Hujjat nomi
Наманган вилояти ҳудудида 2016 йил учун жорий қилинган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2016-03-31 20:32:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2016-04-15 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. Наманганвилояти ҳудудида:

якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 1-иловага мувофиқ;

тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2-иловага мувофиқ;

мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Наманган вилояти ҳудудидаги маҳаллий солиқ ва йиғимларнинг ставкалари қуйидагича белгилансин:

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси корхоналар ихтиёрида қоладиган соф фойданинг 8 фоизи миқдорида;

алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси йиғимининг ойлик ставкаси алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ихтисослаштирилган улгуржи шароб савдо базаларига қарашли савдо дўконлари ҳамда Наманган шаҳри ва вилоятнинг қолган ҳудудларида алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилувчи юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида;

Наманган шаҳри ва вилоятнинг қолган ҳудудларида фаолият кўрсатаётган умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси йиғимининг ойлик ставкаси энг кам ойлик иш ҳақининг
5 (беш) баробари миқдорида;

қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси йиғимининг ойлик ставкаси юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3,5 (уч ярим) баробари миқдорида;

автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар бир ой учун Наманган шаҳрида энг кам ойлик иш ҳақининг 3 (уч) баробари, бошқа аҳоли пунктларида энг кам ойлик иш ҳақининг 2 (икки) баробари миқдорида тасдиқлансин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

xolikov ali roziqovich 2016-04-06 13:15:28
cfd

3. Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда маҳаллий солиқ ва йиғимларни йиғиш ваколатига эга бўлган ташкилот раҳбарлари зиммасига ўз ҳудудларида тушумларни тўлиқ ва ўз вақтида ундирилишини назорат қилиш вазифаси юклатилсин.

4. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (О.Бойбоев)га вилоят ҳудудида жорий қилинган маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ҳисобланиши, тўланиши, шунингдек тегишли рухсат гувоҳномаларсиз фаолият юритилишини олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш топширилсин.

5. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ушбу қарори “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари зиммасига юклансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Разработка проекта нормативно-правового акта Проект постановления Кенгаша депутатов Наманганской областидо 31.03.2016 г.Проект постановления Кенгаша депутатов Наманганской области
2Размещение нормативно-правового акта для обсуждения на Едином порталеРазмещение на Едином портале: уведомления о проведении обсуждения, графика, проекта постановления, опросного листа участников обсуждения31.03.2016 г.Размещение на Едином портале: уведомления о проведении обсуждения, графика, проекта постановления, опросного листа участников обсуждения
3Проведение обсуждения нормативно-правового актаОбсуждение проекта постановления на Едином портале31.03.2016 г. - 15.04.2016 г.Обсуждение проекта постановления на Едином портале
4Доработка нормативно-правового акта согласно предложениямОбобщение предложений участников обсуждения, доработка проекта и размещение окончательной редакции на Едином портале15.04.2016 г. - после проведение заседания Кенгаша депутатов Наманганской областиОбобщение предложений участников обсуждения, доработка проекта и размещение окончательной редакции на Едином портале
5Согласование проекта нормативно-правового акта с заинтересованными управлениямиНаправление проекта постановления в соответствующие управления для согласования16.04.2016 г. - 18.04.2016 гНаправление проекта постановления в соответствующие управления для согласования
6Внесение проекта нормативно-правового акта на утверждениеВнесение согласованного проекта постановления в хокимият Наманганской области19.04.2016 г.Внесение согласованного проекта постановления в Кенгаш депутатов Наманганской области

So`rovnoma natijalari