Hujjat nomi
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-03-17 10:38:26
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-04-01 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 251-сон “2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишни янада такомиллаштириш, таълим муассасаларининг ошхона ва буфетларида (кейинги ўринларда ошхона деб юритилади) санитария-гигиена талабларига мос шароитлар яратиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатлар сифатини назорат қилишни кучайтириш, ошхоналарни ижарага олувчи тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатлар, шунингдек уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхона ва буфетлар ходимларининг санитария-гигиена талабларига риоя этишини аниқлаш юзасидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши ҳамда унинг ҳудудий комиссиялари билан келишувларсиз ҳар чоракда бир марта текшириш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатлар, шунингдек уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхона ва буфетлар ходимларининг санитария-гигиена талабларига риоя этишини назорат қилишнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарида соғлом овқатланишни ташкил этиш борасида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши устидан давлат санитария назоратини янада кучайтириш вазифалариюклатилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлар ва грант маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич:

овқатланиш ташкил этилмаган умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ошхоналарини ташкил этиш, бунда таълим муассасаларнинг бўш хоналарини таъмирлаш, уларни жиҳозлаш ва тадбиркорларни жалб этиш;

фаолият кўрсатаётган умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхоналарини таъмирлаш ҳамда замонавий технологик жиҳозлар билан таъминлаш бўйича чоралар кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ошхона ва буфетларини ижарага беришда ижара тўловининг “ноль” ставкасини белгилаш тартибини Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги муассасалар ошхона ва буфетларидан ташқари барча ҳудудларда жорий этсин.

6. Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Савдо-саноат палатаси Халқ таълими вазирлиги,Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш ишларини янада такомиллаштириш ҳамда ошпазларни замонавий технологиялар ва усуллар асосида ишлаши, санитария-гигиена талаблари, таом тайёрлаш технологияси қоидаларига риоя қилиши бўйича малакаларини ошириш ишларини амалга оширсинлар.

7.Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситалари орқали умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом, рационалва хавфсиз овқатланишни ташкил этишни такомиллаштириш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини кенг ёритиб борсинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив‑ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икрамов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири Ш. Мирзиёев

Вазирлар Маҳкамасининг2016 йил « » даги-сон қарорига

1-илова

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимимуассасаларида
соғломовқатланишниташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1.Мазкур Низом умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) соғлом овқатланишни ташкил этиш тартибини белгилайди.

2.Ушбу Низом ўқувчиларнинг тўлақонли соғлом овқатланишини ташкил этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва соғлиғини мустаҳкамлаш ҳамда ўқув жараёнини самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган;

3.Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишуларнинг ошхона ва буфетларида (кейинги ўринларда ошхоналар деб юритилади)санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларигамувофиқ шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилади.

4.Мазкур Низом таълим муассасаларининг ҳудудида фаолият юритувчи ошхоналарга нисбатан татбиқ этилади.

II. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишнинг асосий мақсад ва вазифалари

5.Таълим муассасалари ўқувчиларини соғлом камол топипиши, баркамол ўсишини таъминлаш, таълим муассасалари ошхоналарида таркибида зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилиш, истеъмол қилинганда ўқувчиларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган таомларнинг тайёрланиши ва сотилишиниолдини олиш соғлом овқатланишни ташкил этишнинг асосий мақсади ҳисобланади.

6.Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўқувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини инобатга олган ҳолда уларнинг рационал овқатланишини таъминлаш;

ўқувчиларнинг соғлом ўсишида муҳим аҳамиятга эга бўлган зарурий моддалар билан таъминлаш;

ўқувчиларда тана вазнининг меъёрдан ортишини, организмда йод моддасининг танқислиги ва моддалар алмашинуви жараёнининг бузилишини олдини олиш;

озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларнинг хавфсизлиги ва сифатини кафолатлаш;

ўқувчилар ўртасида овқатланиш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг оммавий тарқалишига йўл қўймаслик;

ўқувчилар ўртасида соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш;

таълим муассасалари ошхоналарида сотилиши таъқиқланганозиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатлар билан савдо қилинишининг олдини олиш;

ўқувчилар учун сифатли таомлар тайёрлаш ҳамда уларнинг мақбул нархларда сотилишини таъминлаш;

таом тайёрлаш ваозиқ-овқат маҳсулотларини сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиш.

III. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишнинг ташкил этишнинг асосий принциплари

7.Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда таълим муассасаси томонидан ташкил этилади;

8.Ўқувчилар учун соғлом овқатланиш таълим муассасаларининг ошхоналарида, белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда уларнинг хавфсиз овқатланишини ташкил этишга доир санитария-эпидемиология талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда амалга оширилади.

9.Ошхоналарда тайёрланадиган таомлар учун ишлатиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари мувофиқлик ва гигиеник сертификатлари эга бўлиши лозим.

10.Таълим муассасалари ошхоналарида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ таркибида инсон соғлиғи учун зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни сотиш қатъиян тақиқланади.

11.Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари, таълим муассасалари раҳбарлари масъул ҳисобланади.

IV. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишнингташкил этиш тартиби

12.Соғлом овқатланишни ташкил этиш:

ўқувчилар сони 400 нафардан ортиқ бўлган таълим муассасаларида юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан;

ўқувчилар сони 400 нафардан кам бўлган таълим муассасаларида юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги ўринларда талабгорлар деб юритилади) ёки таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.

13.Ошхонада тайёрланаётган таомлар ўқувчиларни ёшларига мос равишда тузилган хафталик намунавий таомномалар асосида амалга оширилади.

14.Хафталик таомномалар таълим муассасалари ошхоналарида тайёрланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби (рецептураси)ни белгиловчи Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланганнамунавий рўйхатга асосан тузилади.

15.Ошхона фаолиятини ташкил этаётган юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда таълим муассасаси ўқувчиларининг ота-оналари билан ҳамкорликда фаолиятини ташкил этади.

Ота-оналар йиғилишларида ўқувчиларни соғлом овқатланишини ташкил этишни такомиллаштириш тайёрланаётган таомларнинг сифати ва овқатланишни ташкил этишда кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида тақдимотлар, кўргазмалар ўтказади.

16.Ошхона ишчилари ошпазлик соҳаси бўйича махсус малакага, таом тайёрлаш жараёнида овқат тайёрлаш технологияси бўйича тегишли билимга эга бўлиши ва ўзининг малакасини доимий равишда ошириб бориши зарур.

17.Таълим муассасаси ошхоналарининг фаолият кўрсатиши самарадорлиги уларга кириб овқатланаётган ўқувчилар сони яъни овқатга тортилиш даражасига кўра ҳамда таълим муассасаси маъмурияти томонидан ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида ўтказиладиган сўровлар орқали аниқланади.

18.Таълим муассасаси томонидан соғлом овқатланишни ташкил этиш шакли мазкур таълим муассасасининг талабномасига кўра халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудирининг буйруғи асосида белгиланади.

19.Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш ошхонани шартнома асосида ижарага бериш орқали амалга ошириладиган ҳолатларда, ижарачини белгилаш талабгорлар ўртасида ҳар бир ошхона бўйича алоҳида танлов ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

V. Танловни ташкил этиш, ўтказиш ва танлов натижаларини расмийлаштириш

20.Танловни ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш ишлари умумтаълим муассасаларида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиқлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида эса ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиқларининг буйруғи билан тасдиқланадиган танлов комиссиялари томонидан амалга оширилади.

Танлов комиссиялари таркиби ҳар йили 1 июнга қадар тасдиқланади.

21.Умумий ўрта таълим муассасаларида танлов комиссияси комиссия раиси, аъзолари ва котибдан иборат етти кишилик таркибда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири ҳамда таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ишларига маъсул ходим, туман (шаҳар) ҳокимлигининг молия бўлими, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси ва таълим муассасаларининг вакилларидан, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидабеш кишилик таркибда мазкур муассасанинг директори, директорнинг ўринбосари, туман (шаҳар) ҳокимлигининг молия бўлими, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси вакилларидан шакллантирилади.

Умумий ўрта таълим муассасаларида халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида мазкур муассасанинг директори танлов комиссиясининг раиси ҳисобланади.

22.Танлов комиссиясининг котиби этиб, умумтаълим муассасалари учун-халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг мактаб ошхоналари фаолиятини ташкил этиш масалаларига маъсул ходими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари бўйича муассаса директорининг ўринбосари тайинланади

23.Танлов комиссияси таркиби ҳар ўқув йили учун алоҳида тасдиқланади ва ўқув йили давомида фаолият кўрсатади.

24.Танловни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

танловни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;

талабгорлардан аризалар ва зарур ҳужжатларни қабул қилиш;

тушган танлов таклифларини баҳолаш, танловнинг ғолибини аниқлаш ва натижаларини расмийлаштириш;

танлов ғолибларини эълон қилиш.

25.Танлов ўтказилиши ҳақида танлов комиссияси томонидан ҳар йили 10 июнга қадар оммавий ахборот воситалари орқали эълон берилади.

26.Танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

танлов комиссиясининг манзили, алоқа телефони ва электрон почта манзили;

ошхонаси танловга қўйилаётган таълим муассасаларининг рўйхати ва манзиллари;

танловни ўтказиш санаси, вақти, жойи ва шартлари;

аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);

танлов хужжатлари бўйича маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил.

27.Танловда давлат рўйхатидан ўтган, умумий овқатланиш бўйича камида олти ой давомида фаолият юритаётган, махсус моддий-техник базаси (замонавий технологик жиҳозлар), таом тайёрлаш технологияси бўйича мутахассислари мавжуд бўлган талабголар иштирок этишлари мумкин.

28.Танловда иштирок этиш учун талабгорлар томонидан танлов комиссиясига ҳар йили 1 июль куни соат 18.00 га қадар ариза тақдим қилинади.

Аризага қуйидагилар илова қилиниб, талабгорлар томонидан муҳрланган (агар муҳр мавжуд бўлса) конвертда танлов комиссиясига тақдим этилади:

талабгорларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги фаолият, иш тажрибаси тўғрисида маълумотнома;

махсус моддий-техник база ва таом тайёрлаш технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома;

ошхонада фаолият бошлаш учун минимал миқдордаги бўш айланма маблағлари мавжудлиги тўғрисида банкнинг ишонч хати;

талабгорнинг ошхонани моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган истиқбол режаси ва таклифлари;

талабгор томонидан тасдиқланган мавсумий намунавий таомномалар.

29.Қуйидаги ҳолларда танлов комиссияси томонидан аризани қабул қилиш рад этилади:

ариза муддатидан кечикиб топширилганда;

аризага ҳужжатлар жойланган конверт илова қилинмаганда;

аризага илова қилинган конверт елимлаб ёпилмаганда.

Аризаларни қабул қилиш бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.

30.Танлов таълим муассасаларининг буюртманомалари асосида ҳар йили 1 августга қадар ўтказилади.

Ошхонани ижарага бериш юзасидан танлов комиссиясига буюртманома тақдим этмаган таълим муассасаларининг ошхоналарини ижарага бериш бўйича танлов ўтказилмайди.

31.Танловда биринчи марта ғолиб деб эътироф этилган талабгорлар билан ижара шартномаси бир йил муддатга тузилади.

Ижара шартномаси ва бошқа мажбуриятларни лозим даражада бажарган талабгорлар билан тузилган ижара шартномасининг муддати танлов ўтказмасдан танлов комиссияси қарорига асосан яна беш йилгача узайтирилиши мумкин.

Шартнома муддатини узайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

32.Танлов комиссияси котиби томонидан қабул қилиниши белгиланган тартибда рад қилинган ҳужжатлар тўплами рад қилиш сабаблари ёзма равишда кўрсатилган ҳолда талабгорга ёки унинг вакилига қайтарилади.

33.Талабгорларнинг аризалари саҳифалари рақамланган ҳамда ип ўтказилиб муҳрланган махсус журналда рўйхатдан ўтказилади.

Талабгорлар томонидан тақдим этилган конвертлар танлов кунигача очилмайди ва сейфда сақланади.

34.Танлов ҳужжатларининг танлов ўтгунга қадар сақланиши ва талабгорларга қайтарилиши учун танлов комиссияси раиси ва котиби жавобгар ҳисобланади.

35.Танлов комиссиясининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

таълим муассасаларининг буюртманомалари асосида ошхоналари ижарага бериладиган таълим муассасаларининг рўйхатини тузади;

танловни ўтказиш санаси ва танлов шартларини белгилайди;

танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;

талабгорларга уларнинг сўровлари бўйича танлов ҳужжатларини рўйхатини тақдим этади;

талабгорларнинг танловда қатнашиш учун берилган аризаларини рўйхатдан ўтказади ҳамда улар ҳужжатларининг махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;

талабгорларга ошхона билан танишиши учун шарт-шароитлар яратади;

танлов таклифларини кўриб чиқади ва ғолибларни аниқлайди;

танлов якунлари тўғрисидаги ахборотни матбуотда эълон қилади.

36.Танлов комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз иш регламентини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

танлов ҳужжатларини тақдим этиш муддатларини ёки танлов ўтказиш санасини ҳужжат топширган талабгорларни хабардор эълон қилган ҳолда бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириш;

танлов санасини белгилаш ва танлов ғолибини аниқлаш.

танлов ҳужжати фақат бир нафар талабгордан тушганда, ижара шартномасини мазкур талабгор билан тузиш тўғрисида ижарага берувчига тавсия бериш.

37.Танлов комиссияси қуйидагиларга мажбур:

танлов ўтказиладиган санада комиссия аъзоларининг тўлиқ қатнашиши;

танлов ўтказиш жараёнини назорат қилиш;

талабларнинг бирлигини ва танлов натижалари бўйича қарорлар қабул қилишнинг холисоналигини таъминлаш;

ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, тил бириктириш ва танлов ўтказиш тартиб-қоидасини бузадиган бошқа ҳолатлар аниқланган тақдирда, танловни тўхтатиш;

танлов ҳужжатларини улар мазмунининг рақобатлашувчи талабгорларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайдиган тарзда кўриб чиқиш.

танлов қатнашчиларининг ҳужжатлари ошкор этилмаслигини, шунингдек талабгорлар учун тенг шароитлар таъминланиш.

38.Танлов комисияси котибининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

талабгорлар томонидан тақдим этилаётган ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш;

хужжатларни қабул қилиш журналини юритиш ҳамда хужжатларни сақлаш;

белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда уларни қабул қилишни рад этиш;

қабул қилинган ҳужжатларни танлов комиссиясига тақдим этиш;

танловни ташкил этиш, комиссия йиғилишлари тўғрисида комиссия аъзоларига хабар бериш;

танлов комиссиясининг баённомасини расмийлаштириш ва белгиланган муддатларда талабгорлар, муассаса раҳбарлари ҳамда “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига тақдим этиш.

39.Танловни ўтказиш санаси танлов комиссияси томонидан белгиланади.

40.Танлов ҳужжатлари солинган конвертлар танлов комиссияси томонидан белгиланган танлов кунида ўрганиб чиқилади ва танлов ғолиби эълон қилинади.

Ягона қатнашчининг танлов ҳужжатлари жойланган конверт очилмайди.

Талабгорлар танлов ҳужжатлари жойланган конвертларни очишда иштирок этишлари мумкин.

Танлов ҳужжатлари жойланган конвертлар танлов комиссияси аъзоларининг барчаси қатнашган тақдирда очилади.

41.Танлов комиссияси томонидан талабгорнинг ҳужжатлари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

иш тажрибаси (умумий овқатланиш соҳасида қанча вақт давомида фаолият юритганлиги);

мутахассисларининг малакаси (маълумоти, иш стажи);

фаолиятини ташкил этишнинг талабгорнинг ўз маблағлари, шу жумладан кредит ресурслари ҳисобига молиялаштириш билан таъминланганлиги;

меҳнат ресурслари ва ташкил этиладиган иш ўринлари сони;

ошхонанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича киритилиши мўлжалланган маблағлари миқдори;

таомномаларнинг мавсумийлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашга қаратилганлиги.

42.Энг яхши танлов ҳужжатини тақдим этган талабгор танлов ғолиби деб эътироф этилади.

43.Танлов ғолибини аниқлаш конвертлар очилган кунда танлов комиссиясининг очиқ мажлисида ўтказилади.

Қарор танлов комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов комиссияси раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.

44.Танлов натижалари конвертлар очилган санадан бошлаб уч календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда танлов комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштиради.

Баённомада:

танлов комиссиясининг таркиби;

талабгорлар ва уларнинг таклифлари тўғрисидаги маълумотлар;

ошхона жойлашган жой;

танлов ғолиби;

овоз бериш натижалари ва танлов комиссияси аъзоларининг қарори;

ғолибни танлашга асос бўлган шартлар кўрсатилади.

Баённома танлов комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва танлов комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

Танлов комиссиясининг баённомаси танлов комиссияси котиби томонидан юритилади.

45.Танлов комиссияси котиби танлов якунлари бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида танлов ғолибини ва талабгорларни танлов натижалари тўғрисида хабардор қилади, уларга ўтказилган танлов натижалари тўғрисидаги тасдиқланган баённомани юборади.

46.Ўтказилган танлов натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилгандан кейин бир иш куни мобайнида тегишли “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига ва тегишли таълим муассасасига ижара шартномаси тузиш учун тақдим этилади.

47.Танлов ғолиби ижара шартномасини тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда, шунингдек ижарага олинмаган ёки ижара шартномаси бекор қилинган муассасалар учун танлов ушбу низом талаблари асосида ўқув йили давомида танлов комиссияси томонидан бир ойгача бўлган муддатда ўтказилиши мумкин.

Бунда,зарур ҳолатларда, таълим муассасасида овқатланишни ташкил этишнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида танлов комиссиясининг қарори асосида эълон бериш муддати 10 кунгача қисқартилиши мумкин.

48.Ошхоналарнинг ижара шартномаси ижарага берувчи “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси, ижарага олувчи (талабгор) ва балансда сақловчи (таълим муассасаси) ўртасида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади.

Ижара шартномасида талабгорнинг танлов жараёнида таклиф этган барча режалари акс эттирилиши лозим.

Ижара шартномасини бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

49.Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

шартнома имзоланган вақтдан бошлаб ижарага берилган мулкни балансда сақловчидан талаб қилиш;

ижарага олинган бино ва иншоотнинг ички қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.

50.Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:

таълим муассасасида ўқувчилар учун соғлом овқатланишни ташкил этиш;

соғлиқ учун зарарли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатлар савдосига йўл қўймаслик;

ижарага олинган ошхонадан мақсадли ва тўғри фойдаланиш;

ижарага олинган ошхона таркибини техник жиҳозлашдан олдин балансда сақловчининг ёзма розилигини олиш;

ижарага олинган мол-мулкни соз ҳолатда сақлаш, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш ва мулкни сақлаш бўйича бўйича ҳаражатларни қоплаш;

хом-ашё ва маҳсулотларнинг сифатли сақланишини таъминлаш чораларини кўриш;

ижарага олинган ошхонадан фойдаланишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш;

ижара шартномаси бўйича олинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;

ижара шартномаси бўйича барча тўловларни ўз вақтида амалга ошириш (агарда тўлов белгиланган бўлса);

ижара муддати тугаганидан кейин давлат мулкини балансда сақловчига белгиланган тартибда топшириш.

Ижарага олувчи томонидан ушбу мажбуриятларнинг бузилиши, қонунчиликда белгиланган тартибда ижара шартномасини бекор қилишга асос бўлади.

51.Ошхонада таом тайёрлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашда сарфланадиган газ, сув, электр энергияси ҳисоби алоҳида ўрнатилган хисоблагичлар орқали олиб борилади ва иажарага олувчи хисобидан қопланади.

VI. Таълим муассасаси томонидан соғлом овқатланишнинг ташкил этилиши

52.Ўқувчилар сони 400 нафаргача бўлган таълим муассасалари ўз маблағлари (таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари, ота-оналар маблағлари, ҳомийлик маблағлари, овқатланиш учун тўланадиган тўловлар) ҳисобидан ошхона фаолиятини ташкил этишлари мумкин.

53.Ўз маблағлари ҳисобидан овқатланиш ташкил этиладиган таълим муассасасида ишловчи ошхона ишчиларига ҳақ тўлаш ошхона фаолиятидан тушадиган тушумлар ҳисобига амалга оширилади.

54.Ўз маблағлари ҳисобидан овқатланиш ташкил этиладиган таълим муассасаси раҳбари томонидан ошхона ишчилари меҳнатига ҳақ тўлаш, таом тайёрлаш учун сарфланадиган озиқ овқат махсулотлари қиймати, сарфланадиган коммунал хизматлар харажати ҳамда рентабилликни ҳисобга олган ҳолда таомлар калькуляцияси тасдиқланади.

55.Ошхона даромадлари ва харажатлари ҳисоби таълим муассасаси хисобхонаси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида юритилади.

56.Озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича шартномалар таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади.

57.Ошхона бош ошпази:

сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишга, уларни тўғри сақлашга ва меъёрлар асосида сарфлашга;

ошхонада санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилишига масъул ҳисобланади.

VII. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишнингтўғри ташкил этилишини мониторингини амалга ошириш.

58.Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш, ташкил этиш бўлимлари, таълим муассасалари раҳбарларининг таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича қуйидагиларни амалга оширади:

таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг олиб боради, шу жумладан ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида доимий равишда сўровлар ўтказади;

мониторинг натижаларини ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари раҳбарлари ҳузуридаги йиғилишларда, таълим муассасасининг педагогик кенгашларида муҳокама қилиб боради;

тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим муассасаларида сифатли ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш даражаси юзасидан таклифлар киритади;

таълим муассасаларида умумий овқатланиш қоидаларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўради.

59.Таълим муассасаларида тайёрланаётган таомлар сифати таълим муассасаларида тузилган бракераж комиссиялари томонидан назорат қилиб борилади.

Ушбу комиссия таркиби таълим муассасасига бириктирилган хамшира, таълим муассасасининг ўқувчиларни соғлом овқатланишини ташкил масалаларига бириктирилган масъул ходими, ошхона ошпази ва ўқувчилар ота-оналарининг вакилидан иборат бўлади.

Комиссия доимий равишда ошхонада тайёрланаётган таомлар сифатини ўрганиб боради. Ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган бракераж журналига қайд этилади.

60.Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари томонидан ўрнатилган тартибда сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлар ва тайёр овқатлар, ошхоналардаги мавжуд технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхона ва буфетлар ходимларининг санитария-гигиена талабларига риоя этишини аниқлаш хом ва тайёр маҳсулотларнинг сифати юзасидан назорат ишлари олиб борилади.

V. Якунловчи қоидалар

61.Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил « » даги

-сон қарорига

2-илова

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2010 йил 20 августдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 34-сон, 293-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича
чора-тадбирлар тўғрисида” 2010 йил 20 августдаги 184-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида” 2013 йил 6 ноябрдаги 297-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 45-сон, 591-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” (Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида” 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарори) 2011 йил 20 июндаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 25-сон, 261-модда)га илованинг 4-банди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил « »

даги-сон қарорига 1-илова

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаМазкур қарор қабул қилингандан кейин амал қилинади2016 йил 1 апрельХалқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

So`rovnoma natijalari