Hujjat nomi
Об утверждении Положения о цифровом наземном телерадиовещании в Республике Узбекистан
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-02-19 19:33:51
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-03-09 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ПОСТАНОВЛЕНИЕ

МИНИСТЕРСТВА ПО РАЗВИТИЮ ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ И КОММУНИКАЦИЙ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Об утверждении Положения о цифровом наземном телерадиовещании в Республике Узбекистан

В соответствии с постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 19декабря2012года №355 «Об утверждении положений о Государственном комитете связи, информатизации и телекоммуникационных технологий Республики Узбекистан и о Государственной инспекции по надзору в сфере связи, информатизации и телекоммуникационных технологий» (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2012года, №52, ст.589)Государственный комитет связи, информатизации и телекоммуникационных технологийпостановляет:

1.Утвердить Положение о цифровом наземном телерадиовещании в Республике Узбекистан.

2.Настоящее постановление вступает в силу со дня его официального опубликования.

Министр X. Мирзахидов

Ўзбекистон Республикаси

алоқа, ахборотлаштириш ва

телекоммуникация технологиялари

давлат қўмитасининг

__________________даги

______ сонли қарорига илова

Ўзбекистон Республикасида рақамли ерусти телерадиоэшиттириши тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қайдномалари, 1996й., 2-сон, илова), Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2007й., 3-сон, 20-модда), «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қайдномалари, 1999й., 9-сон, 219-модда), «Радиочастота спектри тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қайдномалари, 1990й., 1-сон, 16-модда), «Муаллифлик ҳукуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006й., 28-29-сон, 260-модда), «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004й., 6-сон, 67-модда), «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Ахборотномаси, 2000й., 5-6-сон, 142-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998йил 10июлдаги 293-сонли «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, 1998й., 7-сон, 26-модда) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012йил 17апрелдаги ПҚ-1741-сонли «Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришга техник ва технологик ўтиш давлат дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, телевизион ва радиоэшиттиришларни яратиш, тайёрлаш, тарқатиш, трансляция ва ретрансляция қилиш, рақамли ерусти телерадиоэшиттиришнинг бошқа қўшимча хизматларини тақдим этиш билан боғлиқ фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини тартибга солади.

I боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

aбонент рақамли телевидение хизматларини тўлов асосида олиш учун провайдер ва (ёки) оператор билан шартномавий муносабатларга эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;

эфирга узатиш (телевизион ва радиоканалларни узатиш, телерадиоузатиш) –телеканал, радиоканални телекоммуникация техника воситаларидан фойдаланганҳолда шакллантириш ҳамда теле ва радиотўлқинларни шартнома асосида эркин ёки шартли равишда ёхуд абонент тўлови эвазига маиший ҳамда радио мосламаларда оммавий қабул қилиш учун бирламчи тарқатиш;

эфирга узатиш ташкилоти (эфирга узатувчи) – телеканал ва (ёки) радиоканални шакллантириш ҳамда телерадиоэшиттириш соҳасида фаолият юритиш лицензияси асосида белгиланган тартибда тарқатиш билан шуғулланадиган юридик шахс;

давлат телевизион кўрсатувлари, радиодастурлари –Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва унинг тизимидаги телерадио ташкилотлар томонидан эфирга узатиладиган телевизион кўрсатувлар, радиодастурлар;

қўшимча ахборот – асосий дастурнинг мазмуни билан боғлиқ бўлмаган, телерадиоэшиттириш сигнали таркибида узатиладиган ва чекланмаган шахслар доираси томонидан якка тартибда қабул қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай (ҳарфли, рақамли, график, товушли) ахборот;

телекоммуникациялар оператори– мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникациялар тармоғига эга бўлган, унинг ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;

рақамли ерусти телерадиоэшиттириш оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади)–мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида рақамли ерусти телерадиоэшиттириш тармоғига эга бўлган, унинг ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;

фойдаланувчи –рақамли эфир телевидениеси дастурларини (шартнома тузмасдан) умумий фойдаланиладиган ижтимоий пакетини қабул қилувчи жисмоний ёки юридик шахс;

истеъмолчи – теле- ёки радиоэшиттириш хизматларини олувчи юридик ёки жисмоний шахс;

рақамли телерадиоэшиттириш хизматлари провайдери (бундан буён матнда провайдер деб юритилади) – рақамли телевидение операторининг рақамли телевидение тармоғи орқали тижорат ва нотижорат асосларда рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;

ретрансляция – теле- ва радиодастурларнинг таркиби, кетма-кетлиги ва узатиладиган ахборот ҳажмига хеч қандай ўзгартиришлар киритмасдан қабул қилиниши ва трансляция қилиниши;

трансляция – теле-ва радиодастурларни дастур манбаидан истеъмолчиларга етказиб бериш;

мувофиқлик сертификати – сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат;

охирги (терминал) асбоб-ускуналар–телерадиоэшиттириш тармоқлари билан ўзаро боғланадиган, телерадиоэшиттириш тармоқлари орқали узатиладиган ёки қабул қилинадиган сигналларни ҳосил қилиш, ўзгартириш, қайта ишлаш учун мўлжалланган телерадиоэшиттириш хизматлари истеъмолчиларининг техник воситалари;

узатиш сеткаси – телерадиокурсатувларнинг телерадиоканаллар таркибида эфирга узатилишининг кетма-кетлик жадвали;

теле-, радиоканаллар пакети (пакетлаш, комплектлаш) – телерадиоэшиттириш хизматлари истеъмолчиларига биргаликда ёки маълум тўпламда тақдим этиладиган турли теле-, радиоканаллар мажмуи;

телерадиоэшиттириш – электромагнит тўлқинлардан фойдаланган ҳолда эфир (ерусти ёки йўлдош узаткич) орқали ёки кабель (симли, рақамли, компьютер ва бошқа) тармоқлар бўйлаб очиқ ёки кодланган шаклда амалга ошириладиган, шахсларнинг чекланмаган доираси томонидан якка тартибда қабул қилиш учун мўлжалланган телевизион дастурлар (телевизион эшиттириш), товушли дастурлар (радиоэшиттириш) ва қўшимча ахборотнинг тарқатилиши;

телерадиомаҳсулот (теле-, радиокўрсатув, теле-, радиодастур) – техник воситалар ёрдамида яратилган аудиовизуал ёки товушли хабарлар ҳамда муайян ном ва ҳажмдаги материаллар йиғиндиси;

эркин фойдаланиш (умумий фойдаланиладиган) телеканали (радиоканали) – кўриш (эшитиш) ҳуқуқи учун қўшимча шартларсиз (тўловсиз) истеъмолчиларга етказиладиган теле-, радиоканал;

шартли фойдаланиш(шартли фойдаланиладиган) телеканали (радиоканали) – шартнома асосида кўриш (эшитиш) ҳуқуқи учун тегишли шартномаларда кўзда тутиладиган маълум шартларда истеъмолчиларга етказиладиган теле,-радиоканал;

рақамли ерусти телевизион эшиттириш – ерусти телевизион узатувчи станциялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган рақамли телевизион эшиттириш;

рақамли эшиттиришнинг умумий фойдаланиладиган ижтимоий пакети – барча телерадиоташкилотлар томонидан тарқатилаётган ижтимоий аҳамиятга эга телевизион ва радиоканалларнинг истеъмолчилардан уларни кўриш ва (ёки) тинглаш ҳуқуқи учун ҳақ олинмайдиган қайд этилган пакети.

2. Мазкур Низомнинг талаблари Ўзбекистон Республикаси рақамли ерусти телерадиоэшиттириш тармоқларининг субъектларига тааллуқли:

телерадиомаҳсулотни етказиб берувчилар ҳисобланган эфирга узатувчилар;

телерадиодастурларни трансляция ва ретрансляция қилишни амалга оширувчи, қабул қилиш-узатиш ускунасига, алоқа ва эшиттиришни тақсимлаш тармоғига эгалик қилувчи ҳамда телерадиодастурлар, реклама ва бошқа ахборотни истеъмолчиларга етказувчи рақамли телерадиоэшиттириш операторлари;

телерадиомаҳсулотни узатиш каналларини ташкил қилувчи телекоммуникация операторлари;

рақамли ерусти телерадиоэшиттириш операторларининг тармоқлари орқали тижорат асосида рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларини кўрсатувчи провайдерлар;

рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларининг истеъмолчилари.

Низом рақамли ерусти телерадиоэшиттириш тармоқлари субъектларининг ўзаро муносабатларини тартибга солади. Низом тўлиқ ҳажмда қўлланилади, ҳамда ерусти телерадиоэшиттириш тармоқларининг субъектлари томонидан амал қилиниши мажбурийдир.

3. Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш учун танловларни ташкил этиш ва ўтказиш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш шартлари ва мамлакатимиз телерадиоэшиттиришларини бошқа давлат ҳудудида тарқатиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатли органи томонидан амалга оширилади.

4. Асосий фаолияти давлат телерадиоэшиттиришларини шакллантириш ва тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) бўлган ёки устав фондида мулкчиликнинг давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган корхоналарга радиочастоталар бериш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун якка тартибдаги лицензиянинг берилиши конкурсдан ташқари асосда амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, шунингдек унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ва корхоналар (таркибий бўлинмалар) телерадиоэшиттириш соҳасидаги фаолиятни тегишли лиценцияни расмийлаштирмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширадилар.

6. Рақамли ерусти телерадиоэшиттириш тармоқларида радиочастота спектридан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

7. Рақамли ерусти телерадиоэшиттириш тармоқларида фойдаланиладиган телекоммуникация техник воситалари стандартлар, техник шартлар ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа нормаларга мувофиқлиги бўйича сертификатланиши лозим.

II боб. Эфирга узатувчи, оператор ва провайдер ўртасидаги ўзаро боғлиқлик

8. Эфирга узатувчи ўзига тегишли ва (ёки) сотиб олинадиган ахборотларни (аудиовизуал теледастурлар, матнлар, тасвирлар), аудиовизуал маҳсулотни телевизион ва (ёки) радиоканал кўринишида операторлар тармоқларидан фойдаланган ҳолда трансляция, ретрансляция қилиш учун шакллантиради.

9. Оператор Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ эфирга узатувчилар билан тузилган шартномалар асосида телевизион ва радиоканалларнинг трансляция, ретрансляция қилинишини амалга оширади.

10. Телекоммуникациялар оператори эфирга узатувчилар билан тузилган шартномалар асосида ўзининг телекоммуникация тармоғидан фойдаланиб, телерадиоэшиттириш дастурларини узатиш учун каналларни ташкил қилади ва радиореле линиялари, оптик-толали алоқа линиялари ва рақамли телевизион узаткичлар ўртасида уловчи линияларни ётқизади ва уларга хизмат кўрсатади.

11. Провайдер шартнома асосида операторнинг тармоғи орқали рақамли телевидение хизмат кўрсатиш зонасида тижорат ва нотижорат асосларда рақамли телевидение хизматларини кўрсатади ва телерадиоканалларни пакетлаш (комплектлаш) билан шуғулланади.

III боб. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

12. Эфирга узатувчи фақат белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаси сифатида қайд қилинганлиги тўғрисидаги лицензия ва гувоҳномани олганидан кейин ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин. Бунда эфирга узатувчи тузилмасига таҳририят ва/ёки бошқа ижодий бўлинма (бирлашма ёки студия) кириши лозим.

13. Эфирга узатувчини оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олиш тартиби ва унинг фаолиятининг тугатилиши (тўхтатиб қўйилиши) қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

14. Эфирга узатувчининг дастурлари қонун ҳужжатларига мувофиқ эфирга узатувчининг ваколатли мансабдор шахси томонидан узатиш сеткаси тасдиқлангандан сўнг узатилади.

15. Оммавий ахборот воситалари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланган ахборотнинг тарқатилишига йўл қўйилмайди. Реклама ва эълонлар белгиланган тартибда жойлаштирилади.

16. Эфирга узатувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

амалдаги қонун ҳужжатлари ва тузилган шартномалар ҳамда муаллифлик шартномаларининг шартларига мувофиқ, ўзига тегишли бўлган ёки алоҳида муаллифлик шартномалари бўйича олинган дастурларни тарқатиш, сотиш, учинчи шахсларга тарқатиш ва сотишга бўлган ҳукуқларни бериш;

телевизион дастурларни ёзиш ва шартнома асосида операторлар тармоқлари орқали трансляция қилинишини таъминлаш;

рекламани жойлаштириш, эфирга бериш вақти, давомийлиги ва даврийлигини тартибга солиш.

17. Эфирга узатувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:

ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари, таъсис ҳужжатлари ва муаллифлик шартномалари асосида амалга ошириш;

қонуний ҳуқуққа эга бўлмай туриб, бошқа эфирга узатувчилар ва телерадиодастурлар ишлаб чиқарувчиларининг дастурларини трансляция қилмаслик;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларининг қоидалари асосида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситаларининг дастурлари ва/ёки маҳсулотларини тарқатиш;

шакллантирилаётган телевизион ва радиоканалларнинг рақамли телерадиоэшиттиришнинг давлат стандартлари талабларига техник мувофиқлигини таъминлаш;

тақдим этилаётган телевизион дастурларнинг сифатини ва уларнинг назоратини таъминлаш;

операторлар билан телекоммуникация воситаларининг ижараси учун ўз вақтида ўзаро ҳисоб-китобларни бажариш;

телевизион кўрсатувларнинг ҳафталик дастурлари тўғрисидаги ахборотни фойдаланувчилар/абонентлар эътиборига етказиш, шу жумладан даврий босма нашрларда эълон қилиш йўли билан.

18. Оператор ўз фаолиятини белгиланган тартибда олинган лицензия асосида ва унинг шартларига мувофиқ равишда амалга оширади. Оператор оммавий ахборот воситаси бўлиб ҳисобланмайди ва мустақил равишда телерадиомаҳсулотларни яратиш ёки шакллантириш ҳукуқига эга эмас.

19. Операторлар эркин фойдаланиш ва шартли фойдаланиш каналларининг тарқатилишини амалга оширадилар.

20. Истеъмолчига эркин фойдаланиладиган ва шартли фойдаланиладиган телевизион ва радиоканаллар сигналлари очиқ ҳамда кодланган кўринишда (махсус ёрдамчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда қабул қилиш имкониятини кўзда тутувчи) узатилиши (етказилиши) мумкин.

21. Умумий фойдаланиладиган ижтимоий пакет телерадиоканалларини трансляция, ретрансляция қилинишини амалга оширувчи операторлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатли органи томонидан белгиланади.

22. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида оммавий ахборот воситалари сифатида белгиланган тартибда рўйхатга олинган эфирга узатувчиларнинг телевизион дастурларини трансляция ва ретрансляция қилиш;

рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларини кўрсатиш учун провайдерлар билан шартномалар тузиш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни бекор қилиш;

олинган лицензияда назарда тутилган ҳажмларда амалдаги стандартларга мувофиқ провайдерларга шартнома асосида рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларини тақдим этиш;

провайдерлар хизматлар учун ҳақ тўлаш бўйича шартнома мажбуриятларини, рақамли ерусти телерадиоэшиттириш тармоғи ёки абонент ускунасини техник эксплуатация қилиш қоидаларини бузган ҳолда уларнинг тўлов асосида рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларидан фойдаланишини тўхтатиш ёки бекор қилиш;

рақамли ерусти телерадиоэшиттиришни ташкил қилиш ва ривожлантиришда техник ечимлар ва воситаларни танлаш;

режа бўйича профилактика ишлари ўтказилаётганда бир ойда 8 соатдан кўп бўлмаган муддатга фойдаланувчи/абонентга хизматлар кўрсатилишини тўхтатиш.

23. Оператор қуйидаги мажбуриятларга эга:

ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;

эфирга узатувчи билан тузилган шартномага мувофиқ телерадиомаҳсулотларни ўзгаришлар ва қўшимчаларсиз трансляция, ретрансляция қилинишини таъминлаш;

амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган техник параметрларга мос келадиган

умумий фойдаланиладиган ижтимоий пакет телерадиоканалларини фойдаланувчи/абонент ускунасига бепул етказиш;

рақамли ерусти телерадиоэшиттириш тизимларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш стандартлари, нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ рақамли ерусти телерадиоэшиттириш тармоғининг техник ҳолатини таъминлаш;

белгиланган стандартлар, қоидалар ва нормаларга мувофиқ кўрсатилаётган хизматлар сифатини таъминлаш;

телерадиоэшиттириш тизимларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва давлат стандартлари талабларига мувофиқ трансляция, ретрансляция қилишнинг сифат даражасини таъминлаш;

томонлар тарафидан келишилган йиллик графикка мувофиқ ҳар ойлик профилактика ишларини ўтказиш;

оператор режадан ташқари профилактика ишларининг ўтказилиши тўғрисида фойдаланувчи/абонентни камида 48 соат олдин хабардор қилиш.

24. Провайдер ўз фаолиятини белгиланган тартибда олинган лицензияга мувофиқ амалга оширади. Провайдер оммавий ахборот воситаси ҳисобланмайди ва телерадиомаҳсулотни мустақил равишда яратиш ёки шакллантириш ҳуқуқига эга эмас.

25. Провайдер оператор билан тузилган шартнома асосида рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларини кўрсатади.

26. Провайдер дастурий пакетларни танлаш ва абонентлар билан тузилган шартнома бўйича тўлов эвазига ва бепул фойдаланувчилар/абонентларга рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларини кўрсатади.

27. Провайдер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонун ҳужжатларига мувофиқ, операторларнинг телевизион узатиш сигналларини шартнома асосида абонент ускунаси томонидан қабул қилинишини таъминлаш;

рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларини кўрсатиш учун абонентлар билан шартномалар тузиш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни бекор қилиш;

қўшимча хизматларни ташкил қилишда ва рақамли ерусти телерадиоэшиттириш тармоғини ривожлантиришда техник ечимлар ва воситаларни танлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа фаолият билан шуғулланиш.

28. Провайдерга қуйидаги хуқуқларга эга эмас:

рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага алоҳида тўлов учун қўшимча хизматларни киритишга абонентни мажбур қилиш;

бир турдаги рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларини мажбурий равишда кўрсатган ҳолда бошқа турдаги рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматлари кўрсатилишини таклиф қилиш.

29. Провайдер қуйидаги мажбуриятларга эга:

ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;

оператор билан тузилган шартномага мувофиқ телевизион узатишларнинг ўзгартиришлар ва қўшимчаларсиз узатилишини таъминлаш;

кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини стандартлар, қоидалар ва нормаларга мувофиқ таъминлаш;

провайдер тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек шартномани тузиш ва бажариш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш мақсадида ахборот-маълумот хизмат кўрсатиш тизимини яратиш.

30. Телерадиоэшиттириш хизматларининг истеъмолчиси сигналнинг манбаи жойлашган жойидан ва уни етказиб бериш усулидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сигналларидан техник фойдаланиш мумкин бўлган (шу жумладан махсус декодлаш қурилмалари ёрдамида) ретрансляция қилиш ҳуқуқисиз якка тартибда фойдаланиш учун барча телеканаллар, радиоканалларни тўсиқсиз қабул қилиш ҳуқуқига эга.

31. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилиниши;

рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларидан эркин фойдаланиш;

рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларини ўз вақтида ва сифатли олиш;

операторлар, провайдерлар томонидан таклиф қилинадиган рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларининг турини ва миқдорини танлаш;

операторлар, провайдерлар томонидан тақдим этиладиган умумий фойдаланиладиган ижтимоий пакет телерадиоканалларини бепул қабул қилиш;

оператор, провайдердан рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларининг таркиби, сифати, нархи ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги батафсил ахборотни бепул олиш;

рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларини кўрсатмаслик ёки керакли сифатдаги рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларини кўрсатмаслик натижасида етказилган зарар қопланишини талаб қилиш;

ҳуқуқлари бузилганда ваколатли давлат органларига ёки судга мурожаат қилиш.

32. Истеъмолчи қуйидаги мажбуриятларга эга:

рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларидан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиш;

белгиланган стандартларга мувофиқлик сертификатига эга охирги (терминал) асбоб-ускуналардан фойдаланиш;

рақамли ерусти телерадиоэшиттириш тармоқларининг иш сифатини пасайишига ёки шикастланишига йўналтирилган ҳатти-ҳаракатлар қилмаслик.

IV боб. Томонлар жавобгарлиги

33. Рақамли ерусти телерадиоэшиттириш эфирга узатувчилари, операторлари ва провайдерлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар учун жавобгар бўладилар:

рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматлари сифатининг амалдаги стандартларга жавоб бермаслиги, рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларини кўрсатиш муддатлари ва носозликларини бартараф қилиш муддатларига риоя этмаслик;

шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик.

34. Истеъмолчиларнинг эфирга узатувчи, оператор ва провайдер томонидан рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўзда тутилган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва қонун ости ҳужжатларибилан тартибга солинади.

35. Оператор ва провайдер рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматларининг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун, агар бу енгиб бўлмас куч, фавқулодда ҳолат (форс-мажор), учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари таъсири, шунингдек истеъмолчи томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги оқибатида юз берганлиги исботланган ҳолларда жавобгарликдан озод этиладилар.

36. Тарқатиладиган телерадиомахсулотларнинг сифат кўрсаткичларини назорат қилиш томонлар ўртасидаги шартномалар шартларига мувофиқ амалга оширилади.

V боб. Томонларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари

37. Рақамли ерусти телерадиоэшиттириш хизматлари бўйича давлат ва нодавлат эфирга узатувчилар, операторлар ва провайдерлар, абонентлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар амалдаги қонун ҳужжатларига асосланиб тузилган шартномаларда белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.

VI боб. Рақамли ерусти телерадиоэшиттиришларнинг

хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш

38. Эфиргаузатувчилар, операторларвапровайдерларахборотхавфсизлигинитаъминлашдақуйидагиларучунжавобгарбўладилар:

ахборотхавфсизлигинитаъминлашсоҳасидақонунҳужжатларигариояқилинмаганда;

узатишсеткасидажойлаштириладиганматнливааудиовизуалмаҳсулотнингшахс, жамиятвадавлатхавфсизлигинитаъминлашсоҳасидагиқонунҳужжатлариталабларигамувофиқбўлмаганда;

рақамлиерустителерадиоэшиттириштехниквоситалариданЎзбекистонРеспубликасинингмавжудконституциявийтузуминизўрликбиланўзгартириш, ҳудудийяхлитлигинибузиш, урушнивазўравонликни, шафқатсизликни, миллий, ирқийвадинийадоватнитарғибқилиш, давлатсириёкиқонунбиланҳимояқилинадиганбошқасирниошкорқилиш, жиноийжавобгарликкаолибкеладиганбошқаҳатти-ҳаракатларнисодирэтишмақсадидафойдаланилганда.

39. Операторларвапровайдерларшартномагамувофиқулартомонидантарқатиладигантелевизиондастурларнингмазмунинитаҳрирқилиш, ўзгартириш, тўлдиришгаҳақлиэмаслар.

40. Рақамли ерусти телерадиоэшиттириш воситаларини шикастлаш, уларга рухсатсиз уланиш, телевизион дастурларни узатиш ва қабул қилишга халақитлар яратиш, декодловчи қабул қилиш ускунасидан рухсатсиз фойдаланиш, мулк эгалари ёки истеъмолчиларнинг эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

41. Рақамли ерусти телерадиоэшиттириш объектлари ва тизимларини ҳамда рақамли ерусти телевидение тармоқларининг эфирга узатувчилари, операторлари, провайдерларининг биноларини қўриқлаш хавфсизлик талабларига жавоб бериши лозим.

VII боб. Якуний қоидалар

42. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган табиий ва техноген характердаги фавқулодда вазиятлар вақтида ваколатли давлат органлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган тартибда фавқулодда вазият билан боғлиқ бўлган хабарларни узатиш учун телерадиоэшиттириш алоқа тармоқларидан бирламчи фойдаланишга, шунингдек эфирга узатувчиларнинг телерадиодастурлари сигналлари тарқатилишини тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш ҳуқуқига эгадирлар.

43. Рақамли ерусти телерадиоэшиттириш эфирга узатувчилари, операторлари ва провайдерлари инсонларнинг денгиздаги, ердаги, ҳаводаги, космик фазодаги хавфсизлигига, Ўзбекистон Республикасида мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни сақлаш соҳасидаги кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни ўтказишга тааллуқли барча хабарларга, шунингдек табиий ва техноген характердаги фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги хабарларга мутлақ устуворлик тақдим этишлари лозим.

44. Эфирга узатувчилар, операторлар ва провайдерлар фавқулодда вазият хавфи тўғрисида аҳолини хабардор қилишни ташкил қилиш учун зарур бўлган ускуна ва воситаларни эксплуатация қилинишини таъминлашлари шарт.

45. Фавқулодда вазиятларда рақамли ерусти телерадиоэшиттириш тармоқлари ва воситаларидан фойдаланилганда эфирга узатувчилар, операторлар ва провайдерлар томонидан кўрилган зарар Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларида белгиланган тартибда қопланади.

46. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Разработка проекта нормативно-правового актаПостановление Министерства по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистандо 18.02.2015Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан
2Размещение нормативно-правового акта для обсуждения на Едином порталеРазмещение на Едином портале уведомления о проведении обсуждения, графика, проекта Постановления Министерства, опросного листа участников обсуждения16.02.2015Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан
3Проведение обсуждения нормативно-правового актаОбсуждение нормативно-правового акта на Едином портале17.02.2015- 03.03.2015Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан, пользователи ЕПИГУ
4Доработка нормативно-правового акта согласно предложениямОбобщение предложений участников обсуждения, доработка проекта и размещение окончательной редакции на Едином портале03.03.2015- 08.03.2015Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан
5Согласование проекта нормативно-правового акта с заинтересованными министерствами и ведомствамиНаправление проекта Постановления Министерства в соответствующие министерства и ведомства для согласования08.03.2015Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан, министерства и ведомства
6Внесение проекта нормативно-правового акта на экспертизу и регистрацию в Министерство юстиции Республики УзбекистанВнесение согласованного проекта Постановления Министерства по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан, министерства и ведомства в Министерство юстиции Республики Узбекистан15.03.2015Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari