Hujjat nomi
Фарғона вилояти ҳудудида ташқи реклама ва реклама мосламаларини жойлаштириш ва тарифни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg’ona viloyati hokimligi
Hujjat muallifiFarg’ona viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-03-29 18:55:05
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-04-14 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Фарғона вилояти ҳудудида ташқи реклама ва реклама мосламаларини жойлаштириш ва тарифни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 20-моддаси (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 14-модда), Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда)нинг 6,25-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 йил 26 июндаги 243-сон “Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг бажарилишини таъминлашнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 6-сон, 32-модда)ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат Қўмитасининг2001 йил 26 мартдаги “Реклама жойлаштириш тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида”ги 4-сон қарори (2001 йил 6 апрель, рўйхат рақами 1024), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-сон), Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 178-1-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги “Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2003-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) ҳамда вилоят ҳокимининг 2014 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОРҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳудудида реклама-ахборот фаолияти бўйича вилоят комиссиясининг таркиби 1-иловага ва вилоят ҳудудида ташқи реклама воситаларини жойлаштириш тарифлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят комиссияси (С.Қўчқоров)га, вилоят монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси (М.Турдиқулов) билан биргаликда комиссия мажлисларини тайёрлаш, ўтказиш ва турли ҳилдаги мавжуд реклама ускуналарини, тижорат дўконларини бўяш орқали вужудга кеклган рекламани қонунлаштириш, уларга бархам бериш ва ўзбошимчалик билан ўрнатилган реклама эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси конунчилигида белгиланган тартибда чоралар кўриб бориш вазифалари топширилсин.

3. Комиссия қарорлари асосида ташқи реклама воситаларини жойлаштиришга рухсатнома хужжатларини бериш, уларни жойлаштиришдан тушадиган маблағларни ундиришни таъминлаш ва реклама берувчилар билан алоқаларни амалга ошириш вилоят хокимлигининг Реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссиясининг маъсул органи томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

4. Ташқи реклама воситаларини жойлаштириш ҳуқуқини бериш йиғими “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими хисоб-рақамига туширилиши белгилансин.

5. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари вилоят ҳокимининг қарорига мувофиқ ўз ҳудудларида ташқи рекламани жойлаштириш тартибига амал қилинишини ташкил этсинлар.

6. Ушбу қарор халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

7. ”Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда” газеталари таҳририяти (Собиров) ушбу қарорни расмий эълон қилинишини ҳамда вилоят компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Муртазоев) мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласинлар.

8. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан, вилоят хокимининг 2004 йил 15 июлдаги 203-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан уч ойдан кейин кучга киради.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокиминингўринбосари С.Қўчқоров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев

Фарғона вилояти ҳокимининг

“___”_________2016 йилдаги

_____-сонли қарорига

1-илова

Вилоят ҳудудида реклама-ахборот фаолияти бўйича

вилоят комиссиясининг

ТАРКИБИ

1. С.Б.Қўчқоров – Вилоят ҳокимининг ўринбосари, комиссияраиси

2. А.О.Саидтаджиев – “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими бошқаруви раиси, Комиссия раисининг ўринбосари

КОМИССИЯ АЪЗОЛАРИ:

3. М.С.Турдиқулов– вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси

4. А.Ортиқов– Вилоят молия бошқармаси бошлиғи

5.– Вилоят меъморчилик бошқармаси бошлиғи

6.–Вилоят ички ишлар бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи

7.– Вилоят электр тармоқлари ОАЖ бошлиғи

8.–“Манавият ва маърифат” марказининг вилоят бўлими

9.–Вилоят худудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бошлиғи

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, комиссия таркибига уларнинг лавозимига янги тайинланган шахслар киритилади.

Фарғона вилояти ҳокимининг

“___”______2016 йилдаги

____-сонли қарорига

2-илова

Фарғона вилояти ҳудудида ташқи реклама

воситаларини жойлаштириш тарифлари

Реклама воситаларининг турлари бўйича ҳисоблаш

бирликлари

1 ойлик тариф (сўм) энг кам иш ҳақи миқдорига нисбатан

коэффицент ҳисобида

Ўзбекистон ҳудудидан ташқарисида ишлаб чиқарилган маҳсулотлари ва хизматлар

Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳсулотларва хизматлар

IЗона

II Зона

III Зона

I Зона

II Зона

III Зона

1

Алоҳида турадиган тўсиқли қурилмалар,

1 кв.м учун

0,15

0,10

0,05

0,10

0,05

0,01

2

Бинонинг ён қисмига осиладиган қурилмалар

1кв.м учун

0,15

0,10

0,05

0,10

0,05

0,01

3

Йўл ёқасида ва йўл қатнови қисмининг тепасида осиладиган тортиб боғловчи ускуналар,

1кв.м учун

0,15

0,10

0,05

0,10

0,05

0,01

4

Бинолар томига ўрнатиладиган қурилмалар,

1 кв.м учун

0,15

0,10

0,05

0,10

0,05

0,01

5

Хажмли реклама кўринишдаги қурилмалар,

1 донаси учун

1,5

1,0

0,50

0,70

0,30

0,10

6

Қурилиш кетаётган майдончанинг вақтинчалик тўсиқларига осиладиган реклама,

1 кв.м учун

0,10

0,05

0,01

0,05

0,01

0,00

7

Икки томонининг майдони 5 кв.м.дан ошмайдиган бинонинг ён қисмига осиладиган ва алоҳида турадиган чироқли қутилар ва кронштейнлар,

1 донаси учун

0,15

0,10

0,05

0,10

0,05

0,01

8

Икки томонининг майдони 5 кв.м.дан ортиқ бўлган бинонинг ён қисмига осиладиган ва алоҳида турадиган чироқли қутилар ва кронштейнлар,

1 кв.м. учун

0,10

0,05

0,01

0,05

0,02

0,01

9

Бекат мажмуалари, аҳолига хизмат кўрсатиш муассасалари, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини рекламали безаш, 1 донаси учун

0,15

0,10

0,05

0,05

0,02

0,01

10

Реклама мақсадида ўз маҳсулотларини ва улар ҳақидаги маълумотларини тарқатиш (семплинг ва пром акция) тадбирларини ўтказиш,

ҳар бир жой учун

0,20

0,15

0,10

0,10

0,05

0,02

Изох:1. Энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ушбу тарифлар миқдори ҳам ўзгаради.

2. Реклама воситаларни жойлаштириш учун тўловлар “Шартнома” ҳужжатлари

расмийлаштирилган кундан бошлаб, 10 банк иш куни ичида амалга оширилади.

I зона шаҳар марказлари,

II зона туман марказлари,

III зона туман марказидан ташқари қишлоқ чекка жойлари.

Доимий равишда реклама маҳсулотларини жойлаштирадиган буюртмачилар ва реклама тарқатувчиларга нисбатан вакил орган юқоридаги тарифлардан имтиёз беришга ҳақлидир. Бериладиган имтиёзлар белгиланган тарифларни 50 фоизи миқдоридан ошмаслиги керак.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Фарғона вилояти ҳудудида ташқи реклама ва реклама мосламаларини жойлаштириш ва тарифни тасдиқлаш ҳақида Фарғона вилояти ҳудудида ташқи реклама ва реклама мосламаларини жойлаштириш ва тарифни тасдиқлаш ҳақида 15 кунМазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Қўчқоров зиммасига юклатилсин

So`rovnoma natijalari