Hujjat nomi
Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш Қоидалари
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-03-11 14:49:25
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-03-26 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiLayiha ishlab chiqilgan

Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш

қоидалари

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 20-модда), “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 219-модда), “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006й., 28-29-сон, 260-модда), “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 49-сон, 578-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ-1741-сонли “Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришга техник ва технологик ўтиш давлат дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган, ҳамда Ўзбекистон Республикасида ерусти (эфир) рақамли телевидениехизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солади.

I боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

абонент – рақамли телевидение хизматларини олиш учун провайдер билан шартномада белгиланган муносабатларга эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;

абонент ускунаси – провайдер билан тузилганшартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш учун абонентда ўрнатиладиган, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи техник регламентлар ва стандартларга мувофиқ ускунанинг ушбу турига қўйиладиган техник талабларга, провайдернинг шартли фойдалана олиш тизимининг талабларига мувофиқ бўлган техник восита ёки уларнинг мажмуи;

абонент тўлови – провайдер томонидан абонентга кўрсатиладиган хизматлар учун амалга ошириладиган даврий тўлов;

абонентнинг ҳисобварағи – буюртма берилган ва кўрсатилган хизматлар учун абонентнинг ҳисоб-китоблари ҳолатини акс эттирувчи провайдернинг ҳисобга олиш тизимидаги ёзувлар;

акцепт– абонент томонидан оммавий оферта шартларининг сўзсиз ва тўлиқ қабул қилиниши,абонент томонидан провайдер хизматлари учун тўловнинг амалга оширилиши ва тўлов фактини тасдиқловчи тегишли молиявий ҳужжатнинг олиниши билан амалга оширилади;

ахборот хавфсизлиги – шахс, жамият ва давлатнинг ахборот соҳасидаги манфаатларининг ҳимоя қилинганлиги ҳолати;

дилер – провайдер билан тузилган расмий келишув асосида аҳолини провайдер хизматларига улаш жараёнида иштирок этувчи, ҳамда аҳолига абонент ускунасини тарқатиш ёки сотиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Nasirov Yunusbek Aliyevich 2016-03-13 23:01:28
Fuqarolik kodeksida diler atamasiga ta'rif berilmagan, shuning uchun, fikrimcha boshqa atama bilan atalmoq ma'qul.
Qabul qilinmadi 2016-04-11 09:55:44
“Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 10-сон, 394-модда)да мазкур атама қуйидагича таърифланган: Дилер - биржада ўз номи ва ўз ҳисобидан воситачиликни амалга оширувчи шахсдир. Дилер атамаси бугунги кунда қонунчилигимизга кириб келган легал атама. Бугунги бозор иқтисодиётида дилер ва дилерларнинг фаолияти хилма-хил соҳаларда реал воқеликда қўлланилиб келмоқда. Мазкур Қоидаларда Ўзбекистон Республикасида ер усти (эфир) рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солади, дилерга ҳуқуқий мақом берилган ҳамда аниқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгилаб берилган.

лицензия– ваколатли давлат органи томонидан провайдерга берилган лицензия талаблари ва шартларига мажбурий риоя қилган ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);

оммавий оферта – шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф;

рақамли телевидение оператори – мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида рақамли телевидение тармоғига эга бўлган, унинг ишлаши ва ривожланишини таъминлайдиган юридик шахс;

рақамли телевидение хизмати – рақамли телевидение тармоғи орқали рақамли телевизион ва бошқа турдаги ахборот сигналини узатиш, қабул қилиш ва қайта ишлаш бўйича рақамли телевидение оператори ва провайдер фаолиятининг маҳсули;

рақамли телевидение хизмат кўрсатиш зонаси – рақамли телевидение хизмати билан боғлиқ, рақамли телевидение операторига тегишли рақамли телевидение тармоғи орқали тарқатилувчи телевизион ва бошқа турдаги ахборотнинг техник нормаларга мос келадиган сигналини қабул қилиш таъминланадиган ҳудуд;

рақамли телевидение хизматлари провайдери (матнда провайдер деб юритилади)– рақамли телевидение операторининг рақамли телевидение тармоғи орқали тижорат асосда рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;

смарт-карта – абонентни идентификациялаш, ҳамда фаоллаштирилганидан сўнг абонентга рақамли телевидение хизматларидан фойдалана олиш имконини берадиган, ичига махсус микропроцессорли модуль ўрнатилган электрон карта;

тариф – муайян рақамли телевидение хизмати ёки қўшимча хизматнинг нархи;

тариф режаси – рақамли телевидение хизматлари ва қўшимча хизматларнинг муайян тўпламига мос келадиган тарифлар ва шартлар мажмуи;

теле-, радиоканал – эфирга узатиш сеткасига мувофиқ шакллантирилган телерадиомаҳсулотлар йиғиндисидан иборат бўлган, эфирга доимий номланиш ва белгиланган даврийлик билан чиқадиган электрон оммавий ахборот воситаси;

теле-, радиоканаллар пакети – фойдаланувчи ёки абонентга тақдим этилувчи телеканал ва/ёки радиоканалларнинг тўплами;

телерадиомаҳсулотлар – техник воситалар ёрдамида яратилган аудио/видео хабарлар ва материалларнинг муайян номланиш, ҳажм, шакл ватугал мазмунга эгабўлган йиғиндиси (телекўрсатув варадиоэшиттиришлар, теле- варадиодастурлар);

фойдаланиш учун очиқ теле-, радиоканал (матнда очиқ теле-, радиоканал деб юритилади) – рақамли телевидение оператори томонидан фойдаланувчи ва абонентларга қабул қилиш (кўриш ва/ёки тинглаш) ҳуқуқи учун шартнома тузмасдан ва хақ олмасдан етказиладиган теле-, радиоканал;

фойдаланувчи – провайдер билан шартнома тузмаган, очиқ теле-, радиоканалларни қабул қилувчи жисмоний ёки юридик шахс;

фойдаланувчи ускунаси – очиқ теле-, радиоканалларни қабул қилиш ва/ёки шартнома тузмасдан кўрсатиладиган бошқа хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш учун фойдаланувчида ўрнатиладиган, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи техник регламентлар ва стандартларга мувофиқ ускунанинг ушбу турига қўйиладиган техник талабларга мувофиқ бўлган техник восита ёки уларнинг мажмуи;

хизматлар – рақамли телевидение хизматлари ва қўшимча хизматлар. Хизматлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда шартнома асосида ёки шартнома тузмасдан кўрсатилиши мумкин;

хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартнома (матнда шартнома деб юритилади)– рақамли телевидение хизматларини ва/ёки қўшимча хизматларни ҳақ эвазига кўрсатиш тўғрисида провайдер ва абонент ўртасидаги келишув. Шартнома қоғоз кўринишида ёки «оммавий оферта» кўринишида бўлиши мумкин;

хизматларни рад этиш – шартномада кўзда тутилган хизматларни қисман ёки бутунлай рад этиш учун шартномада кўзда тутилган ҳаракатларнинг абонент ёки провайдер томонидан бажарилиши;

шартли фойдалана олиш тизими – рақамли телевидение хизматларидан фойдалана олиш имкониятини чеклаш учун хизмат қилувчи дастурий-аппарат воситалар мажмуи;

қўшимча хизматлар – абонентнинг сўровига кўра рақамли телевидение хизматларидан алоҳида равишда, провайдер томонидан кўрсатиладиган ва лицензия шартлари билан тартибга солинмаган хизматлар ёки ишлар;

эфирга узатиш сеткаси - телерадиомаҳсулотларнинг ҳафта, сутка ёки бошқа муайян вақт оралиғи мобайнида телеканал ёки радиоканал таркибида эфирга чиқиш кетма-кетлиги жадвали.

2. Мазкур Қоидалар рақамли телевидение операторлари, провайдерлар, абонентлар ва фойдаланувчиларга тааллуқлидир ва уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солади. Қоидалар тўлиқ ҳажмда қўлланилади ҳамда операторлар, провайдерлар, абонентлар ва фойдаланувчилар томонидан амал қилиниши мажбурийдир.

3. Рақамли телевидение оператори ва провайдернинг рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган фаолияти ваколатли давлат органидан белгиланган тартибда олинган лицензия асосида ҳамда ваколатли давлат органи билан тузилган лицензия келишувига мувофиқ амалга оширилади.

4. Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш учун шартнома лицензиянинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга расмийлаштирилади. Лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилган ҳолда шартноманинг амал қилиш муддати томонларнинг келишуви бўйича лицензиянинг янгидан белгиланган амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатгача узайтирилиши мумкин.

5. Провайдер ва дилер ўз фаолияти натижасида абонент тўғрисида уларга маълум бўлган маълумотларни абонентнинг розилигисиз тарқатиш ёки бошқа шахсларга беришга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

6. Провайдер ва дилернинг ўзаро муносабатлари улар ўртасида тузилган келишув ёки шартномалар, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

7. Провайдер ёки дилер томонидан абонентга сотиладиган ёки вақтинчалик фойдаланиш учун тақдим этиладиган абонент ускунаси Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи техник регламентлар ва стандартларга мувофиқ ускунанинг ушбу турига қўйиладиган техник талабларга, провайдернинг шартли фойдалана олиш тизимининг талабларига, шунингдек провайдер томонидан фойдаланиладиган бошқа стандартларга мувофиқ келиши шарт.

II боб. Рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш шартлари

8. Рақамли телевидение хизматлари рақамли телевидение хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган ва белгиланган техник талабларга мувофиқ ўрнатилган фойдаланувчи ва абонент ускуналари орқали олиниши мумкин.

9. Очиқ теле-, радиоканалларни қабул қилиш учун провайдер билан шартнома тузиш талаб этилмайди.

10. Очиқ теле-, радиоканалларни қабул қилиш, ҳамда провайдер томонидан шартнома тузмаган ҳолда кўрсатиладиган бошқа рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун фойдаланувчи ускунаси белгиланган техник талабларга мувофиқ ўрнатилган бўлиши талаб этилади.

11. Шартнома асосида кўрсатиладиган рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун провайдер билан шартнома тузилиши, ҳамда абонент ускунасининг белгиланган техник талабларга мувофиқ ўрнатилган бўлиши талаб этилади.

12. Қуйида кўрсатилган барча шартлар бажарилганда провайдер жисмоний ёки юридик шахсларга шартнома асосида рақамли телевидение хизматларини кўрсатишга мажбур:

жисмоний ёки юридик шахсда рақамли телевидение хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган ва белгиланган техник талабларга мувофиқ ўрнатилган фойдаланувчи ускунаси мавжуд бўлса;

жисмоний ёки юридик шахсда абонент ускунаси мавжуд бўлса ёки провайдер билан тузиладиган шартномада абонент ускунасининг сотиб олиниши ёки вақтинчалик фойдаланиш учун олиниши кўзда тутилган бўлса;

жисмоний ёки юридик шахсга рақамли телевидение хизматларининг кўрсатилиши одамларнинг соғлиғи ёки хавфсизлигига таҳдид солмаса.

III боб. Провайдер хизматлари

13. Рақамли телевидение хизматлари провайдернинг хизматлари тўғрисидаги ахборотига мувофиқ бўлиши керак.

14. Абонентга кўрсатиладиган рақамли телевидение хизматлари провайдер ва абонент ўртасида тузилган шартнома асосида кўрсатилади.

15. Абонентларга кўрсатиладиган рақамли телевидение хизматларининг рўйхати ва турлари рақамли телевидение операторига тегишли рақамли телевидение тармоқларининг техник имкониятлари ва абонентлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда провайдер томонидан белгиланади.

16. Провайдер қуйидаги ахборот-маълумот хизматларини бепул кўрсатади:

провайдер томонидан кўрсатиладиган рақамли телевидение хизматлари ва қўшимча хизматлар тўғрисида ахборот бериш;

рақамли телевидение хизмат кўрсатиш зонаси тўғрисида ахборот бериш;

рақамли телевидение хизматлари ва қўшимча хизматлар учун тарифлар ва тариф-режалари тўғрисида ахборот бериш;

фойдаланувчиларга шартнома тузмасдан кўрсатиладиган ваабонентларга бепул кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида ахборот бериш;

провайдернинг реквизитлари ва ишлаш режими тўғрисида ахборот бериш;

абонент ускунасининг техник носозликлари, шартли фойдалана олиш тизими билан боғлиқ муаммолар, смарт-картанинг йўқолганлиги, абонентнинг шахсий маълумотлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни абонентдан қабул қилиш.

IV боб. Рақамли телевидение хизматларига уланиш, хизматлар

кўрсатишни тўхтатиш ва хизматларни рад этиш тартиби

17. Рақамли телевидение хизматларига уланиш ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда, қонун ҳужжатларига мувофиқ провайдер ва абонент ўртасида тузиладиган шартномалар ёки оммавий оферта шартлари асосида амалга оширилади.

18. Рақамли телевидение хизматлари бир шартнома асосида, бир нечта алоҳида шартномалар асосида, ёхуд оммавий оферта шартлари асосида кўрсатилиши мумкин.

19. Шартномада қуйидагилар акс эттирилиши керак:

кўрсатиладиган хизматлар номи;

хизматларни кўрсатиш шартлари, қоидалари ва муддатлари;

ишлар, хизматлар нархи, танланган тариф режалари ва сифат кафолати;

хизматлар учун тўлов ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби;

хизматлар сифати ва хизматлар учун тўлов масалалари бўйича шикоятларни кўриб чиқиш;

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

томонларнинг жавобгарлиги;

шартноманинг амал қилиш муддатлари, хизматларни рад этиш
учун бажарилиши зарур бўлган ҳаракатлар, шартноманинг амал қилишини провайдер ёкиабонентнинг ташаббуси бўйича тўхтатиш ёки тугатиш шартлари.

Провайдер ва абонент учун мажбурий бўлган бошқа шартлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (ЎзР 26.04.1996 й. N 221-I-сон) қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

20. Шартнома имзоланган кундан бошлаб тузилган деб ҳисобланади ва томонлар учун мажбурий бўлади.

21. Оммавий оферта абонент томонидан провайдернинг расмий сайтида оммавий оферта шартларини қабул қилиш бўйича ҳаракатлар бажарилган ёки абонент томонидан акцепт амалга оширилган вақтдан бошлаб тузилган деб ҳисобланади ва томонлар учун мажбурий бўлади.

22. Абонент абонент ускунасини провайдердан сотиб олган тақдирда абонент ускунасига нисбатан мулк ҳуқуқининг абонентга ўтиши шартнома шартлари билан белгиланади.

23. Абонент ускунаси шартнома асосида провайдердан сотиб олинган тақдирда, абонент ускунасини эксплуатация қилишнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган кафолатли муддати давомида (агар кафолат муддати белгиланмаган бўлса – 1 йил мобайнида) абонент носоз (агар носозлик ускунанинг қўллаш йўриқномасида кўрсатилган эксплуатация қилиш қоидаларига риоя этмаслик билан боғлиқ бўлмаса) абонент ускунасини кафолат шартларига мувофиқ провайдер томонидан алмаштириш ва таъмирлашни талаб қилиш, шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.

24. Рақамли телевидение хизматларини кўрсатишнинг тўхтатилишига қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:

рақамли телевидение оператори томонидан рақамли телевидение тармоғида режали профилактика ёки таъмирлаш ишлари ўтказилганда, абонентларга бу ҳақда камида бир сутка аввал эълон қилган ҳолда;

сунъий йўлдошдан хориж телевизион дастурларининг сигналларини қабул қилиш сифатининг ёмонлашиши сабабли (қуёш активлигининг таъсири ёки сунъий йўлдошда профилактика ишларининг ўтказилиши натижасида);

телевизион дастурлар ёки бошқа телекоммуникация хабарларининг провайдерга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра рақамли телевидение тармоғининг киришига узатилишининг тўхтатилиши, шу жумладан, рақамли телевидение оператори томонидан дастурларни эфирга узатишнинг тўхтатилиши;

рақамли телевидение тармоғи ускунасининг табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар натижасида шикастланиши туфайли рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш имкониятининг йўқолганлиги ёки чекланганлиги.

25. Рақамли телевидение хизматларининг кўрсатилиши қуйидаги ҳолларда абонент ёки провайдер томонидан рад этилиши мумкин:

абонент ҳоҳишига кўра;

рақамли телевидение хизматларининг кўрсатилиши одамларнинг соғлиғи ёки хавфсизлигига таҳдид солса;

абонент ускунасини абонент белгилаган жойда ўрнатиш учун техник ёки бошқа имконият мавжуд эмаслиги маълум бўлса.

26. Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш провайдер томонидан рад этилган тақдирда, провайдер абонентга бунинг сабабларини асослаб бериши керак.

27. Хизматлар абонент томонидан бутунлай рад этилган тақдирда шартнома бекор қилинади.

28. Хизматлар қисман рад этилган тақдирда шартномага ўзгартириш киритилганлиги тўғрисида қўшимча келишув тузилади ёки шартнома бекор қилинади.

29. Шартнома бекор қилинган тақдирда кўрсатилган ва кўрсатилмаган хизматлар учун провайдер ва абонент ўртасида қайта ҳисоб-китоб қилинади.

V боб. Рақамли телевидение оператори, провайдер, дилер, абонент ва фойдаланувчинингҳуқуқ вамажбуриятлари

30. Рақамли телевидение оператори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

очиқ теле-, радиоканаллар пакетининг таркибини фойдаланувчи ҳамда абонент розилигисиз ва уни аввалдан хабардор қилиш мажбуриятисиз ўзгартириш;

хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ҳамда ривожлантиришда техник ечимлар ва воситаларни танлаш;

ўз рақамли телевидение тармоғидан ёки бошқа рақамли телевидение операторининг рақамли телевидение тармоғидан фойдаланган ҳолда, ўрнатилган тартибда провайдер сифатида фаолият юритиш. Бунда рақамли телевидение оператори мос равишда провайдер эга бўлган ҳуқуқ, мажбуриятлар ва жавобгарликка эга бўлади.

31. Рақамли телевидение оператори қуйидагиларга мажбур:

рақамли телевидение хизматларини ушбу Қоидалар, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ кўрсатиш;

очиқ теле-, радиоканалларни фойдаланувчи ва провайдер абонентларига қўшимча шартларсиз бепул тарқатиш;

очиқ теле-, радиоканалларни кечаю-кундуз тарқатиш, ушбу Қоидаларнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

рақамли телевидение хизматлари сифатининг белгиланган стандартлар, қоидалар ва нормаларга мувофиқлигини таъминлаш;

рақамли телевидение хизматлари сифатини таъминлаш учун ўз масъулияти доирасида барча зарур чора-тадбирларни кўриш;

режали профилактика ёки таъмирлаш ишларининг бошланиш вақти тўғрисида фойдаланувчиларни камида бир сутка аввал хабардор қилиш;

электр энергияси бўлмаган ҳоллар учун камида 3 соат давомида узлуксиз ишлашни таъминловчи заҳира электр энергияси таъминотини назарда тутиш;

телеканаллар ва радиоканалларни тарқатишда қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилиш;

қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.

32. Провайдер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида рақамли телевидение хизматларини ва қўшимча хизматларни кўрсатиш;

рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш учун жисмоний ва юридик шахслар билан шартномалар тузиш ва уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш;

абонентда рақамли телевидение хизматлари тўлови бўйича шартноманинг тегишли шартларига мувофиқ қарздорлик вужудга келганда шартномада кўзда тутилган рақамли телевидение хизматлари кўрсатилишини тўхтатиш. Рақамли телевидение хизматлари кўрсатилишини тиклаш рақамли телевидение хизматлари тўлови бўйича қарз тўланганидан сўнг шартноманинг тегишли шартларига мувофиқ амалга оширилади;

абонент уч ойдан (муддати шартномада келтирилмаган тақдирда) ортиқ муддатда рақамли телевидение хизматлари учун тўловни амалга оширмаса, шартномани бир томонлама бекор қилиш;

хизматларнинг рўйхати ва турларини белгилаш;

хизматлар учун тарифларни ҳамда хизматлар тўпламларига мос тариф-режаларини қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидаларга мувофиқ белгилаш;

фойдаланувчиларга шартнома тузмасдан кўрсатиладиган ваабонентларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини мустақил кенгайтириш;

фойдаланувчи ва абонент ускунасини шартнома асосида сотиш ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш;

фойдаланувчи ва абонентга хизмат кўрсатишда ўрнатилган кундузги иш вақти мобайнида фойдаланувчи ва абонент ускуналаридан, ҳамда хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ бўлган хоналар ва жойлардан қаршиликсиз фойдалана олиш;

абонент ускунасини ўрнатиш ва абонентни рақамли телевидение хизматларига улаш муддатини абонентнинг илтимоси ёки провайдерга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли узайтириш;

зарур ҳолларда теле-, радиоканаллар пакетининг таркибини абонент розилигисиз ва уни аввалдан хабардор қилиш мажбуриятисиз ўзгартириш;

хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ҳамда ривожлантиришда техник ечимлар ва воситаларни танлаш;

шартномада ва қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

33. Провайдер қуйидагиларга мажбур:

абонент билан тузиладиган шартнома шартларининг ушбу Қоидалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлишини таъминлаш;

шартномада кўзда тутилган барча шартларга риоя қилиш;

хизматларни тузилган шартномага, ушбу Қоидалар, амалдаги норматив-ҳуқуқий ва норматив ҳужжатларга мувофиқ кўрсатиш;

абонент томонидан шартномада кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилиб тегишли тўловлар амалга оширилганидан сўнг икки иш куни ичида абонентни рақамли телевидение хизматларига улаш;

провайдердан сотиб олинган ёки вақтинчалик фойдаланиш учун олинган абонент ускунасини шартнома асосида ўрнатиш, унинг ишлаш қобилиятини текшириш ва уни созлаш ишларини абонент белгилаган жойда амалга ошириш;

абонент томонидан шартномада кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилган ҳолда абонентга шартномада белгиланган рақамли телевидение хизматларини кечаю-кундуз ҳамда шартномага мувофиқ абонент томонидан танланган ҳажмда кўрсатиш, ушбу Қоидаларнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

хизматлар сифатининг белгиланган стандартлар, қоидалар ва нормаларга мувофиқлигини таъминлаш;

хизматлар сифатини таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриш;

фойдаланувчи ва абонентларга ахборот-маълумот хизматларини кўрсатиш тизимини яратиш;

фойдаланувчи ва абонентларга ахборот-маълумот хизматларини кўрсатиш;

ўз расмий сайтида оммавий офертанинг амалдаги таҳририни жойлаштириш;

абонентнинг ҳисоб-китоблари ҳолатини акс эттирувчи ҳисобга олиш тизимини яратиш ва абонентнинг ҳисобварағини юритиш;

абонент талабига кўра абонент ҳисобварағида акс эттирилган ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида (камида охирги ўн икки ой учун) тўлиқ ахборотни бепул бериш;

шартноманинг провайдер томонидан бир томонлама ўзгартирилиши мумкин бўлган шартлари, жумладан, тарифлар ўзгартирилганда, ўзгартиришлар тўғрисида ўзгартиришлар кучга кирадиган кундан камида ўн кун аввал абонентларга эълон қилиш;

режали профилактика ёки таъмирлаш ишларининг бошланиш вақти тўғрисида абонентларни камида бир сутка аввал хабардор қилиш;

абонентда рақамли телевидение хизматлари тўлови бўйича шартноманинг тегишли шартларига мувофиқ қарздорлик вужудга келганлиги туфайли рақамли телевидение хизматлари кўрсатилишини тўхтатиш кунидан ўн кун аввал абонентни қарзни тўлаш лозимлиги тўғрисида хабардор қилиш;

абонентда рақамли телевидение хизматлари тўлови бўйича шартноманинг тегишли шартларига мувофиқ қарздорлик вужудга келганлиги туфайли кўрсатилиши тўхтатилган рақамли телевидение хизматларини қарз тўланганлиги тўғрисида тасдиқ олинганидан сўнг бир сутка ичида тиклаш;

рақамли телевидение хизматларининг сифати кескин тушиб кетганлиги ёки хизмат кўрсатиш тўхтаганлиги тўғрисида абонентдан провайдерга мурожаат келиб тушганда тезкор чора кўриш ва камчиликларни бартараф этиш, ушбу Қоидаларнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

рақамли телевидение хизматларининг сифати кескин тушиб кетганлиги ёки хизмат кўрсатиш тўхтаганлиги тўғрисида абонентдан провайдерга мурожаат келиб тушган вақтдан бошлаб хизмат кўрсатиш сифати тикланган вақтгача бўлган муддатга мос равишда, кўрсатилмаган хизмат учун ёки сифатсиз хизмат кўрсатилгани
учун абонент фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш, ушбу Қоидаларнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

шартноманинг бекор қилинишида абонентга кўрсатилмаган хизматлар учун қайта ҳисоб-китоб қилиш;

провайдер ходимларининг абонент билан муомала қилишда одоб-аҳлоқ меъёрларига риоя қилишлари, телефон орқали сўзлашган вақтда ўз лавозими ва фамилияларини айтишларини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

телеканаллар ва радиоканалларни тарқатишда қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилиш;

қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.

34. Дилер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

провайдер билан тузилган шартнома ёки келишув асосида абонентларга абонент ускунасини сотиш ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш;

фойдаланувчи ва абонентга хизмат кўрсатишда ўрнатилган кундузги иш вақти мобайнида фойдаланувчи ва абонент ускуналаридан, ҳамда хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ бўлган хоналар ва жойлардан қаршиликсиз фойдалана олиш;

провайдер билан тузилган ўзаро шартнома ва келишувларда ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳуқуқлар.

35. Дилер мажбуриятлари провайдер билан тузилган ўзаро шартнома ва келишувлар ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

36. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

рақамли телевидение хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган фойдаланувчи ускунаси орқали очиқ теле-, радиоканалларни бепул қабул қилиш;

очиқ теле-, радиоканалларни кечаю-кундуз қабул қилиш, ушбу Қоидаларнинг 24-бандида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

провайдер томонидан фойдаланувчиларга шартнома тузмасдан кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш;

рақамли телевидение операторига очиқ теле-, радиоканалларни тарқатиш бўйича сифатсиз хизматлар кўрсатилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиш.

37. Фойдаланувчи қуйидагиларга мажбур:

рақамли телевидение хизматларининг сифатли қабул қилинишини таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриш;

провайдер ва дилер хизматларидан фойдаланишда провайдер ва дилер ходимларига ўрнатилган кундузги иш вақти мобайнида фойдаланувчи ускуналаридан ҳамда хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ бўлган хоналар ва жойлардан қаршиликсиз фойдалана олишни таъминлаш.

38. Абонент қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фойдаланувчи ҳуқуқларидан фойдаланиш;

рақамли телевидение хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган абонент ускунаси орқали рақамли телевидение хизматларини провайдер билан тузилган шартнома асосида қабул қилиш;

шартномада кўзда тутилган мажбуриятларни бажарган ҳолда хизматлардан кечаю-кундуз ҳамда шартномага мувофиқ танланган ҳажмда фойдаланиш,
ушбу Қоидаларнинг 24-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

провайдер томонидан таклиф қилинган исталган тариф-режасини танлаш ва кейинчалик шартномада белгиланган тартибда ўзгартириш;

провайдердан ўз ҳисобварағида акс эттирилган ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида (камида охирги ўн икки ой учун) тўлиқ ахборотни бепул олиш;

провайдердан хизматлар бўйича зарур маслаҳат ва тавсиялар олиш;

провайдер томонидан абонентларга бепул кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш;

абонент ускунасини дилердан, провайдердан ёки мустақил равишда сотиб олиш ёки вақтинчалик фойдаланиш учун олиш;

провайдердан сотиб олинган ёки вақтинчалик фойдаланиш учун олинган абонент ускунасини шартнома асосида провайдер томонидан ўрнатиш, унинг ишлаш

провайдердан шартнома шартларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилишини талаб қилиш;

провайдерга шартнома шартларининг бажарилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиш;

бошқа абонент ускуналарини рақамли телевидение хизматларига улаш юзасидан алоҳида шартномалар тузилган тақдирда, барча тузилган шартномаларнинг ҳисобварақларини бирлаштириш;

абонент ускунасини шартномада белгиланган тартибда учинчи шахсларга бериш;

рақамли телевидение хизматлари тўлови бўйича шартноманинг тегишли шартларига мувофиқ вужудга келган қарз тўланганлиги тўғрисида тасдиқ олингандан сўнг, қарздорлик туфайли кўрсатилиши тўхтатилган рақамли телевидение хизматларини бир сутка ичида тиклашни талаб қилиш;

провайдер томонидан шартнома шартлари бузилган ҳолатда кўрсатиладиган хизматларни қисман ёки тўлиқ рад этиш;

кўрсатилмаган хизмат учун ёки сифатсиз хизмат кўрсатилгани учун абонент фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишни талаб қилиш;

шартноманинг бекор қилинишида провайдер томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун қайта ҳисоб-китоб қилинишни провайдердан талаб қилиш;

шартномада ва қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

39. Абонент қуйидагиларга мажбур:

шартнома ва оммавий офертада кўзда тутилган барча шартларга риоя қилиш;

хизматлар учун тўловларни шартномада кўзда тутилган тартибда ўз вақтида амалга ошириш;

провайдер ва дилер хизматларидан фойдаланишда провайдер ва дилер ходимларига ўрнатилган кундузги иш вақти мобайнида абонент ускуналаридан
ҳамда хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ бўлган хоналар ва жойлардан қаршиликсиз фойдалана олишни таъминлаш;

провайдерга хизматлар сифатининг ёмонлашганлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бериш;

провайдерга мурожаат қилганда провайдер талабига кўра шартнома рақами ва смарт-карта рақами тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш;

шартномада кўрсатилган абонент тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, яшаш манзили, телефон рақами) ўзгарганда, провайдерни бу тўғрисида беш кун муддатда хабардор қилиш;

дастурларни қўшимча хақ эвазига оммавий намойиш ва ретрансляция қилмаслик, кейинчалик ретрансляция қилиш ёки сотиш мақсадида дастурлардан нусха олмаслик ва абонент ускунасидан фойда олиш мақсадида фойдаланмаслик;

смарт-картани провайдернинг рухсатисиз учинчи шахсга бермаслик, ундаги ахборотдан нусха олмаслик, кўпайтирмаслик, ўзгартирмаслик ёки бошқа рухсат этилмаган тарзда фойдаланмаслик;

абонентга берилган шахсий идентификация маълумотларининг конфиденциаллигини таъминлаш;

қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.

VI боб. Провайдер, дилер ва абонентнинг жавобгарлиги

40. Провайдер қуйидагиларга жавобгар:

қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларининг бажарилиши;

шартномада белгиланган мажбуриятларининг бажарилиши ва лозим даражада бажарилиши;

рақамли телевидение хизматлари ва қўшимча хизматлар сифатининг амалдаги стандарт ва нормаларга мувофиқлигини таъминлаш;

хизмат кўрсатиш камчиликларини бартараф этиш муддатларини бузмаслик;

хизматлар тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилигини таъминлаш;

абонент томонидан провайдердан сотиб олинган ёки вақтинчалик фойдаланиш учун олинган абонент ускунасининг Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи техник регламентлар ва стандартларга мувофиқ ушбу турдаги ускунага қўйиладиган техник талабларга, провайдернинг шартли фойдалана олиш тизимининг талабларига мувофиқ бўлиши.

41. Провайдер қуйидагиларга жавобгар эмас:

фойдаланувчи ва абонентнинг провайдер томонидан сотилмаган
ёки вақтинчалик фойдаланиш учун берилмаган ускуналарининг ишлаш қобилияти учун;

фойдаланувчи ва абонентлар томонидан фойдаланувчи ва абонент ускуналаридан фойдаланилиши ва сақланиши учун;

абонент ускунасининг носозлиги туфайли, абонент ускунасидан нотўғри фойдаланилганлиги туфайли, ушбу Қоидаларнинг 24-бандида кўзда тутилган ҳолатларда, шунингдек, провайдерга боғлиқ бўлмаган бошқа вазиятларда узатилган телевизион ва бошқа турдаги ахборот сигналининг сифатсиз қабул қилинишига;

узатиладиган дастурларнинг мазмунига, эфирга узатиш сеткасининг ўзгариши ёки теле-, радиоканаллар пакети таркибидаги дастурлар узатилишининг тўхтатилишига;

абонентни камида бир сутка олдин хабардор қилган ҳолда режали профилактика ёки таъмирлаш ишларини бажариш ёки ускуна, дастурий таъминотни алмаштириш ёки техник воситаларнинг ишлаш имкониятини таъминлаб туриш ва уларни ривожлантириш зарурати билан юзага келган бошқа ишларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда хизматлар кўрсатилишининг тўлиқ ёки қисман тўхтатилишига;

тармоқдаги кучланиш, ҳарорат режими, абонент ускунасининг техник ҳолати ва параметрлари ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига мувофиқ келмаган ҳолда ва нормал эксплуатация қилиш шароитлари таъминланмаган ҳолда рақамли телевидение хизматларининг сифатига;

абонентнинг провайдерга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли провайдер томонидан эълон қилинган хабарларидан бехабар қолганлиги учун.

42. Дилернинг жавобгарлиги дилернинг провайдер билан тузилган ўзаро шартнома ва келишувлар, абонентлар билан тузилган шартномалар ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

43. Абонент смарт-картанинг провайдер рухсатисиз учинчи шахсга берилганлиги, ундаги ахборотдан нусха олинганлиги, кўпайтирилганлиги,

44. Абонент шартномага мувофиқ провайдердан вақтинча фойдаланиш учун олинган абонент ускунасидан тўғри фойдаланиш ва сақлаш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

45. Хизматларни шартнома бўйича ўз вақтида кўрсатмаганлиги учун провайдер абонентга кўрсатилмаган хизматлар ҳажмига мувофиқ шартномада назарда тутилган миқдорда пеня тўлайди.

46. Шартноманинг тегишли шартларига мувофиқ тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун абонент провайдерга шартномада назарда тутилган миқдорда пеня тўлайди.

47. Пеня тўлаш томонларни шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.

VII боб. Провайдер ва абонентнинг ўзаро ҳисоб-китоблари

48. Рақамли телевидение хизматлари учун тарифлар шартнома асосида Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ўрнатилади.

49. Рақамли телевидение хизматлари ва қўшимча хизматлар учун провайдер ва абонент ўртасидаги ҳисоб-китоб улар ўртасида тузилган шартномалар асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибда амалга оширилади.

50. Абонент рақамли телевидение хизматлари учун провайдерга шартномада белгиланган тариф режасига мувофиқ, хизматлар кўрсатилган вақтда амалда бўлган тарифлар бўйича тўловнинг амалга оширилишини таъминлайди.

51. Хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар ва тўловлар шакли ватартиби ушбу Қоидалар ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ абонент билан келишилган ҳолда ҳамда технологик имкониятлардан келиб чиқиб, провайдер томонидан белгиланади ва шартномада акс эттирилади.

52. Хизматлар учун тарифлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида провайдер томонидан мустақил белгиланади ва ўзгартирилади.

53. Барча тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

54. Абонент ўзининг ҳисобварағида ҳисобга олинган маблағлар тўғрисидаги ахборотни провайдердан телефон орқали ёки провайдернинг расмий сайти орқали олиши мумкин.

55. Абонент ҳисобварағида акс эттирилган ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ахборот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

провайдер реквизитлари ва контакт телефони;

ҳисоб-китоб даври;

кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишларнинг қиймати;

кўрсатилаётган хизматлар рўйхати, уларнинг ҳар бири учун ҳисоб-китоб даври ва уларнинг ҳар бири учун амалга оширилиши лозим бўлган ва амалга оширилган тўловлар миқдори;

қўшимча қиймат солиғи миқдори (қўлланилган тақдирда);

тўланиши лозим бўлган умумий тўлов;

тўлов муддатлари, жумладан шартноманинг тегишли шартларига мувофиқ қарздорлик вужудга келган тақдирда хизматлар кўрсатилиши тўхтатилишининг олдини олиш учун тўлов қабул қилинадиган муддат (қўлланилган тақдирда);

бажарилган қайта ҳисоб-китоблар натижасида ҳисобварақдаги тузатишлар ва ўзгартиришлар.

VIII боб. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш

56. Рақамли телевидение операторлари ва провайдерлар ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ахборот хавфсизлиги соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига риоя қилиш ҳамда рақамли телевидениенинг техник воситаларидан мавжуд конституциявий тузумни, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий бутунлигини зўравонлик билан ўзгартиришга чақириш, уруш ва зўравонлик, шафқатсизлик, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилиш, давлат сирини ва бошқа қонун билан сақланадиган сирни ошкор қилиш, жиноий жавобгарликка тортиладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадида фойдаланганлик учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

57. Рақамли телевидение операторлари ва провайдерлар шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлиги бузилган ҳолатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

IX боб. Якуний қоида

58. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Разработка проекта нормативно-правового актаПостановление Министерства по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистандо 29.11.2015Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан
2Согласование проекта нормативно-правового акта с заинтересованными министерствами и ведомствамиНаправление проекта Постановления Министерства в соответствующие министерства и ведомства для согласованиядо 11.03.2016Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан, министерства и ведомства
3Размещение нормативно-правового акта для обсуждения на Едином порталеРазмещение на Едином портале уведомления о проведении обсуждения, графика, проекта Постановления Министерства, опросного листа участников обсуждения11.03.2016Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан
4Проведение обсуждения нормативно-правового актаОбсуждение нормативно-правового акта на Едином портале11.03.2016 - 25.03.2016Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан, пользователи ЕПИГУ
5Доработка нормативно-правового акта согласно предложениямОбобщение предложений участников обсуждения, доработка проекта и размещение окончательной редакции на Едином портале25.03.2016 - 29.03.2016Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан
6Внесение проекта нормативно-правового акта на экспертизу и регистрацию в Министерство юстиции Республики УзбекистанВнесение согласованного проекта Постановления Министерства по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан, министерства и ведомства в Министерство юстиции Республики Узбекистан31.03.2016Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari