Hujjat nomi
Сирдарё вилоятида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив объектларни техник соз ҳолатда сақлаш ва янада самарали ишлашини таъминлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-03-10 14:57:10
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-03-25 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Сирдарё вилоятида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив объектларни техник соз ҳолатда сақлаш ва янада самарали ишлашини таъминлаш тўғрисида

Сирдарё вилоятидаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация объектларини техник соз ҳолатда сақлаш ва самарали ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги
ПҚ–1958-сон “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2015 йил 4 сентябрдаги ПҚ–2401-сон
“2015-2019 йиллар даврида ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан комплекс ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сизот сувлар сатҳини пасайтириш, Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорлари доирасида Сирдарё вилоятида ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, ер ости сув сатҳини пасайтириш, мелиоратив объектларнинг техник ҳолатини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича:

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобига 247,5 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоғи қурилган ва реконструкция қилинганлиги, 1494 км тармоқ эса таъмирланган ва тикланганлиги;

429 дона вертикал дренаж ва 840 дона кузатув қудуқлари, 30 дона мелиоратив насос агрегатлари, 353 дона бошқа мелиоратив иншоотларда қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклашишлари бажарилиб, лойиҳа ҳудудларида 53,1 минг гектар майдонда ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига илмий асосланмаган ҳолда, чуқур ўрганилмай балиқ хўжаликлари ташкил этилиши, шоли экинларининг жойлаштирилиши Мирзабод, Гулистон, Боёвут, Сайхунобод туманларида коллектор тармоқларининг техник ҳолатига жиддий зарар етказиб, ер ости сув сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.

3. Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда:

бир ҳафта муддатда вилоятдаги мавжуд мелиоратив объектларни техник соз ҳолатда сақлашмақсадида аниқ чора-тадбирлар белгиласин;

суғоришга олинаётган сувдан мақсадли фойдаланиб, ташлама сувларни коллектор-дренаж тармоқларига тушишининг олдини олиш бўйича қаттиқ назорат ўрнатсин;

бир ҳафта муддатда коллектор-дренаж тармоқларининг техник ҳолатига таъсир этмайдиган ҳудудларни аниқлаб, иловадаги сунъий балиқ кўллари
ва балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини жорий йилнинг
1 апрелига қадар ушбу аниқланган ҳудудларга экологик экспертиза хулосасини олган ҳолда кўчирилишини таъминласин;

вилоятдаги суғориладиган ерларнинг айниқса, Гулистон шаҳрининг мелиоратив ҳолати, ер ости сув сатҳига ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари техник ҳолатига салбий таъсир этадиган ҳудудларда шоли ва сувни кўп талаб қилувчи бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш қатъиян ман этилсин;

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига уч ой муддатда илмий асосланмаган ҳолда, чуқур ўрганилмай балиқ хўжаликлари ташкил этилишининг ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашувининг олдини олиш мақсадида, Балиқ хўжаликларини ташкил этиш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқиш топширилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва тегишли назорат органлари билан биргаликда суғоришга берилаётган сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан назоратни кучайтирсин, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузган айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриб борсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири У.Узоқов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири Ш. Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сирдарё вилоятида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив объектларни техник соз ҳолатда сақлаш ва янада самарали ишлашини таъминлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси01.03.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш10.03.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш10.03.2016-25.03.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш28.03.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Ишлаб чиқилган норматив-хуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишМанфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг, қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш01.04.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
6Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритишҚарор лойиҳаси ва тегишли барча ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш11.04.2016Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari