Hujjat nomi
Ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар билан савдо қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg’ona viloyati hokimligi
Hujjat muallifiFarg’ona viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-03-11 20:16:02
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-03-26 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги ЎзбекистонРеспубликаси Қонуни(Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 3-модда), ЎзбекистонРеспубликасининг Маъмурийжавобгарлик тўғрисидаги Кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон “Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2003 йил 28 июндаги 289-сон “Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги(Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами 2003 й., 12-сон, 97-модда) қарорларига мувофиқвилоятда ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан савдо қилиш қоидаларини тартибга солиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Вилоят ҳудудидаги ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар билан савдо қилиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Султанов), “Ўздавнефтгазинспекция” ҳудудий бўлими (Якубов), Давлат Солиқ (Тешабоев) ва Соғлиқни сақлаш (Рахимов) бошқармалари вилоят ҳудудида ушбу Қоидаларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.

3. “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда" газеталари тахририяти (Собиров) ушбу қарорни расмий эълон қилинишини ҳамда вилоят компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Муртазоев) мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Ахмедов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Қўчқоров зиммаларига юклатилсин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан уч ойдан кейин кучга киради.

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев

Вилоят ҳокимининг

"____"_________2016 йилдаги

______-сонли қарорига

илова

Вилоят ҳудудида ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлари билан савдо қилиш

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидалар вилоят ҳудудида ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлари билан савдо фаолиятини ташкилэтишга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.

2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилган:

Ёнилғи-мойлаш материаллари – автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печь ёқилғиси, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материаллари ҳисобланади.

Дори-дармон воситалари - келиб чиқиши табиий ва сунъий бўлган бир ёки бир нечта дори моддалари (субстанциялар) ҳамда ёрдамчи моддалар асосида ҳосил қилинган, касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш учун қўллашга рухсат этилган воситалар.

Тиббий буюмлар -касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш учун тиббиётда қўлланиладиган буюмлар.

II. Ёнилғи-мойлаш материаллари

3.Ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш бўйича фаолият лицензияланиши керак (уларнинг заводда идишга қадоқланганлари бундан мустасно). Лицензия олиш талаблари ва шартлари тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

4. Ёнилғи-мойлаш материалларини сотиш фаолияти билан фақат қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тегишли лицензияга, турғун савдо шохобчасига, назорат касса машинасига, тўлов терминалига эга бўлган юридик шахс томонидан амалга оширилади.

Кунлик нақд пул кўринишидаги савдо тушумларини инкассация хизмати орқали банк муассасасидаги хисоб рақамига топширади.

5. Ёнилғи-мойлаш материалларини жисмоний шахслар томонидан бозорларда, кўчада, жамоат жойларида ва уйда сотилиши;

ёнилғи-мойлаш материалларини Ҳукумат қарорлари билан белгиланган нархлардан юқори нархларда сотилиши қатъиян тақиқланади.

III. Дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар

6. Вилоят ҳудудида дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини сотиш билан шуғулланишга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун фақат қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тегишли лицензияга, турғун савдо шохобчасига, назорат касса машинасига, тўлов терминалига эга бўлган юридик шахс томонидан амалга оширилади.

Қайд этиб ўтилган дорихона муассасаларида дори-дармонларни сотишга фақат махсус фармацевтик маълумотга эга бўлган шахсларга рухсат берилади.

7. Дори-дармонлар ва тиббий буюмларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан дорихона муассасаларидан ташқарида бозорларда, кўчада, жамоат жойларида ва уйда сотилиши;

дори-дармон воситалари нархларига Ҳукумат қарорлари билан белгиланган устамалардан юқори устама белгилаган ҳолда сотилиши қатъиян тақиқланади.

8. Барча дорихона муассасалари қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, мажбурий ассортиментдаги дори-дармонлар ва тиббий буюмларга мажбурий тартибда эга бўлишлари ва уларнинг эркин сотилишини таъминлашлари шарт.

Кунлик нақд пул кўринишидаги савдо тушумларини инкассация хизмати орқали банк муассасасидаги хисоб рақамига топширади.

9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан врачнинг рецептисиз беришга рухсат этилган дори-дармонлардан ташқари барча дори-дармонлар дорихоналардан фақат белгиланган шакллардаги рецептларга кўра берилади.

10. Врач рецептисиз бериладиган дори-дармонлар ва тиббий буюмлар тайёр дори-дармон бериладиган витринага нархи кўрсатилган ҳолда қўйилади.

11. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган ва ёхуд мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни сотиш;

дорихона муассасалари томонидан юридик ва жисмоний шахслардан мувофиқлик сертификатлари бўлмаган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни қабул қилиб олиш;

қалбакилаштирилган ва рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сотиш тақиқланади.

IV. Ушбу қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида

12. Ушбу қоидаларни бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 164-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИЁнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар билан савдо қилиш қоидаларини тасдиқлаш3 ойМазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Ахмедов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Қўчқоров зиммаларига юклатилсин

So`rovnoma natijalari