Hujjat nomi
Белгиланмаган жойларда тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни тақиқловчи огоҳлантирувчи ёзувлари бўлган белгилар шаклларини жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-03-14 16:28:59
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-04-01 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Белгиланмаган жойларда тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни тақиқловчи огоҳлантирувчи ёзувлари бўлган
белгилар шаклларини жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги ҳамда 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–396-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ буюраман:

1. Белгиланмаган жойларда тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни тақиқловчи огоҳлантирувчи ёзувлари бўлган белгилар шаклларини жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Вазир А. Алимов

Тошкент ш.,

2016 йил «___»____________, ____-сон

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил «____» ___________даги

____ -сон буйруғига

ИЛОВА

Белгиланмаган жойларда тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни тақиқловчи огоҳлантирувчи ёзувлари бўлган белгилар шаклларини жойлаштириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги ҳамда 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–396-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган Низом тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни тақиқловчи ва рухсат берувчи белгиларни тайёрлаш, жойлаштириш ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жойини ташкил этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни тақиқловчи ва рухсат берувчи белгиларни тайёрлаш ва уларни жойлаштириш ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш жойини ташкил этиш корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи, фаолиятни амалга оширишда фойдаланилаётган мулк эгаси ёки мулк эгаси ваколат берган бошқа шахснинг қарори асосида мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади.

2. Жамоат жойлари мулкчилик ёки эгалик туридан қатъий назар барча одамлар бемалол кириши мумкин бўлган ёки жамоа фойдаланиши учун мўлжалланган жойларни ўз ичига олади.


II БОБ. ТАМАКИ МАҲСУЛОТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИ ТАҚИҚЛОВЧИ БЕЛГИ

3. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилишни тақиқловчи белги (бундан буён ушбу бобнинг матнида Белги деб юритилади) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ кўринишда тайёрланиши лозим.

4. Белги чекиш, сўриш, чайнаш ёки ҳидлаш, жумладан тутунли (сигарета, сигара сигарилла, кальян, чилим, шиша) ва тутунсиз (нос, носвой, чайналадиган тамаки, электрон сигарета, электрон кальян) барча турдаги тамаки маҳсулотларини истеъмол қилинишини тақиқлайди.

5. Белгининг олд томони тенг икки кисмга бўлиниб, унинг ўнг томонига қизил ҳошияли доиранинг ичида ёнаётган сигаретанинг қора рангда график тасвири ва унинг ўртасидан кесиб ўтган қизил рангли чизиқ тасвири туширилади.

Белгининг чап томонига оқ фонда қора рангли Helvetica туридаги қалин шрифтда “BARCHA TUTUNLI (sigareta, sigara, sigarilla, trubka, kalyan, chilim, shisha) VA TUTUNSIZ TAMAKI (nos, nosvoy, chaynaladigan tamaki, elektron sigareta, elektron kalyan) MAHSULOTLARINI ISTE’MOL QILISH TAQIQLANADI!” матнидаги огоҳлантирувчи ёзув туширилади. Шунингдек, Белгининг пастки қисмига “JARIMA – eng kam ish haqining uchdan bir qismi!” матнидаги огоҳлантирувчи ёзув туширилади.

6. Белгининг ўлчами A4 форматидан кичик бўлмаслиги лозим.

7. Белгининг рангли график тасвирини турли технологияларни қўллаган ҳолда материал юзасига тушириш мумкин. Материал сифатида металл, пластик, силикат ёки органик шиша, ўзи елимланадиган полимер плёнка, ўзи елимланадиган ва чоп этиладиган қоғоз, картондан фойдаланиш мумкин.

8. Белги тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган ҳар бир ҳудуд, бино ва объектларнинг, жумладан соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасалари, болалар ва ёшлар дам оладиган жой, умумий фойдаланадиган жойлар, шу жумладан, ҳожатхона, кинотеатр, театр, цирк, концерт ва кўргазма заллари, музей, ахборот-кутубхона муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бинолари, савдо ва умумий овқатланиш объектлари, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойлар, жумладан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига киришда кўзга кўринадиган жойга жойлаштирилиши шарт.

Меҳмонхона, вақтинча жойлаштириш ва (ёки) вақтинча жой билан таъминлаш хизматлари кўрсатиладиган жойларда Белгиқўшимча равишда рўйхатга олиш (қабул қилиш) жойларига жойлаштирилади, бунда белгиларнинг ўлчамлари А4 форматидан кичик бўлиши мумкин.

9. Белги шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобуслар, шунингдек таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспортининг йўловчилар чиқадиган эшикларининг ташқи томонига жойлаштирилади.

Белги маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездлар, дарё кемалари, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари (шу жумладан тамбурлари), ҳаво кемаларининг салонларига жойлаштирилади.

10. Барча турдаги жамоат транспортига жойлаштириладиган Белгининг ўлчами А4 форматидан кичик бўлиши мумкин.

11. Корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи, мулк эгаси ёки мулк эгаси ваколат берган бошқа шахснинг қарори асосида фаолиятни амалга оширишда фойдаланилаётган ҳудудлар ва хоналарда қўшимча Белги жойлаштирилиши мумкин, жумладан:

а) меҳмонхона, вақтинча жойлаштириш ва (ёки) вақтинча жой билан таъминлаш хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган хоналар ва хона эшикларида;

б) товар ва хизматларни сотишга мўлжалланган савдо объектларининг хоналарида;

в) умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотишга мўлжалланган умумий овқатланиш корхоналарининг хоналарида. Қўшимча Белгининг ўлчами А4 форматидан кичик бўлиши мумкин.

III БОБ. ТАМАКИ МАҲСУЛОТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШГА РУХСАТ БЕРУВЧИ БЕЛГИ

12. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилишга рухсат берувчи белги (бундан буён ушбу бобнинг матнида Белги деб юритилади) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ кўринишда тайёрланиши лозим.

13. Белги махсус ажратилган тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш жойида барча тутунли ва тутунсиз тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишга киритилган чекланишни бекор
қилади ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ҳақида ахборот беради.

14. Белги қора ҳошияли қирралари ёйсимон шаклидаги тўғри тўртбурчак кўринишида бўлиб, унинг ичига “TAMAKI MAHSULOTINI ISTE’MOL QILISH JOYI” матнидаги ахборот-кўрсатгичи туширилади. Матн оқ фонда қора рангли Helvetica туридаги қалин шрифтда чоп этилиши лозим.

15. Белгининг ўлчами А5 форматидан катта бўлмаслиги лозим.

16. Белгининг рангли график тасвирини турли технологияларни қўллаган ҳолда материал юзасига тушириш мумкин. Материал сифатида металл, пластик, силикат ёки органик шиша, ўзи елимланадиган полимер плёнка, ўзи елимланадиган ва чоп этиладиган қоғоз, картондан фойдаланиш мумкин.

17. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш жойини фақат очиқ ҳавода ташкил этиш мумкин. Бу жойни бино ва объектларнинг орқа томонида ёки асосий фасаднинг қарама-қарши томонида ташкил этиш мумкин. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш жойини ёпиқ хоналар ичида ҳамда бино ва объектларнинг асосий ва ён фасадларида ташкил этиш тақиқланади.

18. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш жойини бино ва объектларга кириш жойи, иш жойлари ёки очиладиган деразалар, ёпиқ жамоат ва иш жойлари учун ҳаво олиш жойлари ёки қурилмаси жойлашган жойдан камида 10 метр масофада жойлашган ерда ташкил этиш мумкин.

19. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш жойига Белги жойлаштирилади ва ёнмайдиган ҳамда ёнғиндан хавфсиз ахлатдон билан жиҳозланади. Белгининг жойлаштирилмаганлиги тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш тақиқланганлигини билдиради.

20. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш жойи корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи, фаолиятни амалга оширишда фойдаланилаётган мулк эгаси ёки мулк эгаси ваколат берган бошқа шахснинг қарори асосида ташкил этилиши мумкин. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш жойини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда жамоада тамаки маҳсулотларини истеъмол қилаётган шахслар борлиги эътиборга олинади.

21. Таълим ва болалар муасасаларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш жойини ташкил этиш тақиқланади.

III БОБ. АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИ ТАҚИҚЛОВЧИ БЕЛГИ

22. Алкоголь маҳсулотини истеъмол қилишни тақиқловчи белги (бундан буён ушбу бобнинг матнида Белги деб юритилади) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ кўринишда тайёрланиши лозим.

23. Белги барча турдаги алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилинишини тақиқлайди.

24. Белгининг олд томони тенг икки кисмга бўлиниб, унинг ўнг томонига қизил ҳошияли доиранинг ичида алкоголь идиши ва ярим тўлдирилган рюмканинг қора рангда график тасвири ва уларнинг ўртасидан кесиб ўтган қизил рангли чизиқ тасвири туширилади.

25. Белгининг чап томонига оқ фонда қора рангли Helvetica туридаги қалин шрифтда “JARIMA –eng kam ish haqining ikkidan bir qismi! Bir yil davomila qayta takrorlansa
-eng kam ish haqining ikkidan bir qismidan ikki baravarigacha yoki о’n besh sutkagacha ma’muriy qamoq!” матнидаги огоҳлантирувчи ёзув туширилади.

26. Белгининг ўлчами A4 форматдан кичик бўлмаслиги лозим.

28. Белгининг рангли график тасвирини турли технологияларни қўллаган ҳолда материал юзасига тушириш мумкин. Материал сифатида металл, пластик, силикат ёки органик шиша, ўзи елимланадиган полимер плёнка, ўзи елимланадиган ва чоп этиладиган қоғоз, картондан фойдаланиш мумкин.

29. Белги алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган ҳар бир ҳудуд, бино ва объектларнинг, жумладан стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари ҳамда алкоголь
маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилмаган савдо ва умумий овқатланиш объектларига киришда кўзгакўринадиган жойга жойлаштирилиши шарт.

IV БОБ. БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙЛАРДА ТАМАКИ ВА АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИСТЕЪМОЛ
ҚИЛИШНИ ТАҚИҚЛОВЧИ ВА РУХСАТ БЕРУВЧИ БЕЛГИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ
ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЖАВОБГАРЛИК

30. Тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни тақиқловчи ва рухсат берувчи белгиларни тайёрлаш ва уларни жойлаштириш корхона, муассаса,
ташкилот раҳбари, иш берувчи, фаолиятни амалга оширишда фойдаланилаётган мулк эгаси ёки мулк эгаси ваколат берган бошқа шахс жавобгар ҳисобланади.

31. Агар корхона, муассаса, ташкилот жамоасида ёки ҳудудда тамаки маҳсулотини истеъмол қилувчи шахслар бўлмаса, тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш жойини ташкил этишга ҳожат йўқ. Бу ҳолатда корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи, фаолиятни амалга оширишда фойдаланилаётган мулк эгаси ёки мулк эгаси ваколат берган бошқа шахс тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш жойини ташкил этишга жавобгар ҳисобланмайди.

V БОБ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

32. Тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни тақиқловчи ва рухсат берувчи белгиларни тайёрлаш ва уларни жойлаштириш ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш жойини ташкил этиш жараёнида юзага келадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.

VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА

33. Мазкур Низом Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган.

«Келишилди»

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Шайхов

2016 йил«____»___________

Ички ишлар вазири А. Ахмедбаев

2016 йил«____»___________

Молия вазири Р. Азимов

2016 йил«____»___________

Иқтисодиёт вазири Г. Саидова

2016 йил«____»___________

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Белгиланмаган жойларда тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни тақиқловчи огоҳлантирувчи ёзувлари бўлган белгилар шаклларини жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашБелгиланмаган жойларда тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни тақиқловчи огоҳлантирувчи ёзувлари бўлган белгиларни жойлаштиришДоимоИчки ишлар вазирлиги

So`rovnoma natijalari