Hujjat nomi
БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРДА САВДО ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg’ona viloyati hokimligi
Hujjat muallifiFarg’ona viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-03-11 20:40:04
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-03-26 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРДА САВДО ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги253-сон “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 403-модда) асосан ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасикодексининг6-моддаси ижросини таъминлаш, шунингдек вилоят ҳудудидаги бозорларда савдо қилиш қоидаларини тартибга солиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Вилоят ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплексларда савдо қилиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят Ички ишлар (Султонов), Давлат солиқ (Тешабоев), Ветеринария (Валиев) бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси вилоят бўлими (Абдуҳолиқов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Якубов) вилоятдаги бозорларда ушбу Қоидаларга сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.

3. “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда" газеталари тахририяти (Собиров) ушбу қарорни расмий эълон қилинишини ҳамда вилоят компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Махмудов) мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари С.Қўчқоров зиммасига юклансин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан уч ойдан кейин кучга киради.

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев

Вилоят ҳокимининг

"___"________2016 йилдаги

___-сонли қарорига

илова

Вилоят ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплексларда савдо қилиш қоидалари

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидалар вилоят ҳудудидаги бозорларда савдо фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.

2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилади:

Деҳқон (озиқ-овқат) бозори - вилоят ҳокимлиги томонидан белгиланган жойларда доимий ёки вақтинчалик асосда фаолият кўрсатадиган ҳамда савдо расталари, савдо ўринлари ва турғун савдо шохобчалари (шу жумладан савдо павильонлари)дан фойдаланган ҳолда кенг турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларининг ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг чакана савдоси учун зарур шарт-шароитлар яратишга мўлжалланган мулкий комплекс.

Ихтисослаштирилган бозорлар - чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар, шунингдекилгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозорлари.

а)чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар бозори - юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси ҳисобланадиган, деҳқон (озиқ-овқат) бозорининг чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар сотиладиган филиали;

б)илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозори - вилоят ҳокимлиги томонидан ихтисослашуви мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда белгиланадиган муайян кунлар ва жойларда илгари фойдаланишда бўлган ноозиқ-овқат товарлари ва мол-мулкнинг чакана савдоси амалга ошириладиган бозор.

3. Деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида жойлашган турғун чакана савдо объектлари фаолияти ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатиш ушбу Қоидалар ва Ўзбекистон Республикасида чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

II. Деҳқон (озиқ-овқат) бозорларда

4. Деҳқон бозорларида ҳафтанинг бир кунини маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ “Тозалик куни” деб белгиланиши, шу куни бозорлар ва уларнинг ҳудудида жойлашган барча объектларда туб тозалаш ва дезинфекция тадбирлари амалга оширилиши;

5. Деҳқон бозорлари ва уларнинг филиаллари ҳудудида ҳар куни иш бошланишидан олдин ва иш жараёни давомида мунтазам равишда тозалаш ишлари олиб борилиши;

6. Деҳқон бозорларива уларнинг филиалларида ветеринария-санитария меъёри талабларига риоя қилиниши;

7. Савдо расталарини сотиладиган маҳсулотларнинг турига қараб, жиҳозланиши (тез бузиладиган маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш ва сотиш учун музлаткич ва совутгич ускуналарини ўрнатиш);

8. Кундалик йиғилган чиқиндиларни ҳар куни олиб чиқиб кетилишини ташкил этиш ҳамда чиқинди йиғиш майдончасида мунтазам равишда тозалаш ва зарарсизлантириш тадбирларини ўтказилиши;

9. Бозорга сотиш учун келтирилган маҳсулотларни ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилиши;

10. Гўшт, балиқ, сут, миллий нон, салат, шарқ ширинликлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар билан савдо қилувчи тадбиркор ва фуқароларни махсус иш кийими билан таъминланиши;

11. Гўшт, сут, миллий нон, салат, шарқ ширинликлари маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркор ва фуқароларни тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисида дафтарчаси бўлиши;

12. Бозорларга сотиш учун келтирилган маҳсулотларни, фақат шу турдаги маҳсулотлар учун белгиланган расталар орқали сотилиши;

13. Бозор маъмурияти томонидан белгиланган жойлардагина савдо қилиниши;

14. Бозорларда савдо қилувчи тадбиркор ва фуқаролар, сотиш учун келтирган маҳсулотларини вақтинчалик сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя қилишлари ҳамда улар учун ажратилган савдо растаси ва унинг теварак атрофини тоза ҳолда тутишлари шарт.

15. Бозор ҳудудида ташқи реклама воситаларини реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда жойлаштириш;

ишлаб чиқариш санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган озиқ-овқат ва маиший кимё товарларини сотиш;

уй шароитида ва бошқа жойларда сўйилган, хавфсизлиги ветеринария хизмати томонидан кафолатланмаган гўшт ва бошқа маҳсулотларни (калла-поча, ўпка, жигар, талоқ ва бошқалар) сотиш;

ваколатли банкларнинг шохобчалари ва банкоматларидан ташқари, фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан белгиланган талабларга зид равишда банк пластик карточкаларини нақдлаштириш тақиқланади.

16. Ушбу Қоидалар нормаларига ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга риоя этиш.

III. Ихтисослаштирилган бозорларда

17. Ихтисослаштирилган бозорларда ҳафтанинг бир кунини маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ “Тозалик куни” деб белгиланиши, шу куни бозор ва уларнинг ҳудудида жойлашган барча объектларда туб тозалаш ва дезинфекция тадбирлари амалга оширилиши;

18. Ихтисослаштирилган бозорлар ҳудудида ҳар куни иш бошланишидан олдин ва иш жараёни давомида мунтазам равишда тозалаш ишлари олиб борилиши;

19. Белгиланган муайян кунлардаги ихтисослаштирилган бозорда йиғилган чиқиндиларни айнан шу куни олиб чиқиб кетилишини ташкил этилиши ҳамда чиқинди йиғиш майдончасида мунтазам равишда тозалаш ва зарарсизлантириш тадбирларини ўтказилиши;

20. Чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни сотишга ихтисослаштирилган бозорларда ветеринария-санитария меъёри талабларига риоя қилиниши;

21. Чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни сотишга ихтисослаштирилган бозордаги фақат шу турдаги ҳайвонлар учун белгиланган сана, вақт ва савдо зоналари орқали сотилиши;

22. Автомобиль бозорларида автомобилларни фақат шу турдаги транспорт воситалари учун белгиланган савдо зоналари орқали сотилиши;

23. Ихтисослаштирилган бозорларда бозор маъмурияти томонидан белгиланган жойларда савдо қилиниши;

24. Ихтисослаштирилган бозор маъмурияти ва назорат органларининг қонуний талабларини бажарилиши шарт.

25. Илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозори ҳудудида:

объектларни жойлаштиришнинг тасдиқланган схемасидан ташқари қўшимча савдо ўринлари ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини сотиш (уларни бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчалари орқали сотиш бундан мустасно);

янги импорт ва маҳаллий истеъмол товарларини ҳамда бошқа янги мол-мулкни сотиш (уларни бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчалари орқали сотиш бундан мустасно);

товарларни автомашиналар ёки контейнерлардан сотиш;

тайёр армия анжомларини ва белгиланган намунадаги формали кийим-бошни, ҳарбий турдаги бошқа товарларни, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар штампи босилган чойшаблар, ички ишлар органларида қўлланиладиган махсус воситалар ва махсус аслаҳа-анжомларни сотиш;

бозор худудида савдо расталарига сотувга қўйилган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг экспресс анализ лабораториясидан экспертизадан ўтказилмасдан тегишли сертификатга эга бўлмаган ҳолда сотиш;

бозор ҳудудида фуқаролар томонидан маъмуриятга тегишли бўлмаган ўзининг шахсийтарозилар ва бошқа ўлчов анжомларидан фойдаланиш;

бозор худудида фуқаролар томонидан маъмуриятга тегишли аравачалардан ташқарибошқа ўзининг шахсий аравачаларидан фойдаланиш;

бозор худудида савдо расталарида савдо қилаётган сотувчилар томонидан савдо фаолиятини махсус кийим-бош киймаган ҳолда амалга ошириш;

сотилиши қонун ҳужжатларида тақиқланган бошқа товарлар ва буюмларни сотиш тақиқланади.

26. Ушбу қоидалар нормаларига ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга риоя этиш.

IV.Ушбу қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида

27. Ушбу қоидаларни бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 168-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРДА САВДО ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАБОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРДА САВДО ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ15 кунУшбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари С.Қўчқоров зиммасига юклансин.

So`rovnoma natijalari