераторлари очиқ майдонларда ўрнатилиши лозим. Уларни фақат ҳаво шамоллатиб турадиган хоналардагина вақтинчалик ишлатишга рухсат берилади.

Ацетилен генераторларини тўсиб қўйиш ҳамда пайвандлаш ишлари олиб бориладиган жойдан, очиқ аланга ва қизиб кетган нарсалардан, компрессорва вентиляторлар ҳаво тортадиган жойлардан камида 10 м бўлган масофада жойлаштириш лозим.

Ацетилен генератори ўрнатилган жойда “Бегоналар кириши тақиқланади”, “Ёнғин хавфи бор”, “Очиқ аланга олиб ўтиш тақиқланади” деб ёзилган белгилар илиб қўйилади.

273. Пайвандчи (кесувчи, кавшарловчи) металларга газалангали ишлов беришда мазкур Қоидаларга ҳамда аппаратурадан фойдаланиш бўйича ишчи йўл-йўриққа риоя қилиши лозим.

274. Авария юз берган жойда ҳаво қанчалик газл

9-боб. Ёнғин ўчириш, алоқа ва сигнализация

воситаларидан фойдаланиш

336. Ёнғин ўчириш, алоқа, сигнализация воситаларидан фойдаланиш, жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш ГОСТ 12.4.009-83 Объектларни ҳимоя қилиш учун ёнғин техникаси. Асосий турлари. Жойлаштириш ва хизмат кўрсатиш” талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

337. Ёнғин ўчириш, алоқа, сигнализация воситаларидан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:

а) ёнғин ўчириш қурилмаларини автоматик бошқарувдан қўл бошқарувига ўтказиш;

б) очилиб кетган ва носоз суғорувчи мосламалар ўрнига тиқин ва тиқинли қопқоқлар ўрнатиш;

в) назорат-огоҳлантириш қурилмалари ва асбобларига олиб келадиган ўтиш жойларини тўсиб қўйиш;

г) материалларни суғорувчи мосламаларгача 0,9 м дан яқин масофада, хабарловчи мосламаларгача 0,6 м дан яқин масофада тахлаш;

д) ускуналарни ёки бошқа предметларни илиб ёки маҳкамлаб қўйиш
учун қувурлардан фойдаланиш;

е) ўқув ускуналари ва сантехника асбобларини қурилманинг таъминловчи қувурларига улаш;

ж) ёпиш арматураси ва гардишли уланишларни таъминловчи ва тақсимловчи қувурларга ўрнатиш;

з) носоз хабарлагичлар ўрнига бошқа турдаги ёки бошқа тамойил асосида ишлайдиган хабарлагичлар ўрнатиш ҳамда хабарлагич ўрнатиладиган жойида бўлмаса унинг блокировка шлейфини туташтириш;

и) ёнғинга қарши ҳимоя қурилмаларини ўчириш;

к) ёнғин сигнализацияси ва суғорувчи мосламаларининг тез эрийдиган ва сезувчан элементларини бўяш ҳамда уларни иссиқ оқим ва тутун келишига халақит берувчи мосламалар билан ёпиш.

338. Ёнғин техникаси ва ускуналари, алоқа ва ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш ва ўз вақтида таъмирлаш учун объект раҳбари жавоб беради. Ишлаб чиқариш хоналари ва омборларда мавжуд бўлган ёнғин ўчиргичлар ва ёнғиндан сақлаш хизматини чақириш воситаларининг соз ҳолатда тутилиши бунга масъул бўлган бўлинмалар раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг зиммасига юклатилади.

339. Ёнғинга қарши техникадан ёнғин ўчириш билан боғлиқ бўлмаган хўжалик, ишлаб чиқариш ва бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланиш қатъиян ман этилади.

340. Ёнғинга қарши жўмраклар ўрнатилган водопровод тармоғи талаб этиладиган босимни таъминлаши ва ёнғин ўчириш мақсадида зарурий миқдордаги сув ўтказиши лозим. Бинодаги ёнғинга қарши жўмраклар сони 12 тадан ортиқ бўлганда, водопровод тармоғи камида иккита таъминловчи манбаларга уланган бўлиши лозим. Босим етарли даражада бўлмаганда водопровод тармоғида босим оширувчи насослар ўрнатилиши лозим. Улар ташқарига бевосита чиқиш йўлига эга бўлган хонада жойлаштирилади.

341. Ёнғин ўчириш гидрантлари жойлаштирилган водопровод тармоғи айланма бўлиши ва иккита сув таъминоти манбаига уланган бўлиши ҳамда босими сув устуни бўйича камида 10 м га тенг бўлиши лозим. Сув таъминоти манбаи битта бўлганда ёнғин рўй берганда сувни резервуарлардан тармоққа узатиш учун сув захирасини сақлаш
учун ёнғинга қарши резервуарларни (камида иккита) ва насос станциясини ташкил қилиш лозим.

342. Ёнғин ўчириш резервуарлари, сув ҳавзалари, водопровод тармоғи
ва гидрантлари, насос станциялари, ёнғин ўчириш спринклерли ва дренчерли
(сув пуркагичли) қурилмалари устидан доимий техник кузатув ўрнатилган бўлиши
ва уларнинг созлигини таъминлаши ҳамда ёнғин ёки алангаланиш юз берганда фойдаланишга шай туриши лозим.

Бундай техник кузатувни ташкилот бўйича буйруқ асосида бош энергетик
(бош механик) бўлимидан тайинланган ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим.

343. Таъмирлаш ишлари олиб борилиши ёки водопровод тармоғи қисмларининг ўчирилиши, насос станциялари ишдан чиқиши, спринклерли ёки дренчерли ёнғин ўчириш қурилмаларининг носозлиги, ёнғинга қарши ҳавзаларидан сув сирқиб чиқиб кетаётганлиги тўғрисида ташкилот раҳбари зудлик билан ёнғиндан сақлаш хизматига хабар бериши лозим.

344. Ёнғинга қарши сув ҳавзалари, резервуарлар ва гидрантларга олиб келадиган кириш ва ўтиш жойлари доимо бўш туриши талаб қилинади.

Ёнғинга қарши гидрант турган жойда нурли ёки флуоресцентли кўрсаткич ўрнатилиши ва унга қуйидагилар ёзилган бўлиши лозим: ЁГ ҳарфли индекси, кўрсаткичдан гидрантгача масофа метр ҳисобида ва қувурнинг ички диаметри миллиметр ҳисобида.

Ёнғинга қарши сув ҳавзаси жойлашган жойда нурли ёки флуоресцентли кўрсаткич ўрнатилиши ва унга қуйидагилар ёзилган бўлиши лозим: ЁХ ҳарфли индекси, рақамли шаклда сув захирасининг миқдори куб метрда ҳамда сув ҳавзаси олдидаги майдонда
бир вақтда ўрнатилиши мумкин бўлган ёнғин ўчириш автомобилларининг сони.

345. Ёнғин гидрантлари ўрнатилган қудуқлар люкларининг қопқоқлари лой, муз
ва қордан тозаланган бўлиши, устун (стояк) эса сувдан бўшатилган бўлиши лозим.
Қиш мавсумида ёнғин гидрантлари музлаб қолишининг олдини олиш чоралари кўрилиши лозим.

346. Ёнғин гидрантлари, гидрант-колонкалар ва ёнғин ўчириш жўмракларига камида ҳар 6 ойда техник хизмат кўрсатилиши ва сув очиш йўли билан уларнинг ишлаш қобилияти текширилиб, текширув натижалари махсус журналда қайд қилиниши лозим.

347. Ёнғин ўчириш насос станцияси хонасида ёнғинга қарши сув таъминотининг умумий чизмаси, объектнинг спринклерли ва дренчерли қурилмалари чизмаси ҳамда улардан фойдаланиш йўл-йўриғи осиб қўйилиши лозим. Ҳар бир задвижкада ва босим оширувчи ўт ўчириш насосларида уларнинг вазифасини акс эттирувчи кўрсаткичлар бўлиши лозим.

348. Ёнғин насослари тармоқдаги босим тушиб кетганда автоматик равишда ёқилиши ёки объектни қўриқлаш постидан масофадан ёқилиши лозим ва бу ерга ёнғин хавфи бор хоналарда ёки участкаларда ёнғин рўй берганлиги тўғрисида хабар берувчи сигнализация олиб чиқилган бўлиши лозим.

Ёнғин насослари ҳар бир ёнғин ўчириш жўмраги ва гидрантлари олдида ўрнатилган тугмалар (кнопкалар) орқали масофадан ёқилиши мумкин.

349. Ташкилотлар сув насослари станциясининг барча ёнғин ўчириш насослари фойдаланиш учун доимо шай аҳволда сақланиши ва камида ҳар 10 кунда сув юбориш йўли билан талаб этиладиган босим остида текширилиши (бунинг тўғрисида журналга тегишли ёзувлар киритилиши) лозим.

350. Ички ёнғинга қарши водопроводнинг барча хоналардаги ёнғин ўчириш жўмракларини пломбаланадиган жавонларга солинадиган енглар ва дастаклар
билан жиҳозлаш лозим. Ёнғин енглари қуруқ, яхши ўраб қўйилган ва жўмракка
ва дастакларга уланган бўлиши лозим.

Ёнғин ўчириш жўмраги жавонининг эшигида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим: ЁЖ ҳарфли индекси, ёнғин ўчириш жўмрагининг тартиб рақами, ёнғиндан сақлаш хизмати ва яқин атрофдаги ёнғин ўчириш қисмининг телефон рақамлари.

351. Кўчма ёнғин ўчириш техникаси (ёнғин ўчириш автомобиллари, мотопомпалар) ва ёнғин ўчириш ускуналари мавжуд бўлганда улар доимо соз ҳолда туриши лозим. Уларни сақлаш учун махсус иситиладиган хона (ёнғин депоси, бокс) жиҳозланган бўлиши лозим.

Ёнғин ўчириш техникаси ва ёнғин ўчириш воситалари қаерда жойлашганлигини кўрсатиш учун белгиланган шаклдаги кўрсаткич белгилари қўлланилиши ва бинонинг ичида ҳам, ташқарисида ҳам кўзга кўринадиган жойларда 2-2,5 м баландликда ўрнатилиши лозим.

352. Цехлар, омборлар ва устахоналарда мавжуд бўлган ёнғин ўчиргичлар ва бошқа ёнғин ўчириш воситаларининг сақланиши ва ишлатишга доимо шайлиги устидан кундалик назорат қилиш ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланган шахс томонидан амалга оширилади.

353. Ёнғин ўчиргичларни жойлаштириш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш тартиби ишлаб чиқарувчи заводлар йўл-йўриқларига мувофиқ сақлаб турилиши ҳамда уларни ишлаб чиқарган завод йўл-йўриқларига ва амалдаги меъёрий-техник ҳужжатларга ҳамда қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:

а) таркибида галоидоуглеводородли бирикмалар бўлган моддалар
билан тўлдирилган
ёнғин ўчиргичлардан ҳаво ўтиб турмайдиган ва майдони 15 м2 дан кам бўлган хоналарда фойдаланишга йўл қўйилмайди;

б) ҳимояланадиган хоналардан одамларни эвакуация қилиш йўлларида ёнғин ўчиргичларни ўрнатиш тақиқланади (ёнғин ўчиргичларни токчаларга ўрнатиш бундан мустасно);

в) ёнғин ўчиргичлар пол устида махсус тумбалар ичида ёки пол сатҳидан ёнғин ўчиргичнинг паст чеккасигача 1,5 м дан юқори бўлмаган баландликда ва эшик очилган ҳолатда унинг четидан 1,2 м дан кам бўлмаган масофада жойлаштирилган бўлиши лозим;

г) ёнғин ўчиргичларни жойлаштириш учун қўлланиладиган тумба ёки жавоннинг конструкцияси шундай бўлиши лозимки, уларнинг ичида жойлаштирилган ёнғин ўчиргичнинг турини визуал равишда аниқлаш имкони бўлиши лозим;

д) ёнғин ўчиргич шундай жойлаштирилиши лозимки, унинг ташқи қобиғидаги йўл-йўриқ ёзувлари яққол кўриниб туриши лозим;

е) ташкилот майдонида очиқ ҳавода жойлаштирилган ёнғин ўчиргичлар учун жавончалар, айвон ва бостирмалар ташкил этилиши лозим;

ж) иситилмайдиган хонада сақланадиган кўпикли ёнғин ўчиргичларни ҳаво ҳарорати минус даражасига тушиб қолган вазиятларда яқин атрофдаги иситиладиган хонага олиб ўтиш ва у ерга “Бу ерда ёнғин ўчиргичлар сақланаяпти” деган ёзувни илиб қўйиш лозим. Ёнғин ўчиргичлар сақланган аввалги жойда эса улар қаерга жойлаштирилганлигини кўрсатувчи ёзувли лавҳача ўрнатиш лозим.

354. Ташкилотда ўрнатилган ёнғин ўчиргичлар камида ҳар 10 кунда бир марта ташқи кўрикдан ўтказилиши (манометрдаги босим кўрсатмаси ёки навбатдаги қайта зарядлаш муддати текширилади) ва ифлосланиб кетганда артиб қўйилиши лозим.

355. Углекислотали ёнғин ўчиргичлар объектларда ўрнатилганда 500С дан ортиқ қизиб кетиши ва қуёш нурларининг таъсиридан сақланиши лозим. Ёнғин ўчиргичларда заряд мавжудлиги 1 йилда бир марта хатоси +(-) 0,05 кг дан кўп бўлмаган тарозида зарядланган ва бўш ёнғин ўчиргичлар оғирлиги ўртасидаги тафовут орқали текширилади.

Ёнғин ўчиргичларда углерод диоксиди миқдори камроқ бўлган ҳолатда уларни қайта зарядлашга юбориш талаб этилади.

356. Углекислотали ёнғин ўчиргичларнинг баллонлари ҳар беш йил давомида фойдаланишдан кейин текширувдан ўтказилиши лозим.

357. Фойдаланишга келган ҳар бир ёнғин ўчиргичга тартиб рақами бериладива у оқ рангли бўёқ билан ёнғин ўчиргичнинг қобиғига ёзиб қўйилади.

358. Занглашнинг олдини олиш мақсадида ёнғин ўчириш асбобларининг темирли қисмларини мунтазам равишда тозалаш ва мойлаб туриш талаб этилади.

359. Ҳар бир қум қутиси ёнида катта белкурак доимо мавжуд бўлиши лозим. Қум қутиларининг қопқоқлари зич ёпилиши ва қутилар устига “Ёнғин ўчириш учун қум” деб ёзиб қўйилган бўлиши лозим. Қутилардаги қумни доимо текшириб туриш,
қ
ум намиқиб ёки қумоқлашиб қолган вазиятда уни қуритиш ва элакдан ўтказиш лозим.

360. Кигизли ва асбестли матони қопқоқли металл ғилофларда сақлаш ва мунтазам равишда қуритиш ва чангдан тозалаш (камида 3 ойда бир марта) лозим.

361. Ишлаб чиқариш хоналарида (телефон аппаратларининг ёнида) яқин атрофдаги ёнғиндан сақлаш хизматининг ва ёнғин хавфсизлиги учун масъул шахснинг телефон рақамлари ёзилган белгилар ўрнатилган бўлиши лозим.

10-боб. Ёнғинларни бартараф қилишда ташкилотлар маъмурияти

ва ёнғиндан сақлаш хизматининг ҳамкорликда ҳаракат қилиш тартиби

362. Ёнғин юзага келганда ташкилот маъмурияти ва мансабдор шахсларининг барча ҳаракатлари биринчи навбатда одамлар хавфсизлигини ва уларни эвакуация қилинишини таъминлашга қаратилган бўлиши лозим.

363. Ёнғин ёки алангани кўриб қолган ҳар бир ходим қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши шарт:

а) бу ҳақида зудлик билан ёнғиндан сақлаш хизматига хабар бериш;

б) мавжуд бўлган ёнғин ўчириш воситалари (ёнғин ўчиргич, ички ёнғинга қарши жўмраги, стационар ёнғин ўчириш қурилмаси ва ш.к.) ёрдамида ёнғинни бартараф этишга киришиш;

в) ёнғин рўй берган жойга объект раҳбарини чақиртириш чораларини кўриш.

364. Ёнғин юзага келган жойга етиб келган ташкилот мансабдор шахси томонидан қуйидагилар амалга оширилиши шарт:

а) ёнғиндан сақлаш хизмати чақиртирилганлигини текшириш;

б) юқори турган раҳбариятга ёнғин тўғрисида ахборот бериш;

в) ёнғиндан сақлаш хизмати етиб келгунга қадар ёнғин ўчиришга раҳбарлик қилиш;

г) ёнғин ўчириш бўлинмаларини кутиб олиш учун ёнғин юзага келган жойга ва сув манбаларига кириб келиш йўлларини яхши биладиган масъул шахсни ажратиш;

д) автоматик (стационар) ёнғин ўчириш тизимини ёқилганлигини ва ишлашини текшириш;

е) ёнғин ўчириш билан банд бўлмаган барча ходимларни хонадан хавфли зонанинг ташқарисига чиқариб юбориш;

ж) одамлар ҳаёти учун хавф юзага келган вазиятда зудлик билан уларни қутқариш ишларини ташкил қилиш ва бунинг учун барча мавжуд куч ва воситалардан фойдаланиш;

з) зарурат туғилганда газқутқарув, тиббиёт ва бошқа хизматларни чақириш;

и) ёнғин ўчириш бўйича тадбирлар билан боғлиқ бўлмаган барча ишларни тўхтатиш;

к) зарур бўлса электр энергиясини узиб қўйиш, ташувчи қурилмалар, агрегатлар, аппаратларни тўхтатиш, хом ашё келиши, газ, буғ ва сув коммуникацияларини ёпиш, шамоллатиш тизимларини тўхтатишни ташкил қилиш, тутунни чиқариб ташлаш тизимини ишга солиш ва ёнғин тарқалишининг олдини оладиган барча бошқа тадбирларни амалга ошириш;

л) ёнғин ўчиришда иштирок этувчи одамларни конструкциялар қулаб кетиши, электр токидан жароҳатланиш, заҳарланиб қолиш, куйиб қолиш эҳтимолидан ҳимоялашни таъминлаш;

м) ёнғин ўчириш билан бир вақтда юқори ҳарорат таъсиридан хавф юзага келадиган бинолар конструктив элементларини ва технологик аппаратларни совутишни амалга ошириш.

365. Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари етиб келгандан сўнг ёнғин ўчиришга раҳбарлик қилаётган ташкилот вакили (мансабдор шахс) ёнғиндан сақлаш хизматининг катта тезкор мансабдор шахсига (ёнғинни ўчириш раҳбарига) ёнғин ўчоғи, уни бартараф этиш учун кўрилган чоралар ҳамда хоналарда ёнғин ўчириш билан банд бўлган одамлар мавжуд ёки йўқлиги юзасидан барча маълумотларни етказиши шарт.

366. Вазиятга ва ёнғин ўчиришда банд бўлган бўлинмалар сонига қараб, ёнғинни ўчириш раҳбари тезкор ёнғин ўчириш штабини ташкил қилади.

Штаб таркибига ташкилот вакили (бошлиқ ўринбосари, бош механик, бош технолог ёки бошқа масъул шахс) киритилиши лозим.

367. Штаб таркибидаги ташкилот вакили қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

а) ёнғинни ўчиришнинг раҳбарига ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларива ёнғин бўлаётган объектнинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан маслаҳат бериш, турли коммуникацияларни ўчириш ёки бошқа йўналишга улаш ҳамда заҳарловчи ва радиоактив моддалар мавжудлиги ва қаерда жойлашганлиги тўғрисида маълумот бериш;

б) ёнғин ўчириш ва мол-мулкни эвакуация қилиш билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш учун штабни ишчи куч ва муҳандис-техник ходимлар билан таъминлаш;

в) ёнғин ўчиришда ва ёнғиннинг олдини олишда қўлланилиши мумкин бўлган воситаларни етказиб бериш учун транспорт воситасини тақдим этиш;

г) ёнғин ўчириш билан боғлиқ бўлган ишларни бажаришда муҳандис-техник ходимлар ҳаракатларини ташкиллаштириш ва бошқариш.

368. Ташкилот маъмурияти ташкилотда юзага келган ҳар бир ёнғин бўйича ёнғин (алангаланиш) рўй бериши ва ривожланишига олиб келган барча ҳолатларни аниқлаши ва барча зарурий профилактик чораларни кўриши лозим.

11-боб. Якуний қоида

369. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Савдо – саноат палатаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Ўзстандарт” агентлиги, “Саноатгеоконтехназорат” ДИ, “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси
ва “Ўздавнефтгазинспекция”
билан келишилган.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

201_ йил “__ ________

А.Абдухакимов

Давархитектқурилиш

қўмитаси раиси

201_ йил “__” ________

Б.Закиров

Савдо – саноат

палатаси раиси

201_ йил __ ________

А.Шайхов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

201_ йил __ ________

Т.Нарбаева

Ўзстандарт агентлигининг

Бош директори

201_ йил __ ________

А.Курбанов

Саноатгеоконтехназорат ДИ

бошлиғи

201_ йил __ ________

Б.Гулямов

Ўздавэнергоназорат

инспекцияси бошлиғи

201_ йил __ ________

А.Ниматуллаев

Ўздавнефтгазинспекция”

бошлиғи

201_ йил __ ________

Л.Акбарходжаев

Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш

ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари

учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига

1-ИЛОВА

Ёнғин юзага келган вазиятда одамлар ва моддий бойликларни
эвакуация қилиш режасини тузиш тартибига қўйиладиган
ТАЛАБЛАР
 
1. Ёнғин юзага келган вазиятда одамлар ва моддий бойликларни эвакуация қилиш режасини тузиш учун ташкилот маъмурияти масъул шахсни тайинлайди ёки комиссияни ташкил (йирик объектлар учун) этади.
2. Комиссия таркибига ёнғин-техник комиссияси раиси, ташкилот раҳбарининг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ва ташкилотнинг идоравий ёки кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бошлиғи киради.  
3. Комиссия ёки масъул шахс бино ва майдоннинг жойлашувини ўрганиб чиқадилар ва эвакуация вақтида одамлар ва транспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин бўлган чизмани белгилайдилар. 
Бино ва майдоннинг жойлашувини ўрганиб чиқиш асосида одамларнинг турли хоналардан ҳаракатланиш йўналишлари тузилади. 

4. Муайян ҳаракатланиш йўналишларидан келиб чиқиб, комиссия одамларни хавфсиз эвакуация қилиш, ёнғин тўғрисида хабар бериш ва ёнғин ўчириш бўлинмаларини кутиб олиш ҳамда моддий бойликлар ва транспорт воситаларини эвакуация қилиш ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида ёнғинни бартараф этиш учун масъул шахсларни тайинлайди.

5. Транспорт воситаларини эвакуация қилиш тартиби белгиланаётганда комиссия тунги вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида навбатчилик қилиш тартибиниҳамда транспорт воситаларининг ўт олдириш калитлари турадиган жойни белгилайди.  
6. Моддий бойликларни эвакуация қилиш тартиби белгиланаётганда комиссия ҳужжатлар ва ёнғин хавфи бор материалларни сақлаш жойларини ҳамда ёнғин ўчириш автомобиллари ташкилот майдонига киришлари учун мавжуд ва яроқли бўлган захира йўлларни аниқлайди. 
7. Эвакуация режаси ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва унинг кучга кириши тўғрисида буйруқ чиқарилади. Ташкилот ходимлари билан эвакуация режасини ўрганиш ва амалда қўллаб кўриш муддатлари белгиланади. 
8. Одамлар, транспорт воситаларини ва моддий бойликларни эвакуация қилиш режаси 2 нусхада тузилади ва уларнинг бири бўлинма хонасида илиб қўйилади, иккинчиси эса ҳужжатлар йиғма жилдида сақланади. 

9. Эвакуация режасини ўрганиб чиқиш ва ходимларни таништириш ишларини назорат қилиш объект раҳбари зиммасига юклатилади.

10. Ташкилот раҳбари, вазият ўзгаришига қараб, эвакуация режасига ўзгартиришларни ўз вақтида киритиши ва ишдан бўшаб кетган ходимларни ташкилот ходимлари сафидан бошқаларига алмаштириши лозим. Янгидан тайинланган ходимлар эвакуация режаси бўйича ўз вазифалари билан таништириб қўйилиши лозим.  
11. Эвакуация режаси матнли (йўл-йўриқ) ва график каби икки қисмдан иборат бўлиши лозим.
12. Йўл-йўриқда қуйидагилар баён этилиши лозим:
а) одамлар, транспорт воситалари ва моддий бойликларни эвакуация қиладиган шахсларнинг вазифалари – ушбу вазифаларни бажариш тартиби;
б) эвакуация бошланаётганлиги тўғрисида эълон бериш усули;
в) транспорт воситаларини ва моддий бойликларни эвакуация қилиш тартиби;
г) бирламчи ёнғин ўчириш ва стационар воситалари ёрдамида ўчириш бўйича хизмат кўрсатувчи ходимларнинг вазифалари ва ҳаракатлари.
13. Эвакуация режасининг график қисмида хоналар жойлашганлиги режаси ва эвакуация қилинаётган одамлар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишлари акс эттирилган бўлиши лозим (масштаби 1:100 ёки 1:200).
Хоналар режасини бир қатор бўйича чизишга рухсат этилади. 
Эвакуация оқимларининг ҳаракатланиш йўналиши қизил стрелкаларбилан белгиланади.

14. Мураккаб шаклдаги ва турли мажмуалардан иборат бўлган бинолар учун бир неча эвакуация режалари чизилади, кўп қаватли иморатлар учун – қаватма-қават ҳаракатланиш йўналишлари кўрсатилган эвакуация режалари бажарилади.

15. Қаватлар жойлашуви ҳар хил бўлганда ҳар бир қават учун эвакуация режалари тузилади.

Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш

ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари

учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига

2-ИЛОВА

Раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчилар билан

ёнғин-техник минимуми бўйича машғулотлар ўтказиш

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

Ёнғин-техник минимуми бўйича машғулотлар ўтказишнинг асосий мақсади юқори ёнғин хавфи мавжуд бўлган цехлар ва участкалар хизматчилари ва ишчиларининг умумий техник билимларини ошириш, ишлаб чиқариш технологик жараёнининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, уларни ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан таништириш ҳамда ходимларни мавжуд ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланишга пухта ўргатишдан иборат.

Ёнғин-техник минимуми бўйича машғулотларда қуйидаги мавзуларни ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

1 мавзу (2-6 соат) “Объектлардаги ёнғин хавфсизлиги чоралари”

Ишлаб чиқаришнинг қисқа таърифи ва технологик жараённинг алангаланиш хавфи. Хом ашё ва тайёр маҳсулот алангаланиши хавфининг умумий баҳоланиши. Ёнғинлар сабаблари: технологик регламентларни бузиш ва ишлаб чиқариш ускуналарининг носозлиги, электр ва газпайвандлаш ишларини олиб боришда учқун чиқиши ва олов билан эҳтиётсиз муомала қилиш, қозонхоналар ва бошқа қурилмалардан чиқадиган учқун, электр қурилмаларининг носозлиги, асбоблар ва электр қиздириш воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш.

Объект майдонини сақлаш, ёнғинга қарши оралиқлар, ёнғин ўчириш учун сув таъминоти манбалари.

Ёнғинга қарши қоидалар ва ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнидаги бузилишларни аниқлаганда хизматчилар ва ишчиларнинг ҳаракатлари.

Объектда ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар ва буйруқлар.

Объектдаги кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматини ташкил қилиш ва ишини ташкиллаштириш тартиби. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати аъзолари учун ўрнатилган имтиёзлар ва рағбатлар.

2 мавзу (4 соат) “Цехда ва иш жойида ёнғин хавфсизлиги чоралари”

Цехда (участкада) мавжуд бўлган агрегат ва қурилмаларнинг ёнғин олиши хавфи бўйича таърифи. Ишлаб чиқариш қурилмалари ва аппаратларнинг иш режими бузилганда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳаракатлари. Йўл-йўриқдан ўтаётган шахснинг цехида ва иш жойида ёнғинга қарши режим. Цех хизматчилари ва ишчилари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари.

Ёнғин, портлаш ёки авария юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган сабаблар. Ёнғин, портлаш ёки авария юзага келиши хавфи пайдо бўлганда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳаракатлари: ишлаб чиқариш қурилмалари ва агрегатларини юргизиш қоидалари, кучланиш остида бўлган қурилмалардан кучланишни олиб қўйиш, авария вазиятида ёрдам берувчиларни чақириш ва ш.к.

Алангаланишнинг олдини олиш мақсадида ишни бошлаш вақтида, иш жараёнида ва иш тугаганидан сўнг риоя этилиши шарт бўлган ёнғин хавфсизлиги чоралари.

3 мавзу (1 соат) “Ёнғиндан сақлаш хизматини чақириш”

Объектда ва цехда мавжуд бўлган алоқа ва огоҳлантириш сигнализация воситалари, яқин атрофда ўрнатилган телефон аппаратлари, ёнғин сигнализацияси огоҳлантирувчилари, ёнғин тревогаси товушли сигналини бериш мосламалар жойлашган жойлари. Ёнғин юзага келган вазиятда ушбу воситалардан фойдаланиш қоидалари, ёнғин тўғрисида телефон орқали хабар бериш тартиби.

4 мавзу (2 соат) “Ёнғинга қарши ускуна ва анжомлар. Ёнғин вақтида улардан фойдаланиш тартиби”

Объектда мавжуд бўлган ёнғин ўчириш воситалари, ёнғинга қарши ускуналарва анжомлар (ёнғин ўчиргичлар, ички ёнғин ўчириш кранлари, сув солинган бочкалар, қум қутилари, оловга чидамли матолар, стационар ёнғин ўчириш қурилмалари). Спринклерли ва дренчерли ускуналар, ёнғин сигнализацияси, махсус ёнғин ўчириш қурилмалар (углекислотали, кўпикли ва ш.к.) тўғрисида умумий тушунчалар.

Объектда мавжуд бўлган ёнғин ўчириш воситаларини ёзги ва қишки шароитларда сақлаш тартиби. Ёнғин ўчириш воситалари, ёнғинга қарши анжомлар ва ёнғинни бартараф этиш ускуналаридан фойдаланиш қоидалари.

5 мавзу (2 соат) “Ёнғин юзага келгандаги ҳаракатлар”

Цехда ёки объект майдонида тутун босиши, алангаланиш ёки ёнғин аниқланган вазиятда хизматчилар ва ишчиларнинг ҳаракатлари.

Ёнғиндан сақлаш хизматига ва бошқа авария хизматларига ёнғин тўғрисида хабар бериш тартиби, ёнғиндан сақлаш командаларини кутиб олишни ташкил қилиш. Технологик ускуналар, электр қурилмалари ва шамоллатиш ишлашидаги издан чиқишлар. Объектда мавжуд ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида ёнғинни бартараф этиш, стационар ёнғин ўчириш қурилмаларини юргизиш тартиби, одамлар ва моддий бойликларни эвакуация қилиш.

Ёнғиндан сақлаш командалари етиб келганда хизматчилар ва ишчиларнинг ҳаракатлари (моддий бойликларни эвакуация қилишда қатнашиш ва ёнғин ўчириш ишлари раҳбарининг кўрсатмаси бўйича бошқа ишларни бажариш).

Ёнғин-техник минимуми бўйича машғулотлар мавзуларини ўрганиш жараёнида объектда рўй берган энг хос бўлган ёнғин ҳолатлари тўғрисида сўзлаб бериш мақсадга мувофиқ. Материал яхшироқ ўзлаштирилиши учун сабоқ бериш мақсадида турли ўқув экспонатлари, фотосурат ва плакатлар, алоҳида ёнғин хавфи бор ишлаб чиқариш қурилмалар макетлари ёки қисмларидан имкон қадар кенгроқ фойдаланиш лозим. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати ва командаси аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида батафсилроқ изоҳ бериш лозим.

Хизматчилар ва ишчилар бир цехдан бошқа цехга ишлашга ўтганларида2, 4 ва 5 мавзулар бўйича ёнғин-техник минимумдан такроран ўтадилар.

Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш

ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари

учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига

3-ИЛОВА

Бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг

зарурий сонини аниқлаш бўйича

НАМУНАВИЙ ТАРТИБ

1. Барча ишлаб чиқариш, омбор, ёрдамчи ва маъмурий бино ва иншоотлар
ҳамда алоҳида хоналар ва технологик қурилмалар ёнғин ўчиргичлар, ёнғин ўчириш жиҳозлари (сув солиш учун бочкалар, ёнғин челаклари, асбест матоси, қум қутилари, ёнғинга қарши шчитлари ва стендлари) ва ёнғинга қарши анжомлар (узун дастали илгак, лом, болта, панжараларни кесиш қайчиси ва ш.к.) билан таъминланган бўлиши лозим. Ушбу воситалар кичик алангаланишларни, дастлабки ривожланиш босқичдаги ёнғинларни кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этишда ишлатилади.

2. Ташкилотларда кўпикли, суюқликли, углекислотали, углекислота-бромэтилли, аэрозолли ва кукунли ёнғин ўчиргичлардан, кигизли, асбестли матолардан, қуритилган
ва элакдан ўтказилган қумдан фойдаланиш тавсия этилади.

3. Кўпикли ва углекислота-бромэтилли ёнғин ўчиргичлар барча ёнувчи қаттиқ
ва суюқ моддалар алангаланиши бошланаётган ёнғин ўчоқларини ўчириш
учун мўлжалланган, оловни ўчирувчи моддаларга таъсир кўрсатиб, ёниш жараёнини кучайтирадиган ёки портлаш хавфини туғдирадиган моддалар бундан мустасно (масалан, ишқорли моддалар, алюминий, органик ва бошқа бирикмалар). Кучланиш остида турган электр ускуналаридаги ёнғинни ўчириш учун кўпикли ёнғин ўчиргичлардан фойдаланиш мумкин эмас. Кўпикли ёнғин ўчиргичларнинг бир тури бўлган ҳаво-кўпикли ёнғин ўчиргичлар (ОВП-5 ва ОВП-10) яхши намланмайдиган модда ва материалларнинг (пахта, момиқ ва ш.к.) кичик ёнғин ўчоқларини ўчиришга мўлжалланган. Суюқликли ёнғин ўчиргичларнинг заряди соф шаклдаги ёки сувда эритилган юзаки фаол моддалардан (намлантирувчилардан) иборат.

4. Углекислотали ёнғин ўчиргичлар (қўлда олиб юриладиган ОУ-2, ОУ-5, ОУ-8
ва ташиладиган ОУ-25, ОУ-80, ОУ-400) турли модда ва материалларнинг кичик ёнғинларини ҳамда 1000 В гача кучланиш остида бўлган электр қурилмаларидаги ёнғинларни ўчириш учун мўлжалланган. Ёниш жараёни ҳавосиз давом этадиган моддалар бундан мустасно.

Углекислотали ёнғин ўчиргичлар 10 кВ гача кучланиш остида турган электр қурилмаларини ўчириш учун қўлланилиши мумкин.

5. Кукунли ёнғин ўчиргичлар еришқорли ва ишқорли металлар, нефть маҳсулотлари, эритувчилар, қаттиқ моддалар ва 1000 В дан ортиқ кучланиш остида бўлган электр қурилмаларидаги ёнғинларни ўчириш учун мўлжалланган.

Шунингдек, кукунли ёнғин ўчиргичлар қуйидаги классларга мансуб ёнувчи моддалар ва материалларни ёнғинини ўчириш учун мўлжалланган:

А класси – туташ билан бирга (ёғоч, пахта, газлама, қоғоз ва ш.к.) ёнадиган қаттиқ моддалар ёнғини;

В класси - ёнганда эрийдиган ва суюқ моддалар ёнғини;

С класси – газлар ёнғини;

Е класси – кучланиш остидаги электр қурилмалари ёнғини;

6. Ўлчамлари камида 1х1 м тенг бўлган кигизли, асбестли матолар ҳавосиз ёнмайдиган моддалар аланга олганда кичик ёнғинларни ўчириш
учун мўлжалланган. Енгил алангаланадиган суюқликлар ва ёнувчи суюқликлардан фойдаланиш ва сақлаш жойларида уларнинг ўлчамлари катталаштирилиши мумкин
(2 х 1,5 м; 2 х 2 м).

7. Ишлаб чиқариш бинолари ва ташкилот майдонида бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини жойлаштириш учун махсус ёнғинга қарши шчитлар ўрнатилиши ва улар қуйидагилар билан жамланиши лозим: кукунли ёнғин ўчиргичлар – 2, углекислотали ёнғин ўчиргичлар – 1, қум қутилари – 1, кигизли, асбестли матолар – 1, лом – 2, узун дастали илгаклар – 3, болталар – 2. Ёнғинга қарши шчитлар хоналарда кўзга кўринадиган ва етиб бориш қулай бўлган жойларда, имкон қадар хонадан чиқиш жойларига яқинроқда ўрнатилиши лозим. Ташкилот майдонлари ёнғинга қарши шчитлар билан таъминланади (200 м2 дан 400 м2 гача майдонлар учун битта ёнғинга қарши шчит ҳисобидан).

8. Ёнғинга қарши шчит таркибидаги қум флюслар, карналлит, кальцинацияланган сода ёки бошқа маҳаллий ёнмайдиган сочилувчан материаллар билан алмаштирилиши мумкин.

9. Бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг зарурий сони ҳар бир қават
ва хона ҳамда очиқ қурилмалар этажеркалари бўйича алоҳида ҳисобланади.

Агар бир хонанинг ичида ёнғин хавфсизлиги бўйича турли бўлган ва бир-биридан ёнғинга қарши деворлар билан ажратилмаган бир нечта ишлаб чиқаришлар жойлашган бўлса, бундай хоналарнинг барчаси энг хавфли ишлаб чиқариш меъёрлари бўйича ёнғин анжомлари ва бошқа турдаги ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланади.

10. Бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг турлари ва сонини аниқлашда ёнувчи моддаларнинг физик-кимёвий ва алангаланиш хавфи бўйича хусусиятларини, уларнинг ёнғин ўчирувчи моддаларга таъсири ҳамда ишлаб чиқариш хоналарининг майдонлари
ва очиқ майдонлар ва қурилмалар майдонларининг катта-кичиклигини ҳисобга олиш лозим.

11. Алоҳида ёнғин хавфи бор ишлаб чиқариш қурилмалари (бўяш камералари, тоблаш ванналари, синаш стендлари, деталларни ювиш ва мойсизлантириш қурилмалари, қуритиш камералари ва ш.к.) ҳар бири камида иккита ёнғин ўчиргич ёки битта стационар ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозланади.

12. Ҳар бир ишлаб чиқариш ва бошқа вазифа бажарувчи хонани бир турдаги ёнғин ўчиргичлар билан таъминлаш тавсия этилади.

13. Катта миқдорда енгил алангаланадиган ва ёнувчи суюқликлар ҳамда тез ёнадиган материаллар (каучук, резина ва ш.к.) мавжуд бўлган жойларда ОВП-У-250
ва ОВП-100 турдаги ёнғин ўчиргичларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ.

14. Стационар ёнғин ўчириш қурилмалари билан жиҳозланган хоналар, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозланиши лозим бўлган миқдорининг 50 фоизи ҳисобида таъминланади.

15. Қимматбаҳо аппаратура ва ускуналар ўрнатилган жойларда ёнғинни ўчириш воситаларининг сони кўпайтирилиши мумкин.

16. Омборлар, ҳавозалар, толали материаллардан ясалган идишлар, маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари тўплами
билан жиҳозланган ёнғинга қарши шчитлар билан таъминланади.

17. ГОСТ 12.4.009-83 “Объектларни ҳимоя қилиш учун ёнғин техникаси. Асосий турлари. Жойлаштириш ва хизмат кўрсатиш” талабларига мувофиқ, сув сақлаш
учун мўлжалланган бочканинг ҳажми камида 0,2 м3 га тенг бўлиши ва челак
билан бутланиши лозим. Қум қутиларининг ҳажми эса 0,5; 1 ва 3 м3
га тенг бўлиши
ва катта белкурак билан бутланиши лозим.

Қум қутисининг конструкцияси унинг ичидан қум олиш қулай бўлиши ва ичига сув кириб қолишига йўл бермаслиги лозим.

18. Қуйидаги жадвалда айтиб ўтилмаган хоналар учун бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини, ушбу жадвалда кўрсатилган бошқа хоналарга бўлгани каби, хоналарнинг ёнғин хавфига қараб қўллаш лозим.

Жадвал

Бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг

МЕЪЁРЛАРИ

т/р

Хоналар, иншоотлар ва қурилмалар номлари

Ўлчов бирлиги

Ёнғинга қарши ускуналар ва бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг номлари ва сони

Изоҳ

Кўпикли ёнғин ўчиргич-лар (сиғими 10 литр)

СО2 ёнғин ўчиргичлари

(ОУ-5 турдаги)

Кукунли ёнғин ўчиргич-лар

(ОП-5турдаги)

Ҳажми 0,5 м2 га тенг қум қутиси ва белку-рак

Сиғими

250 литрга тенг сув солин-

ган бочка ва унга қўшим-ча

2 дона челак

Кигиз-ли,

асбестли мато (ўлчамлари 2х2м)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1.

Транспорт воситаларинисақлаш хоналари

ва гаражлар

100м2

1

-

1

1

-

1

2.

Очиқ транспорт воситаларитўхтаб туриш жойи

100м2

1

-

1

1

-

1

3.

Бўяш, локлаш

ва ш.к. цехлар

100м2

1

-

1

-

-

-

Фақат бўяш камералари олдида ўрнатилади

4.

Автотаъмирлаш цехлари

100м2

1

-

-

1

-

-

5.

Аккумулятор хоналари

Бир хона учун

1

1

1

1

-

-

6.

Дизель дастгоҳлар

Бир дизель учун

2

2

1

-

-

-

7.

Ёқилғи- тақсимловчи колонкалар

Бир колон-ка учун

1

-

1

1

-

1

8.

Қозонхоналар

а) қаттиқ ёқилғида ишловчи

Ҳар бир ўт ёқиш камераси учун

1

-

1

(А, В, С, Е)

-

1

-

б) суюқ ёқилғида ишловчи

Ҳар бир ўт ёқиш камераси учун

1

-

1

-

1

-

9.

Тақсимловчи электр қурилма-лар

Ҳар бир хона учун

-

1

-

1

-

-

10.

Очиқ электр подстанциялари

Ҳар бир аппа

рат учун

-

1

-

1

-

-

11.

Газ пайванд-лаш, электр-пайвандлаш, тунукачилик устахоналари

ва цехлар

200 м2

-

-

1

1

-

-

12.

Лабораториялар

150 м2

-

1*

-

1

-

-

13.

Механик устахоналар

100 м2

1

-

1

(А, В, С, Е)

1

-

-

14.

Дурадгорлик устахоналари

50 м2

1

-

1

(А, В, С, Е)

1

1

-

15.

Ёғоч ва тахта-ларни қуритиш хонаси

Бир камера учун

1

-

1

(А, В, С, Е)

-

1

-

16.

Гулқоғоз цехлари

300 м2

1

-

1

(А, В, С, Е)

1

1

-

17.

Ацетилен цехлари

Бир аппа-рат учун

1

1

1

(А, В, С, Е)

1

-

-

18.

Ёнувчи толали материаллар омборлари

200 м2

1

-

1

(А, В, С, Е)

-

1

1

Сув солинган бочкалар ёз мавсумида омборда водопровод мавжуд бўлмаган ҳолатларда ўрнатилади

19.

Кальций карбиди омборлари

100 м2

1

1

1

1

-

-

20.

Сиқилган, суюлтирилган ва эритилган газлар солинган баллонлар омбори

200 м2

1

-

1

(А, В, С, Е)

-

-

-

21.

Техник ускуналарнинг моддий омборлари

200 м2

1

-

1

-

-

-

22.

Аланга олиш ҳарорати 400Сгача бўлган енгил алангаланадиган суюқликлар сиғимларини сақлаш омборлари

50 м2

1

-

1

2

-

-

Лекин ҳар бир хона учун камида

2 дона ОВП

23.

Аланга олиш ҳарорати

400Сдан юқори

бўлган ёнувчи суюқликлар

сиғимларини сақлаш омборлари

100 м2

1

1

1

-

-

-

24.

Бочкаларга солинган нефть маҳсулотларини сақлаш омборлари

200 м2

2

1

1

-

-

-

Лекин бир хона учун камида

2 донаОВП

25.

Бочкаларга солинган нефть маҳсулотларини сақлаш майдонлари

200 м2

1

-

1

-

1

-

Лекин бир хона учун камида

1 дона ОВП

26.

Компрессор хоналари

3 ком-прес-

сор учун

-

2

-

-

2

-

Ёки 3 компрессор учун 2 дона

ОХ-3

27.

Кимёвий моддалар омборлари

200 м2

1

-

1

(А, В, С, Е)

-

-

-

28.

Идишларга солинган енгил алангаланадиган суюқликлар ва ёнувчи суюқликлар сақловчи ерости ёки ярим ерости омборлари

50 м2

1

-

1

1

-

-

29.

Кислоталар омборлари

200 м2

-

-

1

(А, В, С, Е)

1

-

-

30.

Чарм, резина, чарм маҳсулот-лари, резина маҳсулотлари омборлари

200 м2

1

-

1

(А, В, С, Е)

1

1

-

31.

Арраланган материаллар омборлари

300 м2

1

-

1

(А, В, С, Е)

-

1

-

Сув солинган бочкалар ёз мавсумида омборда водопровод мавжуд бўлмаган ҳолатларда ўрнатилади

32.

Ёғочдан ясалган идишлар омборлари

100 м2

1

-

1

(А, В, С, Е)

-

1

-

33.

Тош кўмир омборлари

500 м2

1

-

1

(А, В, С, Е)

-

1

-

34.

Штабелга тахланган ўтин омборлари

Ҳар бир штабел учун

1

-

1

(А, В, С, Е)

-

1

-

35.

Торф ва пистакўмир омборлари

500 м2

1

-

1

(А, В, С, Е)

-

1

-

Торф қазиб олинадиган конлардаги торф омборлари ёнғин ўчириш воситалари билан алоҳида меъёрлар бўйича таъмин-ланади

36.

Хизмат хоналари:

а) коридор тизимида

Кори-дор узунлиги

200 м

1

-

1

(А, В, С, Е)

-

-

-

Лекин бир қават учун камида

2 дона ёнғин ўчиргич

б) коридор тизими бўйича эмас, шу жумладан вестибюль ва зинакатакларда

200 м2

-

-

1

(А, В, С, Е)

-

-

-

Лекин бир (алоҳида)

хона учун камида

1дона ёнғин ўчиргич

*Қўшимча 1 дона хладонли ёнғин ўчиргичОХ-3. ОХ-3 ни ОУ-5 билан алмаштиришга рухсат этилади.

Изоҳлар:

1. Бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг меъёрлари янги ёнғин ўчириш воситалари ишлаб чиқарилиши билан ҳамда улардан фойдаланиш қоидалари ва тавсиялари маҳаллий Давлат ёнғин назорати органлари билан биргаликда аниқлантирилиши мумкин.

Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш

ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари

учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига

4-ИЛОВА

_____ - сонли малакавий гувоҳномага ёнғин хавфсизлиги

техникаси бўйича

ТАЛОН

(малакавий гувоҳнома мавжуд бўлганда ҳақиқий ҳисобланади)

‎‎___________________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

Талон 20___ йил __________ гача узайтирилди ‎‎

Объект маъмурияти вакили

Имзо‎

Ёнғиндан сақлаш органи (қисми) вакили

Имзо‎‎

20___ йил“___”___________‎

‎‎Оловли ишларни бажариш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги белги

‎‎______________________________________________________________

______________________________________________________________

(Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини текширувчи шахснинг имзоси)

Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш

ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари

учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига

5-ИЛОВА

Оловли ишларни олиб бориш учун рухсатнома

20____й.”___” _____________________________________ Цех

Берилди _________________________________________________________________

Унга қуйидаги ишларни амалга ошириш мумкин ______________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

(қандай оловли ишлар ва қаерда олиб борилишини аниқ кўрсатинг)

ишларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминловчи қуйидаги тадбирлари бажарилгандан кейин:__________________________________________________________________

________________________________________________________________________

Рухсатноманинг амал қилиш муддати

20____й. “___” ________________ соат “_________” дан “__________” гача

Бош муҳандис (цех бошлиғи) _______________________________________

(имзо)

Рухсатнома узайтирилди

20____й. “___” ________________ соат “_________” дан “__________” гача

Бош муҳандис (цех бошлиғи) _______________________________________

(имзо)

Ишлар: __________________________________________

(ишлар турини кўрсатинг)

Қуйидаги қўшимча ёнғин хавфсизлиги қоидалари бажарилиши шарти билан келишилади:

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

20____й. “___” ________________ соат “_________” дан “__________” гача

________________________________________________________________________

Ёнғиндан сақлаш хизмати вакилининг имзоси

Келишув узайтирилди:

20____й. “___” ________________ соат “_________” дан “__________” гача

________________________________________________________________________

Ёнғиндан сақлаш хизмати вакилининг имзоси

Ёнғин хавфсизлиги чоралари юзасидан йўл-йўриқдан ўтдим ва рухсатномада таклиф этилган тадбирларни бажаришга рухсат олдим

_______________________________________________________________________

(ишларни олиб борувчи шахснинг имзоси)

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ) лойиҳасини ишлаб чиқишЁнғин хавфсизлиги қоидаларини ишлаб чиқиш19.02.2015 й. гачаЎзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2НҲҲни Ягона порталда муҳокама ўтказиш учун жойлаштиришЯгона порталда НҲҲ лойиҳасининг муҳокама қилиш тўғрисидаги хабарнома, жадвал, НҲҲ лойиҳаси ва сўровномани жойлаштириш19.02.2015 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
3НҲҲ ни муҳокама қилишНҲҲ ни муҳокама қилиш19.02.2015 й. -06.03.2015 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ягона порталда муҳокама иштирокчилари
4Инобатга олинган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган холда НҲҲ лойиҳасини қайта ишлашИнобатга олинган қўшимчаларни умумлаштириш, НҲҲ лойиҳасини қайта ишлаш ва қайта ишланган лойиҳани Ягона порталда жойлаштириш06.03.2015 й. - 04.04.2015 й. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5НҲҲ лойиҳасини алоқадор вазирлик, идоралар билан келишишНҲҲ лойиҳасини келишиш учун алоқадор вазирлик ва идораларга юбориш (8 та)04.04.2015 й.-03.05.2015 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар
6Вазирлик ва идораларнинг таклифларини НҲҲ лойиҳасига киритишАлоқадор вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида НҲҲни қайта ишлаш03.05.2015 й-16.05.2015 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
7НҲҲ бўйича қарор қабул қилишНҲҲни Ички ишлар вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига юбориш16.05.2015 й.- 21.05.2015 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
8НҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритишНҲҲни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритиш22.05.2015 й.Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

So`rovnoma natijalari