Hujjat nomi
Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари тарифларнинг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg’ona viloyati hokimligi
Hujjat muallifiFarg’ona viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-03-15 09:27:38
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-03-30 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари тарифларнинг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги 381-сонли “Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори ҳамда бу борадаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 2 октябрдаги БЮ/15-04-34-26/125-1827-сонли хатини инобатга олган ҳолда, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги 381-сонли “Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарорининг 1-банди билан вилоят ҳокимликларига, аҳолига кўрсатиладиган санитария-тозалаш хизмати тарифларининг чекланган миқдорларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилганлиги ижро ва назорат учун қабул қилинсин.

2. Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан таклиф этилган тарифларнинг янги миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Барча шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига:

- ҳудудда жойлашган мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча ташкилотлар, корхона раҳбарлари, яъни мулк эгалари (юридик ва жисмоний шахслар) билан шартномалар тузилишнини, кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни ундириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлаш;

- ободонлаштириш бошқармалари ва санитар тозалашга ихтисолаштирилган ташкилотларидаги мавжуд автотранспорт воситаларини автоматлаштирилган назорат тизими (GPS) ускуналари билан жиҳозлаш;

- санитар тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар ва ободонлаштириш бошқармаларида санитар тозалаш хизмати абонентлари ва кўрсатилаётган хизматлар ҳисоб-китобини автоматлаштириш мақсадида “Биллинг” дастурини жорий қилиш;

- ободонлаштириш бошқармаларида техникаларни янгилаш бўйича очилган алоҳида шахсий ғазна ҳисобрақамига маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ тушишини қатъий назоратга олиш вазифалари юклатилсин.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ жойларда санитар тозалов корхоналари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиб келиш хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда ҳудудда ҳақиқатда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари, юридик ва жисмоний шахслар, айниқса паспорт тизими бўйича доимий рўйхатдан ўтган манзилидан қатъий назар ҳақиқатда яшаётган манзилида оила сонидан келиб чиқиб ҳисобланиши ва тўланиш тартиби белгилансин.

5. Вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳудудида жойлашган барча мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилот, корхона раҳбарлари, ҳудудларида ҳосил бўлган қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тасдиқланган тарифлар бўйича ташиб чиқариш юзасидан Ободонлаштириш бошқармалари ва ихтисослаштирилган санитар корхоналар билан шартнома тузилишини, шунингдек кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишини таъминласинлар.

6. Марказий банк Фарғона вилояти бош бошқармаси (Эгамов)га Ободонлаштириш бошқармалари ва ихтисослаштирилган санитар корхоналари томонидан хизмат кўрсатувчи тижорат банклари ва назоратчи (кассир)лар ўртасида 3 томонлама меҳнат шартномасини тузиш орқали ёлланма кассирни белгилаш ва аҳолидан нақд пул тўловларини йиғишни йўлга қўйишни таъминлаш, банк мижозларидан қаттиқ ва маиший чиқинди ташиб чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишини назорат қилиб борсин.

7. Барча шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

8. Мазкур қарор “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Аҳмедов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев

Вилоят ҳокимининг

2016 йил “___________даги

___ -сон қарорига

илова

Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари тарифларининг янги

миқдорлари.

Т/Р

Туман(шаҳар) номи

Аҳолига бир ой учун

Юридик ташкилотларга 1м³ учун (сўм)

1

Фарғона шаҳар

2000

30000

2

Қўқон шаҳар

1400

23500

3

Қувасой шаҳар

1800

20880

4

Марғилон шаҳар

1500

14654

5

Бағдод тумани

1300

21500

6

Бешариқ тумани

1300

21500

7

Бувайда тумани

1300

21500

8

Данғара тумани

1300

21500

9

Ёзёвон тумани

1300

21500

10

Олтиариқ тумани

1300

21500

11

Қўштепа тумани

1300

21500

12

Риштон тумани

1300

21500

13

Сўх тумани

1300

21500

14

Тошлоқ тумани

1300

21500

15

Учкўприк тумани

1300

21500

16

Фарғона тумани

1300

21500

17

Фурқат тумани

1300

21500

18

Ўзбекистон тумани

1300

21500

19

Қува тумани

1300

21500

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари тарифларнинг янги миқдорларини белгилашҚаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари тарифларнинг янги миқдорларини белгилаш-Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Аҳмедов зиммасига юклансин

So`rovnoma natijalari